Telegram Web
“Ағачда хазал ағлар
Дибинда гўзал ағлар”
(Халқ)

тушган надир на йапроқтир на йоштир
бунинг қайси қиздир қайси оғочтир
қиз оғочга оғоч қизга қоришти
киприклари йапроқлади бу қизнинг

қизлик тўни йапроқлардан бичилди
кими севди кими олиб қочирди
оқ кўйлаги тугма-тугма очилди
қора бахтин ким боғлади бу қизнинг

тиндирдилар бир дардимиз минг бўлди
нағма бўлди китоб бўлди дин бўлди
ул оғочга болта урган ким бўлди
ким кўзини тупроқлади бу қизнинг

Рамиз Ровшан

© Зариф Султоний таржимаси

@sherSehri
***

Куз яқин
Олисда отамсиз даштлар
Ҳувиллаб қолгандир уйимиз каби.
Қайтиб боролмайман,
Келолмам ташлаб...
Увада тушларим истайди таъбир.

Ҳар кун қуёш силар елкаларини
Деворда илинган қадрдон чопон.
Изиллаб бораман, бир таскин тилаб
О, унда ҳамма жим, ҳамма безабон.

Куз яқин
Эскирар саратон дарди
Ҳадемай ўт ёқар фасли паришон.
Билмам, қай туйғулар топса ҳам якун,
Бир соғинч яшайди маҳшаргача то
Куз яқин...

https://www.tgoop.com/Madina_Norchayeva
***
Келсалар-да, кетсалар-да, хуш кўрдигу хуш кузатдик,
Кўксимиздан туртсалар-да, жилмайганча қўл узатдик.
“Хато бу”, деб хато қилса, индамадик, жим тузатдик,
Ва лек ёмон бўлдик охир Яратгандан ўзгаларга.

Мунғаймадик, бошимизга ғам келса гар кулиб енгдик,
Кибру ҳаво енгмасин деб ўзни ерга уриб енгдик.
Иғво-фасод қилганларни Ҳақ томонда туриб енгдик,
“Мукофот” берилди фитна режасини тузганларга.

“Севолмайсан, сенда юрак йўқ”, дедилар дилни олиб,
Ишқни биздан ўрганганлар биздан кечди ишқдан ҳориб.
Асил ишқни англаб етдик Худойим-ла ёлғиз қолиб,
Қуллуқ деймиз бандалардан умидимиз узганларга.

Фалокатдан омон қолдик одамзотга суянолмай,
Ғариб бўлдик, жунун бўлдик бойлик ила бўянолмай.
Устимизга от сурсалар, қасос ўтин дилга солмай,
Ёрим, ўзинг кафил, дедик кўнглимизни бузганларга!

© Моҳир Бек

@sherSehri
ШОИР

Мен Алишер бўлиб келган замонда,
Ҳусайний бор эди ҳарнав жаҳонда.

Олтмиш йил ҳикматин айладим иншо,
Ўзгардими-йўқми, билмадим, дунё.

Айролиқларга ҳам собир эдим мен,
Кетдим мен, агарчи Бобур эдим мен.

Келдим бу оламга бўлиб шоҳ Машраб,
Дунё ўзгармади, боз кетдим ташлаб.

Фурқат бўлиб келдим, фурқатда кетдим,
Чўлпон бўлиб келдим, ҳасратда кетдим.

Эрким қайда эди, эрким, билмадим,
Эркин бўлиб келдим, эркин бўлмадим.

Ҳасратли қўшиқлар ҳам яллалар — мен,
Келиб кетган қанча Абдуллалар — мен.

Мен тағин борман шу дунёйингизда,
Лекин шеър тиловчи дил борми сизда?!

Саволим юракка қадалган ўқми:
Ё ҳануз Бойқаро туғилган йўқми?!

Бу очиқ дафтарни буткул ёпай деб,
Мансур бўлиб келдим нусрат топай деб.

Тағин ўзгармаса дунё, нетгайман?
Энди ўзгартирмай ташлаб кетмайман!

Мансур Жумаев


SHOIR

Men Alisher bo‘lib kelgan zamonda,
Husayniy bor edi harnav jahonda.

Oltmish yil hikmatin ayladim insho,
O‘zgardimi-yo‘qmi, bilmadim, dunyo.

Ayroliqlarga ham sobir edim men,
Ketdim men, agarchi Bobur edim men.

Keldim bu olamga bo‘lib shoh Mashrab,
Dunyo o‘zgarmadi, boz ketdim tashlab.

Furqat bo‘lib keldim, furqatda ketdim,
Cho‘lpon bo‘lib keldim, hasratda ketdim.

Erkim qayda edi, erkim, bilmadim,
Erkin bo‘lib keldim, erkin bo‘lmadim.

Hasratli qo‘shiqlar ham yallalar — men,
Kelib ketgan qancha Abdullalar — men.

Men tag‘in borman shu dunyoyingizda,
Lekin she’r tilovchi dil bormi sizda?!

Savolim yurakka qadalgan o‘qmi:
Yo hanuz Boyqaro tug‘ilgan yo‘qmi?!

Bu ochiq daftarni butkul yopay deb,
Mansur bo‘lib keldim nusrat topay deb.

Tag‘in o‘zgarmasa dunyo, netgayman?
Endi o‘zgartirmay tashlab ketmayman!

Mansur Jumayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ertaga, 31-avgust kuni 17:30da "Madaniyat va maʼrifat" telekanalining "Uyga qaytib" ko‘rsatuvida O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzosi Javlon Jovliyev mehmon bo‘ladi. Marhamat, tomosha qiling.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati
Замонлар ўзгарар деган гап ёлғон,
Эски қилиғини қўймас у ташлаб.
Ҳар қандай замонда ош ошаб нодон, 
Ҳар қандай замонда осилар Машраб.
Дор ўша - ўзгариб туради арқон,
Кор ўша - ўзгариб туради аркон.

Исроил СУБҲОНИЙ

@sherSehri
Абдулкарим БАҲРИДДИН
(Карим БАҲРИЕВ)

ЎЗБЕКЛАРГА

Музлар эриб битди. Уйғонмадинг сен.
Баҳор ўтиб кетди. Ухлайвердинг донг.
Ёз нури найзадек елкангдан ўтди –
Турмадинг. Куз келди. Жигарим, уйғон.

Булутлар ортидан кўринди тулпор,
Уйғонди тупроқнинг тагида илон.
Ваҳимага тушиб оғзин очди ғор,
Бўрилар уйғонди. Кел, сен ҳам уйғон.

Бир парча нон учун, қултум сув учун
Дилдираб шукрона айтасан нолон –
Қулни ҳам боққайлар иш берсин дея.
Эслагин. Ўйлагин. Бехосдан уйғон.

Кимга овоз бердинг – ўзинг бўлиб гунг,
Ким сенинг номингдан сўзлаюр ёлғон?!
Агар ухлайверсанг – тугамас бу тун,
Қачон сен уйғонсанг – отажакдир тонг.

Уйғонмоғинг учун не қилай, айтгин,
Йиғлайин, кулайин – нима қилайин?!
Майли, керак бўлса, мен берайин жон,
Уйғон. Уйғонганинг кўриб ўлайин...

@sherSehri
Audio
"Билман нега, сенга нега боғландим,
Боғлиқ қулдай озорингни соғиндим..."
@sherSehri
Forwarded from Jalilov. Qaydlar
Bizga berilgan zamon
Suzmakka sayoz keldi.
Erk deb urugʻ qadadik,
Tinmasdan ayoz keldi.
Til qantariq keldi va
Tori uzuk soz keldi.
Umrimiz shunday oʻtsa,
Yashash bekordir, joʻra ...

Najmiddin Ermatov
Forwarded from Najmiddin Ermatov
Кузак боғларида дилгир дарахтлар
Эроний қизлардай ечганда рўмол,
Кафтим чизиғига монанд турналар
Ортидан кетурман, боғларим, хуш қол.

Ҳижроннинг сояси майсани қоплаб,
Сарғарган хазондай ёйилган чоғда,
Кўрар тушларини ҳушида оқлаб,
Бир сулув келади ҳали бу боғга.

Дарахтлар соясин тирқишларидан
Кўзига ботганда идраган ёғду,
Гўёки бегона — юз йил наридан
Исмини пичирлаб сўрагайдир у.

Хазонлар ёяди хотирдан раста,
Ғоваклар бўғриқиб чалади бурғу:
“Бу боғлар баҳорги боғлар эмасда,
Исмини барибир эслолмайди у...”

Эгик мажнунтолнинг баланд шохидан
Энг сўнги япроқлар тупроққа энса—
Йўлакка тўшалган хазон оҳидан
Синиққан сас чиқар: “бу ахир сенсан”!

Шамоллар хас ила сўз ёзар кўлга,
Тошларга тўш уриб пичирлайди сув.
Измини унутиб ботади ўйга,
Исмини кўнглимга жойлаган сулув.

Қисматдай орқага йўл бошлайди йўл,
Эслатар фурсати етганлигини.
Бир умр билмайди, яноқлари ҳўл —
Исмининг мен билан кетганлигини.

Сентябр, 2024

https://www.tgoop.com/Najmiddin_Ermatov
Forwarded from Mutolaa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😊 Ich-ichimdan... | She'r

- She'r muallifi: Bobur Elmurod
- Oʻqidi: Oʻlmas Temur va Maxliyo Jumabayeva

Telegram | Instagram | Ilova
СИҒИНДИ

Ўша кун... ортиқчалик қилдим
жаннатга —
Лаш-лушсиз учдим-у,
Машриққа тушдим.
Қирқ йиллик фироқда жоним увишди —
Либосим япроқ эди.

Худо беҳудага бермас қирқта жон,
Кўнглимни кундага қўйиб чопдилар,
Чопқилар гуллади, чопқилар!
Сотдилар...
Қадримга дунё топдилар —
Дунёси қуроқ эди.

Бир кун остонадан ҳайдалди онам,
Вазифасин янглиш уққани —
Ўғил эмас мени туққани
учун.
Ваҳоланки уларга меҳрим
Ўғилдан кўпроқ эди.

Бошқа ҳаётимда очиқ қабрга
Қўғирчоғим билан кўмдилар,
Ўйладим: "Ҳалиям мен билан бирга
Беркинмачоқ ўйнаяпти улар...
Нега ҳалигача топишолмади?"
Қўрқардим, дилдираб совуқда таним.
Охирги нафасда чақирдим зўрға...
Сўнгра
ҳўнграб-ҳўнграб қоришдим гўрга...
Асосим тупроқ эди.

Яширин, — дедилар, — югур, қопга кир,
Беркитгил, — дедилар, — кўзларинг гўзал.
Қуёш олгани чун юзимдан бўса
Тошбўрон остида чайқалиб боқдим,
(гўё)
Илма-тешик мешдан май каби оқдим...
Кайф-у сафосига қон томиб турган
Кўйлагим — байроқ эди.

Ўз уйи бўлмаган ҳеч вақт аёлнинг —
Отаси,
боласи,
эрининг уйи...
Аъвомнинг умрида энг олий ўйи —
Аёлдан қутилишдай
жирканч озодлик!
Бу эрк — чин қамоқ эди.

Одамзот ғажир ўз қовурғасини,
Ишлашга қўймайди,
Тишлашга қўймас,
Миннатга йўяр-у,
Суннатга йўймас,
Мен туққан оломон ҳуркди ўзимдан,
Нақадар қўрқоқ эди.

Томоғимдан ўтган ҳар томчи сувда,
Рақамлар акс этар ҳисобин жамлаб,
Сўнг қоришиб кетар оби дийдам-ла
Шунчаки,
Малолим келмасин ҳеч кимга дедим,
Уволим келмасин ҳеч кимга дедим,
Истагим топ-тоза авлод ўстириш,
Умидим буроқ эди.
Бироқ энди...

Жаннат оёғимнинг остидалиги
Бошидан сўроқ эди.

Nozima Habibullayeva

@sherSehri
* * *
Кириб келгандайин юракларга куз,
Дилдаги туйғулар хазонга дўнди.
Кеча дунёларга алишмагандик,
Бугун икки юрак ҳижронга кўнди.

Кириб келгандайин юракларга куз,
Йўллар айро тушди.
Нур кетди кундан.
Қолган ҳаётимиз афсус бош-охир,
Энди умримиз ҳам иборат тундан.

Кириб келгандайин юракларга куз,
Қалбдан кўзларга оҳ қуйилаётир.
Ёзу қиш ораси бўлган бу фасл
Гўё, абадийдек туйилаётир.

Кириб келгандайин юракларга куз...

Дилмурод ДЎСТ

Telegram
| Facebook | You tube | Instagram
***

Куздан илгарироқ келди ғуссалар
Куздан илгарироқ одимлади дард.
Куздан илгарироқ кунлар қисқарар
Куздан илгарироқ кимдир солди дод.

Куздан илгарироқ тирноқлар кўчди,
Куздан илгарироқ бармоқлар қоқшол.
Куздан илгарироқ рангимиз учди,
Куздан илгарироқ падарим беҳол.

Куздан илгарироқ йўлларни ичган
Куздан илгарироқ дарахтлар мастдир.
Куздан илгарироқ, кузгача кечган
Умримиз ҳеч қандай фасл эмасдир.

@Madina_Norchayeva
Forwarded from PARIZODA RO'ZIBOYEVA
SARHISOB

Kitob o'qimadik sen bilan,
Teatrga kirmadik hatto.
Farzandlarga berib borimiz
Orzu qildik qator va qator.

Necha tunlar o'tdi uyqusiz
Goh cho'ntakda bir chaqa yo'qdir.
Kunlar o'tdi: "yig'ishtir uyni",
"Bolalarni o'ynat, cho'miltir!"

Bizda o'ylar hali bir talay,
Shodliklarmi... sig'mas ko'zimga!
Qara seni qanday sevganman
Bolalar ham xuddi o'zing-a!

Endi uyga shoshasan mudom,
Endi men ham turaman vaqtli.
Endi sen ham bo'ydoq yigitmas,
Endi men ham onaman — Baxtli.

Parizoda Ro'ziboyeva

@ParizodaRuziboyeva
Forwarded from Jadid.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасби ҳол

Ўтаётган кунлар кўзимдан ўчиб
Бетартиб жойлашар хотиротимга.
Кўнглимга тақлидим сўзимга кўчиб
Беҳис ном улашар менинг отимга…

Турна сафарига айтилган чорлов
Изтиробим ичра маъсум ин қўяр.
Кузги камалакка осилсам порлаб
Насимий тебратиб, жасадим суяр.

Олис теракларда титраган олов
Маҳзун қувончларда сўндирар уним.
Кўчаларда ойнинг болалиги яёв
Кезар итлар билан бирга, бетиним…

Тонгларнинг ярмида, талашиб еллар
Адашган кемадек учади варрак.
Тўлқинларни унутгандек соҳиллар
Хотира тўзони қаърида юрак.

Саҳро деворига уриб бошимни
Йиғлаб қизартирдим кўзимни уфқдай.
Карвон тўхтамади кўзим ёшига
Энди менинг борар манзилим йўқдай…


© Бектемир Пирнафасов

@sherSehri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📝 «Суриш керак»
✍️ Иқбол Мирзо

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
* * *
Наҳот шеърлар айтдим
бўшлиққа қараб,
наҳотки соврилди олов сўзларим,
наҳотки ҳақ бўлса, элу юрт асли
қуруқ сўзлар, деган гумроҳ дўстларим?!
Наҳот, бекор ўтди
гулдай умримнинг
минг йилга татирлик олтин чоқлари,
наҳот бирор руҳни уйғотолмади
шоир юрагимнинг қалдироқлари?!
Наҳотки, бирорта дилга етолмай,
беҳуда сарфланиб қанча куч-чидам,
келиб кетаверар ёруғ дунёга,
келиб кетаверар мендай куйчилар?!

****

Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз,
қачон тиз чўкувдик,
ҳамон иззамиз,
сирқираб оғрийди шишган тиззамиз,
ўриндан озгина турсак майлиму?

Ўтганлар бари бек,
қолган жавдирар,
гарданда кўринмас ғуллар шалдирар,
меҳнатдан ёрилган қўллар қалтирар,
ўз беким ерида юрсак майлиму?

Насимлар гулламиш озод тоғларда,
озодлик муждаси сўлу соғларда,
боболар қийналиб тиккан боғларда
ағанаб бир хаёл сурсак майлиму?

Неча минг аллома, жўмардлар ўлган,
тафаккур сасиган,
руҳлари сўлган,
уруғлар айниган тап-тақир чўлда
ўз беким давлатин қурсак майлиму?

Юз эллик йилдирки мана шу ҳолат,
ҳануз давом этар маккор тижорат,
билмадим, қаердан ушбу жаҳолат,
нега сиз бўлмайсиз сира хижолат?

Нега мен сўрайман сиздан ижозат?!

Шавкат Раҳмон
2024/11/19 22:45:31
Back to Top
HTML Embed Code: