This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tavallud_kun
✍ Усмон Азим
🎙 Алишер Сабрий
☆ ☆ ☆
Ногоҳ салқин келди август сўнгида,
Ёмғир ёғиб ўтди бугун эрталаб.
Эрталаб сабрнинг кўзи ўнгида
Мен сенинг исмингни айтдим эркалаб.
Ногаҳон ўзгариш этдими таъсир,
Ё салқин хотиранг етди – билмадим.
Кўнглимни эрталаб этмадим таҳрир ―
Эркалаб исмингни айтдим. Йиғладим.
Тушундим ― тақдирнинг ишин юритган
Беюрак ройишлар ҳақлидир, ҳақли.
Ўйладим: Албатта, мени унутган!
Албатта, бахтлидир! Албатта, бахтли!
Асли бу мунг нечун? Тақдир ҳал бўлган.
Умрдан неча кун қолди? Билмадим.
Сенсиз ўлмоғимга қисматим кўнган...
Барибир йиғладим.
@sheriylahzalar
✍ Усмон Азим
🎙 Алишер Сабрий
☆ ☆ ☆
Ногоҳ салқин келди август сўнгида,
Ёмғир ёғиб ўтди бугун эрталаб.
Эрталаб сабрнинг кўзи ўнгида
Мен сенинг исмингни айтдим эркалаб.
Ногаҳон ўзгариш этдими таъсир,
Ё салқин хотиранг етди – билмадим.
Кўнглимни эрталаб этмадим таҳрир ―
Эркалаб исмингни айтдим. Йиғладим.
Тушундим ― тақдирнинг ишин юритган
Беюрак ройишлар ҳақлидир, ҳақли.
Ўйладим: Албатта, мени унутган!
Албатта, бахтлидир! Албатта, бахтли!
Асли бу мунг нечун? Тақдир ҳал бўлган.
Умрдан неча кун қолди? Билмадим.
Сенсиз ўлмоғимга қисматим кўнган...
Барибир йиғладим.
@sheriylahzalar
☆ ☆ ☆
Билмайди дейсанми, юрагингдаман,
Ҳув қўлинг етмаган фалагингдаман.
Балки ҳаётингда йўқману, илло,
Аллоҳдан ўтинган тилагингдаман!
Рашкинг олов бўлиб куйдирса, менман,
Соғинчлар жонингдан тўйдирса, менман.
Қисмат гуноҳларинг ҳисобин олиб,
Бошингни кундага қўйдирса, менман!
Туну-кун хаёлинг ўзимку, айтгин,
Асаллар таъм олган сўзимку, айтгин.
Неча жононларга термуларсану,
Кўзингдан кетмаган кўзимку, айтгин!
Оҳ десанг ўша мен кўксингдан чиққан,
Нигоҳим жонингга ханжарин суққан,
Адашиб кўчангдан ўтиб қолган мен,
Сендек бевафога билмай йўлиққан.
Беркитиб овора бўлган дардингман,
Юрагинга қўнган ҳарир гардингман,
Сенку кечолмайсан мендан умрбод,
Мен сени ўзгага берган мардингман.
✍М.Салимова
@sheriylahzalar
Билмайди дейсанми, юрагингдаман,
Ҳув қўлинг етмаган фалагингдаман.
Балки ҳаётингда йўқману, илло,
Аллоҳдан ўтинган тилагингдаман!
Рашкинг олов бўлиб куйдирса, менман,
Соғинчлар жонингдан тўйдирса, менман.
Қисмат гуноҳларинг ҳисобин олиб,
Бошингни кундага қўйдирса, менман!
Туну-кун хаёлинг ўзимку, айтгин,
Асаллар таъм олган сўзимку, айтгин.
Неча жононларга термуларсану,
Кўзингдан кетмаган кўзимку, айтгин!
Оҳ десанг ўша мен кўксингдан чиққан,
Нигоҳим жонингга ханжарин суққан,
Адашиб кўчангдан ўтиб қолган мен,
Сендек бевафога билмай йўлиққан.
Беркитиб овора бўлган дардингман,
Юрагинга қўнган ҳарир гардингман,
Сенку кечолмайсан мендан умрбод,
Мен сени ўзгага берган мардингман.
✍М.Салимова
@sheriylahzalar
Forwarded from ARUZ ARZI
#таржима
Лоиқ Шералидан
☆ ☆ ☆
Кеча ўқиб мактуботинг
Уйқум ўчди то саҳар пайт.
Дилда маҳшар қўпди, гўё
Келди бошимга қиёмат.
Айтиб эрдинг: “Хатларимга
Кўз югуртиб, ёқ ўшал он”.
Хатларингни ёқсам, э-воҳ,
Ўртанур дил, ўртанур жон.
Хатларингни ёқмадим, лек
Ёнди қалбим, тийнатим, ёр.
Бўлди менга айни дамдан
Ўтда куймоқ қисматим, ёр.
Сўнгги битган бир хатингда
Гўиё янграр васият
Интиҳо топмай дил ўти,
Интиҳо топмай муҳаббат.
Сўнгги битган бир хатингда
Эрди оҳангу наво ҳал.
Гўё келди бир қаро хат
Айрилиқ онидан аввал.
Дастлабки мактубингда
Кулди ёшлик ибтидоси.
Сўнгги битган мактубинг-да
Бўлди ёшлик интиҳоси.
Дастлабки мактубингда
Тўлди севги иштиёқи.
Сўнгги номангда ҳувайдо
Бўлди севги дарду доғи.
Дастлабки ул паёминг
Эрди севги саргузашти.
Сўнгги номанг бўлди бизга
Ишқ кетган ҳажр дашти.
Хатларингни, неки бўлса,
Сақладим кўксимда музмар.
Ҳам йироқ тутдим зиёндан
Бор-будимдай, мисли гавҳар.
Номаларда қолган аксинг,
Нолалардан ўрлаган хат.
Бебаҳо ул мактуботинг ―
Номаларким, ишқу ҳасрат!
Эндиликда кўксим ичра
Қолган ишқинг ёди, ҳайҳот:
Ул бири қўшқўллаб ургай,
Бошқаси айлар муножот.
Айтиб эрдинг: “Хатларимга
Кўз югуртиб, ёқ ўшал он”.
Номалар гар ёнса, ёнгай
Бу ярим дил, бу ярим жон.
Мен ўзим куйдим, етар шу,
Энди хатлар ёнмасин ҳеч.
Хотиротим мулкини то
Нурга кўмсин эртаю кеч.
Алишер Сабрий таржимаси
@aruz_arzi
Лоиқ Шералидан
☆ ☆ ☆
Кеча ўқиб мактуботинг
Уйқум ўчди то саҳар пайт.
Дилда маҳшар қўпди, гўё
Келди бошимга қиёмат.
Айтиб эрдинг: “Хатларимга
Кўз югуртиб, ёқ ўшал он”.
Хатларингни ёқсам, э-воҳ,
Ўртанур дил, ўртанур жон.
Хатларингни ёқмадим, лек
Ёнди қалбим, тийнатим, ёр.
Бўлди менга айни дамдан
Ўтда куймоқ қисматим, ёр.
Сўнгги битган бир хатингда
Гўиё янграр васият
Интиҳо топмай дил ўти,
Интиҳо топмай муҳаббат.
Сўнгги битган бир хатингда
Эрди оҳангу наво ҳал.
Гўё келди бир қаро хат
Айрилиқ онидан аввал.
Дастлабки мактубингда
Кулди ёшлик ибтидоси.
Сўнгги битган мактубинг-да
Бўлди ёшлик интиҳоси.
Дастлабки мактубингда
Тўлди севги иштиёқи.
Сўнгги номангда ҳувайдо
Бўлди севги дарду доғи.
Дастлабки ул паёминг
Эрди севги саргузашти.
Сўнгги номанг бўлди бизга
Ишқ кетган ҳажр дашти.
Хатларингни, неки бўлса,
Сақладим кўксимда музмар.
Ҳам йироқ тутдим зиёндан
Бор-будимдай, мисли гавҳар.
Номаларда қолган аксинг,
Нолалардан ўрлаган хат.
Бебаҳо ул мактуботинг ―
Номаларким, ишқу ҳасрат!
Эндиликда кўксим ичра
Қолган ишқинг ёди, ҳайҳот:
Ул бири қўшқўллаб ургай,
Бошқаси айлар муножот.
Айтиб эрдинг: “Хатларимга
Кўз югуртиб, ёқ ўшал он”.
Номалар гар ёнса, ёнгай
Бу ярим дил, бу ярим жон.
Мен ўзим куйдим, етар шу,
Энди хатлар ёнмасин ҳеч.
Хотиротим мулкини то
Нурга кўмсин эртаю кеч.
Алишер Сабрий таржимаси
@aruz_arzi
☆
Товатош мисоли қизимоқда ер,
Соя жон сақлайди дарахт пинжида.
Қуриган майсани топтаганча ел
Саросар кезмоқда гул илинжида.
Ховучимда сув йўқ тутайин десам...
Кўнгил куяверар кунга қасдма-қасд,
Кўкка ўрлаб борар куйинди ҳиди.
Кутган мен эдиму келган у эмас,
Аввал ҳам шунчалар суюклимиди?..
Белги ҳам бермабди борайин десам...
Замин манглайимдек ўлчовли ҳудуд,
Эрким бўйнимдаги арқонимга тенг.
Куйган тулуп каби сиққанда вужуд,
Қузғун мисол ҳижрон юрагимни ер.
Ўзга бир манзил йўқ кетайин десам...
Кечам—саҳифаси нам бўлган китоб,
Бугун—дўконига ўт кетган тужжор.
Эртам—мавжудлигин этолмай ҳитоб
Молининг қийматин билмаган даллол.
Бисотим ҳам бўм-бўш олайин десам...
Қуриган сойларда тарс ёрилар ер,
Соянинг оқшомдан бордир умиди.
Гулнинг сўлганидан хабар берар ел,
Аввал ҳам шунчалар суюклимиди?
Дунё йўл бермади ўтайин десам...
✍Н.Эрматов
@sheriylahzalar
Товатош мисоли қизимоқда ер,
Соя жон сақлайди дарахт пинжида.
Қуриган майсани топтаганча ел
Саросар кезмоқда гул илинжида.
Ховучимда сув йўқ тутайин десам...
Кўнгил куяверар кунга қасдма-қасд,
Кўкка ўрлаб борар куйинди ҳиди.
Кутган мен эдиму келган у эмас,
Аввал ҳам шунчалар суюклимиди?..
Белги ҳам бермабди борайин десам...
Замин манглайимдек ўлчовли ҳудуд,
Эрким бўйнимдаги арқонимга тенг.
Куйган тулуп каби сиққанда вужуд,
Қузғун мисол ҳижрон юрагимни ер.
Ўзга бир манзил йўқ кетайин десам...
Кечам—саҳифаси нам бўлган китоб,
Бугун—дўконига ўт кетган тужжор.
Эртам—мавжудлигин этолмай ҳитоб
Молининг қийматин билмаган даллол.
Бисотим ҳам бўм-бўш олайин десам...
Қуриган сойларда тарс ёрилар ер,
Соянинг оқшомдан бордир умиди.
Гулнинг сўлганидан хабар берар ел,
Аввал ҳам шунчалар суюклимиди?
Дунё йўл бермади ўтайин десам...
✍Н.Эрматов
@sheriylahzalar
#қайтамиз...
☆ ☆ ☆
Биз ҳали қайтамиз бу манзилларга,
бирда ёмғир бўлиб,
бирда қор бўлиб.
Мен кузак шаклинда қайтаман қайтсам,
Сен қайтсанг қайтасан гулбаҳор бўлиб.
Биз ҳали қайтамиз, такрор ва такрор
айтилур биз суйган форсий қўшиқлар.
Шунда йўлимизга ғов бўлмас зинҳор
тиззамиздан қуйи баланд тўсиқлар.
Биз ҳали қайтамиз,
қайтамиз ишон,
қайтади бизларни тарк этган ёшлик.
Ўшанда кўзимдан томиб турар жон,
ўшанда қалбингдан ҳайдалар ғашлик.
Биз ҳали қайтамиз,
хайрлашиш йўқ,
унгача соғинчни ёпиниб юргин.
Сен ахир кучлисан, то келгунимча
кўнглингни бир ўзинг кўтариб тургин.
Биз ҳали қайтамиз бу манзилларга,
гоҳида йўқ бўлиб,
гоҳо бор бўлиб.
Мен ёмғир шаклинда қайтаман қайтсам,
Сен қайтсанг қайтасан оппоқ қор бўлиб...
✍ Орифжон Комил
@sheriylahzalar
☆ ☆ ☆
Биз ҳали қайтамиз бу манзилларга,
бирда ёмғир бўлиб,
бирда қор бўлиб.
Мен кузак шаклинда қайтаман қайтсам,
Сен қайтсанг қайтасан гулбаҳор бўлиб.
Биз ҳали қайтамиз, такрор ва такрор
айтилур биз суйган форсий қўшиқлар.
Шунда йўлимизга ғов бўлмас зинҳор
тиззамиздан қуйи баланд тўсиқлар.
Биз ҳали қайтамиз,
қайтамиз ишон,
қайтади бизларни тарк этган ёшлик.
Ўшанда кўзимдан томиб турар жон,
ўшанда қалбингдан ҳайдалар ғашлик.
Биз ҳали қайтамиз,
хайрлашиш йўқ,
унгача соғинчни ёпиниб юргин.
Сен ахир кучлисан, то келгунимча
кўнглингни бир ўзинг кўтариб тургин.
Биз ҳали қайтамиз бу манзилларга,
гоҳида йўқ бўлиб,
гоҳо бор бўлиб.
Мен ёмғир шаклинда қайтаман қайтсам,
Сен қайтсанг қайтасан оппоқ қор бўлиб...
✍ Орифжон Комил
@sheriylahzalar
VIDO
Mening gunohlarim meni aldaydi,
Meni xotiralar aylaydi ado.
Men bir yo‘l axtardim, axtargan kabi
Itdan tarqamagan dunyodan vafo.
Kutdim, bir munojot yo‘llab falakka,
Kutdim, samovotdan bo‘lmadi darak,
Axir, yuragimni ming bir bo‘lakka
Bo‘lib, bo‘lolmadim ming bitta yurak.
Tirildi vujudim ichra bir dunyo,
Mening vujudimda bir dunyo tindi.
Bemahal qartaygan yurak ham go‘yo –
Jasadi olovda o‘rtangan hindi.
Xayr, ey, nobudim, mening bor-budim,
Xayr, xok ishqimning bexok g‘alvasi.
Nahot, vujud bo‘lsa mening tobutim,
Savob to‘ldirilgan gunoh xaltasi.
Xayr, meni ko‘mgan yerni o‘ylama,
Bir bor qarasang bas, osmonga kulib.
Men seni zaminda yomon ko‘raman,
Men seni sevaman osmonda turib.
✍O.Ikrom
@sheriylahzalar
Mening gunohlarim meni aldaydi,
Meni xotiralar aylaydi ado.
Men bir yo‘l axtardim, axtargan kabi
Itdan tarqamagan dunyodan vafo.
Kutdim, bir munojot yo‘llab falakka,
Kutdim, samovotdan bo‘lmadi darak,
Axir, yuragimni ming bir bo‘lakka
Bo‘lib, bo‘lolmadim ming bitta yurak.
Tirildi vujudim ichra bir dunyo,
Mening vujudimda bir dunyo tindi.
Bemahal qartaygan yurak ham go‘yo –
Jasadi olovda o‘rtangan hindi.
Xayr, ey, nobudim, mening bor-budim,
Xayr, xok ishqimning bexok g‘alvasi.
Nahot, vujud bo‘lsa mening tobutim,
Savob to‘ldirilgan gunoh xaltasi.
Xayr, meni ko‘mgan yerni o‘ylama,
Bir bor qarasang bas, osmonga kulib.
Men seni zaminda yomon ko‘raman,
Men seni sevaman osmonda turib.
✍O.Ikrom
@sheriylahzalar
(xirgoyi)
Ming yildirki,
men tushda yashadim.
Dengizlar yelkamdan toshib o'tdilar,
Kunlarim tunimga qochib o'tdilar...
Va tuyqus uyg'ondim -
(asli ko'zlarimga inmagan uyqu)
O, tilsiz uyg'ondim,
Kimningdir yuzida o'ynadi kulgu.
...sening izlaringdan ergashganim rost,
Ranglarni atadim sen ko'rgan xilda.
Ammo yildan yilga, kunlardan kunga,
bu umrim biroz,
og'irday..
Axir ayt,
kim eding?
Men sendan kecha olmadim,
Va yo ketolmadim, yengdimi qo'rquv?
O, nega qoshimda turibsan mag'rur
Hatto bo'g'zimgacha to'lganida suv?
Suuv...
qara, peshonamni yuvdi to'lqinlar,
Men esa o'ylardim, tuproq maydalab:
umrimning o'tovi bu ko'cha, bu uy,
sen esa tinmaysan
uyg'ongan tushlarim allalab...
Tag'in men ojizdek,
tag'in sen ulkan
yelkangni tutgancha kelsang, jim edim,
Qaytadan yashasam tushlarimda, ayt,
Kim edim,
kim edim,
kim edim?
✍Z.Orifjonova
@sheriylahzalar
Ming yildirki,
men tushda yashadim.
Dengizlar yelkamdan toshib o'tdilar,
Kunlarim tunimga qochib o'tdilar...
Va tuyqus uyg'ondim -
(asli ko'zlarimga inmagan uyqu)
O, tilsiz uyg'ondim,
Kimningdir yuzida o'ynadi kulgu.
...sening izlaringdan ergashganim rost,
Ranglarni atadim sen ko'rgan xilda.
Ammo yildan yilga, kunlardan kunga,
bu umrim biroz,
og'irday..
Axir ayt,
kim eding?
Men sendan kecha olmadim,
Va yo ketolmadim, yengdimi qo'rquv?
O, nega qoshimda turibsan mag'rur
Hatto bo'g'zimgacha to'lganida suv?
Suuv...
qara, peshonamni yuvdi to'lqinlar,
Men esa o'ylardim, tuproq maydalab:
umrimning o'tovi bu ko'cha, bu uy,
sen esa tinmaysan
uyg'ongan tushlarim allalab...
Tag'in men ojizdek,
tag'in sen ulkan
yelkangni tutgancha kelsang, jim edim,
Qaytadan yashasam tushlarimda, ayt,
Kim edim,
kim edim,
kim edim?
✍Z.Orifjonova
@sheriylahzalar
Нозима Ҳабибуллаева
БУРҒУ
Ватан шаъни учун курашсанг, тўрам,
Кафтимни қўяман босар изингга.
Сидирға дўппилар тиккандан кўра,
Камон тутқазаман эрка қизингга.
Ўзим тозалайман совутларингни,
Ўзим суғораман тулпорингни ҳам.
Кипригимда тараб мовутларингни,
Тишимда эшаман зуннорингни ҳам.
Сандиққа йиққанча хаёлларимни,
Найза ўстираман гулдонларимда.
Пайтава қиламан рўмолларимни,
Чилла бағишлайман чилтонларингга.
Ватан шаъни учун курашсанг, тўрам,
Ханжаринг дамида ўйнасин барор.
Элнинг кўкайига битилган журъат,
Темир билагингда қайнаган қарор.
Офтоб яғринингда эритсин тилла,
Лочинлар панжаси елкангга пайванд.
Туғингда кўкбўри тинмай увиллаб,
Ойни ноғорангга тўлдириб қайтар.
Ватан шаъни учун курашсанг, тўрам,
Бошида осмони дубулға лашкар,
Ортингдан шиддати елар йилдирим,
Елкалар бирлашган,
орлар бирлашган.
Аларнинг ортидан ёрлар бирлашган.
Чавақла, зулмнинг югурдагини!
Бўйнига тақиб қўй чўзган қамчисин.
Токи ўтолмасин кекирдагидан
Жайҳун-у Сайҳуннинг бирор томчиси.
Лаънати милтиқнинг тупукларини,
Қон ювган кечанинг садоларимиз.
Гул униб руҳининг куюкларидан
Қабрида тинч ётсин боболаримиз.
Ватан шаъни учун курашгил, тўрам!...
__
https://www.tgoop.com/Nozima_Habibullayeva
@sheriylahzalar
БУРҒУ
Ватан шаъни учун курашсанг, тўрам,
Кафтимни қўяман босар изингга.
Сидирға дўппилар тиккандан кўра,
Камон тутқазаман эрка қизингга.
Ўзим тозалайман совутларингни,
Ўзим суғораман тулпорингни ҳам.
Кипригимда тараб мовутларингни,
Тишимда эшаман зуннорингни ҳам.
Сандиққа йиққанча хаёлларимни,
Найза ўстираман гулдонларимда.
Пайтава қиламан рўмолларимни,
Чилла бағишлайман чилтонларингга.
Ватан шаъни учун курашсанг, тўрам,
Ханжаринг дамида ўйнасин барор.
Элнинг кўкайига битилган журъат,
Темир билагингда қайнаган қарор.
Офтоб яғринингда эритсин тилла,
Лочинлар панжаси елкангга пайванд.
Туғингда кўкбўри тинмай увиллаб,
Ойни ноғорангга тўлдириб қайтар.
Ватан шаъни учун курашсанг, тўрам,
Бошида осмони дубулға лашкар,
Ортингдан шиддати елар йилдирим,
Елкалар бирлашган,
орлар бирлашган.
Аларнинг ортидан ёрлар бирлашган.
Чавақла, зулмнинг югурдагини!
Бўйнига тақиб қўй чўзган қамчисин.
Токи ўтолмасин кекирдагидан
Жайҳун-у Сайҳуннинг бирор томчиси.
Лаънати милтиқнинг тупукларини,
Қон ювган кечанинг садоларимиз.
Гул униб руҳининг куюкларидан
Қабрида тинч ётсин боболаримиз.
Ватан шаъни учун курашгил, тўрам!...
__
https://www.tgoop.com/Nozima_Habibullayeva
@sheriylahzalar
Forwarded from Feruza Xayrullayeva
Masalan, dengiz kerak baʼzan
Sevgingni aytish uchun
Koʻzlariga qarab.
Uning dolgʻalaridek
Gupirayotgan yuraging
Sasini bosib turishchun.
Toʻlqinlari keltirayotgan hovurdek
Huzurni koʻzlarida koʻrganingda
Taqqoslamoqchun
(Qay biri goʻzalroq?!).
Dengiz kerak baʼzan
Sevishmoq uchun
Har neni unutib,
Kenglikka boqib.
Qirgʻoqda quyoshning botishin
Tomosha qilayotib
Iching ishqqa toʻla
Ekanin anglamoq uchun!
Dengiz kerak axir
Sevishmoq uchun!
Sohilga sening isming yozarkan
Toʻlqinlar yuvib ketishin bilib tursang-da
Boladek quvonib, yayrashing uchun.
Va hovuchga solib chigʻanoqlarni
Umrini, qalbini, ishqini qoʻshib,
Kaftingni toʻldirib bermoqlik uchun!
Dengiz kerak baʼzan
Sevishmoq uchun...
@FeruzaXayrullayeva
Sevgingni aytish uchun
Koʻzlariga qarab.
Uning dolgʻalaridek
Gupirayotgan yuraging
Sasini bosib turishchun.
Toʻlqinlari keltirayotgan hovurdek
Huzurni koʻzlarida koʻrganingda
Taqqoslamoqchun
(Qay biri goʻzalroq?!).
Dengiz kerak baʼzan
Sevishmoq uchun
Har neni unutib,
Kenglikka boqib.
Qirgʻoqda quyoshning botishin
Tomosha qilayotib
Iching ishqqa toʻla
Ekanin anglamoq uchun!
Dengiz kerak axir
Sevishmoq uchun!
Sohilga sening isming yozarkan
Toʻlqinlar yuvib ketishin bilib tursang-da
Boladek quvonib, yayrashing uchun.
Va hovuchga solib chigʻanoqlarni
Umrini, qalbini, ishqini qoʻshib,
Kaftingni toʻldirib bermoqlik uchun!
Dengiz kerak baʼzan
Sevishmoq uchun...
@FeruzaXayrullayeva
☆☆☆
O‘zgam,
Ketishingiz go‘zal naqadar,
Bohasham kelishning shumidi qasdi?
Manim ko‘zimda yosh
qalqidi biroz,
Axir oddiygina qolib bo‘lmasdi.
Bu kuzak dardimni yangilab o'tdi,
Bu-kuzak... Siz esa baxtni yangilang.
Ming bir lahzalarda tirilib,
o‘ldim...
Men shunday mavjudlik tuydim siz bilan.
O‘zgam,o‘zgacharoq ketdingiz bu gal,
Na ortga boqdingiz, na oldingiz tin.
Allohga shukurki, bu ketishdan ham
Bir xayr qidirdim.
Har bitta so‘roqning rizosi bordir,
Ketish va qolishdir bizni o‘rtagan.
Faqat iltijoyim: million yildirki,
Duolarim qursin sizni so‘ragan.
O‘zgam, ketishingiz go‘zal naqadar...
✍G O'rinboyeva
@sheriylahzalar
O‘zgam,
Ketishingiz go‘zal naqadar,
Bohasham kelishning shumidi qasdi?
Manim ko‘zimda yosh
qalqidi biroz,
Axir oddiygina qolib bo‘lmasdi.
Bu kuzak dardimni yangilab o'tdi,
Bu-kuzak... Siz esa baxtni yangilang.
Ming bir lahzalarda tirilib,
o‘ldim...
Men shunday mavjudlik tuydim siz bilan.
O‘zgam,o‘zgacharoq ketdingiz bu gal,
Na ortga boqdingiz, na oldingiz tin.
Allohga shukurki, bu ketishdan ham
Bir xayr qidirdim.
Har bitta so‘roqning rizosi bordir,
Ketish va qolishdir bizni o‘rtagan.
Faqat iltijoyim: million yildirki,
Duolarim qursin sizni so‘ragan.
O‘zgam, ketishingiz go‘zal naqadar...
✍G O'rinboyeva
@sheriylahzalar
ЭРТАК
Балки бундан ортиқ сукунат бўлмас,
Балки қараб бўлмас оламга лоқайд.
Аммо не дейишни билмайман, болам,
Кўзларинг жавдираб, ёниб турган пайт.
Ўшанда ёз эди, қовжираган боғ
Бағрида ўйнаган бир ҳовур эдим.
Ўшанда ёз эди, қирмизи шафақ
Тонг-ла қовушгандан бунёд нур эдим.
Онам қарздор бўлди. Жасорат қарзи
Туғилди кузакнинг нурли тунида.
Онам қарздор эди, дарддан тўлғаниб
Ва мен ҳам шу қарз-ла келдим дунёга.
Ва яна босилди умид тамғаси
Яна гарданимда ишонч отли юк.
Сен билмайсан, болам, кўздаги қўрқув
Кўнгил поклигини қаритган зулук.
Шундан сўнг кўп тонглар отди қайтадан,
Шундан сўнг қаърига ботди кўп тунлар.
Шундан сўнг юраксиз болаларини
Топширди дунёга юкли хотинлар.
Бешиклар ўртанди, тебранди ғамдан,
Зеҳни хира тортди келажакнинг ҳам.
Руҳсиз нигоҳлардан кутиб жўшқинлик
Ўтмишнинг бўғзига қадалди алам.
Дунё ҳам кўп туққан аёлдай ночор,
Тимсоллар, тилсимлар йўқ бунда ортиқ.
Болам,
Олам қувончимас қўлингни тутган,
Йўқликнинг қўрқинчи кутмоқда интиқ.
Худодан қўрқишга ўргатди бизни,
Тўкилди саловат титроқ кафтлардан.
Ва яна боғлашди оналарини
Ҳижоб деб ном олган кишанлар билан.
Ва яна чарчатди қалтираб яшаш,
Чиранган мушаклар бўшашди, ҳайҳот.
Ҳар она дунёга келтирди ўзин
Қутқарувчи умид, қасос ва нажот.
Шундан сўнг туғилди қарздор болалар,
Шундан сўнг торайди жумлайи жаҳон.
Шундан сўнг узилмас қарзларим билан
Мен иккиқат бўлдим сенга, болажон.
Балки бундан ортиқ ҳайқириб бўлмас,
Балки қараб бўлмас оламга уйғоқ.
Болам, аламдийда қуллар юртида
Келажагинг бор деб алдашим гуноҳ.
Гулҳаё Анорова
@sheriylahzalar
Балки бундан ортиқ сукунат бўлмас,
Балки қараб бўлмас оламга лоқайд.
Аммо не дейишни билмайман, болам,
Кўзларинг жавдираб, ёниб турган пайт.
Ўшанда ёз эди, қовжираган боғ
Бағрида ўйнаган бир ҳовур эдим.
Ўшанда ёз эди, қирмизи шафақ
Тонг-ла қовушгандан бунёд нур эдим.
Онам қарздор бўлди. Жасорат қарзи
Туғилди кузакнинг нурли тунида.
Онам қарздор эди, дарддан тўлғаниб
Ва мен ҳам шу қарз-ла келдим дунёга.
Ва яна босилди умид тамғаси
Яна гарданимда ишонч отли юк.
Сен билмайсан, болам, кўздаги қўрқув
Кўнгил поклигини қаритган зулук.
Шундан сўнг кўп тонглар отди қайтадан,
Шундан сўнг қаърига ботди кўп тунлар.
Шундан сўнг юраксиз болаларини
Топширди дунёга юкли хотинлар.
Бешиклар ўртанди, тебранди ғамдан,
Зеҳни хира тортди келажакнинг ҳам.
Руҳсиз нигоҳлардан кутиб жўшқинлик
Ўтмишнинг бўғзига қадалди алам.
Дунё ҳам кўп туққан аёлдай ночор,
Тимсоллар, тилсимлар йўқ бунда ортиқ.
Болам,
Олам қувончимас қўлингни тутган,
Йўқликнинг қўрқинчи кутмоқда интиқ.
Худодан қўрқишга ўргатди бизни,
Тўкилди саловат титроқ кафтлардан.
Ва яна боғлашди оналарини
Ҳижоб деб ном олган кишанлар билан.
Ва яна чарчатди қалтираб яшаш,
Чиранган мушаклар бўшашди, ҳайҳот.
Ҳар она дунёга келтирди ўзин
Қутқарувчи умид, қасос ва нажот.
Шундан сўнг туғилди қарздор болалар,
Шундан сўнг торайди жумлайи жаҳон.
Шундан сўнг узилмас қарзларим билан
Мен иккиқат бўлдим сенга, болажон.
Балки бундан ортиқ ҳайқириб бўлмас,
Балки қараб бўлмас оламга уйғоқ.
Болам, аламдийда қуллар юртида
Келажагинг бор деб алдашим гуноҳ.
Гулҳаё Анорова
@sheriylahzalar
Forwarded from Chorsu 4B
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Barchangizni sheʼriy konsertga chaqiramiz.
Bugun soat 17:00 da.
Alisher Navoiy metro bekatidan chiqib, Navoiy haykali yoniga kelasiz.
@Chorsu4b
Bugun soat 17:00 da.
Alisher Navoiy metro bekatidan chiqib, Navoiy haykali yoniga kelasiz.
@Chorsu4b
Forwarded from SHAHRIZODA BOTIROVA (Shahrizoda Botirova)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Enaxon Siddiqova she'ri
Ijro va rolda Shahrizoda Botirova
Operator Kumush Odina
Ijro va rolda Shahrizoda Botirova
Operator Kumush Odina
☆
...
Ko‘zlarimdan daryolar toshib,
Yemirilar, chertilar yurak.
OG‘IRLASHIB BORADI BOSHIM,
QAYERGADIR QO‘YMOG‘IM KERAK.
Ikki ko‘zim qaragan pastga,
Har qadamda yerga tizlayman.
Kimdir yelka tutar...
Men esa
Bosh qo‘yishga kunda izlayman.
✍N.Abduzoir
@sheriylahzalar
...
Ko‘zlarimdan daryolar toshib,
Yemirilar, chertilar yurak.
OG‘IRLASHIB BORADI BOSHIM,
QAYERGADIR QO‘YMOG‘IM KERAK.
Ikki ko‘zim qaragan pastga,
Har qadamda yerga tizlayman.
Kimdir yelka tutar...
Men esa
Bosh qo‘yishga kunda izlayman.
✍N.Abduzoir
@sheriylahzalar
Qaytma...
Qaytma –
aqidangga to‘kiladi dog‘,
Kelmoqlik sha‘ningga to‘g‘ri kelmaydi.
Qaytma –
qayta gullab ketmasin bu bog‘,
Bemahalgi gulda xayr bo‘lmaydi.
Seni asraydilar unda beayov,
Kimsa yuragingni tushunay demas.
Qaytma -- tuyg‘ularning tuynugi qirov:
Endi biz ko‘ngilning odami emas.
Boshin egib qo‘ygan bo‘lsa sochlari,
Kessin... majnuntol ham yuragimga yot.
Umr bot berilmas,
tushungin, pari!
Qaytma,
evaziga
kutay
umrbod...
✍R.Xo‘jamov
@sheriylahzalar
Qaytma –
aqidangga to‘kiladi dog‘,
Kelmoqlik sha‘ningga to‘g‘ri kelmaydi.
Qaytma –
qayta gullab ketmasin bu bog‘,
Bemahalgi gulda xayr bo‘lmaydi.
Seni asraydilar unda beayov,
Kimsa yuragingni tushunay demas.
Qaytma -- tuyg‘ularning tuynugi qirov:
Endi biz ko‘ngilning odami emas.
Boshin egib qo‘ygan bo‘lsa sochlari,
Kessin... majnuntol ham yuragimga yot.
Umr bot berilmas,
tushungin, pari!
Qaytma,
evaziga
kutay
umrbod...
✍R.Xo‘jamov
@sheriylahzalar
KUZGA QASIDA
Kuz – bu muhabbatning go‘zal o‘limi,
Qish esa oh, oppoq janoza.
Ishqing qamal qilgan dilimni
Ko‘zlaring qildilar ovoza.
Men-ku ranginlikning shaydosi mahtal,
Hazin nihoyaning g‘arib shaydosi.
Kuz go‘zal nihoya, azaldan-azal,
Kuz asli Tangrining jazosi.
Matlubim, marg‘ubim, kadarlim mening,
Kuzning bog‘larida qolgan xomushim.
Ishqi to ruhimga qadarlim mening –
To qiyomat tinmas ko‘ngil xonishim.
Kuz – bu ayriliqqa qo‘yilgan tamal,
Kuz – mening ko‘nglimning qabosi.
Kuz – go‘zal nihoya!
O, juda go‘zal,
Kuz – ishqqa Tangrining jazosi!
✍Sanobar Mehmon
@sheriylahzalar
Kuz – bu muhabbatning go‘zal o‘limi,
Qish esa oh, oppoq janoza.
Ishqing qamal qilgan dilimni
Ko‘zlaring qildilar ovoza.
Men-ku ranginlikning shaydosi mahtal,
Hazin nihoyaning g‘arib shaydosi.
Kuz go‘zal nihoya, azaldan-azal,
Kuz asli Tangrining jazosi.
Matlubim, marg‘ubim, kadarlim mening,
Kuzning bog‘larida qolgan xomushim.
Ishqi to ruhimga qadarlim mening –
To qiyomat tinmas ko‘ngil xonishim.
Kuz – bu ayriliqqa qo‘yilgan tamal,
Kuz – mening ko‘nglimning qabosi.
Kuz – go‘zal nihoya!
O, juda go‘zal,
Kuz – ishqqa Tangrining jazosi!
✍Sanobar Mehmon
@sheriylahzalar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sanjar Toshbekov — NAG‘MA
Bilmayman qay biri yorilmish
Bosh ursam mo'ysafid xarsangga.
Loyimga isyonlar qorilmish
Joy yo'qmi pok rangga,
oq rangga?!
(Qon isi dimog'im qitiqlar
nomardni yo'latma bu jangga)
@Sheriylahzalar
Bilmayman qay biri yorilmish
Bosh ursam mo'ysafid xarsangga.
Loyimga isyonlar qorilmish
Joy yo'qmi pok rangga,
oq rangga?!
(Qon isi dimog'im qitiqlar
nomardni yo'latma bu jangga)
@Sheriylahzalar