Telegram Web
❗️ «Нафақат Ўзбекистонда балки бутун дунёда ўт-тош касалликлари сони ортиб бормоқда» — профессор Зарифбой Янгибоев

Бутун дунёда операциялар сони жиҳатидан ҳам, даволанаётган беморлар сони жиҳатидан ҳам ўт-тош касалликларининг сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда «Z-Hospital» клиникасининг шифокор-жарроҳи, профессор Зарифбой Янгибоев «Шифобахш» каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Тўлиқ видео https://bit.ly/3otQtTs
​​👌 Ҳафта ўртасига бориб ҳаво ҳарорати пасаяди

«Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди. Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ва кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати 33-36 даражагача пасаяди» — «Ўзгидромет»

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Инсон танасининг ўзи бир мўжиза

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқда офтоб урганда жуда арзон ўзимизни шифобахш дори 🤣

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
​​2022 йил 9 сентябрда кучга кирадиган Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида” Қонунига мувофиқ, дори воситалари рекламасига бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.

Жумладан, қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади:

🚫 фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган;

🚫 таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган;

🚫 Ўзбекистон Республикасида тиббиётда қўлланиш учун рухсат этилмаган;

🚫 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмаган дори воситаларини.

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
Шифокорлар Босния президенти Али Иззатбегович тўшаги қатидан, вафотидан олдин ўз қўли билан ёзган мактубни топиб олишди. Қоғозга бўшноқ тилида қуйидаги мазмунли байт ёзилганди:

"Ўзингга насиҳат.. Агар бошинг осмонларга етган бўлсада, барибир ниҳоянг ўлимдир. Агар шарқу ғарбни кезган бўлсангда, ибтидойинг сокинликдир.

Ҳаётингда кўп меҳмонларга пешвоз чиққан бўлсангда, сен хоҳламаганинг бир меҳмон ҳам қўноғинг бўлур. Ўлимдан кейинги ҳаётингни бошлашингчун, ҳамма нарса тугайди. Бу олам ҳам ўлади.. Шунинг учун тўғри йўлда юр!!".

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
❗️ЖССТ эксперти: Маймун чечагини юқтирган беморлар сони янада кўпроқ бўлиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маймун чечаги инфекцияси бўйича бош мутахассиси Розомунд Льюис мазкур вируснинг кенг тарқалиши билан боғлиқ хулосаларини маълум қилди.

Унинг қайд этишича, ўтказилган тиббий текширувлар натижасида ҳозиргача хасталик 16 минг нафардан зиёд беморда тасдиқланган. Аммо ҳақиқий эпидемиологик вазият бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин.

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
❗️ССВ: Пойтахтда пичоқланган тўрт нафар беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгармоқда

Яқинда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида эркак 4 нафар оила аъзоси — турмуш ўртоғи, қайнонаси, қайинсинглиси ва фарзандини пичоқлаганига доир хабарлар тарқалган эди.

Мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бир пайтнинг ўзида тўртта тиббиёт бригадаси томонидан бажарилди. Амалиётдан сўнг улар реанимация бўлимига ётқизилди. Кечадан эса барчаси хирургия бўлимига олинди.

❗️Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимовнинг маълум қилишича, айни пайтда тўрт нафар беморнинг ҳам аҳволи барқарор. Стабиллашган. Ижобий тарафга ўзгариш бор.

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
Хусусий секторда ишлаётган аёлларга 2 млн сўмлик ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади

1 сентябрдан бошлаб хусусий секторда ишлаётган аёлларга ҳам давлат бюджетидан 2 миллион сўмлик ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳамма касалликнинг бошланиши асабдан экан.

Сал нарсага асаби бузиладиган танишларга видеони жўнатиб қўйинглар.

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
​​🤧 Ёз фаслида ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган 8 та касаллик

Аслида йилнинг исталган вақтида касал бўлиш ёқимсиз, лекин ёз фаслидагиси икки карра қийинроқ: атрофдаги ҳамма иссиқ қуёшли кунлардан завқланади. Лекин бемор уйда ётиб, дори воситаларини ичиши керак. Шунинг учун, айниқса, иссиқ мавсумда фаоллашадиган касалликлар ҳақида билиш ва ўз вақтида профилактика чораларини кўриш жуда муҳимдир.

Грипп ва ЎРВИ

Ёзда вирусли инфекцияни юқтириш қиш фаслига қараганда 25 фоизга осонроқ, аммо шуни ёдда тутиш керакки, ёзги вируслар ЎРВИнинг одатий белгиларидан ташқари, қорин оғриғи ва кўнгил айнишига ҳам сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа турдаги микроблар томонидан чақирилади. Ушбу вирусларга камроқ мойил бўлиш учун жисмоний машғулотлар билан фаол шуғулланиш керак ва, албатта, одатий профилактика чораларини унутмаслик лозим.

Тунги томир тортишишлар

Агар безовта оёқ синдроми кузатилса, ёзда бу муаммони икки баравар тезроқ ҳал қилиш керак бўлади. Гап шундаки, иссиқ ҳавода нервлар қўшимча стрессни бошдан кечиради ва томирлар билан реакцияга киришиши мумкин. Кўпроқ суюқлик ичишга ҳаракат қилиш, шунингдек, ётишдан олдин оёқларни намлаб, совутиш керак, агар бу ёрдам бермаса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Росацея

Жиддий қизариш ва тошма билан ифодаланган терининг яллиғланиши иссиқ ҳавода ҳам кузатилади. Бу ҳолат тез-тез ва узоқ давом этиши мумкин. Шифокорлар терини тинчлантириш ва совутиш учун алоэ шарбатидан фойдаланишни маслаҳат беради.
Аутоиммун касалликлар
Склероз, волчанка ва бошқа аутоиммун касалликлар ёзда кўпроқ ривожланади. Қуёш, ультрабинафша нурлар, юқори ҳарорат — буларнинг барчаси симптомларнинг кучайишига олиб келади.

Экзема

Тер, ҳовуз хлори, қуёшдан ҳимояловчи крем, шўр сув терининг қизариш хусусияти ва симптомларни ёмонлаштириши мумкин. Уларнинг қайси бири касалликнинг кучайишига олиб келишини аниқлашга ҳаракат қилиш ва иложи бўлса, улардан қочиш тавсия этилади.

Буйраклардаги тошлар

Атроф-муҳит ҳарорати қанчалик баланд бўлса, буйракда тош пайдо бўлиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади — бу Техас университети тадқиқотчиларининг фикридир. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ёзда организм намликни тезроқ ва кўпроқ йўқотади ва буйракларда стресс кучаяди. Шунинг учун ёзда кўп суюқлик ичиш ва сувсизланиш белгиларини сезсангиз, ўз вақтида чора кўриш саломатлик учун жуда муҳимдир.

Астма

Чанг, тутун, ўсимлик гулчанглари — шаҳардаги ёз ҳавоси қишки ҳавога қараганда анча ёмонлашади ва астма билан оғриган одамлар учун бу қўшимча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун дори-дармонни доимо ёнингизда сақланг, шунингдек, узоқ вақт давомида ёмғир ёғмаган бўлса, кўчага чиқмасликка ҳаракат қилинг.

Мигрен

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ҳаво ҳароратининг ҳар беш даража кўтарилиши учун мигрен эҳтимоли икки баробар ортади. Иссиқлик бу касалликнинг кучайишига олиб келадиган энг кенг тарқалган қўзғатувчилардан бири ҳисобланади. Хавфни камайтириш учун кўпроқ сув ичиш ва ташқарига чиқаётганда шляпа кийишга одатланиш керак.

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
​​👫 Ўзбекистонда эркак ва аёллар сони тенглашди

2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда:
Аҳоли сони – 35,6 млн. киши
Аёллар сони – 17,7 млн. киши
Эркаклар сони – 17,9 млн. киши

Дўстларга ҳам улашинг
👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
Суратдан жудаям егингиз келган махсулотни танланг ва организмингизда нима етишмаётганини билиб олинг!

1. Ширинлик. Глюкоза етишмаслиги. Тавсия: асал ёки мева енг.
2. Шўр махсулотлар. Хлоридлар етишмаслиги. Тавсия: пишлоқ, қора нон, сариёғ.
3. Гўшт. Оқсил ва цинк (Рух)(Zn) етишмаслиги. Тавсия: гўшт, дуккаклилар, қуруқ мевалар.
4. Ёғли таомлар. Кальций етишмаслиги. Сут ва сут махсулотлари, ёнғоқлар.
5. Нордон махсулотлар. Витамин С етишмаслиги. Тавсия: цитрус мевалар, наъматак, турп.
6. Куйган махсулотлар. Углерод етишмаслиги. Тавсия: барра мевалар.
7. Кофе. Фосфор ва олтингугурт етишмаслиги. Тавсия: сут, карам, хрен.
8. Нон. Витамин В6 етишмаслиги. Тавсия: картошка, сабзи, балиқ, жигар, тухум.
9. Шоколад. Магний (Mg) етишмаслиги. Тавсия: писта (семечки), ёнғоқ, гречка.

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такрорлашни тавсия бермаймиз 😁

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
Ҳурматли аёллар, семириб, оз-моз "қорин қўйишни" бошладингизми, демак кам ухлаяпсиз!

Ҳаттоки, ҳафтасига 5 маҳал диета қилиб ҳам, спорт ва фитнесс билан шуғулланиб ҳам озмаяпсизми? Аксинча, семиряпсизми? Демак, кам ухлаяпсиз. Агар аёл киши кам ухласа, унда энергия етишмовчилиги кузатилади, натижада қўшимча энергия запаси қорин соҳасида тўпланишни бошлайди!

✓ Оддийгина қоидани билиб олинг: текис ва ёғсиз қорнингиз бўлишини хоҳлайсизми? Унда кунига 8 - 9 соат ухланг. Бунга ҳаққингиз бор!

✓ Ҳурматли эрлар, хотиним хипча белли бўлсин десангиз, кўп ухлашларига қўйиб беринг.

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
​​💊 Тер доғларидан соч қазғоғигача: оддий аспирин бартараф этиши мумкин бўлган 5 та муаммо

Аспирин нафақат иситмани туширувчи ва оғриқ қолдирувчи тиббий восита, балки уй шароитида ҳам ажойиб ёрдамчидир.

Кўйлакдаги тер доғлари

Кийимларнинг қўлтиқ остидаги қисми тер доғлари туфайли қорайганми? Ечими бор. Бунинг учун икки ёки учта аспирин таблеткаси майдаланиб, ярим стакан илиқ сув билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашма керакли жойга қўлланади ва икки-уч соатга қолдирилади. Аспирин таркибидаги салицил кислотаси матоларни оқартиришга ва доғларни кетказишга ёрдам беради.

Сочга порлоқликни қайтаради

Совуқ сув, ҳовуздаги хлор, қуёш нури — буларнинг барчаси сочларни порлашдан маҳрум қилади. Уларни янада чиройли ва порлоқ бўлиши учун бир стакан илиқ сувда олти-саккизта аспирин таблеткаси суюлтирилади, олинган эритма сочларга яхшилаб суртилади, 10-15 дақиқага қолдирилади ва кейин илиқ сув билан ювилади. Айтганча, жараённи янада қулайроқ қилиш учун олинган эритмани одатдаги шампунга қўшиш мумкин.

Ҳуснбузарларни қуритади

Аспириннинг асосий фаол моддаси бўлган салицил кислотаси яллиғланиш ва шишни камайтиришга ёрдам беради. Бунинг учун битта аспирин майдаланиб, илиқ сув билан аралаштирилиб, паста ҳосил қилинади. Пахта билан ҳуснбузарга қўлланади, қуригунча кутиб, илиқ сув ва юмшоқ тозалаш воситаси билан ювилади.

Қадоқни юмшатади

Оёқдаги қуриган қадоқларни юмшатиш учун беш ёки олти дона таблетка майдаланади, ярим чой қошиқ сув ва лимон шарбати қўшилади. Аралашма керакли жойларга қўлланади, оёқларни иссиқ сочиқ билан ўраб, полиэтилен пакет билан ўралади. 10 дақиқага қолдирилгандан сўнг юмшаб қолган қадоқни тозалаб ташлаш мумкин.

Қазғоқдан халос қилади

Иккита аспирин таблеткаси кукун ҳолатига келтирилиб, шампунга қўшилади. Қўлланган аралашма сочларда икки-уч дақиқага қолдирилади, кейин илиқ сув билан яхшилаб ювиб ташланади ва сочлар оддий шампунь билан ювилади.

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
​​🛌 Тонгни оғриқсиз қарши олиш учун профилактика чоралари

🏃🏾‍♀️ Уйғонгандан бошлаб фаоллашиш

Эрталаб уйғондан кейин ювиниш ва кун давомида тетик юришга ёрдам берадиган машқларни бажариш муҳимдир. Жисмоний машқлар кайфият учун масъул бўлган бахт гормони — эндорфинларни чиқаради. Енгил машқлар асабийлашиш хавфини камайтиради ва стрессга чидамлиликни оширади. Шунингдек, барча физиологик жараёнларни фаоллаштиради, метаболизмни тезлаштиради, мушакларнинг фаолиятини рағбатлантиради, пай ва бўғимларни мустаҳкамлайди. Организм тунги дам олишдан кейин тезроқ тикланади, уйғониш осонлашади. Қолаверса, жисмоний машқлар иштаҳани яхшилайди, шунинг учун машғулотдан сўнг дарҳол нонушта тайёрлаш керак. Эрталабки нонуштага бўтқа, ёғсиз гўшт, кам ёғли сут маҳсулотлари, қайнатилган тухум ёки омлет, ёнғоқ ёки резаворлар, мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш мумкин.

Кўпроқ ҳаракат қилиш

Эрталаб камида 20-30 дақиқа юриш керак. Масалан, ишга бироз пиёда юриш мумкин. Бу маслаҳат, айниқса, офисда ишлайдиган ва ўтирган ҳолатда кўп вақт сарфлаши керак бўлганлар учун жуда муҳимдир. Одам қанча кам ҳаракат қилса, бутун организм тизимлари шунчалик ёмон ишлайди. Мушак-скелет тизими билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади, мушакларнинг тонуси пасаяди. Иккинчидан, ҳаракат бўлмаса, оёқнинг мушаклари ишламаслиги билан изоҳланади, бу эса қоннинг оёқлардан юракка чиқмаслигини рағбатлантиради. Бир позицияда узоқ вақт қолиш натижасида қон қуюқлашади, вена тизимдаги юк ортади. Шу сабабли, офис ходимлари кўпинча варикоз томирлари ва бошқа шунга ўхшаш томир касалликларига дуч келади. Ҳар куни эрталаб юриш мушаклар-скелет ва вена тизимларни хавфли патологиялардан ҳимоя қилишга ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
​​🇵🇰 Покистонлик офталмологлар Кобулда 3764 афғонистонликни кўрикдан ўтказишди

Ҳаммаси бўлиб 11 нафар мутахассис 4 кун ичида 516 та кўз операциясини амалга оширишга муваффақ бўлди, шу жумладан 482 та катарактани олиб ташлаш, 22 та офталмопластика, 12 таси витреоретинал жарроҳлик (тўр парда ва шишасимон танадаги жарроҳлик).

Барча операциялар бепул амалга оширилган.

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
​​Дунё аҳолиси 8 миллиарддан ошди

1,4
миллиард одам Хитойга (18,1 фоиз) тўғри келаётган бўлса, Ҳиндистон ҳам деярли бир хил кўрсаткичга (17,7 фоиз) эга. Аҳоли сони бўйича учинчи ўринда АҚШ336 миллион киши (4,2 фоиз).

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
​​18-20 август кунлари республика ҳудудида ҳаво ҳарорати 27-32° гача пасайиши, 17-22 м/с гача тезликда шамол эсиши, чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.

Дўстларга ҳам улашинг👇

https://www.tgoop.com/shifobaxshuz
2025/03/27 18:28:58
Back to Top
HTML Embed Code: