Telegram Web
Кеча, 11 декабрь куни соат 21:00 да Паст Дарғом тумани Гўзалкент қўрғонида жойлашган Автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган.

5 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 21:27 да етиб борган ва ёнғин соат 21:50 да тўлиқ бартараф этилган.

Шохобчада суюлтирилган газ ёқилғисини (пропан) тўкиб олиш жараёнида технологик жараёнларни бузилиши натижасида вентилда газнинг локал ёниш содир бўлган, дейилади вилоят ФВБ хабарида

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Даҳшат!

Айниқса сиғмай қолгач, О ва Ш ҳарфларини омихта қилганига гап йўқ.

Миллий таомимиз ОШнинг эмблемасига айлантирса бўларкан шу янги ҳарфни))

Манба

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жамиятимизнинг ўта қашшоқ қатламини турли солиқ юкларидан халос қилиш бўйича ташланаётган одилона қарор бўларди...

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шу пул тўланмаган шартномаларни йиғиб, тўплаб сунъий дефицит яратиб, урҳо-ур ясамасдан пайдар-пай очиб қўйса бўлмасмикан?

Хоҳлаган оларди, хоҳламаган йўқ.

Ҳовлиқмаларнинг тенг ярми барибир пул тўламаскан.

Ҳеч тушунмайман буларни... Ёки ман бехабар нимадир бор.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Савол ва жавоб

- РайОНО мудирлари Финландияга боришибди. Қандай тажриба олиб келишади деб ўйлайсиз?

- Финский саунанинг оригинали қанақа бўлиши ҳақида қўшимча билимлар, шунингдек, ҳоким ва ОблОНО мудирига Finlandia деган ароқнинг оригиналидан олиб келишади.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Энергоустоз ва энергошогирднинг энергошотири «нон бўлмаса пирожний енглар», дебди...

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Форишдан #ботга_ёзишмоқда

«Ассалому алайкум.

Фориш туман тиббиёт бирлашмасида МСКТ апарати ишламаяпти.

Беморларни 70 км узоқликдаги марказга олиб борилияпти. Илтимос шу апаратни ишлатиб, бепул қилиб қуйишсин аҳоли учун. (Бузилмасдан аввал 140 минг сўм олишарди). Ўзи буни араблар текинга берган-ку?! Илтимос, исмим сир сақлансин».

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрия_акцияси

Дурустбекнинг аҳволи дуруст эмас, унга ёрдам керак

Фарғоналик 3 ёшу 9 ойлик бўлган Дурустбек Зайлобидинов оққон касаллигига йўлиқиб, 5 ойдан буён оғир 2-курс даволанишини ўтамоқда.

Оиласи Тошкентда квартирада ижарада туриб, фарзандини даволатаяпти. Дурустбекнинг анализлардан ўтиши ва дори дармонлари учун ёрдам керак.

Биз ҳар жума куни оққонга чалинган болажонлар учун хайрия акцияси ўтказиб келмоқдамиз. Бугун, муборак жума куни кимгадир эҳсон ёки хайрия қилишни кўнглингизга тугиб чиққан бўлсангиз, Дурустбекка ёрдам қилинг.

Унинг онаси Нилуфархон Асомидинова номига очилган картага пул ўтказиб беришингиз мумкин. Энг камида ушбу постни савобталаб инсонларга жўнатинг, гуруҳларда бўлишинг.

HUMO: 9860 2704 0411 8928
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Инсон» лойиҳасининг илк филми премйераси бугун бўлиб ўтмоқда

Ўз қисматлари орқали синовлардан ўтган, кучли ирода ва ҳаётга ишончини йўқотмаган инсонлар ҳақида. Бу филм ҳаётнинг мураккаблигига қарамай, енгилмаган қалбларни таништиради.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (ИҲМА) видеороликлари, клиплари билан ҳайратлантиришда давом этяпти. Шу пайтгача бу мавзуда кўрганларимдан анча фарқ қилар экан.

Премйера айни дақиқаларда лойиҳанинг YouTube саҳифасида бўлиб ўтяпти.

Кўринглар!

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Домни бузиб бўлишибди, ниҳоят.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандлик ГАИлар давлат рақами тақмаган Cybertruck'ни ушлашди...

UPD: Эгаси ургутлик тадбиркорлардан бири дейишяпти.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Shokirjonov news
Форишдан #ботга_ёзишмоқда «Ассалому алайкум. Фориш туман тиббиёт бирлашмасида МСКТ апарати ишламаяпти. Беморларни 70 км узоқликдаги марказга олиб борилияпти. Илтимос шу апаратни ишлатиб, бепул қилиб қуйишсин аҳоли учун. (Бузилмасдан аввал 140 минг сўм олишарди).…
Ижтимоий тармоқларда “Фориш туманидаги МСКТ аппарати ишламаяпти. Беморларни 70 км узоққа олиб боришга тўғри келаяпти” мазмунида пост тарқалди.

«Ҳақиқатдан ҳам, Фориш туман тиббиёт бирлашмасига қарашли МСКТ тиббий ускунасининг эҳтиёт қисмлари 2024 йил январ ойида кучли шамол оқибатида юқори кучланишли ток келганлиги сабабли яроқсиз аҳволга келган.

Айни пайтда муаммони имкон қадар тез ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Яна бир гап. Туман аҳолиси учун ТТБда тиббий хизматлар бепул, жумладан, МСКТ аппаратида текширув ҳам. Бу борада қатъий назорат ўрнатилган. Афсуски, туҳмат ва ёлғон гап бугун ижтимоий тармоқларда худди ҳақиқатдек қабул қилинмоқда.

Ушбу тиббий ускуна вилоят туманлари ичида фақатгина Форишда мавжуд. БАА молиявий кўмагида харид қилинган ва 3 йилдан буён туман аҳолисига хизмат кўрсатиб келмоқдамиз. Афсуски, муаммо нимадалигини билмасдан негатив фикр билдириш, бу билан тиббиёт ходимларини обрўсизлантиришга уриниш таниқли журналист-блогерга хос эмас.

Шуҳрат Шокиржонов, сиздан асл вазиятни холис ёритишни ва ушбу муносабатни каналингизда эълон қилишингизни сўраймиз», — дея Фориш туман ТТБ жамоаси.

Ш.Ш. Товба, ишламаётгани, араблар подарка қилгани факт экан-ку?

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизларги янги индийский кино олиб келдим.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу жўрамиз эса нимага тайёргарлик кўрган бўлса ҳам, тайёр бўлибди.

➡️ @shokirjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/01/03 12:16:12
Back to Top
HTML Embed Code: