Алишер аканинг пости ўзбекчада янада зўр чиқаркан:
«Бу йилдан бошлаб ФИФА илк марта Марта мукофоти — эркак футболчилар учун Пушкаш мукофоти сингари аёллар ўртасидаги мусобақаларда урилган энг чиройли гол учун соврин тақдим этмоқда.
Илк марта Марта мукофоти Мартага топширилибди. Тавтология учун узр».
➡️ @shokirjonov

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁33👍5
Адашим Шуҳрат Қурбонов АСКУГ ақлли газ ҳисоблагичларининг батарейкаси ўтириб қолаётгани ҳақида ёзибди.
Энг қизиғи, батарейка алмаштирилганидан сўнг ҳисоб-китоблар кунма-кун эмас, маълумот узатилмаган кунлар учун жамлаб битта ойлик қилиб ҳисобланаётган, бунинг натижасида лимитдан ошиб кетилмоқда экан.
Менинг уйимдаги АСКУГ ҳисоблагичининг ҳам батарейкаси ўтирган. Ўн марталар айтдим алмаштиринглар, деб.
Самарқанд шаҳарнинг ўзида 25 мингта счётчик «ўтириб» қолганини айтишди. Манга ҳали-вери навбат келмаса керак.
➡️ @shokirjonov
Энг қизиғи, батарейка алмаштирилганидан сўнг ҳисоб-китоблар кунма-кун эмас, маълумот узатилмаган кунлар учун жамлаб битта ойлик қилиб ҳисобланаётган, бунинг натижасида лимитдан ошиб кетилмоқда экан.
Менинг уйимдаги АСКУГ ҳисоблагичининг ҳам батарейкаси ўтирган. Ўн марталар айтдим алмаштиринглар, деб.
Самарқанд шаҳарнинг ўзида 25 мингта счётчик «ўтириб» қолганини айтишди. Манга ҳали-вери навбат келмаса керак.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29😡14
Самарқанд шаҳрида Нарпай кўчасида автобус Дамариқ деҳқон бозори олдидаги зебрадан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб ўлдирибди...
Шиорни автобуснинг орқасига эмас, автобус шопирларининг пешонасига ёпиштириш керак, шекилли...
➡️ @shokirjonov
Шиорни автобуснинг орқасига эмас, автобус шопирларининг пешонасига ёпиштириш керак, шекилли...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢39👍7❤1🤔1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁29🔥2🤔2💯1
Shokirjonov news
Адашим Шуҳрат Қурбонов АСКУГ ақлли газ ҳисоблагичларининг батарейкаси ўтириб қолаётгани ҳақида ёзибди. Энг қизиғи, батарейка алмаштирилганидан сўнг ҳисоб-китоблар кунма-кун эмас, маълумот узатилмаган кунлар учун жамлаб битта ойлик қилиб ҳисобланаётган, бунинг…
АСКУГ газ ҳисоблагичимнинг батарейкани алмаштириб кетишди.
Бошқаларнинг гувоҳлик беришича, батарейка алмаштирилгач, ички хотирадан маълумотлар юкланиб олинар экан ва ҳисоб-китоблар кунма-кун жойига қўйилар экан ва ижтимоий норма тўғри ҳисобланар экан.
Масалан, менда фақат октябр ойида 100 кубдан ташқари 38 куб ортиқча сарф чиқди.
15-октябрларда иситиш тизимини ёққан эдик. Ноябрда 280 метр куб, декабрнинг бугунги санасигача 299 метр куб газ ёқибмиз.
Майдан сентябргача иссиқ ойларда ойига 30-36 метр куб газ ёққанмиз. (Уйимизда сув ҳам газда истилади).
Ҳаммаси тўғри, хуллас. Ишонса бўлади.
➡️ @shokirjonov
Бошқаларнинг гувоҳлик беришича, батарейка алмаштирилгач, ички хотирадан маълумотлар юкланиб олинар экан ва ҳисоб-китоблар кунма-кун жойига қўйилар экан ва ижтимоий норма тўғри ҳисобланар экан.
Масалан, менда фақат октябр ойида 100 кубдан ташқари 38 куб ортиқча сарф чиқди.
15-октябрларда иситиш тизимини ёққан эдик. Ноябрда 280 метр куб, декабрнинг бугунги санасигача 299 метр куб газ ёқибмиз.
Майдан сентябргача иссиқ ойларда ойига 30-36 метр куб газ ёққанмиз. (Уйимизда сув ҳам газда истилади).
Ҳаммаси тўғри, хуллас. Ишонса бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15😁10❤1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳушёр бўлинг! Фирибгарликнинг янги тури
Сўнгги вақтларда фирибгарлар томонидан ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан ички ишлар органлари раҳбарлари номидан телеграмда сохта аккаунт очган ҳолда фуқароларга турли мурожаатлар юборилмоқда.
Огоҳ бўлинг! Тизимдаги бирор бир раҳбар сизга телеграм орқали мурожаат қилмайди ҳамда сиздан ўз ҳисобингиздан пулни бошқа ҳисобга қўйишингизни, нақд кўринишида кимгадир тақдим этишингизни сўрамайди.
➡️ @shokirjonov
Сўнгги вақтларда фирибгарлар томонидан ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан ички ишлар органлари раҳбарлари номидан телеграмда сохта аккаунт очган ҳолда фуқароларга турли мурожаатлар юборилмоқда.
Огоҳ бўлинг! Тизимдаги бирор бир раҳбар сизга телеграм орқали мурожаат қилмайди ҳамда сиздан ўз ҳисобингиздан пулни бошқа ҳисобга қўйишингизни, нақд кўринишида кимгадир тақдим этишингизни сўрамайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤1😡1
“Ижтимоий карта” ҳаётимизни осонлаштиради
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан ўтказилган давра суҳбатида Ижтимоий ҳимоя тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама этилибди.
Айтишларича яқин кунларда одамлар ҳаётини енгиллаштирадиган бир янгилик жорий қилинаркан. Янги йилда 600 минг нафар фуқарога “ижтимоий карталар” тарқатиларкан. Ушбу лойиҳа аввалига Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, ҳаммаси жойида бўлса, йил охиригача бутун мамлакат бўйлаб ишга туширилади.
Нимага бу лойиҳа муҳим, деган савол туғилади. Айтилишича, бир дона “ижтимоий карта” орқали жуда кўп масалаларни осон ҳал қилиш мумкин бўлади. Масалан:
➖метро ва автобусда текин юриш;
➖электр ва газ тўловлари учун компенсация олиш;
➖ўқиш харажатларини қоплаш имконияти;
➖ижтимоий нафақа ва ёрдам пули каби тўловларни ҳам шу картанинг ўзида қабул қилиш.
Менимча, энг муҳими — ҳужжатлар йўқолиб қолса, қайта тиклаш учун овора бўлишга ҳожат йўқ. Барча маълумотлар бир жойда, бир картанинг ўзида сақланади. Ҳамёнда олиб юрасиз ва керак бўлганда осонгина фойдаланасиз.
Бугун ўтказилган йиғилишда ҳам бу ҳақида кўп гапирилди. Айтишяптики, ҳозирча синов босқичида ҳаммаси яхши ишласа, бутун республика бўйлаб бундай карталар жорий этилади. Шу лойиҳа ҳаётимизга тезроқ кириб келса, кўплаб қийинчиликлардан халос бўлармидик.

👍13🔥3👎2🤔2
Forwarded from Zarnigorbegim ⚜️
18 декабрь — халқаро мигрантлар куни.
Бугунги байрам муносабати билан тилакларим:
💸курс паст бўлсин,
✨касбини суистеъмол қилмайдиган полициячилар кўпайсин,
🪖саҳар 3 да бостириб келадиган текширувлар тугасин,
🏠квартирани ижарага берганлар регистрациясини ҳам қилиб берсин,
📉патент пули камайсин,
🤑ойликлар ошсин,
✈️билетлар арзонласин,
📞элчихонани телефонларига бир мартада тушадиган бўлиб ишласин,
🏥суғурталар ҳамма шифохоналарда қабул қилинсин,
🙅🏻♀️миллатчилар камайсин,
🕊тинчлик бўлсин
☪️ иймонимизга ҳеч нарса таҳдид қилмасин
Бугун расмий табриклар кўп бўлади. Шу учун норасмий табрикларимни қабул қилинг, яхшилар. Меҳнатингиз, икки давлат ривожига қўшаётган ҳиссангиз қадрли. Давлатга ишсиз сифатида юк бўлиб олмай, ўзингизни ва оилангизни таъминлаётганингиз тақсинга сазовор 👏🏼 Аллоҳ мададкор бўлсин 🤲🏼
@zarnigor1

👍33🔥4💯2
Россиядаги меҳнат мигрантларимиздан бири #ботга_ёзмоқда
«Ака Шокиржонов (биламан, мендан ёшсиз, ҳурмат қилиб «ака Шокиржонов» дейман), мен бир нарсадан дод дегим келади.
Камина 2005 йилдан бери мигрант. Мигрантлар йилига 10 миллиард доллардан зиёд маблағни Ўзбекистонга жўнатяпти. Бу, албатта, айланиб барибир Ўзбекистон бюджетига тушади.
Тасаввур қилинг: Ўзбекистон 1 йилда сотган газ, пахта, олтин ва туризм хизматининг барчаси ҳам бунча пул эмас. Четдан келаётган инвестиция ҳам миллиард долларга етмайди. Туризм деб кетимизни йиртамиз, лекин туризмдан 1 миллиард фойда қилдикми? Албатта йуқ. Туристлар учун яратилган шароитлар атторнинг қутисида йўқ.
Лекин шўрвачча, шўрпешона мигрантлар хўрланяпти. Уларни ит сўрамайди. Мигрантлар миллиардлаб «кўкат» жўнатяптику, нега улар бунчалик хор?!
Россияда энг қиммат авиакомпания бу «Ўзбекистон ҳаво йўллари». Агар сиз Бишкекка самолётга чипта олсангиз 12 минг рубл, лекин Тошкентга олсангиз 23-25 минг рубл, ҳатто 42 минг рублгача. Москва ва Бишкек ораси 3,5 минг км. Москва ва Тошкент ораси ҳам шунча. Нега қирғизлар ярим нархда учади, бизда эса 2 баробар қиммат? Ахир Ўзбекистонга энг кўп инвестицияни мигрантлар киритяпти-ку?!
Мигрантлик осонмас. Бу ерга пулни экиб қўйишгани йўқ. Ўша вазирликдагилар бир ҳафта мигрант бўлиб кўрсин кейин биларди. Қачон мигрантлар учун самолётлар 50 фоиз чегирма бўлади? Россиядаги мигрантлар учун самолёт ва поезд чипталарини 50 фоизга арзонлатиш керак.
Элчихона, тўғрироғи, консулликка паспортни йўқотиб борсангиз халқни талашади. Биттагина қоғози 60 доллар. Инсофингга от тепгурлар. Қозоғистон фуқароси паспорт йўқотса 10 доллар, Ўзбекистон фуқороси паспорт йўқотса — 60 доллар. Бу ерда ҳам мигрантни талаш.
Хуллас, нонкурлар мигрантларнинг қадрини билишмайди. Агар билишса, Кореядаги мигрантларни талашмасди. Ўзи тузук иш топиб беролмайдиган давлат Кореядаги фуқароларимизнинг бўйнига (кафиллари орқали) миллиардлаб жарималар қўйиб, уларни таламоқда. Бу — шармандалик-ку? Хўп, Кореяга борибди, шартномадаги ишдан қониқмабди ва бошқа иш топибди. Буни нимаси ёмон?! Дарров талаш керакми? Халқ Россия, Корея, Туркия ва бошқа давлатларга нега кетаяпти? Чунки Ўзбекистонда иш йуқ! Лекин шуларни ҳам таламон қилмоқда бизнинг амалдорлар.
Уялинглар, шармандалар!»

😢97👍63💯6😡2❤1🔥1
Жиззахда ҳоким алмашди
Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бу борада Президентнинг тегишли фармонлари имзоланган.

👍8👎3
Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мавлонович Мустафоев — Ўзбекистон банк ва энергетика соҳасидаги таниқли раҳбарлардан бири.
Унинг меҳнат фаолияти қуйидагича:
2010–2016 йиллар: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2016–2017 йиллар: Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
2017–2019 йиллар: «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
2019 йил апрель ойидан: «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланган.
2024 йил 24 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, Улуғбек Мустафоев «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
Шунингдек, у олдинги чақириқда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати бўлган.

👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қатар полицияси катта кўчада “дрифт” қилган ҳайдовчининг қимматбаҳо машинасини «қатл қилди».
Доҳада «транспорт воситасини эҳтиётсизлик билан ҳайдаб, инсон ҳаёти, жамоат ва шахсий мулкига хавф солган» транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчиси қўлга олинди.
Суд қарори билан мусодара қилинган қимматбаҳо автомобил эгасининг кўз ўнгида махсус ускунада йўқ қилинган.
Маълумот учун, йўқ қилинган Тойота Супра А90 автомобилининг (бешинчи авлод) бозор нархи ўртача 90-100 минг доллар туради.
Бизда ҳам олифталарнинг машинаси шу тарзда мусодара қилиниши керак. Жа йўқ қилиниши шарт эмас, ҳуқуқбузарлик воситаси сифатида 6 ой, бир йил жарима майдонида сақланса қоидабузарлик камайишига қандай таъсир қиларди деб ўйлайсиз?
➡️ @shokirjonov
Доҳада «транспорт воситасини эҳтиётсизлик билан ҳайдаб, инсон ҳаёти, жамоат ва шахсий мулкига хавф солган» транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчиси қўлга олинди.
Суд қарори билан мусодара қилинган қимматбаҳо автомобил эгасининг кўз ўнгида махсус ускунада йўқ қилинган.
Маълумот учун, йўқ қилинган Тойота Супра А90 автомобилининг (бешинчи авлод) бозор нархи ўртача 90-100 минг доллар туради.
Бизда ҳам олифталарнинг машинаси шу тарзда мусодара қилиниши керак. Жа йўқ қилиниши шарт эмас, ҳуқуқбузарлик воситаси сифатида 6 ой, бир йил жарима майдонида сақланса қоидабузарлик камайишига қандай таъсир қиларди деб ўйлайсиз?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65💯16👏4🔥1
Самарқандда давлат идораларидан бирида боғбон бўлиб ишловчи 4 фарзандли бир укамизнинг 7 ёшли тўнғич қизи Зулфия Раҳматуллаеванинг мураккаб операциясига кўпчилик бўлиб, хайрия қилиб ёрдам берган эдик.
Зулфия ёзда ўз уйида ўйнаб юриб, йиқилиб, бошидан жароҳат олган, гематома ҳосил бўлган ва бошда сув йиғилган.
Айни пайтда Зулфия операциядан муваффақиятли ўтган. Энди қизалоқ отаси ҳамроҳлигида Республика ихтисрслаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида навбатлаги даволаниш ва тикланиш босқичини ўтаяпти.
Зулфияга 10 кунлик мануал терапия лечениелари билан шифохонада ётиш кунига 1 млн сўмдан. Ундан ташқари, 7 млн сўмлик дори-дармонлар ёзилган. Камида 15 млн пул йиғилиши керак.
Қизалоқнинг даволаниши ва дори-дармонлари, отаси билан Тошкентда яшаши учун унга яна ҳамюртларимизнинг ёрдами керак бўляпти.
Хайрия учун атаганларингизни Зулфиянинг отаси Достон Ширинбоев номидаги карталарга ўтказиб беришингиз мумкин.
HUMO: 9860060623354333
VISA: 4008470041255356

❤26👍20🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаблар олдида йўл сатҳидан кштарилган пиёдалар ўтиш йўлакчалари қуриш яна бошланибди.
Видеода Қарши шаҳридаги 10-мактаб, фототасвирларда Самарқанд шаҳридаги 5-мактаб олдида қурилган "баланд зебралар"ни кўришингиз мумкин.
Бу ташаббусни республикалаои 10 мингдан зиёд мактабларнирг ҳар бири учун ҳам қилиш керак. Энг аввало катта шаҳарлар ва трассалар бўйида.
➡️ @shokirjonov
Видеода Қарши шаҳридаги 10-мактаб, фототасвирларда Самарқанд шаҳридаги 5-мактаб олдида қурилган "баланд зебралар"ни кўришингиз мумкин.
Бу ташаббусни республикалаои 10 мингдан зиёд мактабларнирг ҳар бири учун ҳам қилиш керак. Энг аввало катта шаҳарлар ва трассалар бўйида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47
#Хайрия_акцияси
Ҳар жума куни оққонга чалинган болажонлардан бирининг даволаниши учун ўтказаётган хайрия акциямизни давом этирамиз.
Ёрдамларингизга муштоқ бўлиб турган бу ҳайтадаги болажон — Чориева Покиза Бахтиёр қизи. У 6 ёшда. Сурхондарё вилояти Қизириқ тумандан. Покиза 6 ойдан бери даволанмоқда.
Оиласининг айтишича, шу пайтгача 85 млн сўм харажат қилишган. Кунига дори-дармон ва ҳоказоларга 1,5-2 млн сўм харажат қилишмоқда. Показанинг дадаси ишсиз, онаси уй бекаси, ҳозир бемор боласи билан банд.
Аллоҳ йўлида, шу қизалоқнинг тузалиши учун хайрия қилиш истагида бўлганлар Чориева Покизанинг онаси Рўзиева Хуршида номига очилган пластик карточкага маблағ ўтказиб беришлари мумкин:
HUMO (AGROBANK): 9860 0303 4323 9940

❤18👍9👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанднинг зилол сув оқиши керак бўлган кўҳна ариқларида бўқ оқмоқда
Ушбу видео Самарқанд туманига қарашли Ўзбеккенти маҳалласида туширилган. Бу Мотриддан Бухоро кругига тушишда аэропортга ёндош маҳалла олидан ўтган ариқ.
Маҳалладагилар ҳар куни кимдир ариққа инсон ахлатлари — канализация оқизишини, атрофни тутган қўланса ҳидга чидаб бўлмаётгани, энг қизиғи ўнлаб марта мурожаат қилинганига қарамасдан, ҳокимият ҳам, экологиядаги масъуллар ҳам нажас манбасини топиб, бартараф қилишмаётганини айтишмоқда.
Бу ерда нозик жиҳат бор. Маҳалла Самарқанд туманида. Нажас манбаси эса Самарқанд шаҳрига қарашли маҳаллада бўлиши мумкин. Бу иш билан Самарқанд шаҳридаги масъуллар ҳам шуғулланиши керак.

😡26😁13👍3🤔1
Фарғонадаги АЁҚШда бўлган ҳодиса кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. А.Яссавий кўчасида жойлашган “Фарғона Лайли Наҳор” хусусий корхонасига қарашли объектда авариявий ҳолат натижасида ёнғин келиб чиққанди.
Ҳолат бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига депутатлик сўрови юборибди. Сўровда АЁҚШни лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилгани ва бундай ҳодисаларнинг олдини олиш чоралари ҳақида гапирилган.
Бу ҳодиса объектларнинг хавфсизлик қоидаларига қанчалик риоя қилиши масаласини кун тартибига олиб чиқди. Ростдан ҳам, АЁҚШ қурилишида танланган жойнинг тўғрилиги, хавфсизлик стандартлари, техник кўрикдан ўз вақтида ўтказилганлиги каби омиллар қайта кўриб чиқилиши керак.
Назорат фақат рухсатномалар бериш билан чекланмасдан, уларнинг техник ҳолати доимий равишда текшириб борилиши шарт. Ҳар қандай техник нуқсон ёки хавфсизлик қоидасининг бузилиши аҳоли ҳаёти ва соғлигига катта хавф туғдиради. Шунинг учун барча тегишли ташкилотлар ва мутахассислар ҳодисани чуқур ўрганиб, бунақа ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўриши керак. Одамларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги ҳар қандай иқтисодий манфаатлардан устун бўлсин.

👍26