Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
51808 - Telegram Web
Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин, Мирзиёев ва Тўқаев Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия газини етказиб беришга старт берди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг
:👉@sofuzb
Кадастр агентлиги республика бўйлаб ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни аниқлашни бошлади

Жорий йилнинг 1 октябрга қадар Ер ва кадастр назорати бошқармаси ходимлари томонидан  15 903 та (4 383,4 гектар) ҳолатда Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари аниқланган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича ахборот берди. Унга кўра, АҚШ доллари, евро ҳамда Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
TikTok платформаси Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилди

5 октябрь куни TikTok PTE LTD (Cингапур) Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди, деб Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда. Энди хизматлар учун тўлов 12 фоиз ҚҚСни ўз ичига олади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Президент Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси раисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси асосчиси ва раиси Шри Пракаш Лохия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлади

Марказий банк 16 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
⚡️АҚШ долларининг расмий курси пасайди

Марказий банк 17 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари — 12 201,05 сўм (-16,80);
1 Россия рубли — 125,13 сўм (-0,65);
1 Евро — 12 850,15 сўм (-14,02).

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда қулайлик яратилади

Ҳукумат қарори (538-сон, 13.10.2023й.) билан “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида ҳунармандчилик фаолияти йўналишлари бўйича ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчилар хоҳишига кўра “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини “Ҳунарманд” уюшмасига композит усулда юбориш имконияти яратилади.

Шунингдек, “Ҳунарманд” уюшмасига ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчиларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш ҳақида Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали берилган аризаларини қабул қилиш ва натижасини мазкур тизим орқали юбориш йўлга кўйилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлади

Марказий банк 18 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 19 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
2023-йилнинг январь-июнь ойларида Наманган вилояти бўйича ишлаб чиқариш саноатида 3,7 трлн. сўм инвестициялар ўзлаштирилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
“Вақф” фондининг 111 миллиард 751 миллион сўмдан зиёд маблағи диний соҳа ходимларини моддий қўллаб-қувватлашга сарфланган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна пастлади

Марказий банк 26 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 31 млрд. доллардан ошди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2024-2026 йиллар учун Бюджетнома маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг қарзи 2017 йилдан буён қарийб 20 млрд долларга ошиб, 31,5 млрд долларга етган.

Маълум бўлишича, шундан давлат ташқи қарзи — 25,9 млрд доллар, давлат ички қарзи — 5,6 млрд долларни ташкил қилади.

Шунингдек, мамлакатлар кесимида Ўзбекистоннинг энг кўп ташқи қарзи Хитой халқ республикаси, ташкилотлар кесимида, Осиё тараққиёт банкига тегишли.

Бюджетномада қўшимча қилинишича, Халқаро Валюта Жамғармаси Ўзбекистоннинг ташқи қарз ҳолатини "мўътадил" дея баҳолаган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 568 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 568 000 сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 14 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ичимлик ва оқова сув таъминотидаги ўзгарган тарифлар

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
“Сариосиё – Тошкент” йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади

Йил якунига қадар Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолиятини тиклаш, келгуси йилдан Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, Термиздан Истанбул, Фарғона, Бухоро ва Хоразмга рейсларни кўпайтириш топширилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилмоқда, яъни:

- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.


Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб 7 фоизга ошган ҳолда ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, базавий ҳисоблаш миқдори 1 декабрдан 3 фоиз миқдорда (7 фоиз эмас!) ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда. Умуман олганда йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5 фоизга ошган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдори эса бундан камроқ, яъни 13 фоизни ташкил этди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
⚡️Доллар расмий курси 12310 сўмдан ошди

Марказий банк 28 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари курси +13,88 сўмга ошиб, 12 310,04 сўм этиб белгиланди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
2025/01/07 06:19:02
Back to Top
HTML Embed Code: