Telegram Web
📊 2024 йилда қанча резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқарилган?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда 17,8 трлн сўмлик резина ва пластмасса буюмлари ишлаб чиқарилган.

Ушбу кўрсаткичнинг ўтган йиллардаги динамикаси қуйидагича (январь-декабрь, трлн сўмда):

2020 йил – 7,0 трлн сўм

2021 йил – 8,5 трлн сўм

2022 йил – 9,3 трлн сўм

2023 йил – 11,1 трлн сўм

2024 йил – 17,8 трлн сўм
.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 12 ойда Ўзбекистонда 8,8 млрд дона тухум етиштирилган

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 8 805,4 млн дона тухум етиштирилган.

Хўжалик тоифалари бўйича етиштирилган тухум ҳажми
қуйидагича:

– Фермер хўжаликларида - 1 377,9 млн дона;

– Деҳқон ва томорқа хўжаликларида - 5 018,3 млн дона;

– Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда - 2 409,2 млн донани ташкил этган.


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
📊 Соҳаларда кичик тадбиркорлик субъектлари сони ортмоқда

🏢 Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2025 йил 1 февраль ҳолатига жами 363 628 та кичик тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз).

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

Савдо соҳасида – 138 409 та

Саноат соҳасида – 55 323 та

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 30 714 та

Қурилиш соҳасида – 27 427 та

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 26 452 та

Ташиш ва сақлаш соҳасида – 15 717 та

Ахборот ва алоқа соҳасида – 9 578 та

Қўшимча сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 9 374 та

Бошқа соҳаларда – 50 634 та.


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
📚 Таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида кичик тадбиркорлик субъектларининг таълим соҳасидаги хизматлари ҳажми 6,5 трлн сўмни ёки 2023 йилнинг январь-декабрига нисбатан ўсиш суръати 112,1 % ни ташкил этди.

Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь-декабрь):

2022 – 3,1 трлн сўм

2023 – 5,4 трлн сўм

2024 – 6,5 трлн сўм


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ўзбекистонда 233,8 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон Республикасида 233,8 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,8 % га  ошган.

2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 27 408 тани ташкил этган.

🏗 Қурилиш ишлари ҳажми таркибида:

🔸кичик корхона ва микрофирмалар – 46,2 %

🔸 йирик қурилиш ташкилотлари – 23,5 %

🔸 норасмий сектор – 30,3 %

🇺🇿 Лотинда
📊 Реклама фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони қанча?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 февраль ҳолатига, реклама фаолияти ва бозор конъюнктурасини ўрганиш соҳасида 1 624 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланади:

Тошкент шаҳри – 1 102

Самарқанд вилояти – 93

Тошкент вилояти – 64

Фарғона вилояти – 64

Жиззах вилояти – 51

Бухоро вилояти – 46

Андижон вилояти – 34

Наманган вилояти – 34

Навоий вилояти – 29

Сурхондарё вилояти – 29

Қашқадарё вилояти – 26

Қорақалпоғистон Республикаси – 22

Хоразм вилояти – 21

Сирдарё вилояти – 9


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2025yilyanvar

Таҳлилий статистик кўрсаткичлар


📊 Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасининг асосий кўрсаткичлари (2025 йил январь ҳолатига)

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
#2025yilyanvar

Таҳлилий статистик кўрсаткичлар


📊 Ўзбекистон Республикасида бажарилган қурилиш ишларининг асосий кўрсаткичлари (2025 йил январь ҳолатига)

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
#2025yilyanvar

Таҳлилий статистик кўрсаткичлар


📊 Ўзбекистон Республикасида чакана ва улгуржи савдо товар айланмаси (2025 йил январь ҳолатига)

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
#2025yilyanvar

Таҳлилий статистик кўрсаткичлар


📊Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмаси таҳлили (2025 йил январь ҳолатига)

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Январда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4,5 млрд АҚШ долларига етган
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 467,0 трлн сўмни ташкил этган.

2024 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилди?

🌾 Фарғонада энг кўп донли экинлар етиштирилган (998,5 минг тонна).

🥕 🥬Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (1 833,7 минг тонна).

🥔 Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (747,6 минг тонна).

🧅🧄🥦 Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (351,5 минг тонна).

🍑 🍓Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (699,9 минг тонна).

🍇 Самарқандда энг кўп узум етиштирилган (666,1 минг тонна).

🥩 Қашқадарё вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (345,9 минг тонна).

🥛Самарқандда энг кўп – 1 456,0 минг тонна сут олинган.

🥚 Тошкент вилоятида энг кўп – 1 608,1 миллион дона тухум олинган.

🦈 Хоразмда энг кўп – 33,0 минг тонна балиқ овланган.

🐂🐄 Самарқандда 1 765,8 минг бош йирик шохли қорамол бор.

🐑🐐Қашқадарёда 5 109,7 минг бош қўй ва эчкилар бор.

🐎Тошкент вилоятида энг кўп – 57 009 бош отлар бор.
📊 Ўзбекистон 154 та мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширган

🏢
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь ойида Ўзбекистон жаҳоннинг 154 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб, ташқи савдо айланмаси ҳажмини 4,5 млрд АҚШ долларига етказган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 297,2 млн АҚШ долларига ёки 7,5 % га ошган.

ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (22,1 %), Россия (17,7 %), Қозоғистон (7 %), Туркия (4,7 %) ва Корея Республикасида (3,8 %) қайд этилган.

🟢 Экспорт – 1,3 млрд 
        
🔵 Импорт – 3,2 млрд

🇺🇿 Лотинда
2024 йилда 89,5 трлн сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда 89,5 трлн сўмлик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,1 % га ошган.

2024 йилда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларининг ҳажми жами саноат ишлаб чиқаришда 10,1 % улушга эга бўлган.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2024 йилда хорижга қарийб 2,9 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
2025/02/27 15:09:51
Back to Top
HTML Embed Code: