Telegram Web
Ёшлар куни муносабати билан тадбир ташкил этилди

Туманимизнинг “Шаббода” дам олиш масканида 30 июнь - Ёшлар кунига бағишлаб тантанали тадбир бўлиб ўтди. Ёшлар ишлари Агентлиги Сўх тумани бўлими ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими барча Сўхлик ёшларни байрам билан табриклаб, ёшларга давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган эътибор ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Сариканда маҳалла ёшлар етакчиси Додоҳайит Ҳасановнинг Президентимиз қўлидан “Келажак бунёдкори” медалини қабул қилиб олиши ҳам Сўхлик ёшларга давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган чексиз эътибордан нишона.

Додоҳайит Ҳасанов ҳам сўз олиб, тақдирлаш маросимидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди. Туман секторлари раҳбарлари ҳам барча ёшларни байрам билан табрикладилар.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фаъол иштироки, ўзининг намунали хулқи, фидойилиги, ташаббускорлиги ҳамда 30 июн - Ёшлар куни муносабати билан барча ёшлар етакчиларига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿
https://www.tgoop.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |
📸
Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон миллий валютаси – сўм 30 ёшда

1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида хизмат қилди.

Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” муомалага киритилди. Дастлаб 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200 (1997 йил), 500 (1999 йил) ва 1000 сўмлик (2001 йил) пуллар бирин-кетин муомалага киритилди.

2018 йилда ихчам ва енгилроқ вазнда янги дизайндаги танга пуллар – 50, 100, 200 ва 500 сўмлик пуллар чиқарилди. Янги дизайндаги 1000 сўмлик танга эса 2022 йилда муомалага киритилди.

Нақд пулга доир ислоҳотларнинг давоми сифатида банкнотларнинг янги дизайни ишлаб чиқилди. 2021 йилда 2 000, 5 000, 10 000, 20 000, 50 000, 100 000 сўмлик ва 2022 йилда 200 000 сўмлик қийматдаги янги банкнотлар халқимизга тақдим этилди.

🇺🇿https://www.tgoop.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |
📸
Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган йили ип-калава экспорт йиғими камайтирилгани натижасида 300 минг доллардан ортиқ маблағимиз тежалди

Отабек Эргашев, тадбиркор:

"Бу йилги очиқ мулоқотни ҳам катта умидлар билан кутмоқдамиз. Тўқимачилик соҳасига бериладиган қўшимча имкониятлар бизга экспортни янада кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш имконини беради".

Манба

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Эълон!

Сўх тумани аҳолиси диққатига!

2024 йилнинг 10 июль куни туманимизнинг Зангат маҳалласидаги “Нур-шифо” клиникасида Фарғона вилояти кўз касалликлари шифохонаси шифокорлари Исомов Илмиддин Икромович ва Холмирзаев Аброр Абдураҳмонович томонидан тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиёти ўтказилиши режалаштирилган. Кўз касаллигига боғлиқ барча амалиётлар замонавий тиббий дастгоҳлар орқали амалга оширилади.

Шунингдек, клиникада сўхлик маҳоратли жарроҳ Ғайратжон Нурматов томонидан чурралар (грыжи), проктологик касалликларнинг жарроҳлик амалиёти ўтказилади.

Агарда Сизда бу бўйича муаммоингиз бўлса, шифокорлар қабулига навбат олишингиз мумкин бўлади. Навбат олиш учун + 998 99 044 29 14, + 998 99 899 95 05 (телеграм, Whatsapp) телефон рақамлари, ёки телеграмдаги http://www.tgoop.com/nur_shifo_clinic манзилига мурожаат этишингиз мумкин.

Клиника манзили: Зангат маҳалла фуқаролар йиғини.
https://maps.app.goo.gl/5nVhpoY94iqDRc3V9

🇺🇿https://www.tgoop.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |
📸
Instagram
ЖАРАЁН

Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчлигида туман фавқулодда вазиятлар бўлими шахсий таркиби билан учрашув ўтказилди. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур учрашувда туманда охирги кунларда ёғингарчилик туфайли юзага келган фавқулодда вазиятлар муҳокама ва таҳлил қилинди.

Аҳолини фавқулодда вазиятларда ўз вақтида хабардор этиш, юзага келиши эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятлар – сел келиши, сув тошқини юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларин олиб бориш, мазкур масалаларда фавқулодда вазиятлар таркибига кирувчи барча корхона-ташкилотларнинг вакиллари ва жалб этилган техника воситаларни шай ҳолтага келтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, охирги кунларда туманимизнинг тоғолди ҳудудларида юзага келган фавқулодда вазиятлар туфайли зарар етган бино ва иншоотларда тозалаш ишларини тизимли равишда олиб боришга оид вазифлар юклатилди ва қилинган ишлар юзасидан мутасаддилар туман ҳокимига ахборот беришди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://www.tgoop.com/suxliklars
Оила қонунчилигида боладан алоҳида яшаётган ота ёки онанинг ота-оналик ҳуқуқини амалга ошириш тартиби

Мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб, бугунги кунда унинг тўлақонли қонунчилик асослари яратилган.

Бола ҳуқуқлари кафолатларининг қонунчилик асослари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила кодекси, ”Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик органлари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларида ўз аксини топган бўлиб, уларда боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш; боланинг ҳаёти ва соғлиғини, қадр-қимматини муҳофаза қилиш; унинг камситилишига йўл қўймаслик; ёш авлоднинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш каби бу борадаги сиёсатнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган...

Батафсил - https://soh.uz/site/view/news/4649

🇺🇿https://www.tgoop.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |
📸
Instagram
#МИБ_огоҳлантиради

ҚАРЗ БЕРИШДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!


Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарз суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 миллион сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт. Шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъий назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Жамшед Мирхисенов - Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси, иккинчи даражали юрист

🇺🇿https://www.tgoop.com/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|Telegram| 📹Youtube |
📸
Instagram
2024/10/01 20:50:55
Back to Top
HTML Embed Code: