Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бугун жума
- 04 июль 2025
- 09 Муҳаррам 144
7

Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
2👍1
#Ҳадис

Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмоннинг мусулмон усидаги ҳаққи бештадир:
1. Саломга алик олиш.
2. Касални бориб кўриш.
3. Жанозага эргашиш.
4. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
5. Акса урганга жавоб қайтариш"
, - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.

Имом Муслимнинг ривоятида эса бундай келтирилади:
"Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақи олтитадир:
1. Йўлиққанда салом бериш.
2. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
3. Насиҳат талаб этса, насиҳат қилиш.
4. Агар акса уриб, ҳамд айтса,("Ярҳамукаллоҳ), деб жавоб қайтариш.
5. Касал бўлса, бориб кўриш.
6. Жанозасида қатнашиш".

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

"Ал-Азкор" китобидан.

Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
👍2
Муборак ЖУМА куни барчамизга баракотли, файзли ва ҳайрли бўлсин. Аллоҳим, юртимизни ва барча мўъмин-мусулмонларни ўз паноҳида асрасин. Оилангизга тинчлик, ўзингиз ва яқинларингизга саломатлик, хонадонингизга баракот, дастурхонингизга тўкинликни берсин.

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.

https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
1🔥1
#БИР_ОЯТ_БИР_ҲАЁТ


📖 Қуръони Карим

فَمَا ظَنُّكُم بِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ

«Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?!» (Саффат, 87)

Қисқа тафсир:

Бу оятдаги сўзлар — ҳазрат Юнус алайҳиссаломнинг ўз қавмига қилган даъватларидаги савол шаклидаги ҳикматли сўзидир.

▪️ Маъноси шундай:
«Сизлар ҳақиқий Роббингиз — барча оламларни яратган, тарбия қилувчи Аллоҳ ҳақида нима деб ўйлайсизлар? У зулм қиладими? У ҳақиқатни билмайдими? Ёки…»

Аллоҳ ҳақидаги гумонингиз қандай?
– У сизни кечиради деб умид қиласизми?
– У жавобгарлик сўрамайди деб ўйлайсизми?
– Унинг ҳузурида туришдан аминмисиз?

☝️Бу оят инсонни иқрор ва тафаккурга чорлайди.
🕊️ Ҳар бир киши қалбига савол берсин:

«Мен Роббим ҳақида қандай гумондаман?»
– У мени кўряпти, эшитяпти, қилган ҳар бир ишимдан хабардор, деб ишонаманми?
– У мендан розими, ёки мен Унинг ғазабига сабаб бўляпманми?

Иймонли инсон Робби ҳақида яхшилик гумонида бўлади — лекин ўзи ҳам яхшиликка интилади.

Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
3👍2
🔴#Намозвақтлар
БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

   04-10 ИЮЛь

БОМДОД:              04:40
ПЕШИН:                 13:10
АСР:                        18:05
ШО
М:                      20,20
ХУФТОН:                22:00

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
👍4
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Муомаладаги ёмон одатлардан бири, бирон кишини жанжаллашаётган кишига қарата "эй эшак", "эй ит" каби сўзларни айтишидир. Бу икки жиҳатдан хунук, ёқимсиздир.
Биринчиси: бу ёлғон.
Иккинчидан: бу озор беришдир".

Имом Нахаъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Агар киши бошқасига: "Эй эшак", "эй чўчқа" деса, Унга қиёмат куни: "Сен уни эшак қилиб яратганимни кўрганмидинг? ёки уни чўчқа қилиб яратганимни кўрганмидинг?" дейилади.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
😢42
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИ НИЯТ

"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".

• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.

Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон ишини уддалай олмаса-да, яхши ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак.

• Яхши ният ва эзгу мақсадлар икки дунё саодатига элтади.

НИЯТИ ПОКЛАРГА КУН
ХАЙРЛИ БЎЛСИН !

Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
👍71
#Ғафлатда_қолманг!

Ашуро рўзаси Муҳаррам ойининг қайси кунлари тутилади?

Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Аббоснинг ҳузурига бордим, у киши Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган экан: «Менга Ашуро рўзаси ҳақида айтиб беринг», дедим. «Муҳаррамнинг ҳилолини кўрсанг, санаб бор. Тўққизинчи куни рўза тутган ҳолда тонг оттир», деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг рўзасини шундай тутармидилар?» дедим. «Ҳа», деди».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоийлар ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу кун – Ашуро кунининг ҳамда ушбу ой, яъни Рамазон ойининг рўзасидан ташқари бирор кунни бошқасидан афзал кўриб, рўза тутишга қасд қилганларини кўрмадим».

Икки Шайх ривоят қилган.

Изоҳ: Яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Ашуро куни келар экан, рўзасини тутсам, деб, интиқ бўлиб турар эканлар. Бошқа бирор куннинг рўзасини тутиш учун бунчалик интизор бўлиб кутмас эканлар.

Шунингдек, Рамазон ойини ҳам қачон келар экан, рўзасини тутсам, деб, интиқ бўлиб кутар эканлар. Бошқа бирор ойнинг рўзасини тутишни бунчалик интизор бўлиб кутмас эканлар.

У кишининг умматлари, яъни бизлар ҳам шундай бўлишимиз лозим.

Уламолар Ашуро рўзасининг афзали Муҳаррамнинг 9, 10, 11 ёки 9, 10 ёки 10, 11-кунларини рўзасини тутишдир деганлар.

Мўминлар учун ажойиб имконият!

Биздек гуноҳкор бандаларига шундай фурсатларни бериб қўйган Раббимизга чексиз ҳамдлар бўлсин!

Ғафлатда қолманг!

Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
4
АШУРО ҲАҚИДА ВАЪЗ

Зулҳижжа ойи уруш ҳаром қилинган тўртта ойнинг бири саналади. Аллоҳ таоло еру осмонни яратган вақтдан бошлаб бу ойни ҳурматли қилди. Бу ойда уришиш, гуноҳу маъсият амалларни қилиш тақиқланади.

Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг фазилати ҳақида Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳадисларида баён этилган. Жумладан, Қуръони каримда бундай марҳамат қилинган:
﴿ وَيَذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ فِي أَيَّامٍ مَعْلُومَاتٍ ﴾
яъни: “Маълум кунларда Аллоҳ номини зикр қилиш учун” (Ҳаж сураси, 28-оят).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу оятдаги “маълум кунлар”ни “Зулҳижжанинг аввалги ўн куни”, деб тафсир қилган. Бу кунларда қурбонликни ният қилган мўмин-мусулмонлар жонлиқларни ҳозирлайдилар, ўнинчи куни Қурбон ҳайити намозидан кейин қурбонлик қиладилар.
﴿ وَالْفَجْرِ. وَلَيَالٍ عَشْرٍ ﴾
яъни: «Қасамёд этаман тонг (вақти) билан, “Ўн кеча” билан» (Фажр сураси, 1–2-оятлар)ини ҳам Ибн Аббос, Ибн Зубайр ва Мужоҳид розияллоҳу анҳум “Зулҳижжанинг аввалги ўн куни”, деб тафсир қилишган.

Ҳадиси шарифда:
عن عبد الله بن عمر أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: «ما مِن أيَّامٍ أعظَمُ عندَ اللَّهِ وَ لاَ أَحَبُّ إليهِ فيهنَّ العَمَلُ من هَذِهِ الأَيَّامِ: عشرِ ذي الحِجَّةِ فأَكثِروا فيهنَّ منَ التَّهليلِ و التَّسبيحِ والتَّكبيرِ والتَّحميدِ »
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳеч бир кун ва унда қилинган бирорта амал Аллоҳнинг наздида Зулҳижжа ойининг ўн кунида қилингандан буюкроқ ва Унга маҳбуброқ эмас. Бас, бу кунларда таҳлил, тасбиҳ, такбир ва таҳмидни кўп айтинг” (Имом Байҳақий ривояти).

Бу кун, яъни Ашуро куни жоҳилият даврида ҳам алоҳида ўрин тутган. Ойша розияллоҳу анҳо ривоят қилади:
عَنْ عَائِشَةَ - رضى الله عنها - أَنَّ يَوْمَ عَاشُورَاءَ كَانَ يُصَامُ فِى الْجَاهِلِيَّةِ
فَلَمَّا جَاءَ الإِسْلاَمُ مَنْ شَاءَ صَامَهُ وَمَنْ شَاءَ تَرَكَهُ.
яъни: “Жоҳилият даврида Ашуро куни рўза тутилар эди. Ислом келгач, хоҳлаган тутадиган, хоҳламайдиган тарк этадиган бўлди” (Имом Муслим ривояти).

Бу кунда кимки етимга лутф қилиб қилиб таом берса, унга жаннатнинг таом ва ичимликлари вожиб бўлади.
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига бир неча шарафли ойлар, кунлар ва кечаларни берди. Хусусан, Ражаб, Шаъбон ва Рамазон шарафли ойлар бўлса, Бароат ва Қадр улуғ кечалардир. Иккала ийд – Рамазон ва Қурбон ҳайитлари байрам, жума муборак кундир. Зулҳижжанинг ўн кунлиги, Муҳаррамнинг ўн кунлиги ҳам саодатли кунлардир.
من اكتحل بالإثمد يوم عاشوراء لم يرمد أبدًا
яъни: “Ким Ашуро куни сурма сурса, кўзи асло зарар кўрмайди” (“Жомеъул кабир”).

Ривоят қилинишича, Нуҳ алайҳиссалом тўфондан сўнг кемасидан тушгач, қавми билан кўзларига кеманинг чиригидан суришди. Олти ойгача ҳеч нарсани кўрмай қолишди. Муҳаррамнинг ўнинчи куни чиқишгач, Аллоҳ таоло уларга сурма суришни буюрди. Улар сурма сургач, кўзлари тузалди.

Аллоҳ таоло ўн пайғамбарига ўн мўъжиза берди. Одам алайҳиссаломнинг тавбасини қабул қилди. Идрис алайҳиссаломни осмонга кўтарди. Нуҳ алайҳиссаломнинг кемасини асради. Сулаймон алайҳиссаломга подшоликни берди. Юнус алайҳиссаломни балиқнинг қорнидан соғ чиқарди. Юсуф алайҳиссаломни Яъқуб алайҳиссаломга соғлом қайтарди. Исо алайҳиссаломни осмонга кўтарди. Мусо алайҳиссаломни Фиръавндан қутқарди. Иброҳим алайҳиссаломни Намруднинг оташидан асради. Бу Ашуро куни эди.
9
Баъзи инсонлар...

Баъзи инсонлар баъзи инсонларнинг «Ҳайитидир».
Баъзи инсонлар баъзи инсонларнинг тонгидир.
Баъзи инсонлар баъзи инсонларнинг қуёшидир.
Баъзи инсонлар баъзи инсонларнинг бахтининг омилидир.

Баъзи инсонлар эса баъзи инсонлар учун буларнинг барчаси, ҳатто булардан ҳам ортиғидир...
8
Ҳудуд: Бухоро шаҳри (Бухоро вилояти)

Сана: 2025 йил 7-июль, душанба
Ҳижрий: 1447 йил 12-муҳаррам

Мазҳаб: Ҳанафий (Карачи)

Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 03:20

Қуёш: 05:21

Ишроқ: 05:36*
Зуҳо: 08:54*

Аввобийн: Шом намозидан кейин*

Хуфтон: 22:12

Таҳажжуд: 00:57*


*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.

Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
👍1
🔴#Намозвақтлар
БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

   04-10 ИЮЛь

БОМДОД:              04:40
ПЕШИН:                 13:10
АСР:                        18:05
ШО
М:                      20,20
ХУФТОН:                22:00

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
👍1
#amal #avf #sabr #rõza

АЖРИ АЛЛОҲНИНГ ЗИММАСИДА БЎЛГАН 3 АМАЛ

1.  Одамларни авф этиш:
Ушбу амалнинг ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир”  (Шўро сураси, 40-оят).

2.  Сабр:
Бунинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур”  (Зумар сураси, 10-оят).

3.  Рўза:
Рўзанинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўзани мен учун тутади ва унинг ажрини Ўзим бераман” (Ҳадиси қудсий).

Қиёмат кунида ушбу учта амални қилган кишилар чақириладилар ва уларга ажрлари берилади.

Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
6
БУЮКЛАР БИСОТИДАН

5.
Айтадилар: "Ўз кучига ишонган бир золим дарё бўйида кетаётганида бир гуруҳ балиқчиларни кўриб қолди. Улар орасидан бири каттароқ балиқ тутган эди. Унинг ёнига бориб йўқ жойдан уруш қўзғади ва уни уриб балиғини тортиб олди. Уйига бориб балиқни тозалаш мақсадида олмоқчи бўлганди балиқ унинг қўлидан тишлаб олди. Эътибор бермасдан балиқни тозалаб пиширди. Лекин қўлининг оғриғи борган сари кучаяр эди. Эртаси куни оғриқнинг зўридан табибга борди. Табиб: "Балиқ заҳарли экан. Агар қўлнинг кафтини кесмасак заҳар бутун вужудга тарқаб кетади" деди. У одам бу гапларга кўп ҳам эътибор бермади. Лекин кун ўтган сари оғриқ кучаяверди. Одам яна табибга боришга мажбур бўлди. "Билакдан кесишга тўғри келади" деб ташхис қўйган табиб охирги текширувдан кейин қўлни тўлиқ кесишдан бошқа чора йўқлигини айтди. Золим ноилож бунга рози бўлди ва унинг қўли кесилди. Уйига касал кўрдига келган дўстлари бунинг сабабини сўраганларида у бўлган воқеани айтиб берди. Дўстлари: "Ундан розилик сўраб қўй. Агар у кечирмаса заҳар бутун танангга тарқалади" дейишди. Золим бу гаплардан сўнг балиқчини қидириб борди ва уни топди, олдига тиз чўкиб кечирим сўради. Балиқчи уни кечиргач: "мени нима деб дуойи бад қилгандинг?" деб сўради золим. Шунда балиқчи: "Сен мени ноҳақ урганингда Аллоҳга юзланиб "Эй Аллоҳ, бу кучли банданг менга қувватини кўрсатди. Сен ҳам унга Ўз қувватингни кўрсат" деб дуо қилгандим" деди."

Зулмнинг касри дунёнинг ўзида ҳам албатта уради. Қиёматда эса золим зулматлар ичида тирилади. Зулмдан эҳтиёт бўлинг!


Устоз Улуғбек Бухорий

Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
6
#Ҳикмат

​​Шайх Али Тантовий айтдилар:
Бир куни ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда Аллоҳ сени севадими?" деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам Аллоҳ бандаларига нисбатан муҳаббатининг сабабларини Ўзининг китобидан зикр қилган экан. Саволимга жавоб топиш учун Аллоҳнинг китобини варақлай бошладим. Қарасам унда: "Тақводорларни севади", деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмадим. Кейин: "Сабр қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим. Сўнгра "Яхшилик қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Бундан унча узоқламасдан қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки, Аллоҳ мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим. Бажарган амалларимни текширишни бошладим. Қарасам, аксари фаолиятсизлик, камчилик ва гуноҳларга қоришиб кетганини ҳис қилдим. Шунда Аллоҳнинг "Аниқки, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади", деган сўзи эсимга тушди. Ана энди шу оят мен ва мен каби гуноҳкорларга тааллуқли эканини тушундим ва шояд Аллоҳ мени ҳам севиши мақсадида "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ", деб пичирлашни бошладим.
Маъноси: "Буюк Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман ва Унга тавба қиламан".

Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЙБСИЗ ИНСОН
Устоз Улуғбек Бухорий

Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
👍76
Ҳудуд: Бухоро шаҳри (Бухоро вилояти)

Сана: 2025 йил 11-июль, жума
Ҳижрий: 1447 йил 16-муҳаррам

Мазхаб: Ҳанафий


Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 03:24

Қуёш: 05:24

Ишроқ: 05:39*
Зуҳо: 08:57*


Аввобийн: Шом намозидан кейин*

Хуфтон: 22:09

Таҳажжуд: 01:00*


*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.

Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
1
🔴#Намозвақтлар
БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

    11-17 ИЮЛь

БОМДОД:              04:50
ПЕШИН:                 13:10
АСР:                         18:00
ШОМ:                      20:15
ХУФТОН:                21:55


Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
1👍1
Муборак ЖУМА куни барчамизга баракотли, файзли ва ҳайрли бўлсин. Аллоҳим, юртимизни ва барча мўъмин-мусулмонларни ўз паноҳида асрасин. Оилангизга тинчлик, ўзингиз ва яқинларингизга саломатлик, хонадонингизга баракот, дастурхонингизга тўкинликни берсин.

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.

https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кунингизни Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш ила бошланг.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла Саййидина Муҳаммад.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.

https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
5👍5
2025/07/13 00:23:33
Back to Top
HTML Embed Code: