Ҳудуд: Бухоро шаҳри (Бухоро вилояти)
Сана: 2025 йил 30-июнь, душанба
Ҳижрий: 1447 йил 5-муҳаррам
Мазҳаб: Ҳанафий
Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 03:14
Қуёш: 05:18
Ишроқ: 05:33*
Зуҳо: 08:50*
Аввобийн: Шом намозидан кейин*
Таҳажжуд: 00:54*
—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial

#tafsir_oyat_muhsin_mahbub
АЛЛОҲ МУҲСИНЛАРНИ ЯХШИ КЎРАДИ
"Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтирадир" (Оли Имрон сураси, 134-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким жаннатда бинолар қурилишини ва даражалари кўтарилишини хоҳласа, зулм қилганни афв этсин, бермаганга берсин ва орани узганга силаи раҳм қилсин" (Имом Ҳоким ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий алайҳиссалом: "Қиёмат куни бир жарчи, одамларни афв қилганлар қани? "Роббингиз ҳузурига мукофотингизни олгани келинг", деб чақиради. Афв қилган ҳар бир мусулмон жаннатга киришга ҳақлидир", деганлар..

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Тилингиз Аллоҳнинг зикридан тухтамасин. Тилингиз Аллоҳнинг зикри ила намланиб турсин илоҳим.
🍀 Роббингиздан умид қилинг, доим зикрда бўлинг, истиғфор айтинг.👇
📿 Астағфируллоҳ
📿 Алҳамдулиллаҳ
📿 Аллоҳу Акбар
📿 Субҳаналлоҳ
📿 Ла иллаҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳума солли аъла саййидина Муҳаммад
📿 Саллаллоҳу алайка я Расулаллоҳ
📿 Субҳаналлоҳ Валҳамдулиллаҳ вала иллаҳа иллаллоҳ Валлоҳу Акбар.
📿 Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Субҳаналлоҳил 'азийм.
📿 Астағфируллоҳ ва Аътубу Илайҳ.
📿 Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ.
📿 Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ
👬 Дўстларингизга ҳам юборинг, уларга Эслатинг....
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
🍀 Роббингиздан умид қилинг, доим зикрда бўлинг, истиғфор айтинг.👇
📿 Астағфируллоҳ
📿 Алҳамдулиллаҳ
📿 Аллоҳу Акбар
📿 Субҳаналлоҳ
📿 Ла иллаҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳума солли аъла саййидина Муҳаммад
📿 Саллаллоҳу алайка я Расулаллоҳ
📿 Субҳаналлоҳ Валҳамдулиллаҳ вала иллаҳа иллаллоҳ Валлоҳу Акбар.
📿 Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Субҳаналлоҳил 'азийм.
📿 Астағфируллоҳ ва Аътубу Илайҳ.
📿 Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ.
📿 Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ
👬 Дўстларингизга ҳам юборинг, уларга Эслатинг....
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
#ибрат
Таъсир қилса етиб сўзларим,
Шод бўларди кулиб кўзларим,
Ҳар бир ишни қилар чоғингиз
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Кўз яшайди киприк остида,
Синалгаймиз кўрик остида.
Ҳатто изсиз кўприк остида
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Ўта олинг ёмонга кулиб,
Аҳволига дуода бўлиб.
Таъма қилманг яхшилик қилиб
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Болингизга қўшиб заҳарлар,
Кечдан тортиб шому, саҳарлар
Ҳақингизни шилса раҳбарлар
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Ҳаром ердан нақд фойда чиқса,
Боқманг дунё аҳли ховлиқса,
Ҳеч ким кўрмас жойда айниқса
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Гар кимгадир қилсангиз савоб,
Ундан фисқ бўлса гар жавоб,
Бу дунёда бўлмагай ҳисоб
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Ҳақиқатдан хўп тонсангиз ҳам,
Ҳақиқат деб кўп ёнсангиз ҳам,
Кўп куйинманг алдансангиз ҳам
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Омонатдир жонларингизда
Иймон кулсин қонларингизда,
Энг қувончли онларингизда
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Соф яшасин ҳатто жавоб бор,
Ёмон бўлса, аниқ азоб бор,
Суяк чирир, аммо ҳисоб бор
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Уйингиз уч қаватга етса,
Қўшнилардан нурни беркитса,
Маблағингиз кўпайиб кетса
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Ёки биров сизга кулмаса,
Оғирингиз қўлга олмаса,
Чўнтакда бир тийин қолмаса
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Бу икки йўл сиздан бегона,
Ўтсангиз-да яшаб мардона.
Юрсангиз ҳам ўртамиёна
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Ёниқ турсин кўнгил чироғи,
Чиданг, тушса ўғил- қиз доғи,
Фарзандни ҳам эркалар чоғи
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Улуғ тутиб ул босган изни,
Ҳайит билинг ул яшар кезни,
Бошда тутиб волидангизни
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Дунё учун мунча ҳам куйманг,
Муваққатдир, мангу деб суйманг,
Отангизга тик қараб қўйманг
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
Таъсир қилса етиб сўзларим,
Шод бўларди кулиб кўзларим,
Ҳар бир ишни қилар чоғингиз
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Кўз яшайди киприк остида,
Синалгаймиз кўрик остида.
Ҳатто изсиз кўприк остида
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Ўта олинг ёмонга кулиб,
Аҳволига дуода бўлиб.
Таъма қилманг яхшилик қилиб
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Болингизга қўшиб заҳарлар,
Кечдан тортиб шому, саҳарлар
Ҳақингизни шилса раҳбарлар
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Ҳаром ердан нақд фойда чиқса,
Боқманг дунё аҳли ховлиқса,
Ҳеч ким кўрмас жойда айниқса
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Гар кимгадир қилсангиз савоб,
Ундан фисқ бўлса гар жавоб,
Бу дунёда бўлмагай ҳисоб
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Ҳақиқатдан хўп тонсангиз ҳам,
Ҳақиқат деб кўп ёнсангиз ҳам,
Кўп куйинманг алдансангиз ҳам
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Омонатдир жонларингизда
Иймон кулсин қонларингизда,
Энг қувончли онларингизда
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Соф яшасин ҳатто жавоб бор,
Ёмон бўлса, аниқ азоб бор,
Суяк чирир, аммо ҳисоб бор
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Уйингиз уч қаватга етса,
Қўшнилардан нурни беркитса,
Маблағингиз кўпайиб кетса
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Ёки биров сизга кулмаса,
Оғирингиз қўлга олмаса,
Чўнтакда бир тийин қолмаса
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Бу икки йўл сиздан бегона,
Ўтсангиз-да яшаб мардона.
Юрсангиз ҳам ўртамиёна
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Ёниқ турсин кўнгил чироғи,
Чиданг, тушса ўғил- қиз доғи,
Фарзандни ҳам эркалар чоғи
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Улуғ тутиб ул босган изни,
Ҳайит билинг ул яшар кезни,
Бошда тутиб волидангизни
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Дунё учун мунча ҳам куйманг,
Муваққатдир, мангу деб суйманг,
Отангизга тик қараб қўйманг
Қиёматни эсланг, дўстларим!
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
Telegram
Taqvo TV | Расмий канал
Илмий-маърифий онлайн телеканал
Тақво истаган қалблар учун
Мурожаат учун:
📩 @taqvotvtaklif_bot
📞 +998 335 571 571
@Taqvotv_tafakkur_bot
Тақво истаган қалблар учун
Мурожаат учун:
📩 @taqvotvtaklif_bot
📞 +998 335 571 571
@Taqvotv_tafakkur_bot
ОФИЯТ – МЎМИННИНГ ЭНГ УЛУҒ РИЗҚИ
Мўминнинг ризққа бўлган ишончи (7-қисм)
Эй азиз укажоним!
Сен “ризқ” деганда фақат пул, мол, бойлик ёки мулкни тушунаверма. Ҳа, булар ҳам ризқ, лекин ризқнинг маъноси ва қамрови бундан анча кенгроқ.
Ризқ – бу фақат моддий неъмат эмас.
Офиятли ҳаёт, қалбнинг хотиржамлиги, соғлом ақл, яхши фаҳм, оиладаги тинчлик, солиҳа аёл, солиҳ фарзандлар, жамиятдаги ҳурмат ва эъзоз ҳам – Аллоҳнинг берадиган буюк ризқларидан ҳисобланади.
Алломалар таъкидлашича, ризқнинг энг олий даражаси – офиятдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳдан офият сўранглар! Зеро, Аллоҳ бир бандага офиятдан афзалроқ ҳеч бир нарса бермаган».
(Термизий ривояти)
Субҳаналлоҳ! Ҳаётимизнинг ҳар бир лаҳзасини безаб турадиган ҳақиқий неъмат — офиятдир.
Уламолар офият ҳақида шундай дейишади:
«Мол – ризқнинг энг паст даражасидир. Офият – эса ризқнинг энг баланд даражаси.»
«Ризқ кўп бўлса-да, агар офият бўлмаса, унинг қадри йўқ. Зеро, офиятсиз неъматлар лаззатсиздир. Офият – неъматларнинг калити, яхшилик эшикларининг очқичи, саодат хазинасидир. Кимки офиятга муяссар бўлса, у беқиёс ризқларнинг барчасига эришган бўлади».
📌 Изоҳ: Офият сўзи – саломатлик, тинчлик, хотиржамлик, фитна-фасод ва шубҳали йўллардан омонликни ифода этади. Диний маънода эса – Аллоҳнинг бандасига гуноҳлардан, шайтон васвасасидан, бидъат ва залолатдан сақланишга ёрдам бериши ҳисобланади.
Аллоҳ офият берган инсон — кўп молсиз ҳам саодатли яшайди. Аммо офиятсиз инсон эса мол тўплаб ҳам, қалб хотиржамлигидан маҳрум бўлади.
Хулоса:
Офият – бу кўз билан кўриб бўлмайдиган, лекин қалбда сезиладиган буюк ризқ.
Соғлик, хотиржамлик, гуноҳлардан омонлик, исломий ҳаёт кечириш ва ҳалоллик ила ризқ топиш — буларнинг барчаси офиятнинг аломатларидир.
Азиз укажоним!
Аллоҳдан фақат моддий неъматлар эмас, балки офият сўрашни ҳам ўрган. Зеро, Аллоҳнинг шундай бандалари ҳам борки, уларнинг дуоси қуйидагича:
«Ё Роббим! Ризқим оз бўлса ҳам майли, фақат соғ-саломат, гуноҳлардан узоқ, пок ҳаёт бер!»
«Аллоҳим! Мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман...».
Агар бу гаплар сизнинг қалбингизга таъсир қилган бўлса, уларни қийналиб юрган бир дўстингиз билан ҳам улашинг. 👉👉👉
Балки, шу сатрлар бир инсоннинг ҳаётида йўл очар, ҳиммат уйғотар ва ризққа яқинлашишда сабаб бўлар.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугун жума
- 04 июль 2025
- 09 Муҳаррам 1447
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
Бугун жума
- 04 июль 2025
- 09 Муҳаррам 1447
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
#Ҳадис
Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмоннинг мусулмон усидаги ҳаққи бештадир:
1. Саломга алик олиш.
2. Касални бориб кўриш.
3. Жанозага эргашиш.
4. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
5. Акса урганга жавоб қайтариш", - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Имом Муслимнинг ривоятида эса бундай келтирилади: "Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақи олтитадир:
1. Йўлиққанда салом бериш.
2. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
3. Насиҳат талаб этса, насиҳат қилиш.
4. Агар акса уриб, ҳамд айтса,("Ярҳамукаллоҳ), деб жавоб қайтариш.
5. Касал бўлса, бориб кўриш.
6. Жанозасида қатнашиш".
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
"Ал-Азкор" китобидан.

Муборак ЖУМА куни барчамизга баракотли, файзли ва ҳайрли бўлсин. Аллоҳим, юртимизни ва барча мўъмин-мусулмонларни ўз паноҳида асрасин. Оилангизга тинчлик, ўзингиз ва яқинларингизга саломатлик, хонадонингизга баракот, дастурхонингизга тўкинликни берсин.
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
#БИР_ОЯТ_БИР_ҲАЁТ
📖 Қуръони Карим
فَمَا ظَنُّكُم بِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
«Оламларнинг Робби ҳақида нима гумонингиз бор?!» (Саффат, 87)
✨Қисқа тафсир:
Бу оятдаги сўзлар — ҳазрат Юнус алайҳиссаломнинг ўз қавмига қилган даъватларидаги савол шаклидаги ҳикматли сўзидир.
▪️ Маъноси шундай:
«Сизлар ҳақиқий Роббингиз — барча оламларни яратган, тарбия қилувчи Аллоҳ ҳақида нима деб ўйлайсизлар? У зулм қиладими? У ҳақиқатни билмайдими? Ёки…»
Аллоҳ ҳақидаги гумонингиз қандай?
– У сизни кечиради деб умид қиласизми?
– У жавобгарлик сўрамайди деб ўйлайсизми?
– Унинг ҳузурида туришдан аминмисиз?
☝️Бу оят инсонни иқрор ва тафаккурга чорлайди.
🕊️ Ҳар бир киши қалбига савол берсин:
«Мен Роббим ҳақида қандай гумондаман?»
– У мени кўряпти, эшитяпти, қилган ҳар бир ишимдан хабардор, деб ишонаманми?
– У мендан розими, ёки мен Унинг ғазабига сабаб бўляпманми?
✅ Иймонли инсон Робби ҳақида яхшилик гумонида бўлади — лекин ўзи ҳам яхшиликка интилади.

🔴#Намозвақтлар
БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
04-10 ИЮЛь
БОМДОД: 04:40
ПЕШИН: 13:10
АСР: 18:05
ШОМ: 20,20
ХУФТОН: 22:00
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар: "Муомаладаги ёмон одатлардан бири, бирон кишини жанжаллашаётган кишига қарата "эй эшак", "эй ит" каби сўзларни айтишидир. Бу икки жиҳатдан хунук, ёқимсиздир.
Биринчиси: бу ёлғон.
Иккинчидан: бу озор беришдир".
Имом Нахаъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Агар киши бошқасига: "Эй эшак", "эй чўчқа" деса, Унга қиёмат куни: "Сен уни эшак қилиб яратганимни кўрганмидинг? ёки уни чўчқа қилиб яратганимни кўрганмидинг?" дейилади.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
Биринчиси: бу ёлғон.
Иккинчидан: бу озор беришдир".
Имом Нахаъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Агар киши бошқасига: "Эй эшак", "эй чўчқа" деса, Унга қиёмат куни: "Сен уни эшак қилиб яратганимни кўрганмидинг? ёки уни чўчқа қилиб яратганимни кўрганмидинг?" дейилади.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИ НИЯТ
"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".
• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.
Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди. Инсон ишини уддалай олмаса-да, яхши ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак.
• Яхши ният ва эзгу мақсадлар икки дунё саодатига элтади.
НИЯТИ ПОКЛАРГА КУН
ХАЙРЛИ БЎЛСИН !
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
"Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради".
• Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир.
Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди. Инсон ишини уддалай олмаса-да, яхши ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак.
• Яхши ният ва эзгу мақсадлар икки дунё саодатига элтади.
НИЯТИ ПОКЛАРГА КУН
ХАЙРЛИ БЎЛСИН !
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
#Ғафлатда_қолманг!
Ашуро рўзаси Муҳаррам ойининг қайси кунлари тутилади?
Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Аббоснинг ҳузурига бордим, у киши Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган экан: «Менга Ашуро рўзаси ҳақида айтиб беринг», дедим. «Муҳаррамнинг ҳилолини кўрсанг, санаб бор. Тўққизинчи куни рўза тутган ҳолда тонг оттир», деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг рўзасини шундай тутармидилар?» дедим. «Ҳа», деди».
Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоийлар ривоят қилишган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу кун – Ашуро кунининг ҳамда ушбу ой, яъни Рамазон ойининг рўзасидан ташқари бирор кунни бошқасидан афзал кўриб, рўза тутишга қасд қилганларини кўрмадим».
Икки Шайх ривоят қилган.
Изоҳ: Яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Ашуро куни келар экан, рўзасини тутсам, деб, интиқ бўлиб турар эканлар. Бошқа бирор куннинг рўзасини тутиш учун бунчалик интизор бўлиб кутмас эканлар.
Шунингдек, Рамазон ойини ҳам қачон келар экан, рўзасини тутсам, деб, интиқ бўлиб кутар эканлар. Бошқа бирор ойнинг рўзасини тутишни бунчалик интизор бўлиб кутмас эканлар.
У кишининг умматлари, яъни бизлар ҳам шундай бўлишимиз лозим.
Уламолар Ашуро рўзасининг афзали Муҳаррамнинг 9, 10, 11 ёки 9, 10 ёки 10, 11-кунларини рўзасини тутишдир деганлар.
Мўминлар учун ажойиб имконият!
Биздек гуноҳкор бандаларига шундай фурсатларни бериб қўйган Раббимизга чексиз ҳамдлар бўлсин!
Ғафлатда қолманг!

АШУРО ҲАҚИДА ВАЪЗ
Зулҳижжа ойи уруш ҳаром қилинган тўртта ойнинг бири саналади. Аллоҳ таоло еру осмонни яратган вақтдан бошлаб бу ойни ҳурматли қилди. Бу ойда уришиш, гуноҳу маъсият амалларни қилиш тақиқланади.
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунининг фазилати ҳақида Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳадисларида баён этилган. Жумладан, Қуръони каримда бундай марҳамат қилинган:
﴿ وَيَذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ فِي أَيَّامٍ مَعْلُومَاتٍ ﴾
яъни: “Маълум кунларда Аллоҳ номини зикр қилиш учун” (Ҳаж сураси, 28-оят).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу оятдаги “маълум кунлар”ни “Зулҳижжанинг аввалги ўн куни”, деб тафсир қилган. Бу кунларда қурбонликни ният қилган мўмин-мусулмонлар жонлиқларни ҳозирлайдилар, ўнинчи куни Қурбон ҳайити намозидан кейин қурбонлик қиладилар.
﴿ وَالْفَجْرِ. وَلَيَالٍ عَشْرٍ ﴾
яъни: «Қасамёд этаман тонг (вақти) билан, “Ўн кеча” билан» (Фажр сураси, 1–2-оятлар)ини ҳам Ибн Аббос, Ибн Зубайр ва Мужоҳид розияллоҳу анҳум “Зулҳижжанинг аввалги ўн куни”, деб тафсир қилишган.
Ҳадиси шарифда:
عن عبد الله بن عمر أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: «ما مِن أيَّامٍ أعظَمُ عندَ اللَّهِ وَ لاَ أَحَبُّ إليهِ فيهنَّ العَمَلُ من هَذِهِ الأَيَّامِ: عشرِ ذي الحِجَّةِ فأَكثِروا فيهنَّ منَ التَّهليلِ و التَّسبيحِ والتَّكبيرِ والتَّحميدِ »
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ҳеч бир кун ва унда қилинган бирорта амал Аллоҳнинг наздида Зулҳижжа ойининг ўн кунида қилингандан буюкроқ ва Унга маҳбуброқ эмас. Бас, бу кунларда таҳлил, тасбиҳ, такбир ва таҳмидни кўп айтинг” (Имом Байҳақий ривояти).
Бу кун, яъни Ашуро куни жоҳилият даврида ҳам алоҳида ўрин тутган. Ойша розияллоҳу анҳо ривоят қилади:
عَنْ عَائِشَةَ - رضى الله عنها - أَنَّ يَوْمَ عَاشُورَاءَ كَانَ يُصَامُ فِى الْجَاهِلِيَّةِ
فَلَمَّا جَاءَ الإِسْلاَمُ مَنْ شَاءَ صَامَهُ وَمَنْ شَاءَ تَرَكَهُ.
яъни: “Жоҳилият даврида Ашуро куни рўза тутилар эди. Ислом келгач, хоҳлаган тутадиган, хоҳламайдиган тарк этадиган бўлди” (Имом Муслим ривояти).
Бу кунда кимки етимга лутф қилиб қилиб таом берса, унга жаннатнинг таом ва ичимликлари вожиб бўлади.
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига бир неча шарафли ойлар, кунлар ва кечаларни берди. Хусусан, Ражаб, Шаъбон ва Рамазон шарафли ойлар бўлса, Бароат ва Қадр улуғ кечалардир. Иккала ийд – Рамазон ва Қурбон ҳайитлари байрам, жума муборак кундир. Зулҳижжанинг ўн кунлиги, Муҳаррамнинг ўн кунлиги ҳам саодатли кунлардир.
من اكتحل بالإثمد يوم عاشوراء لم يرمد أبدًا
яъни: “Ким Ашуро куни сурма сурса, кўзи асло зарар кўрмайди” (“Жомеъул кабир”).
Ривоят қилинишича, Нуҳ алайҳиссалом тўфондан сўнг кемасидан тушгач, қавми билан кўзларига кеманинг чиригидан суришди. Олти ойгача ҳеч нарсани кўрмай қолишди. Муҳаррамнинг ўнинчи куни чиқишгач, Аллоҳ таоло уларга сурма суришни буюрди. Улар сурма сургач, кўзлари тузалди.
Аллоҳ таоло ўн пайғамбарига ўн мўъжиза берди. Одам алайҳиссаломнинг тавбасини қабул қилди. Идрис алайҳиссаломни осмонга кўтарди. Нуҳ алайҳиссаломнинг кемасини асради. Сулаймон алайҳиссаломга подшоликни берди. Юнус алайҳиссаломни балиқнинг қорнидан соғ чиқарди. Юсуф алайҳиссаломни Яъқуб алайҳиссаломга соғлом қайтарди. Исо алайҳиссаломни осмонга кўтарди. Мусо алайҳиссаломни Фиръавндан қутқарди. Иброҳим алайҳиссаломни Намруднинг оташидан асради. Бу Ашуро куни эди.

Сана: 2025 йил 7-июль, душанба
Ҳижрий: 1447 йил 12-муҳаррам
Мазҳаб: Ҳанафий (Карачи)
Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 03:20
Қуёш: 05:21
Ишроқ: 05:36*
Зуҳо: 08:54*
Аввобийн: Шом намозидан кейин*
Хуфтон: 22:12
Таҳажжуд: 00:57*
—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
Сана: 2025 йил 7-июль, душанба
Ҳижрий: 1447 йил 12-муҳаррам
Мазҳаб: Ҳанафий (Карачи)
Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 03:20
Қуёш: 05:21
Ишроқ: 05:36*
Зуҳо: 08:54*
Аввобийн: Шом намозидан кейин*
Хуфтон: 22:12
Таҳажжуд: 00:57*
—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
🔴#Намозвақтлар
БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
04-10 ИЮЛь
БОМДОД: 04:40
ПЕШИН: 13:10
АСР: 18:05
ШОМ: 20,20
ХУФТОН: 22:00
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
04-10 ИЮЛь
БОМДОД: 04:40
ПЕШИН: 13:10
АСР: 18:05
ШОМ: 20,20
ХУФТОН: 22:00
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).
Тақво ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
https://www.tgoop.com/taqvotvofficial
#amal #avf #sabr #rõza
АЖРИ АЛЛОҲНИНГ ЗИММАСИДА БЎЛГАН 3 АМАЛ
1. Одамларни авф этиш:
Ушбу амалнинг ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир” (Шўро сураси, 40-оят).
2. Сабр:
Бунинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур” (Зумар сураси, 10-оят).
3. Рўза:
Рўзанинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўзани мен учун тутади ва унинг ажрини Ўзим бераман” (Ҳадиси қудсий).
Қиёмат кунида ушбу учта амални қилган кишилар чақириладилар ва уларга ажрлари берилади.

БУЮКЛАР БИСОТИДАН
5. Айтадилар: "Ўз кучига ишонган бир золим дарё бўйида кетаётганида бир гуруҳ балиқчиларни кўриб қолди. Улар орасидан бири каттароқ балиқ тутган эди. Унинг ёнига бориб йўқ жойдан уруш қўзғади ва уни уриб балиғини тортиб олди. Уйига бориб балиқни тозалаш мақсадида олмоқчи бўлганди балиқ унинг қўлидан тишлаб олди. Эътибор бермасдан балиқни тозалаб пиширди. Лекин қўлининг оғриғи борган сари кучаяр эди. Эртаси куни оғриқнинг зўридан табибга борди. Табиб: "Балиқ заҳарли экан. Агар қўлнинг кафтини кесмасак заҳар бутун вужудга тарқаб кетади" деди. У одам бу гапларга кўп ҳам эътибор бермади. Лекин кун ўтган сари оғриқ кучаяверди. Одам яна табибга боришга мажбур бўлди. "Билакдан кесишга тўғри келади" деб ташхис қўйган табиб охирги текширувдан кейин қўлни тўлиқ кесишдан бошқа чора йўқлигини айтди. Золим ноилож бунга рози бўлди ва унинг қўли кесилди. Уйига касал кўрдига келган дўстлари бунинг сабабини сўраганларида у бўлган воқеани айтиб берди. Дўстлари: "Ундан розилик сўраб қўй. Агар у кечирмаса заҳар бутун танангга тарқалади" дейишди. Золим бу гаплардан сўнг балиқчини қидириб борди ва уни топди, олдига тиз чўкиб кечирим сўради. Балиқчи уни кечиргач: "мени нима деб дуойи бад қилгандинг?" деб сўради золим. Шунда балиқчи: "Сен мени ноҳақ урганингда Аллоҳга юзланиб "Эй Аллоҳ, бу кучли банданг менга қувватини кўрсатди. Сен ҳам унга Ўз қувватингни кўрсат" деб дуо қилгандим" деди."
Зулмнинг касри дунёнинг ўзида ҳам албатта уради. Қиёматда эса золим зулматлар ичида тирилади. Зулмдан эҳтиёт бўлинг!
—
Устоз Улуғбек Бухорий