Telegram Web
Яқинларингиз билан Янги йил байрами кунларида бориш мумкин бўладиган ажойиб манзилларнинг геолокация ва фотолари билан бўлишадиган канал топилди!

Ҳозироқ обуна бўлинг!👉 Ажойиб канал
Жаҳон банки Хоразм вилоятида ишга тушириладиган қуёш электростанциялари учун 3,5 млн доллар ажратади.

Банк кафолати кўринишидаги молиялаштириш Хоразм вилоятида 2025 йил ноябрь ойида ишга тушириш режалаштирилган қуёш электр станцияси лойиҳаси доирасида тақдим этилади.

Лойиҳа 177 гектар майдонда жойлашган бўлиб, йилига 240 гигаватт-соатдан ортиқ қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаради. Унинг натижасида йилига 230 минг тоннадан ортиқ карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш ва 60 мингга яқин уй хўжаликларини тоза энергия билан таъминлаш имкони яратилиши кутилмоқда.
🚮 Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун тўловлар бўйича қарзи бўлган истеъмолчиларга 5 кун муҳлат берилади, агар қарз тўланмаса – электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш чекланади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қонунни қабул қилди, энди уни Сенат маъқуллаши керак.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"🎄 Yangi yil Haval bilan yangi manzilda! 🎄

Endi orzuingizdagi avtomobilni Havalning yangi Yakkasaroy dilerlik markazi orqali qo‘lga kiritishingiz mumkin⭐️

🔹 Nima uchun Haval?

Yuqori sifat va ishonchlilik: Har bir Haval avtomobili eng so‘nggi texnologiyalar va yuqori sifatli materiallardan yaratilgan.

Keng imkoniyatlar: Quvnoq dizayn, keng ichki makon, va yangi xavfsizlik tizimlari.

Tezkor va zamonaviy xizmatlar: Yakkasaroy dilerlik markazida professional maslahatlar, avtomobillarni sinovdan o‘tkazish, qulay moliyaviy takliflar va maxsus bayram sovğalari sizni kutmoqda.

🎁 Bayram sovg‘alari va maxsus aksiyalar: Yangi yil arafasida faqatgina Haval Yakkasaroy avtosalonidan Haval avtomobillari xarid qilganlarga ajoyib sovg‘alar va bonuslar taqdim etiladi! Yangi yilni yangi avtomobil bilan kutib olish uchun eng yaxshi vaqt!

📍 Yangi manzilimiz: Toshkent, Yakkasaroy tumani, Bobur ko‘chasi, 87B/1.

📞 Murojaat uchun telefon:
+998 (91) 246-11-11
+998 (91) 246-22-22
Instagram| Telegram|

Reklama
Энди ҳисоблагичлар муддатидан олдин фуқаролар мурожаатисиз текширилади.

Электр, газ ва сув ҳисоблагичларини текшириш проактив бўлади. Яъни давлат органлари ташаббуси билан, истеъмолчилар аризасисиз хизматлар кўрсатилади.

Ваколатли давлат органлари ходимлари кўрикдан ўтказиш муддати тугашидан уч ой олдин келиб, ҳисоблагични олиб, кейин истеъмолчига қайтаради.
🏦InfinBANK Сергелида ўзининг янгиланган офисини очди

Сергели туманида InfinBANK ўзининг 17 ёшга тўлгани муносабати билан янгиланган офисини очди. Янги банк биноси уч қаватли бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга тўлиқ хизмат кўрсатиш учун барча шароитларга эга.

InfinBANK'нинг янгиланган офисида мижозлар пул ўтказмалари, омонатлар очиш ва кредит маҳсулотлари бўйича маслаҳатлар олиш каби анъанавий банк операцияларидан тортиб, янада мураккаб молиявий ечимларгача бўлган тўлиқ хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Манзил: Сергели тумани, 3-мавзе, Суғдиёна кўчаси, 3-уй
2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи қарз олиши мумкин бўлган чекланган лимит $5 млрд этиб белгиланди.

Ушбу миқдордан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун - $3 млрд, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун - $2,5 млрддан ошмаслиги лозим.
Айни вақтда амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турган Мирзиёев Оқтоудаги самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Президент Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳри яқинида “Озарбайжон ҳаво йўллари”нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Давлат раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.

Маълумот учун, бугун юз берган ҳалокатдан жабрланувчилар ичида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия фуқаролари бўлган. Алиев фожиа туфайли саммитдаги иштирокини қолдириб, Озарбайжонга қайтган.
Ўзбекистон 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни уруш бўлаётган ҳудудлардан эвакуация қилди.

Айни дамда уларга барча зарурий ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатилмоқда.
Times.uz
Айни вақтда амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турган Мирзиёев Оқтоудаги самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Президент Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг…
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Гусейн Гулиев орқали бутун қардош Озарбайжон халқига таъзия билдирди.
“Давлат сирлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

Қонун Ўзбекистон манфаатларини кўзлаб маълумотларни давлат сирлари жумласига киритишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.

✔️Шунингдек, давлат сирларидан фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш, давлат сирлари билан боғлик бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.

Давлат сирлари соҳасидаги ягона давлат сиёсати Президент томонидан белгиланади.

Давлат хавфсизлик хизмати давлат сирлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш ва уларни махфийлаштириш Ўзбекистонда махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига асосан амалга оширилади.

Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш тўғрисидаги ўз қарорлари учун шахсан жавобгар бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 28 мартдан эътиборан кучга киради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥳😀😌🤌👍😱🤔

ТБC Кредит билан янада кўпроооооқ харидлар!

Янги йилга икки ҳафта қолди — ўзингиз ва яқинларингиз учун ёқимли харидларнинг айни вақти. Совғалар тўла қопми ёки битта катта ажойиб совғами? Ҳар қандай совғани фоиз ставкасига 15% гача чегирма билан кредит орқали осонликча олиш мумкин. Ахир байрамона харидлар ТБC Кредит билан фойдалироқ бўлиши мумкин 🎄

100 000 000 сўмгача
Ҳужжатларсиз, кафилларсиз, гаровсиз
Ҳатто дам олиш кунлари ҳам

Kredit shartlari

👉🏻 Hoziroq rasmiylashtirish! 👈🏻

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Путин Озарбойжон президентидан узр сўради

Россия ва Озарбойжон президентлари ўртасидаги телефон суҳбатида Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолётининг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Кремл хабар бермоқда.

Владимир Путин фожиа Россия ҳаво ҳудудида юз бергани учун Илҳом Алиевдан узр сўраб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Онлайн харидлар учун янги сервис — BirBir ишга тушди

Декабр ойида платформа фойдаланувчилари сони икки бараварга ошди — Тошкентнинг ҳар ўнинчи аҳолиси BirBir иловасини синаб кўрди. Сервис орқали товарлар ва хизматлар икки миллион мартадан зиёд қидирилди.

Лойиҳа дастурчиларининг таъкидлашича, бу маҳаллий платформа бўлиб, у ерда иккинчи қўлдаги маҳсулотлар ҳам, янги маҳсулотлар ҳам сотиб олиш ва сотиш мумкин. Ҳозирда BirBir Ўзбекистонда машҳур бўлган Telegram мессенжери ва ижтимоий тармоқлардаги онлайн гуруҳлар орқали харид қилишга ўрганганлар учун қулай платформа яратишга эътибор қаратмоқда.

Сервиснинг мақсади — сотувчиларга осон сотишда ёрдам бериш: товар карточкасини бир зумда тўлдириш ва уни манфаатли нархда сотиш имкониятини тақдим этиш, харидорларга эса товарларни тез, адолатли нархларда ва хавфсиз топиш имкониятини бериш.

«BirBir ўзига хос бўш ўринни тўлдирмоқда, яъни бозорда ҳали яхши ривожланмаган онлайн-сервислар сегментини қамраб олмоқда. Биз инвестициясиз савдони бошлаш ва янги ҳамда ишлатилган маҳсулотларни тез сотиб олиш мумкин бўлган майдон яратдик. Ўзбекистонда ҳали онлайн шаклда ривожлана бошлаётган кўп йўналишлар бор, масалан, кўчмас мулк, хизматлар, иш қидириш. Биз ушбу ва бошқа йўналишларда мижозларга юқори сифатли сервис ва шаффоф нархлар таклиф қилиш устида ишлаяпмиз», — деди BirBir бош директори Андрей Терёшин.

Иловани юклаб олиш
Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқотлар давомида улар ўзаро ҳамда қардош халқларни Янги йил байрами билан қутлашди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/01/03 02:11:36
Back to Top
HTML Embed Code: