Telegram Web
Онлайн харидлар учун янги сервис — BirBir ишга тушди

Декабр ойида платформа фойдаланувчилари сони икки бараварга ошди — Тошкентнинг ҳар ўнинчи аҳолиси BirBir иловасини синаб кўрди. Сервис орқали товарлар ва хизматлар икки миллион мартадан зиёд қидирилди.

Лойиҳа дастурчиларининг таъкидлашича, бу маҳаллий платформа бўлиб, у ерда иккинчи қўлдаги маҳсулотлар ҳам, янги маҳсулотлар ҳам сотиб олиш ва сотиш мумкин. Ҳозирда BirBir Ўзбекистонда машҳур бўлган Telegram мессенжери ва ижтимоий тармоқлардаги онлайн гуруҳлар орқали харид қилишга ўрганганлар учун қулай платформа яратишга эътибор қаратмоқда.

Сервиснинг мақсади — сотувчиларга осон сотишда ёрдам бериш: товар карточкасини бир зумда тўлдириш ва уни манфаатли нархда сотиш имкониятини тақдим этиш, харидорларга эса товарларни тез, адолатли нархларда ва хавфсиз топиш имкониятини бериш.

«BirBir ўзига хос бўш ўринни тўлдирмоқда, яъни бозорда ҳали яхши ривожланмаган онлайн-сервислар сегментини қамраб олмоқда. Биз инвестициясиз савдони бошлаш ва янги ҳамда ишлатилган маҳсулотларни тез сотиб олиш мумкин бўлган майдон яратдик. Ўзбекистонда ҳали онлайн шаклда ривожлана бошлаётган кўп йўналишлар бор, масалан, кўчмас мулк, хизматлар, иш қидириш. Биз ушбу ва бошқа йўналишларда мижозларга юқори сифатли сервис ва шаффоф нархлар таклиф қилиш устида ишлаяпмиз», — деди BirBir бош директори Андрей Терёшин.

Иловани юклаб олиш
Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқотлар давомида улар ўзаро ҳамда қардош халқларни Янги йил байрами билан қутлашди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Uzauto Motors Powertrain АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Гулямов Саидазим Миркамалович тайинланди
Доллар курси 13000 сўмдан ошди

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 13 005 сўмгача кўтарилди.
1 февралдан маҳаллий йўналишдаги йўловчи (ётоқли) поездлар чипта нархининг тариф қисми ҳам 10,5%га оширилади.

Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 1 февралдан мамлакат ичида айрим поездлар чипталари нархи ҳам оширилишини маълум қилди.

Янгиланган нархлар қуйидагича:

юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди: эконом-класс чипталари — 20 фоизга, VIP ва бизнес-класс чипталари — 25 фоизга;
«Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездлари — 30 фоизга.

Бу ҳолда «Афросиёб» чипталари нархи:

Тошкент — Самарқанд:
Эконом — 294 минг сўм;
Бизнес — 450 минг сўм;
VIP — 619 минг сўм.

Тошкент — Қарши:
Эконом — 406 минг сўм;
Бизнес — 634 минг сўм;
VIP — 854 минг сўм.

Тошкент — Бухоро:
Эконом — 484 минг сўм;
Бизнес — 751 минг сўм;
VIP — 994 минг сўм.
Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиб Шерзод Асадов хабар қилмоқда.
HAVAL ЯККАСАРОЙ💥🤩

Янги йила янги HAVAL автомашинаси соҳибига айланинг.

Бошланғич 15% билан HAVAL автомашинасини харид қилинг⭐️

⚪️M6- 36 435 000 сўмдан бошлаб
⚪️Jolion- 40 485 000 сўмдан бошлаб
⚪️H6- 48 735 000 сўмдан бошлаб
⚪️Dargo- 59 985 000 сўмдан бошлаб
⚪️Wingle7- 53 985 000 сўмдан бошлаб

5 йиллик кафолат⭐️

Январь ойида HAVAL автомашинасини харид қилган мижозларимизга махсус совғаларимиз бор🎁

Тест драйвга ёзилиш учун: @HAVAL_YAKKASAROY

📍Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 87Б/1.

Мурожаат учун тел:
+998912462222
+998912461111

Telegram | Instagram

Реклама
6 декабрь ҳолатига талабалар томонидан жами 41 478 та чипта чегирмали нархда харид қилинган.

Шундан 32 951 таси (79%) электронб шаклда, 8 527 чипта эса махсус кассалардан харид қилинган.

Жорий чипталар савдоси ўтган йилнинг шу кунига мос равишда 14 747 тага кўпроқ. Яъни, байрамолди ва байрамдан кейинги такси нархлари оширши фонида талабалар поезддан фойдаланишни афзал кўришмоқда.

Сифат масаласини эса истеъмолчилар фикрига кўра шакллантириш маъқул.


🎉 Мазали таомларга 30% чегирма!
Ўзингизни севимли таомлар билан сийлашнинг айни вақти! Махсус чегирма билан мазали таомлардан олиб қолинг😉

📲 Wolt иловасини юклаб олинг, севимли таомларингизни танлаб, мазза қилиб паққос туширинг😋

Вақт ва пулингизни тежанг – ҳозироқ буюртма беринг! 🎉

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент — Хўжакент йўналишидаги электропоездлар ҳаракатига ўзгартириш киритилди.

10 январдан Тошкент — Хўжакент йўналишидаги электропоездлар Жанубий вокзалдан ҳаракатлана бошлайди. Айни вақтга қадар электропоездлар ҳаракати Тошкент марказий вокзали (Шимолий вокзал) орқали амалга оширилар эди.
Qanot Sharq авиакомпанияси қолдирилган парвозларга изоҳ берди.

“Режали техник хизмат кўрсатиш ўтказилиши муносабати билан 20 январдан 6 мартгача бўлган даврда АЗ20 самолётларида бажариладиган рейслар сони вақтинча қисқартирилди. Келиб чиққан кўнгилсизликлар учун узр сўраймиз.
Хавфсизлик ва сифат — бизнинг устувор йўналишимиз!” дейилади муносабатда.

Ушбу қисқартиришлар вақтинчалик бўлиб, авиакомпания кейинчалик ўз фаолиятини тўлиқ давом эттиради.
Марказий банк бир кишига берилиши мумкин бўлган банк карталари сонини чеклади.

Энди бир киши кўпи билан 20 донагача пластик карталарга эгалик қилиши мумкин. Битта банкда эса 5 тагача картани очиш имкони бўлади.

Жараён 2025 йил 31 декабргача амал қилади.
Янги йил, янги мен: ўзбекистонликлар ўзларига қандай янги йил ваъдаларини беришди

Uzum Market миллий маркетплейсининг маълумотларига кўра, бу йилги энг оммабоп Янги йил ваъдалари саломатлик ва жисмоний тайёргарлик билан боғлиқ бўлган. Январь ойининг биринчи ҳафтасида спорт товарларига бўлган талаб декабрь ойининг шу даврига нисбатан 8 баробарга ошди. Фитнес резинкалари, спорт кийимлари ва аксессуарлари, велотренажёрлар, югуриш йўлакчалари сотувда етакчилик қилмоқда. Жамоавий спорт турлари орасида нафақат катталар, балки болалар учун ҳам футбол етакчилик қилди — ота-оналар ёш футболчиларни янги мавсумга фаол тайёрлаб тўплар, формалар ва бутсалар сотиб олмоқдалар.

Йил бошидан буён фойдаланувчилар нафақат спорт ва time-management, балки ўқиш билан ҳам фаол шуғулланишди — Uzum Market’да ўқув адабиётларига бўлган талаб деярли 5 баробарга ошди. Сотувлар рейтингида инглиз тили имтиҳонларига тайёрланиш учун китоблар энг юқори ўринни эгалламоқда.

Умуман олганда, Uzum Market миллий маркетплейсида бутун мамлакат бўйлаб 12 000 дан ортиқ тадбиркорларнинг 1 миллиондан ортиқ ноёб товарлари тақдим этилган ва топшириш пунктлари тармоғи бутун Ўзбекистон бўйлаб 253 та аҳоли пунктини қамраб олган.

Батафсил | Реклама
Ўзбекистонлик мансабдорлар 2,2 млрд сўмдан ортиқ пора билан қўлга олинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Наманган, Самарқанд, Сирдарё вилоятларидаги мансабдорларнинг коррупциявий фаолиятларига чек қўйилди.

Коррупционер амалдорлар олаётган пораларининг энг юқори миқдори $160 минг бўлиб, ҳолат Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи томонидан содир этилган. Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими эса жиноят ишига айбланувчи сифатида жалб этлган фуқарога “уй қамоғи” эҳтиёт чорасини қўллаб, озодликда қолдириш эвазига $10 минг олаётганида қўлга олинди. Сирдарё вилояти Сайхунобод ФВ бўлими мансабдори томонидан “иш билан таъминлаш” $7 мингга “баҳолангани” аниқланиб, коррупцион фаолиятга чек қўйилди.

Айни вақтда айбланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2025/06/29 18:14:44
Back to Top
HTML Embed Code: