Telegram Web
“Заправка”лар фаолияти расман чекланади!

Энергетика вазирлиги томонидан эълон қилинган хабарга кўра, бугундан бошлаб АГТКШлар фаолиятига чекловлар жорий этилади.

“Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа обектларини (тиббиёт, мактаб, мактабгача таълим, олий таълим муассасалари ва бошқалар) табиий газ билан таъминлаш устувор вазифамиз эканлигини инобатга олиб, ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ишлаб чиқилган режа-графикларга мувофиқ, истеъмол юқори бўлган айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда,” — дейилади вазиpлик хабарида.
“Uzbekistan Airways” талаба ва ўқувчилар учун 50 %лик чегирма эълон қилди.

Ҳар йилгидек, қишки таътил давомида “Uzbekistan Airways” ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50% гача чегирма эълон қилмоқда.

Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

❗️Чегирма давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида тақдим этилади. Батафсил маълумот www.uzairways.com сайтида.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига яна бир банк соҳасидаги мутахассис ўринбосар бўлиб келмоқда

Хабардарга кўра, Алишер Акмалович Муратов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимига тайинланган. У бунга қадар “Бизнесни ривожлантириш банки” (собиқ “Қишлоққурилишбанк”)нинг бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Хабар расман эълон қилинса, бу вазирлик банкирлар тасарруфида бўлади. Яқинда тайинланган яна бир ўринбосар Зафар Азимов ҳам, вазирнинг ўзи ҳам банк-молия соҳасидан чиққан кадрлар ҳисобланади.
Times.uz
“Uzbekistan Airways” талаба ва ўқувчилар учун 50 %лик чегирма эълон қилди. Ҳар йилгидек, қишки таътил давомида “Uzbekistan Airways” ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари…
Поезд чипталарига талабалар учун 50 фоизлик чегирма эълон қилинди

Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ/ВИП класс вагонларидан ва “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар амал қилади.
Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов истеъфога чиққани айтилмоқда.

МБ раислигига Т.Ишметов ва Э.Турдимовлар асосий номзодлар қаторида турибди.
Times.uz
Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов истеъфога чиққани айтилмоқда. МБ раислигига Т.Ишметов ва Э.Турдимовлар асосий номзодлар қаторида турибди.
Нодирбек Сайдуллаевга Марказий банк Раиси вазифасини вақтинча бажариш юкланмоқда. У амалда раиснинг биринчи ўринбосари лавозимида эди.
Президент Олий Мажлис Сенатига Тимур Ишметов номзодини Марказий Банк бошқарув кенгаши раисилиги учун тақдим этди

Ишметов ушбу соҳага бегона эмас. Хусусан, у МБ раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган. 2019—2022 йилларда молия вазири бўлган бўлса, ҳозирги кунгача президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Times.uz
Президент Олий Мажлис Сенатига Тимур Ишметов номзодини Марказий Банк бошқарув кенгаши раисилиги учун тақдим этди Ишметов ушбу соҳага бегона эмас. Хусусан, у МБ раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган. 2019—2022 йилларда молия вазири бўлган…
Олий Мажлис Сенати томонидан президент тақдимномасига кўра Тимур Ишметов номзоди Марказий Банк бошқарув кенгаши раисилигига расман тасдиқланди.

Шунингдек, Марказий банкнинг аввали раиси Мамаризо Нурмуратов раис маслаҳатчиси сифатида қолиши ҳақида хабарлар бор.
Forwarded from AVO
Mo'jizalar vaqti: AVO'dan yangi yilga bag'ishlangan yutuqli o'yinda ishtirok eting!

🎁 AVO secret bag — sovg'alar to'la qop sizniki bo'lishi mumkin.

Qanday qilib ishtirok etish mumkin? 😉

Telegramda:

1️⃣ @avouzbank sahifamizga obuna bo'ling.
2️⃣Shu post ostidagi «Qatnashish» (Участвовать) tugmasini bosing

Instagramda:
1️⃣ @avouzbank Instagram sahifamizga obuna bo'ling
2️⃣ Biriktirilgan post izohlarida ikkita do'stingizni belgilang
📌 Muhim: akkauntingiz aksiya davomida ochiq bo'lishi kerak

Ikkala sahifamizga ham obuna bo'ling va g'alaba uchun imkoniyatlaringizni ikki karra oshiring 💛

G'oliblarni yangi yil sovg'alari bilan to'ldirilgan 20 ta qop kutmoqda.
Qoplarda nima yashiringan?

• Yandex Layt stansiyasi
• Fujifilm Instax Mini 12 fotoapparati
• Xiaomi Redmi Buds 4 quloqchinlari
• Xiaomi Mi Bedside Lamp 2 tungi chirog'i
• Xiaomi Redmi Watch 4 soati
• AVO eksklyuziv merchi

10-yanvar kuni Telegram-kanalimizda jonli efir o'tkazamiz va unda g'oliblarni aniqlaymiz 🎊

Instagramda 10 nafar g'olib — Lisaonair xizmati orqali.
Telegramda 10 nafar g'olib — maxsus bot orqali.

AVO secret bag'da qanday sovg’alar bor — faqat sovrinni olganingizdagina bilishingiz mumkin! Yangi yil sehrini biz bilan kutib oling 😉

Aksiya shartlari haqida batafsil: avo.uz ❄️
____________________
Время чудес: участвуйте в новогоднем розыгрыше от AVO!

🎁 Представляем AVO secret bag — мешок сюрпризов, который может стать вашим.

Как участвовать? 😉

В Telegram:
1️⃣ Подпишитесь на наш канал @avouzbank.
2️⃣ Нажмите кнопку «Участвовать» под этой публикацией

В Instagram:
1️⃣ Подпишитесь на наш аккаунт @avouzbank
2️⃣ Отметьте двух друзей в комментариях под закреплённой публикацией
📌 Важно: ваш профиль должен быть открыт

Подпишитесь и там, и там, чтобы увеличить шансы на победу 💛

Победителей ждут 20 мешков с классными призами.
Что в них может быть спрятано?

• Яндекс Станция Лайт
• Фотоаппарат Fujifilm Instax Mini 12
• Наушники Xiaomi Redmi Buds 4
• Ночник Xiaomi Mi Bedside Lamp 2
• Часы Xiaomi Redmi Watch 4
• Эксклюзивный мерч от AVO

10 января мы проведём прямую трансляцию в нашем Telegram-канале и определим победителей 🎊

10 победителей в Instagram с помощью сервиса Lisaonair.
10 победителей в Telegram через специальный бот.

Что попадётся в AVO secret bag, получится узнать только при получении приза! С наступающими новогодними чудесами 😉

Подробные условия акции на avo.uz ❄️

Участников: 0
Призовых мест: 15
Дата розыгрыша: 17:10, 10.01.2025 MSK (31 день)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро конгресс марказида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида энергетика соҳасида янги қувватларни ишга тушириш ва навбатдаги лойиҳалар қурилишига старт бериш маросими бўлиб ўтмоқда.

Давлат раҳбари ўз нутқида қиймати 3,7 миллиард долларлик 18 та янги қувватлар ишга туширилаётгани ва навбатдаги 6 та лойиҳа қурилишига старт берилаётганини энергетика соҳасидаги тарихий воқеа деб атади.

Хусусан, Бухоро, Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида салкам 2,3 минг мегаватт қувватга эга 5 та қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда 5 та юқори кучланишли подстанция ишга туширилмоқда.

Ўзбекистонда илк бор Андижон ва Фарғонада 300 мегаваттли йирик сақлаш тизими барпо этилди.

Шунингдек, Қашқадарёда 400 мегаваттли электр станцияси, Тошкент шаҳрида замонавий когенерация қурилмаси, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 4 та кичик ГЕС фойдаланишга топширилмоқда.

Хорижий шериклар билан ҳамкорликни изчил давом эттириш йўлидаги янги саҳифа сифатида Фарғона, Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қиймати 3,5 миллиард доллар бўлган 2,5 минг мегаваттли 6 та электр қувватлари қурилиши бошланмоқда.

Бугун ишга тушаётган қувватлар ва янги лойиҳалар орқали 4 миллиондан зиёд хонадон узлуксиз тоза энергия билан таъминланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аркадий Новиковнинг "LALI" ресторани — қадимий рецептлар ва замонавий пазандачилик анъаналари уйғунлиги

Саёҳатингизни мазали ош ва илкиллаб пишган шашлик билан бошланг. Шунингдек, қарсилдоқ сомса ва ҳар қандай совуқ об-ҳавода сизга иссиқлик берадиган хушбўй лағмонни татиб кўриш имкониятини ҳам қўлдан бой берманг!

Ҳар бир ташриф унутилмас лаҳзаларга айланадиган LALI ресторанида Ўзбекистон таомларининг бой таъми ва анъаналарини кашф этинг.

Сизни ҳар куни соат 11:00 дан бошлаб ресторанимизда кутиб қоламиз.💛

Манзил: Юнусобод тумани, Қиёт мавзеси, 57Б. Тел: +998-50-333-5757.
Инстаграм: @lali.tashkent

Меню
Миграция агентлиги Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган фуқароларимига огоҳлантириш билан чиқди

Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ноқулайликлар юзага келмоқда.

Яқин ҳафталар давомида магистраль йўлларга туман тушиб, кучли қор ёғиши ҳамда музлаш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бу эса автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликлар келтириб чиқаради.

Шу муносабат билан, қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, жуда зарур бўлганда поезд ёки самолётга чиқишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмай туришлари сўралади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев: “2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликдан чиқаришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади.
Эндиликда банклар синалган мижозларга шартсиз 300 миллион сўмгача кредит ажратади.

Ўтган 6 йилда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 750 минг аҳоли кредитини вақтида қайтариб, даромадли бизнесга эга бўлди. Улардан 58 минги янги корхона ҳам очди.

Мана шундай синовдан ўтган мижозларга “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади.

Бу орқали келгуси йилларда 1,5 миллион аҳолини ишли қилиш мумкинлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Фанлар академиясига янги раис сайланди.

Бугун бўлиб ўтган ички сайловда академик, Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор, физика-математика фанлари доктори Аюпов Шавкат Абдуллаевич Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти этиб сайланди.

Аюпов бугунгача Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти директори лавозимида фаолият юритаётган эди.
Times.uz
Эндиликда банклар синалган мижозларга шартсиз 300 миллион сўмгача кредит ажратади. Ўтган 6 йилда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 750 минг аҳоли кредитини вақтида қайтариб, даромадли бизнесга эга бўлди. Улардан 58 минги янги корхона ҳам очди. Мана…
Келгусида гаров билан таъминланган қарзлар судгача ундирилиши мумкин.

Банк ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, ундирувга қаратилган мулкларни тезроқ сотиш, суд орқали ундирув муддати, ортиқча келишув ҳужжатлари ва суд харажатларини кескин қисқартириш, гаров билан таъминланган қарзларни судгача ундириш амалиётини кенг қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Ушбу таклифларни ҳар томонлама кўриб чиқиб, қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш муҳимлиги таъкидланди.
Самадов Ғуломжон Хурсандович Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати раҳбари этиб тайинланди.

Бунга қадар Самадов Халқаро пресс-клуб, Президент Администратсияси ҳамда МТРК тизимларидаги масъул лавозимларда фаолият кўрсатган.
2025/06/30 07:25:51
Back to Top
HTML Embed Code: