Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
10772 - Telegram Web
Telegram Web
#Yengil_atletika

Ҳудудларда енгил атлетика спорт турларини ривожлантиришдаги муаммолар ва истиқболдаги режалар жойларга чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Сурхондарё вилоятида 6 нафар ёш спортчилар "Лос-Анжелес 2028" ёзги Олимпия ўйинлари учун саралаб олинган.

Сирдарёда енгил атлетика фаолияти, шуғулланувчилар сони, бу борада спорт мактабларида йўлга қўйилган тўгараклар аҳволи кўздан кечирилди.

Навоий вилоятида енгил атлетика спорт турларини оммалаштириш ва мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Жиззахда божхоначилар енгил атлетика спорт турлари бўйича Республика ва Осиё чемпионати ғолиблари билан учрашишди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси масъуллари спорт мактабларида бўлиб, спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар атрофлича кўриб чиқилди.
Тошкент шаҳрида импорт таҳлили: имкониятлар ва таклифлар

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимиятида йиғилиш ташкил этилди!
Мазкур йиғилишда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов олиб келинаётган импорт маҳсулотлари турларининг таркиби таҳлил қилиб, "Янги авлод " махсус саноат зонасида амалга ошириш мумкин бўлган истиқболли инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар берди.

📊 Импорт ҳажми ва ўсиш динамикаси
2024 йилда Тошкент шаҳрига 246,3 млн долларлик товарлар импорт қилинди, бу 2023 йилга нисбатан 8%га ошган. Импортнинг асосий қисмини сариёғ, керамика буюмлари, гулқоғоз ва ширинликлар ташкил этди.

🔎 Анализ қилинган маҳсулотлар:
✔️ Сариёғ24,2 млн $, асосан Франция, Белорусия ва Финландиядан келтирилган.
✔️ Керамика буюмлари 37,4 млн $, асосан Хитой, Россия ва Туркиядан.
✔️ Гулқоғоз70,6 млн $, Италиядан импорт қилинган.
✔️ Ширинликлар39,2 млн $, 15% ўсиш кузатилган.

📢 Таклифлар:
Импорт ҳажмини камайтириш учун маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.
Инвестицияларни жалб қилиш ва замонавий технологияларни олиб келиш.

🛠 Экспорт секторидаги ўзгаришлар
2024 йилда экспорт 8%га ошиб, 3,1 млрд $га етди. Экспорт декларациялари 90% автоматик расмийлаштирилмоқда.

🏭 Озиқ-овқат ишлаб чиқариш йўналишида
14 та лойиҳа амалга оширилди, 11 таси фаолият бошлади.
431 та янги иш ўрни яратилди.

📌 Якуний мақсад – импортни оптималлаштириш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш!

#Импорт #Экспорт #Тошкент #Божхона #Иқтисодиёт
#kun_savoli

Божхона қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан божхона декларацияси тақдим этмасдан юртимиздан гуруч маҳсулотини қанча миқдоргача олиб чиқиб кетиш мумкин?
Anonymous Quiz
36%
2 кг.
33%
3 кг.
6%
4 кг.
25%
5 кг.
#donolar_bisotidan
#kun_hikmati

Донолар бисотидан

Ватанпарварлик – номусли ва назокатли туйғудир... Муқаддас сўзларни эҳтиёт қил, ватанга муҳаббат хусусида дуч келган жойда оғиз кўпиртирма. Яхшиси – унинг фаровонлиги ва қудрати йўлида индамайгина меҳнат қил.

В. Сухомлинский
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев давлат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Республики Узбекистан, Верховный Главнокомандующий Вооруженными Силами Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам укрепления военной безопасности и обороноспособности государства.

#Mirziyoyev #yigilish #mudofaa #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏃🏻‍♂️🏃🏻‍♀️Жорий йилнинг 13 апрель куни VII Тошкент халқаро марафонига барчани чорлаб қоламиз!

Агар сиз соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлсангиз Perfend.com ёки Yugur.uz платформаларида рўйхатдан ўтинг ҳамда марафонда албатта иштирок этинг.

❗️Рўйхатдан ўтган иштирокчиларга чипли кўкрак рақами, рюкзак ва марафоннинг расмий логотипи туширилган футболкадан иборат махсус жамланмалар тақдим этилади.

Жамланмани 10-11 апрель кунлари соат 10:00 дан 20:00 гача Фурқат кўчаси, Бешёғоч майдонидаги "Magic City" боғидаги махсус пунктлардан олиб кетишингиз мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xalqaro yugurish marafoni oldidan matbuot anjumani

muxbir: Mirzaolim Rustambekov

16:00 21.02.2025

#Toshkent shahri

@hududtv
2025/02/24 08:17:43
Back to Top
HTML Embed Code: