Telegram Web
Учтепа тумани прокурори Б.Л.Шеранов маҳаллалар еттилиги иштирокида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, миграциядан қайтганлар билан ишлаш, ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи, уларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан саф йиғилиши ўтказилди.
Унда, ҳудудни жиноятдан ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, хавфсиз муҳитни яратиш, аҳоли даромадини ошириш юзасидан "маҳалла еттилиги"га фаолият самарадорлигини ошириш, ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан аниқ вазифалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Сергели туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ў.Б.Дауланов томонидан, "Суғдиёна" маҳалласида ишчи гуруҳ масъулларига, ҳудудда "ОБОД ХОНАДОН, ОБОД КЎЧА, ОБОД МАҲАЛЛА" умуммиллий дастури ижроси асосида кенг кўламли ишларни ташкиллаштириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар Юнусобод туманида тадбиркорлар мурожаатлари ҳал этилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сергели туманида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида Сергели туман прокурори 2-сектор раҳбари Ў.Б.Дауланов ҳамда бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида "Суғдиёна" маҳалласида маҳаллабай ўрганиш ҳамда ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммолар ўрганилди.
Шунингдек, тегишли масъулларга маҳалладаги кўп қаватли уйлар ҳолатини яхшилаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.
Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари У.Т.Мамаражабов томонидан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Юнусобод туманидаги "Бободеҳқон" МФЙда навбатдаги мониторинг ўтказилди.
Хусусан, маҳалладаги оилаларнинг оилавий шароити билан танишиб, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, ўзини ўзи банд қилиш ва имтиёзли кредитлар ажратилиши юзасидан амалга оширилган ишлар билан танишилди.                                     
Бундан ташқари,мониторинг давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва барқарор бандлик, юқори даромад билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Миробод тумани прокурори Б.Т.Абдуллаев  томонидан энергия ресурсларини иктисод килиш ва талон-торожликларни олдини олиш буйича туман Ишни гурухи аьзоларига
- энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишда ҳамкорликда ишларни жадаллаштириб рейд
тадбирлари самарадорлигини ошириш;
– ҳудудда энергия ресурсларини иқтисод қилиш режаларини тўлақонли  бажаришнинг барча чораларини кўриш;
– куз - қиш мавсумини муносиб утказиш, энергия тизимини барқарор ишлашини ва энергия ресурсларини аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш борасида тешили кўрсатмалар берилди.
Янгиҳаёт тумани прокурори Т.Б Хусанов томонидан  "Ал-Фаргоний" маҳалласида маҳалла еттилиги аъзолари ва тегишли масъул идора ходимларига  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги ПҚ 1-сонли "2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" қарори ижроси юзасидан тушунтириш берилди.      
    Шунингдек, маҳалла еттилиги аъзолари томонидан келгусида қарор ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни бажариш юзасидан амалий тавсиялар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Миробод туманида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида Миробод тумани прокурори Б.Т.Абдуллаев “Мингўрик” маҳалласида маҳаллабай ўрганиш ҳамда ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, 2-сектор ташаббуси билан барпо этилаётган болалар ва спорт майдончаси қурилиши жараёнлари ҳамда мавжуд муаммолар ўрганилди.
  Шунингдек, тегишли масьулларга маҳалладаги кўп қаватли уйлар ҳолатини яхшилаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.
Юнусобод туман прокурори Я.А.Абдураҳмонов, мутасадди раҳбарлар ва 2-секторга бириктирилган "Маҳалла еттилиги" билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги «2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни
яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Шунингдек, Маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда “маҳалла еттилиги” ҳар бир вакилининг аниқ масъулиятини белгилаш, ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига янгича иш услубларини татбиқ қилиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш, жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш ҳамда маҳаллада олиб борилаётган хатлов жараёнлари танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга қатьий  кўрсатмалар берилди.
2025/02/10 12:18:55
Back to Top
HTML Embed Code: