Telegram Web
Президент Администрацияси маъсул ходими ва Учтепа тумани прокурори Б.Л.Шерановлар туман "Газтаъминоти" бўлимида энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда диспетчерлик хизмати фаолияти, табиий газ етказиб бериш аҳволи ва авария хизматлари бригадалари фаолиятини ўрганди.

Шунингдек, истеъмолчи жисмоний шахсларга ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш, куну-тун ташкил этилган навбатчилик фаолияти, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни дарҳол ҳал этиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Юнусобод туман  прокурори Я.А.Абдураҳмонов аҳолига коммунал хизмат кўрсатувчи  “Мадали сервис” МЧЖ профессионал бошқарув компанияси фаолияти билан яқиндан танишди. Аҳоли учун қиш даврида аҳолига тез ва сифатли коммунал сервис хизматини кўрсатиш, куз-қиш мавсумини баталофат ўтказиш юзасидан масъулларга ўз тавсияларини беришди.
Сергели туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ў.Б.Дауланов томонидан, "Иттифоқ" маҳалласида ишчи гуруҳ масъулларига, ҳудудда сайлов жараёнларига муносиб тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш даврида турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, аҳолининг кайфиятига салбий таъсир кўрсатадиган омилларни бартараф этиш чораларини
ташкил этиш, "ОБОД ХОНАДОН, ОБОД КЎЧА, ОБОД МАҲАЛЛА" умуммиллий дастури ижроси асосида кенг кўламли ишларни ташкиллаштириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берди.
Сергели туманида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида Сергели туман прокурори 2-сектор раҳбари Ў.Б.Дауланов ҳамда бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида "Саховат" маҳалласида маҳаллабай ўрганиш ҳамда ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммолар ўрганилди.
Шунингдек, тегишли масъулларга маҳалладаги кўп қаватли уйлар ҳолатини яхшилаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.
Миробод тумани прокурори Б.Т.Абдуллаев ва туман сектор раҳбарлари томонидан Болалар масалалари бўйича Миробод тумани комиссияси аъзолари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
   Тадбирда ички ишлар бошқармаси томонидан вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, умумтаълим мактабларида маънавий-психологик муҳитни яхшилаш, ўқувчилар ўртасида назоратсизликка олиб келувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш, уларни Ватанга садоқат ва қонунбузарликларга нисбатан муросасиз бўлиш руҳида тарбиялаш каби долзарб масалалар муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли вазифалар берилди.

Бундан ташқари, умумтаълим мактабларида ўқувчилар давомати аҳволи назорат тартибида ўрганиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи Д.Байметов, 10.1-бўлим прокурори Н.Мирахмедова тегишли масъуллар билан биргаликда Янгиҳаёт туманидаги 330-сонли умумтаълим мактабида "Замонавий таълимга янгича ёндашув" мавзусида ташкил этилган очиқ эшиклар кунида ташриф буюришди.

Тадбирда касб-ҳунар тўгараклари фаолияти, дарс жараёнлари ҳамда ўқувчилар томонидан тайёрланган ижодий ишлар билан яқиндан танишилиб, тадбир якунида иштирокчиларга совға-саломлар берилди.
2025/02/05 04:39:40
Back to Top
HTML Embed Code: