Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
17947 - Telegram Web
Telegram Web
#qonunchilikdagi_yangiliklar

2025 йил 1 апрелга қадар маҳсулотлар экспорти бўйича асосий ҳамкор мамлакатларнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги ташкилотлари билан биргаликда экспорт олди кўриги ва сертификатлаш хизматлари бевосита маҳсулотлар жўнатилгунга қадар ташкил қилиш амалиёти жорий қилинади.
Audio
📻 Радио тарғибот

🎤 "Ёшлар" радиосида эфирга узатилган "Тезкор хабарлар" эшиттиришда Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан маълумот берилди
2025 йил 20 февраль куни ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида йўловчилар ўзлари билан олиб келган мобил қурилмаларни UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишда навбатлар юзага келгани ҳақида хабар тарқалди.

Мазкур масалада Божхона қўмитасининг Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш ҳамда Ахборот технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ИБК мутасаддилари вазиятни жойига чиққан ҳолда ўрганишди. Жараёнга Ўзбекистон телекоммуникациялари тармоқларини бошқариш республика маркази (тизим оператори) вакиллари ҳам жалб этилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сон қарори билан жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларни олиб киришда божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрларидан қатъий назар, мобил қурилмаларнинг ўзига хос идентификация кодлари (IMEI коди) кўрсатилган ҳолда йўловчи божхона декларацияси тўлдирилади.

Ушбу декларация мобил қурилмаларни UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишда асос ҳисобланади. Бунинг учун мазкур тизим Божхона қўмитасининг Маълумотлар базасига интеграция қилинган.

Ҳаво йўллари орқали ҳаракатланаётган юртдошларимизга қулайликлар яратиш мақсадида аэропортнинг ўзида йўловчилар томонидан тўлдирилган йўловчи божхона декларациялари асосида мобил қурилмаларни UzIMEI операторлари томонидан тизимда рўйхатга олиш йўлга қўйилган.

Навбатларнинг олдини олиш мақсадида ушбу жараёнга жалб қилинган ходимлар ва операторлар сони оширилди.

Божхона қўмитасининг Маълумотлар базаси ва UzIMEI тизими интеграциясида ҳам қатор техник чоралар амалга оширилиб, ўзаро ахборотлар алмашинувининг янада тезлашувига эришилди.

Эслатиб ўтамиз, йўловчилар мобил қурилмаларни бевосита аэропортнинг ўзида рўйхатдан ўтказишлари мажбурий ҳисобланмайди.

Мобил қурилмалар олиб келинганда тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида йўловчилар мобил қурилмаларни Ўзбекистонга кириб келганларидан сўнг 30 кун, чет элликлар эса 60 кун давомида ўзларига қулай фурсатда UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишлари мумкин.

Шунингдек, келгусида йўловчи божхона декларациясини онлайн тўлдиришни йўлга қўйиш, бунинг учун мобил иловалар ишлаб чиқиш устида ҳам ишлар бошлаб юборилган.

Яқин кунларда декларацияни онлайн тўлдириш тест режимида ишга туширилади, халқаро аэропортларнинг учиб келиш залларига декларацияни онлайн тўлдиришга мўлжалланган инфокиосклар ўрнатилиши режалаштирилган.
#kun_savoli

Божхона қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан божхона декларацияси тақдим этмасдан юртимиздан гуруч маҳсулотини қанча миқдоргача олиб чиқиб кетиш мумкин?
Anonymous Quiz
36%
2 кг.
34%
3 кг.
5%
4 кг.
25%
5 кг.
Гиёҳвандлик-аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик!

Хабарингиз бор, “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган миллий дастур” гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашишга қаратилган кенг қамровли тадбирларни ташкил этиш белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Тошкент вилояти божхона бошқармаси бир гуруҳ ходимлари Нурафшон шаҳридаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларига қарши кураш” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулот давомида бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва прекурсор моддалар ҳамда ушбу моддаларни юртимизга олиб кирилишига қарши курашишда божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўқувчиларга маълумотлар берилди.

Шунингдек, ўқувчиларга божхона ходимлари томонидан  соҳага қизиқиш билдирган ўқувчилар эътиборига божхона институтига ўқишга кириш тартиби тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
“Миллий либос барчага ярашади”

Миллийликни тарғиб қилиш мақсадида, Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан эълон қилинган “Миллий либос-маънавият кузгуси” шиори остидаги “Миллий тренд челленджи” бўйича ташкилотларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятидаги давлат ташкилотлари, бошқарма ва муассасаларда миллийликни тарғиб қилиш йўналишида: ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари “Миллий либослар куни” деб белгиланиб ва ушбу кунлар давомида барча корхона, муассаса ва ташкилотларнинг жамоалари миллий либосларда иш олиб боришмоқда.
#очиқ_эшиклар_куни

Мактаб ўқувчилари Миллий кинология марказида

Хабарингиз бор, Божхона қўмитаси Миллий кинология марказида ҳар жума куни "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилади.

Ушбу кун муносабати билан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Тошкент тумани 9-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари учун экскурсия ташкил этилди. 

Ташриф чоғида уларга Марказ фаолияти яқиндан таништирилди. Хизмат итларини сақлаш шароитлари, кунлик рациони ва ўқув машғулотлар билан таништирилиб ўтилди. 

Божхона органлари фаолиятида хизмат итларининг роли тўғрисида ахборот берилиб, улар ёрдамида божхона назоратидан ўтказиш жараёнлари ва хизмат ити иштирокида маҳорат дарси кўрсатиб берилди.
2025/02/23 09:16:13
Back to Top
HTML Embed Code: