Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
17979 - Telegram Web
Telegram Web
“Миллий либос барчага ярашади”

Миллийликни тарғиб қилиш мақсадида, Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан эълон қилинган “Миллий либос-маънавият кузгуси” шиори остидаги “Миллий тренд челленджи” бўйича ташкилотларда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятидаги давлат ташкилотлари, бошқарма ва муассасаларда миллийликни тарғиб қилиш йўналишида: ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари “Миллий либослар куни” деб белгиланиб ва ушбу кунлар давомида барча корхона, муассаса ва ташкилотларнинг жамоалари миллий либосларда иш олиб боришмоқда.
#очиқ_эшиклар_куни

Мактаб ўқувчилари Миллий кинология марказида

Хабарингиз бор, Божхона қўмитаси Миллий кинология марказида ҳар жума куни "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилади.

Ушбу кун муносабати билан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Тошкент тумани 9-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари учун экскурсия ташкил этилди. 

Ташриф чоғида уларга Марказ фаолияти яқиндан таништирилди. Хизмат итларини сақлаш шароитлари, кунлик рациони ва ўқув машғулотлар билан таништирилиб ўтилди. 

Божхона органлари фаолиятида хизмат итларининг роли тўғрисида ахборот берилиб, улар ёрдамида божхона назоратидан ўтказиш жараёнлари ва хизмат ити иштирокида маҳорат дарси кўрсатиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев давлат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Республики Узбекистан, Верховный Главнокомандующий Вооруженными Силами Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам укрепления военной безопасности и обороноспособности государства.

#Mirziyoyev #yigilish #mudofaa #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
2025/02/23 00:35:42
Back to Top
HTML Embed Code: