Ҳеч ким ўз яқинининг ўрнига танлов қилиб, уни "қутқара" олмайди. Бир инсон бошқасига ёрдам бера оладиган ягона нарса - бу унинг олдида самимийлик ва меҳр билан, аммо ҳис-туйғуларга берилмай ва хом хаёлларсиз, муқобил йўлнинг мавжудлигини очиқ-ойдин кўрсатиб беришдир.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤4💯2👏1
Агар фикрларингиз қанчалик кучли эканлигини тушунганингизда эди, ҳеч қачон салбий ўйламасликка ҳаракат қилган бўлардингиз.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤4
Бизни асабийлаштирадиган зарарли одатлар
• Очликни ўз вақтида қондирмаслик
Нима қилиш мумкин: ҳар икки соатда эслатма қўйишни синаб кўринг. Сигнал чалинганда, ўзингизга қулоқ солинг - қанчалик оч эканлигингизни ва овқатланиш вақти келган-келмаганлигини аниқланг. Вақтида таомланинг.
• Уйқудан олдин узоқ вақт ҳаяжонли сериаллар ёки кўрсатувлар кўриш
Нима қилиш мумкин: кечки томоша учун тинчроқ мавзудаги асарларни танланг. Ёки ўзингиз билмаган бир илмни ўрганинг, мияга оғирлик тушиб уйқуга тортади. “Китоб ўқисам ухлаб қоламан”, - деган методдан тескарисига, уйқу мақсадида фойдаланинг.
• Кун бўйи уйдан чиқмаслик
Нима қилиш мумкин: Уйғонгандан сўнг 30 дақиқа ичида ҳеч бўлмаса қисқа сайр қилишга ҳаракат қилинг.
• Телефондаги билдиришномаларни тез-тез текшириш
Нима қилиш мумкин: телефонни бошқа хонада ёки камида 3-4 метр узоқликда қолдиринг. Овозли сигналларни ўчириш ёки асосий экрандан билдиришномаларни олиб ташлаш мумкин.
• Салбий ахборот оқимига ботиб кетиш
Нима қилиш мумкин: янгиликларни фақат эрталаб кўринг, кун давомида эса янгиликлардан чалғимасдан долзарб ишлар билан шуғулланинг.
Сиз яна қандай зарарли одатларга ечимлар келтира оласиз? Изоҳларда фикр билдиринг…

👍12❤1
Бахтли одамлардан сизга бахтдан бошқа ҳеч нарса ўтмайди...
Ҳаётий тажрибага бой инсондан - фақат донолик, тушуниш ва қўллаб-қувватлаш...
Ғазабланган, ўзини рўёбга чиқара олмаган, ўз ҳаётида сусткаш бўлганлардан доимо келадиган нарса: аччиқ танқид, тоқатсизлик, сиз қилаётган барча ишларнинг қадрини тушириш ва ўзлари ботиб қолган гуноҳ ҳамда бахтсизликларни сизга юклашга уриниш...
Дўстлар, атрофингизни кимлар тўлдираётганини яхшилаб таҳлил қилинг.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Ҳаётий тажрибага бой инсондан - фақат донолик, тушуниш ва қўллаб-қувватлаш...
Ғазабланган, ўзини рўёбга чиқара олмаган, ўз ҳаётида сусткаш бўлганлардан доимо келадиган нарса: аччиқ танқид, тоқатсизлик, сиз қилаётган барча ишларнинг қадрини тушириш ва ўзлари ботиб қолган гуноҳ ҳамда бахтсизликларни сизга юклашга уриниш...
Дўстлар, атрофингизни кимлар тўлдираётганини яхшилаб таҳлил қилинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥5
👍5🔥3❤1
Бир камбағал эркакнинг хотини ёғ тайёрлар, эри эса уни маҳаллий баққолга сотарди. Аёл ёққа бир килограмм оғирликдаги доира шаклини берарди. Бундан келган даромад оилага яхшигина ёрдам эди.
Аммо бир куни баққол унга ёғ сотаётган камбағалнинг ҳалоллигидан шубҳаланиб қолди ва сотиб олган ёғ доираларини тортиб кўришга аҳд қилди. Маълум бўлдики, уларнинг ҳар бири бир килограмм эмас, балки 900 грамм экан. Бу баққолни қаттиқ ғазаблантирди.
Эртаси куни эрталаб ўша камбағал яна дўконга келганда, баққол аччиқланиб деди:
- Менга бошқа ёғингни олиб келма! Барибир сендан ҳеч нарса сотиб олмайман, алдамчи! Сен менга доираларнинг оғирлиги бир килограмм деб айтган эдинг, аслида эса уларда 900 грамм бор экан. Мен ўзимни лақиллатишларига йўл қўймайман!
Бечора кўзлари хиралашиб, бошини эгди-да, деди:
- Бизда тарози йўқ, хўжайин... Сиздан сотиб олган бир килограмм шакар ҳамиша менга ўлчов бўлиб келган. Хотиним иккаламиз шунга қараб ёғ тайёрлар эдик...
⚡️ ⚡️ ⚡️ ⚡️ ⚡️ ⚡️ ⚡️ ⚡️
Инсонларга қандай кўз билан қарасангиз, сизга ҳам шу бурчакдан қарайдилар!
Ёдингизда тутинг, ўзингиз ишлатган ўлчов билан сизни ҳам ўлчашади!

❤11👍8🔥3
Қушларнинг бошимиз устидан учиб ўтишига тўсқинлик қила олмасак-да, уларнинг бошимизга қўнишига ва у ерда ин қуришига йўл қўймаймиз.
Худди шунингдек, баъзида ёмон ўйларнинг хаёлимизга келишини тўхтатиб қололмасак-да, уларнинг онгимизда ўрнашиб қолишига йўл қўймаслигимиз лозим.
Инсонларга келсак, бизнинг атрофимизда турли фикрга эга одамлар, яқинлар ва унча қадрдон бўлмаганлар бўлса-да, уларни безовта қилаётган унсурлар бизга рухсатсиз кўчиб ўтишидан эҳтиёт бўлмоғимиз лозим.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Худди шунингдек, баъзида ёмон ўйларнинг хаёлимизга келишини тўхтатиб қололмасак-да, уларнинг онгимизда ўрнашиб қолишига йўл қўймаслигимиз лозим.
Инсонларга келсак, бизнинг атрофимизда турли фикрга эга одамлар, яқинлар ва унча қадрдон бўлмаганлар бўлса-да, уларни безовта қилаётган унсурлар бизга рухсатсиз кўчиб ўтишидан эҳтиёт бўлмоғимиз лозим.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤3👏3
Ҳаётдаги энг катта омад - шундай одамларни топишки, уларга қараш ёқимли, тингламоқ қизиқарли, жим туриш оғир бўлмаган, самимий кулиш ва улар билан учрашувни интиқлик билан кутиш мумкин бўлган инсонларни учратишдир...
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10👏4❤2
Болалар - энг самимий инсонлардир. Катталар - бу самимийликдан қолганининг давомидир.
Катталар - ўша-ўша болалар, фарқи фақат уларнинг бўйи баланд холос!
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Катталар - ўша-ўша болалар, фарқи фақат уларнинг бўйи баланд холос!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1😢1
Ғазаб пайтида ҳеч нарса деманг. Умуман, гапира олишингизни унутиб қўйинг. Вақт ўтиб, ўзингизни босиб олгунингизча сабр қилинг. Вазиятни пухта ўйлаб кўринг ва хотиржам ҳолатда қарор қабул қилинг. Фақат шундан кейингина муносабатларни ойдинлаштиришга киришинг. Шуни билингки, жаҳлингиз чиққан пайтда сизни ақл эмас, балки ҳиссиётлар бошқаради.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10👏5❤1
Ҳар қандай ёмон кунни битта яхши инсон билан ўнглаш мумкин...
Инсонлар бир-бирига малҳамдир. Яхшиларга ёндашинг!
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Инсонлар бир-бирига малҳамдир. Яхшиларга ёндашинг!
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍12❤5👏3
Ҳаётда муваффақиятсизликка учраган кўпчилик одамлар - таслим бўлган пайтларида муваффақиятга қанчалик яқин турганликларини тушунмаган кишилардир.
Tomas A. Edison
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Tomas A. Edison
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤1
БАХТЛИ БЎЛИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН ҚОИДАЛАР!
1. Кўзгу қоидаси.
Атрофимдаги одамлар менинг кўзгумдир. Улар кўпинча ўзим англамаган шахсий хусусиятларимни акс эттиради. Масалан, кимдир менга қўполлик қилса, демак, мен бунга йўл қўйяпман, буни ўзим хоҳлаяпман. Ўзимда ҳам бировни алдаш ҳаракатлари мавжуд. Агар кимдир мени қайта-қайта алдаса, демак, мен ҳар қандай одамга ишонишга мойилман. Шунинг учун ҳеч кимдан хафа бўлишнинг ҳожати йўқ.
2. Танлаш қоидаси.
Ҳаётимда содир бўлаётган ҳамма нарса ўз танловимнинг натижаси эканлигини англайман. Агар бугун зерикарли одам билан мулоқот қилаётган бўлсам, демак, ўзим ҳам зерикарли ва зериктирадиган одамман. Ёмон ва ёвуз одамлар йўқ - бахтсиз одамлар бор. Агар уларнинг муаммоларини ҳал қилаётган бўлсам, демак, бу менга ёқади. Шунинг учун даъво қиладиган ҳеч ким йўқ. Бошимга тушаётган ҳамма нарсага ўзим сабабчиман. Ўз тақдиримнинг муаллифи ва ижодкори ўзимман.
3. Хатолик қоидаси.
Хато қилишим мумкинлигига рози бўламан. Менинг фикрим ёки хатти-ҳаракатларимни бошқалар ҳар доим ҳам тўғри деб ҳисобламаслиги мумкин. Ҳақиқий дунё фақат оқ ва қора эмас, оч кулранг ва тўқ оқ ранглар ҳам мавжуд. Мен идеал эмасман, шунчаки яхши одамман ва хато қилиш ҳуқуқига эгаман. Асосийси - хатони тан олиш ва ўз вақтида тузатишдир.
4. Мувофиқлик қоидаси.
Одамлар билан муносабатларга, ишга ёки пулга тааллуқли бўлишидан қатъи назар, нимага муносиб бўлсам, нимага лойиқ бўлсам, айнан ўшанга эга бўламан. Агар мен одамни бутунлай сева олмасам, бу одамдан мени шундай севишини талаб қилиш кулгили. Демак, барча эътирозларим маъносиз. Шу билан бирга, ўзим ўзгаришга қарор қилганимда, атрофимдаги одамлар ҳам яхши томонга ўзгаради.
5. Боғланиш қоидаси.
Менга ҳеч ким ҳеч нарса қарз эмас. Мен эса қўлимдан келганларнинг ҳаммасига беминнат ёрдам бера оламан. Бу менга қувонч бағишлайди. Меҳрибон бўлиш учун кучли бўлиш керак. Кучли бўлиш учун ҳамма нарсага қодир эканлигимга ишонишим керак. Мен ишонаман! Лекин "ЙЎҚ" дейишни ҳам билиш керак!
6. Ҳозирги пайт қоидаси.
Мен шу ерда ва ҳозир яшаяпман. Ўтмиш йўқ, чунки ҳар бир келаси сонияда ҳозирги пайт бошланади. Келажак йўқ, чунки у ҳали келмаган. Ўтмишга боғланиб қолиш тушкунликка олиб келади, келажак ҳақида ортиқча қайғуриш эса хавотирни келтириб чиқаради. Токи мен ҳозирги пайтда яшар эканман, мен ҲАҚИҚИЙман. Қувонишга сабаб бор.
7. Оптимизм қоидаси.
Биз ҳаётни сўкар эканмиз, у ўтиб кетади. Кўзлар кўради, оёқлар юради, қулоқлар эшитади, юрак ишлайди, қалб қувонади. (Бундан ҳам ёмони бўлиши мумкин эди...).
Қолгани ўзимга боғлиқ.

👍6❤1👏1
Кўпинча биз сукут сақлаганимиз, лекин бу айтадиган гапимиз йўқлигидан эмас. Балки кимдир тушуна оладиган даражадан бирмунча кўпроқ нарсани айтмоқчи бўлганимиз учун жим турамиз.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8😁1
Ҳаёт чексиз такрорлардан иборат. Биз биринчи марта тушуниб етмаган нарсалар бизга яна қайтиб келади. Сал бошқачароқ тарзда. Агар биз ҳамон тушунмасак, воқеа биз сабоқни тўлиқ ўзлаштириб олгунимизча қайта-қайта такрорланади.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤1🔥1💯1
Сиз қаттиқ истаётган нарса сиздан қочиб кетаверади. Бу осон эмас, аммо ҳамма нарсага эга бўлишнинг ҳақиқий калити - уни қўйиб юбориш мумкинлигидир.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👏5💯3👍2🔥2
Уриниб кўрмаганда - натижа бўлмайди.
Тақиллатмаганга - эшик очилмайди.
Сўрамаган - жавоб топмайди.
Изламаган - топмайди!
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Тақиллатмаганга - эшик очилмайди.
Сўрамаган - жавоб топмайди.
Изламаган - топмайди!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15❤2
Ҳеч ким узоқ вақт ўзини бошқача қилиб кўрсата олмайди; ўзини ўзгача тутишга уринган ҳар қандай киши тез орада ўзининг асл табиатини намоён этади.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥3👏2
Биз атрофимиздагиларга шунчалик ўзимизни бошқача кўрсатишга ўрганиб қолганмизки, охир-оқибат ўзимизга ҳам ўзимизни бошқача кўрсата бошлаймиз.
Кўпинча ўз ҳаётимиз ҳақидаги тарихга ёлғон қўшиб, кейинчалик бу ёлғонга ўзимиз ҳам ишона бошлаймиз, ҳаттоки қаерда ҳақиқат-у қаерда ёлғон эканини ажратишда иккиланиб қоламиз.
✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Кўпинча ўз ҳаётимиз ҳақидаги тарихга ёлғон қўшиб, кейинчалик бу ёлғонга ўзимиз ҳам ишона бошлаймиз, ҳаттоки қаерда ҳақиқат-у қаерда ёлғон эканини ажратишда иккиланиб қоламиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤4🔥4
Бойликнинг кўринмас томони
Ҳар куни биз Instagram ёки YouTube кузатамиз, у ерда Дубай осмонўпар бинолари ёки Малдив оролларининг оппоқ қумлари фонида бизга миллиардлар ҳақида енгил усулда гапиришади. Ва гўёки ҳамма нарса ҳақиқатан ҳам шунчалик осон ва оддий туюлади - сиз пляжда ётиб, пулингиз ўз-ўзидан картангизга тушиб тураверади. Бизнес бу осон, оз-моз ҳаракат бўлса бас, уёқ-буёқ деган енгил кўриниш атрофидаги далдали гаплар. Вай! - деб қўясиз ҳасрат аралаш.
Аммо бу гўзал манзаранинг доим бошқа томони ҳам бор. Бу инқирозлар, тушиш ва кўтарилишлардир. Ҳар бир янги босқич инқироз билан кечади, бу ерда ўзингизнинг номукаммаллигингизни тан олишга мажбур бўласиз. Фақат инқирозларни ҳеч ким кўрсатмайди. Ўз ғурраларини муваффақиятли яширадилар, чунки бу чандиқлар хуш кўринишга эга эмас.
Ҳар бир бойлик ва афзаллик ортида меҳнат, матонат, интилиш, рискка бориш, воз кечишлар ва бўлишиш борлиги бизга кўрсатилмайди. Бу эса муваффақиятнинг тўлиқ ҳақиқати.

👍8🔥3❤1