Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи одамлар қанча пул топмасин, ҳеч қачон етарлича ҳаёт кечира олмайди. Бошқалар эса қанча қаттиқ молиявий қийинчиликларга дуч келмасин, улар барибир бир кун келиб фаровон ҳаётга эришади. Бу ҳолат фақатгина пул миқдорига эмас, балки уларнинг пулга бўлган муносабатига боғлиқ. Чунки пулни топишни билганларидан кўра, уни тўғри сарфлашни билганлар кўп нарсага эришади.

Баъзи одамлар қанча ҳақ олса ҳам, уларга топширилган вазифани бажара олмайдилар. Бошқалар эса қанча меҳнат қилиб ҳақ олмаса ҳам, улар ўз ишини мукаммал бажаради. Бу ерда ҳам гап пулда эмас, балки меҳнатга бўлган муносабатда. Ҳар доим ишни бажармаслик учун бахона топиш мумкин, лекин самарали ишлаш ва ўз қобилиятларини намоён этиш фақатгина жонкуярларга хос.

Баъзи одамлар бутун умр камбағаллик ва муваффақиятсизликдан шикоят қилиб яшайди. Улар чиндан ҳам қийинчиликда яшашади, ҳатто яхши ҳаёт учун барча имкониятлар қўлида бўлса ҳам. Лекин бошқалар эса, ҳеч қандай моддий нарсага эга бўлмаган ҳолда ҳам ҳаётларидан рози бўлиб яшайди. Чунки бу ерда гап моддий бойликда эмас, инсоннинг ички дунёсидаги тўқликда.

Масалан, Стив Жобсни олайлик. У ўз компаниясидан ҳайдалганида ҳам, меҳнат қилиш ва ижод қилишдан тўхтаб қолмади. Уни катта бойликлар ёки юқори мақом эмас, балки технология ва ижодга бўлган иштиёқ ривожлантирди ва ниҳоят уни дунё тан оладиган буюк инсон қилди. Унинг пул ёки машҳурликка эмас, ўз ишига, орзуси ва меҳнатга бўлган муносабати уни муваффақиятга етаклади.

Шундай экан, бойлик ёки яхши ҳаётга етишмоқчи бўлсангиз, нафақат пул, балки ўзига бўлган ишончингизни, меҳнат ва сабр билан ҳаракат қилишингизни бойлигингизга айлантиринг.

Ҳаётингизни ўзгартириш учун ўзгаришни ўзингиздан бошланг!

📤📤📤📤

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏82👍2🔥1🤩1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пессимист шамолдан нолийди, оптимист ҳаво ўзгаришидан умид қилади, реалист эса елканларни тиклайди.

Бу ибора ҳаётдаги ҳар қандай қийинчиликка ёндашувни тасвирлайди. Ҳар бир вазиятда пессимистлар тўсиқларни кўради, оптимистлар умид билан кутади, аммо реалистлар ишга киришиб, йўлини топади.

Сизга ҳам шу тажрибадан сабоқ олиб, ҳаётдаги тўсиқларни енгиб ўтишингиз учун ҳар бир вазиятда тўғри ёндашувни топишингизни тилайман.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍10🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жисмоний гўзаллик – нафақат инсонларга, балки ҳайвонларга ҳам хос. Балки, уларнинг гўзаллиги баъзи ҳолларда инсон гўзаллигидан ҳам аъло бўлиши мумкин.

Инсон қалбидаги бойлик ва чуқурлик эса ҳайвонларда мавжуд эмас. Ҳайвонларда табиатнинг комил бир гўзаллиги бор, аммо уларда инсон каби тафаккур ва ҳис-туйғу бойликлари йўқ.

Инсон учун эса, ҳақиқий гўзаллик - бу нафақат ташқи кўриниш, балки қалб ва руҳдаги бойликдир.

Афсонавий Суқрот ташқи кўринишга кўра гўзалликдан йироқ эди, аммо унинг тафаккури ва руҳий бойлиги кўпчиликни лол қолдирар эди. У ҳамма нарсадан кўра ҳақиқатни ва комилликни изларди, ва бу унинг руҳини бойитган эди.

Пайғамбарлар ташқи гўзалликка эмас, қалбнинг тозалигига аҳамият берганлар, одамларга раҳм-шафқат ва бағрикенгликни ўргатганлар.

Шундай экан, ҳаётимиздаги асосий мақсад - ички гўзаллик ва маънавий бойликка интилиш, қалбимизни покликка ва марҳаматга бойитишдир.

Ташқи қиёфа вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин, аммо қалбдаги бойлик инсонни ҳақиқий маънода баркамол ва гўзал қилади.

Ҳаётимизнинг маъноси, ҳеч шубҳасиз, қалбимизни бойитиш ва шу орқали оламга яхшилик улашишдадир. Чунки, биздан қоладиган энг буюк мерос — бу қалбнинг гўзаллиги ва яхшиликлардир.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍81💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсонни бахтли қиладиган уч нарса бор: муҳаббат, мазмунли касб ва саёҳат қилиш имконияти…

📤📤📤📤

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍94🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир оддий ҳақиқатни тушуниш ва қабул қилишимиз керак

Сиз ҳамма учун эмассиз ва ҳамма ҳам Сиз учун эмас…

Бефойда умидлар юкини орқага ташланг ва ўз йўлингизда юринг…Йўлингизда ҳамроҳ бўладиган инсон ўзи сизга ёндашади.

Шундай экан, ўзингизни йўқотманг, орқангиздан эмас, олдингиздаги мақсад сари юринг!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍7👏3
Ўзбекистонда глобал иқлим ўзгариши катта экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда. Аномал иссиқлик ва сув танқислиги қишлоқ хўжалигига салбий таъсир қилиб, озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Орол денгизининг ҳолати бу муаммоларнинг ёрқин мисоли бўлиб, минтақада экологик, ижтимоий ва иқтисодий қийинчиликларни келтириб чиқарди.

Давлат иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун “яшил иқтисодиёт”га ўтиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўймоқда. Лекин ҳар бир шахснинг ҳиссаси ҳам муҳим: сувни тежаш, энергияни оқилона ишлатиш ва дарахтлар экиш орқали биз келажак авлодлар учун соғлом муҳит яратишимиз мумкин.

Биргаликда ҳаракат қилсак, Ўзбекистоннинг иқлим муаммоларини енгиб ўтиб, ёруғ келажак сари қадам ташлашимиз мумкин.

📤📤📤📤

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏3💯1
Кузнинг совуқ кечасида шаҳар боғида бир одам хаёлларга чўмган ҳолда ўтирган эди. Унинг ҳаёти қийинчиликларга тўла эди: ишини йўқотган, қарзлар кўп, умидлари сўнган ва оғир тушкунликда эди.

Тўсатдан, унинг ёнига кўзлари меҳр билан порлаган, кийими эскироқ одам яқинлашиб, салом берди ва ёнига ўтирди.

Кўп ўтмай, қисқа аммо илҳомлантирувчи суҳбатдан сўнг у сўради:

— Сизнинг барча муаммоларингизни ҳал қилиш учун қанча маблағ керак?

Боғдаги одам бироз ўйланиб, жавоб берди:

— 500 минг доллар чамаси…

Нотаниш одам қалам ва чек китобчасини чиқариб, бу суммани ёзиб, чекни унга тутқазди.

— Буни олинг ва бир йил ичида қайтаринг, — деди у.

Одам чекни қабул қилди, аммо ундан фойдаланмасликка қарор қилди.

У шу куни ўзини қўлга олди ва ҳаётини ўзгартириш учун ҳаракат қила бошлади. Меҳнати, ишончи ва оптимистик муносабати туфайли унга омад кулди, ва у тез орада қарзларидан қутулибгина қолмай, балки капиталини ҳам кўпайтирди.

Бир йил ўтиб, у ўша одамни топиш учун боққа қайтди. Сўроқлар орқали у кишининг маҳаллий психиатрия шифохонасида эканлигини билди. Одам у ерга борди, ва ҳамшира унга қайғули кўзлар билан шундай деди:

— У доимо ўзини миллиардер деб таништириб, одамларга ёрдам беришни орзу қиларди. Аслида, у ақлий нуқсони бор инсон эди. Бугун унинг аҳволи оғир… Кечирасиз.

Боғдаги одам шу лаҳзаларда қалбида чуқур миннатдорлик ҳиссини туйди. У тушундики, ҳаётда энг кутилмаган одамлар ҳам умид, илҳом ва ўзгаришларни олиб келиши мумкин.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍81
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кометалар, сайёралар ва бошқа осмон жисмлари — Ердан фақат маълум вақтда кузатилиши мумкин бўлган сирли ва маҳобатли жисмлардир.

Улар ўз орбиталари бўйлаб ҳаракатланиб, вақт-вақти билан бизнинг наздимизда пайдо бўлади. Шу бир лаҳзали пайдо бўлиш — уларнинг “юлдузли соати” бўлиб, бу вақтда уларнинг нури бутун дунё инсонларининг диққатини ўзига тортади.

Лекин, қанчалик камдан-кам учрамасин, юлдузлар, кометалар ва сайёралар ўз йўлларига содиқ қолади. Улар йўналишдан четга чиқмайди, ўз йўлида ҳаракатланишда давом этади, коинотнинг ўз қонунига бўйсунади.

Ҳар бир инсон ҳам шу доимий ҳаракатдан илҳом олиши мумкин. Ҳар бир инсоннинг ҳаётдаги ўз ўрни, вазифаси, яъни миссияси бор ва унинг бу йўлни босиб ўтиши лозим. Бу миссия унинг қалбида ёритган ёруғлик бўлиб, уни топган инсон ҳаётидаги энг олий мақсадига эришади.

Ҳар бир инсон ўз миссиясига содиқ қолиб, унинг талабларига амал қилиб, олдинга интилмоғи керак.

Бу йўл осон бўлмаслиги мумкин — баъзан тўсиқлар, қийинчиликлар ва сабрни синайдиган вазиятлар учраб туради. Лекин тинимсиз ҳаракат, меҳнат ва сабр билан инсон ўз йўлида давом этса, унинг ҳам “юлдузли соати” албатта келади.

Комета ўз миссияси йўлидаги аниқ бир нуқтага етиб, бутун коинотни ёруғ нури билан порлаганидек, инсон ҳам ўз мақсади ва вазифасини амалга оширган вақтда атрофдагиларга ёруғлик ва умид бағишлайди.

Энг муҳими — ўзи танлаган миссиядан четга чиқмаслик, сабр ва меҳнат билан давом этиш, чунки ҳар бир инсон ўз миссиясига ва ҳаётдаги ўз “юлдузли соати”га эга.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍63👏1
Бошқаларни танқид қилишдан аввал унинг пойабзалини кийиб, унинг йўлини босиб ўтинг. Унинг оғриқларини ҳис қилинг. У дуч келган ҳар бир тошга қоқилинг, ҳар бир қийинчиликни енгиш қанчалик оғир эканини кўринг. Шундан кейингина унга ҳаётини қандай яшаш кераклигини ўргатишга ҳаққингиз бор.

Ҳар бир инсоннинг ҳаётида ўзининг муаммолари ва қийинчиликлари бор. Кимдир оғир меҳнат қилиб, кун кўриш учун ҳаракат қилади, бошқаси эса руҳий куч билан ҳар куннинг қийинчиликларига қарши туришга интилади. Бирини ҳаётини четдан кузатиб, унинг тўғри ёки нотўғри эканини айтиш осон. Лекин, биз унинг нималарни ҳис қилаётганини билмаймиз. Ҳар қандай инсоннинг ҳаётидаги муаммолар унинг ички дунёси ва руҳий ҳолатига таъсир қилади.

Одамларни танқид қилишга шошилманг. Аввало уларнинг ҳаётини, қийинчиликларини тушунишга ҳаракат қилинг. Ҳар бир инсон ўзича, ўзига хос ҳаёт кечиради ва уларни тушуниш учун сабр ва ҳамдардлик керак.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍5👏1
Меҳр ва эътиборга тўйиб ўсган болалар — катта ҳаётда муҳаббатни нафақат ҳис қилиш, балки уни атрофдагиларга теранлик билан етказиш қобилиятига эга бўладиган инсонлардир.

Ота-оналар томонидан берилган чуқур ғамхўрлик болаларнинг руҳий дунёсини нафақат ёруғ, балки шу билан бирга ҳаётнинг баъзида аёвсиз синовларига бардошли қилиб шакллантиради.

Меҳр кўрмаган, муҳаббатдан маҳрум бўлган инсонларда бағрикенглик ва самимият камроқ кузатилади; улар кўп ҳолларда муҳаббатни бошқаларга беришдан кўра уни талаб қилишга мойил бўлади.

Ҳақиқий меҳрда ўсган инсонлар, келажакда нафақат муносабатларда, балки жамиятда ҳам мувозанат ва уйғунлик яратишга қодир. Шу боис, ҳар бир болага унинг қадри ва ўрни нечоғлик муҳим эканини ҳис эттириш, уларга наинки севишни, балки бор куч-қудрати билан қўллаб-қувватлаш ва муваффақиятларини тантанали қабул қилишни ўргатиш улар келажагининг мустаҳкам пойдеворидир.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍42👏1
Инсон доим Яратганни излаб яшайди, унга яқинлашишни истайди, баъзида беихтиёр уни топишга ошиқади.

Худони топиш инсон ўзини чуқур англаши, тушуниши, ўзини топиши билан намоён этилади.

Ўзини тушуниш деганда инсон табиатан жисмоний ва руҳий шаклга эга эканлигини инобатга олсак; жисмоний ҳолатини назорат қилиш, тушуниш, англаш ва сезиш билан, жисмига нима яхшию нима зарарлик, ҳатто ички органлар хусусиятлари, функциялари билан танишмоғи лозим. Руҳий ҳолатда эса ундан-да чуқурроқ - онг, ақл, иймон, инсоф, тафаккур ва яна бир қатор ички кечинмаларини ўрганиб, уларнинг ўзаро муносабатларини кузатиб, уларни лозим даражада бошқариб, тушуниб бормоғи билан топилади.

Ўзингизни англанг, тушунинг, топинг, сезинг, бу йўл сизни Аллоҳга яқинлашингизга хизмат қилади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍721💯1
Замонлар ўзгариши, эътиборнинг ўзаро кўчиши, кучлар мувозанатининг алмашиниши ва ресурслар қийматининг ўзгариши — тарих давомида доимий жараён бўлган. Ҳар бир даврнинг ўзига хос қимматли ресурслари бўлган: ҳосилдор ерлар, қорамол, донлар, сув, қимматбаҳо металлар, зираворлар ва туз турли замонларда устун қийматга эга бўлган.

Техника ва технология ривожланиши билан бирга, нефть, электр энергияси, уран ва бошқа ноёб қазилмаларга бўлган талаб ортиб борди. Бугунги кунда эса энг қиммат ресурс — маълумот. Шунингдек, ушбу маълумотларга ишлов берувчи ускуналар ва технологиялар ҳам юқори қийматга эга бўлиб, улкан аҳамият касб этмоқда.

Замонлар ўзгаришига яққол мисол сифатида бугунги кунда бутун дунёга маълум маънода таъсир ўтказаётган ва бир вақтлар айнан Европа давлатлари томонидан кашф этилган Америка қитъасини келтириш мумкин. Бир пайтлар ўзи мустамлака қилинган Америка энди дунё ва, хусусан, Европа давлатларининг “катта оғаси”га айланганини кузатиш, юқоридаги фикрларни тасдиқлайди.

Бу мисоллар шуни кўрсатадики, ресурслар ва уларнинг қиймати замон талабларига кўра ўзгаради, ва бу ўзгаришлар дунёдаги кучлар мувозанатига катта таъсир кўрсатади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍5👏2🔥1
Ҳаётда ҳеч қачон мақсадларни кимгадир ниманидир исботлаш ёки кимгадир “кўрсатиб қўйиш” учун қўймаслик керак. Бундай мақсадлар инсонни чарчатиб, руҳан ҳалокатга олиб келади. Инсоннинг энг самимий ва ҳақиқий ютуқлари ўзи учун, ўз бахти ва орзулари учун қўйилган мақсадлардан келиб чиқади.

Машҳур қўшиқчи ва актриса Тейлор Свифтнинг ҳаётидан бир мисол келтирамиз. У ўзининг мусиқа карьерасида бир неча марта танқид ва ҳатто ёмон муомалаларга дуч келган. Ҳар сафар бирор янги альбом чиқарганда, танқидчилар унинг ижодига шубҳа билан қарашган ва унинг шахсий ҳаётини оммавий муҳокама қилганлар. Бир пайт Тейлор танқидчиларга жавоб қайтариш учун ва уларга ўзини исботлаш мақсадида янада жадал ишлай бошлади, ҳатто баъзан ортиқча куч сарфлади.

Лекин кейинчалик у тушуниб етди: агар у фақатгина кимгадир ниманидир исботлаш учун яшаса, ҳеч қачон ўзини бахтли ҳис қилолмасди. Шунда у ўзи учун, чин дилидан севган мусиқа яратишга қайтди. У ўзининг “1989” альбомида тўлиқ эркинликка эришди ва бу альбом унинг энг муваффақиятли ишларидан бирига айланди.

2023 йилда Тейлор Свифт Time журнали томонидан «Йил инсони» сифатида эътироф этилди.

Ҳақиқий бахт ва муваффақият инсон ўзи учун, ўз орзулари ва қадриятлари учун яшаганида келади, кимгадир ниманидир исботлаш учун эмас.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍4🔥21
Бизни асабийлаштирадиган зарарли одатлар

Биз ўз вақтида очликни қондирмаймиз
Нима қилиш керак: икки соат интервал билан эслатма қўйинг. Сигнал янграганда, ўзингизга қулоқ солинг — қанчалик очсиз ва овқатланиш вақти бўлган бўлса қисқа тамадди қилиб олинг.

Кечки пайтда узоқ вақт таъсирли сериаллар ёки дастурларни кўрамиз
Нима қилиш керак: кечки томоша учун сокинроқ мазмундаги фильм ёки сериал танланг. Таъсирли ва мураккаб материалларни эса сокин дам олиш кунларига олиб қўйинг.

Кун бўйи уйдан чиқмаймиз
Нима қилиш керак: уйғонишдан кейин 30 дақиқа ичида камида қисқа сайр қилиб келинг. Бу сизга фаоллик ва энергия беради.

Доим телефондаги хабарларни текшириб турамиз
Нима қилиш керак: телефонни бошқа хонада қолдиринг. Ёки овозли сигналларни ўчириб, асосий экрандан билдиришномаларни олиб ташланг.

Негатив ахборотларга чўмамиз
Нима қилиш керак: янгиликларни фақат эрталаб ва кечқурун кўринг, кун давомида эса муҳим ишларингизга диққатингизни қаратинг.

Жуда кам сув ичамиз
Нима қилиш керак: ҳар соатда сув ичиш учун эслатма қўйинг. Организмнинг сув билан таъминланиши руҳиятга ва ишчанликка яхши таъсир қилади.

Соғлом уйқуга етарли эътибор бермаймиз
Нима қилиш керак: ҳар куни бир вақтда ухлашга ётишга ҳаракат қилинг. Ётишдан аввал телефон ва бошқа гаджетлардан фойдаланишни чекланг.

Кўп вақтни ижтимоий тармоқларда ўтказамиз
Нима қилиш керак: ҳар куни ижтимоий тармоқлар учун аниқ вақт ажратинг, масалан, куннинг муайян соатларида. Қолган вақтда эса уларни чекланг.

Жисмоний фаоллик етмайди
Нима қилиш керак: кун давомида ҳаракат қилишга одатланинг. Ҳатто офисда ишласангиз ҳам, қисқа юришлар ёки қоматни тиклаш учун оддий машқлар оз оздан бўлса-да қилинг.

Хулоса:

Кўпинча биз ўзимиз сезмаган ҳолда, шу одатларимиз орқали асабийлашамиз ва руҳиятимизни чарчатамиз. Бошқалардан нафратланиш ёки ғазабланиш ўрнига, кундалик одатларимизни қайта кўриб чиқишимиз керак. Соғлом режим, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик ҳаётимизда яхши ўзгаришларга олиб келади ва асабийликни йўқотишга ёрдам беради.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍6👏21
Ўзбек тилини ривожлантириш бугунги кунда миллатимиз учун муҳим масалалардан биридир. Миллий тил ҳар бир миллатнинг ўзлигини сақлаб қолиш ва уни ривожлантиришда асосий восита ҳисобланади. Ўзбек тилининг аҳамиятини ички ва ташқи жиҳатдан қарасак, унинг жамиятимиз ва давлатимиз тараққиётидаги ўрни ойдинлашади.

Ички аҳамияти

Ўзбек адабий тили халқимизни бирлаштирувчи кучдир. Барча ҳудудлар уни тушунгани сабабли, ҳудудларни жипслаштириш ва аҳоли ўртасида ҳамжиҳатлик таъминланади. Миллий тил орқали тарихий мерос, қадриятлар ва анъаналар авлодларга етказилади, бу эса миллатнинг ўзлигини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Тилнинг миллат ва коммуникациядаги ўрни

Тил нафақат алоқа воситаси, балки суверенитет тимсоли ҳамдир. Миллий тил мамлакатнинг мустақиллигини намоён этиб, унинг халқаро майдондаги нуфузини оширади. Адабий тил орқали таълим, ҳужжатлар ва оммавий ахборот воситаларида аниқлик таъминланади, бу эса жамиятда ўзаро тушунишни кучайтиради.

Ташқи аҳамияти

Ўзбек тилини халқаро майдонда танитиш маданий меросимизни дунёга намоён этишга ёрдам беради. Миллий тилнинг ривожи илмий, маданий ва техник ютуқларни халқаро даражада тарғиб этиш имконини беради.

Ўзбек тилини ривожлантириш миллатимизни бирлаштириш, суверенитетни мустаҳкамлаш ва мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилади.

Тилни сақлаш, ўрганиш ва ривожлантириш барчамизнинг бурчимиздир!

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍61💯1
“Дунёни ўзгартиришни ётган ўрнингни тўғрилашдан бошланг!”— бу иборада чуқур ҳаётий ҳикмат ётади.

Катта ўзгаришлар ва ислоҳотларга интилишдан аввал, инсон аввало ўзидан бошлаши, шахсий тартиби ва атроф-муҳитини яхшилаши лозим.

Биз дунёдаги муаммоларни ҳал қилишга шошилишдан аввал, ўзимиздан бошлашни ўрганишимиз керак. Ҳар бир инсон ўз ҳаётида тартиб ва интизом ўрнатса, бутун жамиятда ҳам ижобий ўзгаришларга эришишга сабабчи бўлади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍91
Ёмонликлар орқали ўтиб, яхши нима эканлигини англадим. Ҳар бир оғир дам, ҳар бир йўқотиш ва азоб мени ўстирди, менга сабрлилик ва ҳақиқий қадрлашни ўргатди.

Қийинчиликлар ўтиб кетади, лекин улар қолдирган дарслар…

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍6💯3👏2
Ҳаётда кутилмаган ишоралар ва далдалар инсоннинг бутун йўналишини ўзгартириши мумкин. Баъзан бизга тушунарсиз ёки оғир туюлган ҳолатлар аслида янги имкониятларнинг эшигини очади. Қийинчиликлар ва тасодифий ҳолатлар инсонни руҳан ва ақлан кучайтириб, ўзини қайта кашф этишига сабаб бўлади. Ҳар бир кутилмаган вазиятда янги йўлларни топиш мумкин, фақат қўрқмасдан қадам ташлаш зарур.

Шунинг учун ҳаётдаги ҳар қандай далда, ишора, туртки ёки кутилмаган вазиятни фурсат деб билинг. Бундай вазиятларда қўрқмаслик ва улардан фойдаланиш инсоннинг ўз келажагини тубдан ўзгартириши мумкин.

Кутилмаган вазиятлар ҳаётингизни яхшилаш учун янги йўлларни очиши мумкин. Уларга очиқ бўлинг ва ҳар қандай турткини янги имконият деб қабул қилинг.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍511💯1
Муҳаббат, сиз ҳар ерда қидираётган севги, аслида сизнинг ичингизда аллақачон мавжуд. У сизнинг қалбингизда яшайди, фақат уни ҳис қилишни ўрганиш керак.

Бизнинг ҳаётимиздаги бахт ва тинчлик манбаи – бу ўзимизни севиш ва қадрлашдан бошланади. Агар инсон ўзини севса, у ўзга инсонларни ҳам чин дилдан яхши кўра олади.

Шунинг учун, муҳаббатни ташқарида эмас, балки ўз ичингиздан қидиринг. Уни топсангиз, бутун дунёга бошқача назар билан қарайсиз ва ҳаётингиз муҳаббат ила мунаввар бўлади.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍6
Бир ёш йигит бор эди. У доим ўзидаги нарсаларни қадрламаган ва бошқаларнинг ҳаётини орзу қилган. Унинг кўзига, бошқаларнинг ҳаёти гўзал, бахтли ва муваффақиятли кўринарди. “Нега менинг ҳаётим шундай эмас? Нима учун менда ҳамма нарса бундай мураккаб?” деб ўйларди у.

Кунлардан бир кун у ўз ёшлигидан бери таниш бўлган боғбон қария билан суҳбатлашди. У боғбондан сўради:
— Нега сенинг боғингдаги дарахтлар ва гуллар ҳар доим шундай чиройли ва гуллаб-яшнайди? Мен эса қанча уринишимдан қатъи назар, ўз боғимни чиройли қила олмайман.

Боғбон жилмайиб жавоб берди:
— Болам, сени боғинг ҳам худди меникидек чиройли бўлиши мумкин. Фақат бир нарсани тушунишинг керак: гуллар ва дарахтлар ўз-ўзидан яшнаб қолмайди. Уларни парвариш қилиш, суғориш, меҳр бериб асраш керак. Сен доим бошқаларнинг боғини орзу қилиб, ўз боғингга эътибор бермагансан. Шунинг учун у кутилаётган натижани бермайди.

Ёш йигит қариянинг сўзлари устида ўйланди ва ўз ҳаётини қайта кўриб чиқди. У шундай қарор қилди:
“Мен бошқаларга ҳавас қилиш ўрнига, ўз ҳаётимни яхшилашга ҳаракат қиламан. Менда бор нарсаларни қадрлайман ва уларга меҳр бераман.”

Вақт ўтиб, йигит ўз ҳаётида ўзгаришларни сеза бошлади. Унинг меҳнати, сабри ва меҳри натижасида ўз “боғи” ҳам гуллаб-яшнади.

Эндиликда у билиб олган эди:
“Ҳаётингда бахтни топмоқчимисиз? Унда ўз боғингизни суғоринг. Чунки чинакам муваффақият меҳнат ва меҳр билан келади.”

Ҳаётингиздаги “гўзаллик” — бу сизнинг севги, меҳнат ва сабр билан кўрсатаётган эътиборингиз натижасидир. Бошқаларнинг ҳаётига ҳавас қилишдан кўра, ўз “боғингизга” меҳр беринг. Ана ўшанда сиз ҳам ўз чинакам бахтингизни топасиз.

✍️ Umid Hudoyberdiev|Online
👍93🔥1💯1
2025/07/13 11:32:11
Back to Top
HTML Embed Code: