Warning: Undefined array key 0 in /var/www/tgoop/function.php on line 65

Warning: Trying to access array offset on value of type null in /var/www/tgoop/function.php on line 65
51 - Telegram Web
Telegram Web
​​​​Ushbu rasmni print qilib farzandlaringizga "Islomning 5 ustuni"ni qiziqarli tarzda o'rgatishingiz mumkin.

Yanada ko'proq firklar uchun bizning sahifaga ulaning:
https://www.tgoop.com/uymaktabi
"Baliqni top" farzandlarimizga arab harflarini o'rgatish va mustahkamlash uchun ajoyib o'yin. Bizning bolalar "Kim ko'p baliq tutadi?" deb kuniga bir necha marotaba zerikmasdan, mazza qilib o'ynashdi. Sizlarga ham albatta tavsiya qilaman!
Бугун мен хеч нарса қилмадим. Кун бўйи қилган ягона ишим болаларим билан шуғулланиш бўлди.

Бугун мен барча нарсадан ҳам муҳим ишни қилдим - мен оиламга ғамхўрлик қилдим.

Кунингизни муҳим ишини аниқлашда адашманг! ☺️

Каналга уланиш  ⤵️
https://www.tgoop.com/uymaktabi
💎 Солиҳ фарзанд тарбияси

Бир ёши катта аёлдан фарзандларининг барчаси тақводор, ўз ишида муваффақиятли ва ота-онасига жуда ҳам меҳрибон эканлигини сабаби ҳақида сўрадим. Шунда у аёл: "Мен нафл намозларимнинг саждаларида доим "Аллоҳим мени ва фарзандларимни фойдали илм, кенг ризқ, солиҳ амал билан ризқлантиргин. Мени уларнинг яхшилиги билан сийлагин. Мендан ва улардан Ўзинг рози бўлгин" деб дуо қиламан. Тарбия ва дуони жамладим. Чунки дуосиз фақат тарбиянинг ўзи етарли бўлмайди." деб жавоб берди.

Аллоҳим ўғил-у қизларимизни ўзинг солиҳ, тақводорлардан қилгин.. Амиин!

@uymaktabi
Фарзандим доим ўйин ўйнашни хоҳлайди деган она...
Агар ўйнашни хоҳламаса яхшироқ бўлармиди?

Фарзандим қучоғимдан тушмайли, қўлимни қўйиб юбормайди, сиқилиб кеттим деган она...
Сизни паноҳим деб танламаса янада яхши бўлармиди?

Фарзандим ухлаётганда мени олдига чақиради деб безовталанган она..
Сизни чақирмаса яхшироқ бўлармиди?

Фарзандим кўп гапиради бошим оғриб кетади деб шикоят қиладиган она...
Агар гапирмаса яхшироқ бўлармиди?

Фарзандим доим уйларни ёйиб ташлайди деб хафа бўлган она...
Тартибли аммо фарзандсиз бир уйингиз бўлса яхшироқ бўлармиди?

Неъматга шукр қилиш керак, фарзандларимиз эса энг ширин неъматларимиздир 💞

@uymaktabi
Бир иш юзасидан йиғилишга кираётганимизда телефонимизни "овозсиз" ҳолатга қўямиз ёки ўчириб қўямиз.

Дугонамиз бизга бирон нарсани тушунтираётганида кўзимизни узмасдан уни тинглаймиз.

Қўшнимиз бизникига чиқиб қолса, телевизорни ўчириб, бор диққатимизни унга қаратамиз.

Бир савол..

Фарзандимиз бошлиғимиз, дугонамиз, қўшнимиздан ҳам қадрсизроқми? Нега у билан бўлган вақтимизни ушбу воситаларга қурбон қиламиз?!

@uymaktabi

🌟 Каналга аъзо бўлиш:
Youtube I Telegram I Instagram
Муаммо ва ечим

📌 Фарзандингиз уйқудан йиғлаб ва ўжарлик қилиб уйғоняптими?

Бошини оҳиста силанг, уни яхши кўрган исмлари билан эркаланг, жаҳл қилиш ўрнига "Оятал курсий"ни сокин овозда ўқиб беринг.

@uymaktabi

🌟 Каналга аъзо бўлиш:
Youtube I Telegram I Instagram
🌟 Каналга аъзо бўлиш:
YouTube I Telegram I Instagram
​​Yuqoridagi videoda foydalanilgan materiallarning print qilish uchun mo'ljallangan varianti: ⤵️
Bir ishga o'zingizni bir muddat majburlasangiz, o'sha narsa sizga odatga aylanib qoladi. Ramazon solih amallarni shakllantirishning ayni vaqti. Ushbu jadval Ramazon oyida tartibga rioya qilgan holda, o'z ustingizda muntazam ishlashga yordam beradi! Jadvalni belgilab borish esa bu ishga yanada rag'batingizni oshiradi, inshaalloh! Ramazon jadvallari 2 500 so'mdan. (ulgurji narhi alohida) murojaat uchun: @ummuYS
Amallarimizning darojotlari ko'paytirib beriladigan Ramazon oyi - g'animat oydir. Unda imkon boricha farz ibodatlar bilan birga nafl ibodatlarni ham davomiy qilishimiz kerak. Bajarilgan ishlarni qayd etish esa tabiiyki barchamizni xursand qiladi va ushbu ishlarga yanada rag'batimizni oshiradi. Muslimalar uchun mo'ljallangan ushbu jadvallar bilan Siz - Ramazonni yanada tartibli, unumli va samarador o'tkazasiz!
🛍 Xarid uchun hoziroq murojaat qiling: @UmmuYS
2024/11/12 11:07:57
Back to Top
HTML Embed Code: