Telegram Web
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигидаги амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган ишлар давом этмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида жойлашган “Гулистон шаҳар оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш” лойиҳасини жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш жараёнида, масъулларга объектда ишларни жадаллаштириш, пудратчилар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган қурилиш-монтаж ишларига жалб қилинган ишчилар ва махсус техникалар сонини кўпайтириш билан боғлиқ кўрсатмалар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун, Бош прокуратура билан Тошкент давлат юридик университети ўртасида тузилган Меморандум доирасида "Бўлажак прокурорлар клуби" аъзолиги учун талабгор бўлган 2-3-босқич талабалари билан суҳбат ўтказилди.

Суҳбат давомида талабалар ўзларининг университетда олган назарий билимларини синовдан ўтказиш ва прокуратура органлари фаолиятига бўлган қизиқишларини намоён қилиш имкониятига эга бўлишди.

Жумладан, суҳбат давомида талабалар нафақат юридик соҳада олган билимларини, балки хорижий тилда сўзлашиш имкониятлари ва прокуратура органлари тарихига оид “Тарихий хотира беқиёс” китоби бўйича ҳам олган билимларини кўрсатиб беришди.

Маълумот ўрнида, клуб аъзолигига қабул қилинган талабаларга клуб эмблемаси экс эттирилган, тартиб рақамга эга бўлган бейжик ва клуб значоги топширилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокуратураси томонидан аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Бўстон туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 64 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 45 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани учун 19 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоятда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш давом этмоқда.

Хусусан, Пастдарғом тумани марказий шифохонаси ва жойлардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик қозонхоналари фаолияти ўрганилиб, юзага келган муаммолар жойида ҳал этилди.

Шунингдек, туман (шаҳар) электр ва табиий газ корхоналарининг диспетчерлик марказлари фаолияти ўрганилиб, авария ҳолатларини ҳамда мурожаатларни тезкорлик билан ҳал этиш, ресурсларни иқтисод қилиш ва талон-торожликларни олдини олиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.   

Бу борадаги назорат тадбирлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
2025/03/10 18:21:59
Back to Top
HTML Embed Code: