Telegram Web
ЎзЛиДеП раиси узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини кўпайтириш таклифини берди

😎 O’zLiDeP раиси А.Хаитовнинг “Оёқбоғ” маҳалласидаги 10 гектар ерда жойлашган иссиқхонада ҳам бўлди. Бу иссиқхона 23 нафар фермерга бўлиб берилган.

📍 Иссиқхонада кўкат, исмалоқ, салат барги, кўк пиёз каби маҳсулотлар етиштиради. Ўз эҳтиёжидан ортган маҳсулотлар бозорга олиб чиқилиб сотилмоқда. Бу эса фермерларнинг даромадини янада оширишга хизмат қилмоқда.

📌 Таъкидлаш керак “Оёқбоғ” маҳалласида бугунги кунда 2 минг 288  нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Улар асосан боғдорчилик, тикувчилик, асаларичилик, чорвачилик билан шуғулланиб келишмоқда.

😎 Партия етакчиси мулоқотлар давомида фермерларга узумчилик, лимон етиштириш тажрибаларини янада оммалаштириш лозимлигини айтиб, Хоразм тупроғи унумдорлиги, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб, яхши ҳосил олиш мумкинлигини қайд этиб ўтди.  Шунингдек, совуқ ҳавода ҳам лимонни сақлашнинг янги усули яъни Хитой давлатидан келтириладиган ёпинчиқ билан бемалол қишнинг аёзли кунларида ҳам ҳосил олиш мумкинлиги таъкидланди.


📣 Шунингдек, мулоқотда узумчилик халқимизнинг асрлар давомидаги деҳқончилик маданияти ҳисоблангани боис бугунги кунда республикамизнинг деярли барча ҳудудларида узум етиштирилади. Узумчиликни Хоразмда янада ривожлантириш, унинг “Тойфи”, “Хирмони”, “Ҳусайни” ва бошқа кўплаб турларини экиб кўпайтириш, улардан яхшигина даромад олиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар парламентидан депутатликкача

Ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги фаолияти, уларга қаратилган эътибор ва парламентдаги ёшлар модели бугун шу тариқа ўзига билдирилган ишончни оқламоқда.

📹 https://youtu.be/i9kWg8l_HV0

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида партия ва институт ҳамкорлигида 18 ноябрда бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги йиғилишида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев сўзлаган маърузаларини мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш мақсадида партиямизнинг фахрий аъзолари, депутатлар ва ёшлар иштирокида тадбир ташкил этилди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқхона – даромад  манбаи

📍 Хонқа  туманидаги “Гулистон” маҳалласи аҳолиси асосан гул, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари етиштириш ортидан катта даромад топишяпти.
Маҳаллани ривожлантиришнинг асосий драйвери иссиқхона хўжалиги, гулчилик, кўчатчилик йўналишлари ҳисобланади.

😎 O’zLiDeP раиси А.Хаитов ана шу маҳалладаги “Собиржон Юсуф” кўчатчилик фермер хўжалигига қарашли иссиқхонага ташриф буюрди.

📌 Мазкур иссиқхона 5 гектар ерда жойлашган бўлиб,  50 минг тупдан ортиқ гул кўчаклари мавжуд. Асосан “Япон сапораси”, “Шафран”, “Виола”, “Филаргония” каби хона ва ер гуллари етиштирилмоқда. Иссиқхонада 15 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган.

– Маҳалламизда гулчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш, ва шу орқали оилалар даромадини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини Умидбек Нуруллаев. – Жорий йил бошида маҳалламизда 20нафар ишсиз аёл қайд этилган бўлса, бугунги кунга келиб, уларнинг барчаси иш билан таъминланди. Улар маҳаллада иш олиб бораётган гулчиларга бириктирилди.


🔼 Бугунги совуқ кунларда ҳам маҳалладаги иссиқхоналарда иш қизғин. Гул кўчатларидан ташқари, миришкорлар узум, лимон етиштирини ҳам йўлга қўйишмоқда.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркор аёллар фаолияти ўрганилмоқда

😎 O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” нинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида тадбиркорликда янги йўналишларни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган тадбиркор аёллар фаолияти ўрганилмоқда.

📌 “Masquerade little star” оилавий корхона Урганч туманида ўз филиалини йўлга қўйди. Партия вилоят Кенгаши вакиллари корхонада бўлиб, янги лойиҳалар билан танишдилар.

✔️ Корхона 15 йил олдин иш бошлаган. Ҳозирда 10 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Йил бошидан яна 20 нафар янги ишчи ўрни яратилиши режа қилинган.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/12 19:28:34
Back to Top
HTML Embed Code: