Telegram Web
Президент партиялар сайлов кампанияси давомида илгари сурган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф албатта кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини таъкидлади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Келгуси беш йилда Қонунчилик палатаси олдида ғоят улкан вазифалар тургани таъкидланди.

Қуйи палатадаги 12 та қўмита ўрнида 10 та янгиланган қўмита ташкил қилинди. Илк бор парламентимизда Тадбиркорлик, рақобат ва саноат қўмитаси тузилгани юртимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга хизмат қилади.

Энди палатадаги қўмиталар аъзолари билим ва тажрибасини тинимсиз ошириб, масъулиятни чуқур ҳис этиб, янада кўпроқ меҳнат қилишлари лозимлиги, пухта билим, профессионал малака, юксак фазилат ва тафаккурга эга бўлган депутатгина қуруқ гап ва популизмдан йироқ бўлиши кўрсатиб ўтилди.

Ҳар бир қўмита қошида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат жамоатчилик кенгашлари тузилса, яхши самара беришга ишонч билдирилди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент таъкидлаганидек, парламент қўмиталари вазирликлар билан ишлашда улар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга аҳамият берса, айни муддао бўлади.

Энг катта камчилик – вазирликлар қуйи бўғинда, айниқса, туман ва шаҳар даражасида самарали иш ташкил эта олмаяпти. Энди аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, одамларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш улар учун бош вазифа бўлиши керак.

Бундан буён ҳар бир раҳбар ва мутасадди фаолиятига айнан шу мезон асосида баҳо берилади.

Президентимиз депутатларни ваколатлари доирасида ўз округларидаги туман ва шаҳар даражасида сўров ва талабни ҳеч тортинмасдан кучайтиришга чақирди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қонун ижодкорлиги жараёни, аввало, жамиятимиздаги долзарб муаммолар ечимига, халқимизнинг оғирини енгил қилишга қаратилиши кераклиги таъкидланди.

Масалан, юртимизда аҳоли сони йилига қарийб 1 миллионга ошмоқда. Бу – янги уй-жойларни кўпайтиришни тақозо этмоқда. Лекин деҳқончилик учун зарур ерлар уй-жой қуришга бериб юбораверилса, эртага қаерга экин экамиз, озиқ-овқат хавфсизлиги нима бўлади, деган саволлар долзарб бўлиб бормоқда.

Шу боис, аҳоли ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганиб, эскирган уйлар ўрнида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун “Реновация тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш кераклиги таъкидланди.

Сўнгги пайтларда уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва унга ишониб сармоя киритган аҳоли ўртасида низолар учраётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларимизнинг уй-жой қурилишига жалб этилган маблағларини кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган қонунни қабул қилиш лозимлиги қайд этилди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўттиз етти миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Ўзбекистондек катта давлатнинг парламенти аъзоси бўлиш, шубҳасиз, ҳар бир депутат учун улкан шарафдир, деди Президент.

Айни вақтда халқимизнинг ҳурмат ва эътиборини, орзу-умидларини ҳар куни, ҳар дақиқада ҳис этиб, ана шу юксак ишончга муносиб меҳнат қилиш – беқиёс масъулият.

Депутат – бу халқ хизматчиси, барчага ўрнак бўладиган, сиёсий билими ва онги юксак, ўз Ватанини чин дилдан севадиган инсондир.

Оила, маҳалла ва бутун жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатларини қатъий ҳимоя қилишда халқимиз, барчамиз аввало сизларга таянамиз.


Мен Президент сифатида сизларни бу йўлда доимо қўллаб-қувватлашга тайёрман.


Ишончим комил, барчамиз бир тану бир жон бўлиб, сидқидилдан меҳнат қилиб, жонажон Ватанимизни албатта том маънода эркин, обод ва фаровон мамлакатга айлантирамиз
”,

- деди Президент нутқининг якунида.

Айни пайтда мажлис давом этмоқда, депутатлар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирмоқда.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Равшан Мамутов Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Бобур Бекмуродов Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Нодир Жумаев Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари парламент қуйи палатасининг ўтган беш йилликдаги фаолиятини алоҳида эътироф этар экан, келгуси беш йилда Қонунчилик палатаси олдида ғоят улкан вазифалар турганини таъкидлади.

Парламент қўмиталари вазирликлар билан ишлашда улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиши, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, одамларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш улар учун бош вазифа бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.

Президентимиз депутатларни ваколатлари доирасида ўз округларидаги туман ва шаҳар даражасида сўров ва талабни ҳеч тортинмасдан кучайтиришга чақирди.

🔗 Батафсил

Актам Хаитов
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида нафақат парламент фаолиятига баҳо бериб, долзарб муаммоларни кўрсатиб ўтди, балки уларни бартараф этиш йўлларини ҳам белгилаб берди. Хусусан, қабул қилинаётган қонунлар сифати, парламент назорати ва сайловчилар билан учрашувлар самарадорлигини ошириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Қонунлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш, уларнинг ҳаётийлиги ва тўғридан тўғри амал қилишини таъминлаш жуда муҳим. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, мамлакат фаровонлигига бир марталик қарорлар билан эмас, фақатгина мукаммал қонунлар билан эришиш мумкин.

Ҳақиқатан ҳам, бу борада олдимизда турган вазифалар кўп. Биз, депутатлар ўз устимизда доимий ишлаш, билим ва малакамизни ошириб боришимиз зарур. Шундагина қабул қилинаётган қонунларнинг сифати ва самарадорлигини таъминлашга эришамиз.


🔗 Батафсил

• Шахноза Холмахаматова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқимиз ислоҳотларга бўлган ишончини намоён этди

Президентимиз нутқида биз учун жуда муҳим бўлган йўналишлар белгилаб берилгани билан бирга, ҳар бир депутатга катта масъулият юклайдиган вазифалар ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Янги сайланган депутатлар таркибида турли соҳа вакиллари бор. Албатта, бунда сиёсий партиялар кўрсатган номзодлар билан бирга, халқимиз ҳам муносиб номзодларни танлади.

Илм-фан соҳасига қаратилаётган катта эътибор ва илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш борасидаги давлат сиёсатининг ҳам самараси янги таркибда ўз аксини кўрсатди. Сайланган депутатларнинг ҳар учинчиси илмий даражали эканини ҳам ижобий баҳолаш мумкин. Бу, ўз навбатида, давлат сиёсатини илмий асосда шакллантиришга ҳамда қонунларнинг илмий жиҳатдан тўғри ва самарали бўлишини таъминлашга ёрдам беради.


🔗 Батафсил

• Жасур Жумаев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказишда фаол бўлишимиз керак

Куни-кеча давлатимиз раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзлади. Йиғилишда Президентимиз эътиборимиздан четда қолаётган кўпгина масалаларни айтиб ўтди. Бу эса ўз фаолиятимизни тубдан қайта кўриб чиқишга катта туртки бўлади.

Шу боис ҳозирданоқ пухта ўйланган беш йиллик дастур асосида янги қонунлар устида иш бошласак, халқимиз кутаётган ислоҳотлар муваффақиятига катта ҳисса қўшган бўламиз. Бу ишларда ЎзЛиДеП фракциямиз фаол, етакчи бўлади.

Бунинг учун Ҳукумат идоралари ва ҳудудлар билан яқиндан ишлашга, парламент назоратини чинакам таъсирчан институтга айлантиришга, сифатли қонунларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратамиз.

Депутатларимиз билан бирга янгича тизим асосида ишни ташкил этамиз.

Фикримизча, шундагина парламентимиз янада самарали, талаб этилаётгандек ва халқимиз кутаётганидек янада халқчил бўлишига ишонаман.

Актам Хаитов
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда парламентнинг иштироки кенгаяди

— Президентимиз ўз маърузасида Қонунчилик палатаси янги чақириқ депутатлари олдида турган муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Палата фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича давлатимиз раҳбари аниқ ва манзилли режаларини билдирди. Қўмиталар сонининг мақбуллаштирилиши Президентимиз ташаббуси билан ўтказилаётган маъмурий ислоҳотларнинг Парламент фаолиятида акс этиши деб айтсак, муболаға бўлмайди.

Қўмиталар сони камайиши иш сифати тушиб кетади, дегани эмас. Аксинча, қўмиталар фаолиятида сонга эмас, натижадорликка эътибор ортади.


🔗 Батафсил

• Наргиза Саломова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

😎 Қонун ижодкорлиги замон талаби даражасига кўтарилади

Шахноза Холмахаматова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси

• Жасур Жумаев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep #intervyu

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз таъкидлаганидек, фуқароларнинг қонунчилик таклифларини қуйи палатага киритиш жараёни тўлиқ рақамлаштирилади, электрон овоз бериш имконияти яратилади ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузурида Жамоавий ташаббуслар бўйича парламент комиссияси тузилади. Шунингдек, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш жараёнларига сунъий интеллектни жорий қилиш бошланади.


🔗 Батафсил

• Абдуманноп Бўриев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

Президентимиз таъкидлаганидек, мамлакат фаровонлигига бир марталик қарорлар билан эмас, фақатгина мукаммал қонунлар билан эришиш мумкин.


Нодир Жумаев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/14 03:59:37
Back to Top
HTML Embed Code: