Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍 Бугун Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

😎 Муҳокамаларда ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз муносабатини билдирди.

- Энг муҳими Давлат бюджети лойиҳасида бизнинг электорат вакилларимиз бўлган тадбиркорлар учун асосий солиқ ставкаларининг ўзгаришсиз қолиши жуда яхши сигнал. Бу тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни кўпроқ жалб қилиш, энг муҳими хизматлар кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Жумладан бюджет лойиҳасининг яна бир муҳим жиҳати — аҳоли фаровонлигини оширишга йўналтирилган маблағларнинг сезиларли даражада оширилганидир. Аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсадида маблағлар йўналтирилганини ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин.

Биз сайловолди дастуримизда аҳолига уй-жойлар қуриш масаласига алоҳида эътибор қаратган эдик. Лойиҳада 15 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилаётгани айниқса долзарбдир.

Лойиҳада шаҳар ва қишлоқларнинг инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида "Ташаббусли бюджет" тизимини такомиллаштириш ва бу лойиҳага 6 трлн маблағ ажратилаётганини айтиб ўтишимиз мумкин.

"2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ЎзЛиДеП уни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва ижросини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшишга тайёр.


🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сифатли тиббиёт орқали халқ фаровонлигини ошириш - устувор мақсадимиз!

📍 РШТЁМ Наманган филилади очиқ мулоқот шаклидаги тадбир ташкил этилди. Унда марказда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари ҳамда партия вакиллари иштирок этишди.

😎 Тадбирда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббиёт сифатини ошириш бўйича кўплаб вазифалар белгилангани, бу борадаги ислоҳотларни тобора жадаллаштирилиб, ҳаётга самарали татбиқ этиш чоралари кўрилаётгани ҳақида сўз юритилди.

Сифатли тиббиётни халққа янада яқинлаштириш орқали унинг фаровонлигини ошириш – давлатнинг устувор мақсадига айланаётгани эътироф этилди.

Хусусан, ундаги ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшга етказиш, тиббиётга йўналтириладиган маблағлар ҳажмини 2 баробарга ошириш, онкология, юрак-қон томир, диабет ва нафас йўллари касалликлари бўйича эрта ўлимни 2,5 баробар камайтириш, сил касаллиги билан касалланиш даражасини 100 минг аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтириш назарда тутилгани замирида ҳам энг аввало инсон ва унинг бахтли, фаровон ҳаёт кечириши ётганига эътибор қаратилди.


🗣️ Мулоқот сўнггида унга жам бўлганлар мавзу доирасидаги ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди. Шундан сўнг филиал директори Умиджон Раҳматуллаевга партия аъзолик гувоҳномаси топшрилди.

#uzlidep #namangan

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-405-сон, 25.11.2024) қабул қилинди

🔰Қарор билан маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуроний бешта камбағал оилага бириктирилади.

📝Оилаларни камбағалликдан чиқаришда нуронийларнинг асосий фаолият йўналишларида қуйидагилар амалга оширилади:

хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш ва кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашиш;

оила фарзандларини ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш;

пиёда юриш маданиятини тарғиб қилиш;

кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш.

Фаол нуронийлар ҳар ойда МҲТЭКМнинг 50 фоизи миқдорида рағбатлантириб борилади.

❗️Кекса ёшдаги фуқароларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага йилига 10 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партия фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

🗣️ Йиғилишда Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисларидаги нутқи ва ундан келиб чиқиб фракция олдида турган вазифалар ҳамда келгуси беш йилликда Парламент назоратини кучайтириш, бюджет кўрсаткичларини ошириш ва ҳукумат билан ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

✔️ Тадбирда давлатимиз раҳбарининг Қонунчилик палатасининг мажлисларида белгилаб берган вазифалар асосида Ҳукумат идоралари билан яқиндан ҳамкорликда ишлаши бўйича партия аниқ чора-тадбирлар белгилаб олгани қайд этилди.


➡️ Йиғилиш сўнгида давлатимиз раҳбари маърузалари асосида ишлаб чиқилган партия “йўл харитаси”ни жойларда тўлиқ ижросини таъминлаш борасида вазифалар белгилаб олинди.

🔗 Батафсил

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги ЎзЛиДеПдан янги сайланган депутатлар фаолиятини ташкил этиш бўйича ўқув  - семинарлар ташкил этилмоқда

Қайд этилганидек, депутатлар аввало тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши, учрашув ўтказаётганда жойларнинг котибияти ва маъмурияти билан маслаҳатлашган ҳолда муаммо ва масалаларни кўтариши лозим эканлиги, маҳалла паспортини яхшилаб ўрганиб, маҳалла еттилиги билан бирга иш олиб бориши кераклигини ва маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этиш, қонунларнинг ижро этилишини таъминлаш, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган партиявий лойиҳалар тўғрисида сўз юритилди.


🗣️ Шунингдек, йиғилишда мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларига тааллуқли долзарб мавзуларни кенг жамоатчилик эътиборига олиб чиқиш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.

#uzlidep #samarqand

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Конституция – ёшлар нигоҳида

😎 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишлаб “Конституция – ёшлар нигоҳида” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотда 14 та ҳудудда ташкил этилган студияларда “Zoom” платформаси орқали олий таълим муассасаларининг 350 дан ортиқ фаол талаба-ёшлари бевосита иштирок этишди.
Тадбирда қатнашган соҳа мутахассислари томонидан янги таҳрирдаги Конституциямиз инсон ҳуқуқларини таъминлаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатимизни модернизация қилишда парламент ва сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

🗣️ Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, ҳокимият тармоқларини тийиб туриш ва мувозанатни сақлаш тизимида парламент ролини ошириш, давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини яхшилашда драйвер вазифасини бажараётгани таъкидлаб ўтилди.


🇺🇿 Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Тошкент давлат Юридик университети профессор ўқитувчилари ва бошқа соҳа мутахассислари ёшлар билан ўз фикр-мулоҳазаларини бўлишишди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🗣️ Қарорга кўра, автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш бўйича ахборот тизимини жорий этиш йўли билан ҳужжатларни қоғоз нусхада талаб қилишдан воз кечилади.


Шунингдек, гувоҳнома олиш бўйича мурожаатларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва "Лицензия" ахборот тизими орқали кўриб чиқиш механизми жорий этилади.

📌 Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/12 20:38:08
Back to Top
HTML Embed Code: