Фарғонанинг ишбилармон аёллари аниқланди
😎 Фарғонада “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг ҳудудий Республика босқичи ўтказилди. Унда туман, шаҳар босқичларида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган 15 нафар тадбиркор ва фермер хотин-қизлар ўз кўргазмалари билан иштирок этди.
✔️ Дастлаб тадбиркор ва фермер аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Ҳамкор ташкилотлар ва вилоят Кенгаши депутатларидан иборат бўлган ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг ишлари билан яқиндан танишиб, адолатли баҳолаб боришди.
🗣️ Кўрик-танлов якуний хулосасига кўра, 1 ўринни Марғилон шаҳридаги “Ризо текстил саноат” МЧЖ раҳбари Дилдора Саидахмедова, 2 ўринни Фарғона туманидаги “ART HOUSE SADOS" МЧЖ раҳбари Садоқат Мирзаева, 3 ўринни Қувасой шаҳардан якка тартибдаги тадбиркор Гулсуной Ғофурова ғолибликни қўлга киритди.
😎 Ғолиб ишбилармон аёлларга партия ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди.
#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
📌 Шунингдек, иштирокчиларнинг лойиҳа Низомига мувофиқ, хотин-қизлар учун қўшимча янги иш ўрни яратганлиги, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб бўйича ўқитган, бандлигини таъминлаган ва ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишида кўмаклашганлиги, фаолият туридан келиб чиқиб экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, аҳолига кўрсатаётган хизматининг сифати ҳамда фаолиятида ҳаётга татбиқ этиб келаётган янги инновацион ғоялари ҳам баҳолашда алоҳида эътиборга олинди.
#uzlidep #ishbilarmon_ayol2024
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП ва Фермерлар Кенгаши "Яшил макон" лойиҳасида фаол қатнашмоқда
Айни шу кунларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан старт олган “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёймокда. Қашқадарё вилоятида ҳам бу хайрли ишга барча корхона ва ташкилотлар ўз ҳиссасини қўшмоқда.
ЎзЛиДеП ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир туман иқлим шароитига мос келадиган мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш орқали янги боғлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойларда партия боғлари ташкил қилиняпти, кўчат экиш бўйича семинарлар ўтказилмоқда.
Яккабоғ туманидаги “Ўзбекистон” ҳудудида жойлашган “Қирқчинор меваси” фермер хўжалигида кўргазмали семинар ташкил қилинди. Семинарда мутахассислар ва тажрибали боғбонлар томонидан кўчат экиш ва унинг агортехникаси бўйича зарур тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.
Мазкур ўқув семинарлар Шаҳрисабз ва Китоб туманларида ҳам ташкил қилинди.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Айни шу кунларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан старт олган “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёймокда. Қашқадарё вилоятида ҳам бу хайрли ишга барча корхона ва ташкилотлар ўз ҳиссасини қўшмоқда.
ЎзЛиДеП ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир туман иқлим шароитига мос келадиган мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш орқали янги боғлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойларда партия боғлари ташкил қилиняпти, кўчат экиш бўйича семинарлар ўтказилмоқда.
Яккабоғ туманидаги “Ўзбекистон” ҳудудида жойлашган “Қирқчинор меваси” фермер хўжалигида кўргазмали семинар ташкил қилинди. Семинарда мутахассислар ва тажрибали боғбонлар томонидан кўчат экиш ва унинг агортехникаси бўйича зарур тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.
Мазкур ўқув семинарлар Шаҳрисабз ва Китоб туманларида ҳам ташкил қилинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
OʻzLiDeP фаоллари “Яшил макон”да фаоллик кўрсатмоқда
🗣️ Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эзгу қадриятларимиз давомийлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.
😎 Яқинда бухоролик фаоллар ҳам ушбу лойиҳа доирасида Бухоро туманининг “Боғидашт” маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон боғи”да мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишди.
😎 Тадбирда O'zLiDeP вилоят Кенгаши масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фахрийлари ва фаоллари иштирок этиб 100 тупдан ортиқ турли дарахт кўчатларини ўтқаздилар.
🌳 Ушбу кузги мавсумда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Бухорода қарийб 7 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.
#uzlidep #yashil_makon
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #yashil_makon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live
“Конституция-эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.
🗣️ Давра суҳбатида сўз олган депутатлар янги таҳрирдаги Конституциямизда партия электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатига хизмат қиладиган бир қанча янги нормалар акс этганига урғу бердилар.
📍 Жумладан, тадбиркорлик фаолияти кафолатларини кучайтириш, бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, адолатли солиқ тизимини йўлга қўйиш, монополистик фаолиятни чеклаш орқали том маънода эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш учун барқарор асос яратилди.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
“Конституция-эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда
🔖 Бош қомусимизда мулк дахлсизлиги ва у билан боғлиқ ҳуқуқларнинг таъминланиши давлат томонидан кафолатланиши, мулкий ҳуқуқларни чеклаш фақат суд қарори асосида бўлиши мустаҳкамланди. Мамлакатимизда товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланди. Бу иқтисодиёт барқарор ўсиши, фаровон ҳаётимиз таянчи ҳисобланган тадбиркор ва ишбилармонларимизнинг эркин фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий кафолат яратиши таъкидланди.
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
#Live “Конституция-эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда 😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.…
#Live
😎 Тадбирда фракциямиз аъзолари янгиланган Конституциямизда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёт сифатини ошириш, ҳар ким уй-жойга эга бўлишини таъминлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор нормаларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритишди. Партиямиз сайловолди дастуридаги вазифалар янгиланган Конституциямизда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этдилар.
📌 Давра суҳбатида Бош Қомусимизда белгилаб берилган ушбу нормалар юзасидан фикр билдирилиб, унинг мазмун-моҳиятини халқимизга аниқ ва содда тарзда тушинтириш кераклиги бўйича вазифалар белгилаб олинди.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Президентимиз томонидан 2024 йил 28 ноябрь куни Мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга тўхталиб ўтилди.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
✔️ Қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришни устувор вазифа сифатида белгилаб олган ЎзЛиДеП давлатимиз раҳбарининг йиғилишдаги барча ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда жойларда ижросини таъминлашда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live
😎 Фракция йиғилишида Ўзбекистон Республикаси “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.
✔️ Қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитларни яратишга имкон берадиган солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солинади.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
🗣️ Лойиҳа бўйича 2025 йил учун белгиланган солиқ сиёсатида асосий солиқ ставкалари қўшилган қиймат солиғи – 12 фоиз, фойда солиғининг базавий ставкаси – 15 фоиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 12 фоиз, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси – 1,5 фоиз, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи – 0,95 фоиз, айланмадан олинадиган солиқ – 4 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдирилмоқда.
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live
📍 Шаҳарларнинг маъмурий чегарасида жойлашган қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини янада яхшилашга қулай шароит яратилмоқда
😎 ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429-моддасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.
✔️ Давлатимиз раҳбарининг “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига ўзгартиришлар киритишни назарда тутади.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
📌 Қонун лойиҳаси қабул қилинса, шаҳарлар ва шаҳарларнинг маъмурий чегарасида жойлашган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан тўланадиган солиқлар, хусусан, ер солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби такомиллаштирилади. Бу эса уларнинг фаолиятини янада яхшилашга қулай шарт-шароит яратади.
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Онкологик касаллик билан оғриган беморлар қўллаб-қувватланади
🔖 Сўнгги йилларда дунё бўйлаб онкологик касалликларнинг кўпайиб бораётгани мазкур соҳа ривожига жиддий эътибор қаратишни талаб этмоқда. Афсуски, бу касаллик бутун дунёда бўлгани каби, юртимизда ҳам, йил сайин кўпайиб бормоқда.
🗣️ Маълумотларга кўра, сўнгги 7 йилда бу тизимга ажратилаётган маблағлар 6 карра оширилган. Фақат Тошкентда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиётлар бугун вилоят ва туманларда ҳам ўтказилаяпти.
🔗 Батафсил
• Раъно Астанақулова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси
#uzlidep #munosabat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Касалликларни эрта аниқлаш мақсадида онкология, эндокринология, кардиология марказлари ҳудудларда скрининг текширувлари олиб борилмоқда. 1 млн. 700 минг нафар аёл скрининг қилиниб, 49 мингида саратон олди касалликлари топилгани мазкур текширувлар натижасида аниқланди.
• Раъно Астанақулова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси
#uzlidep #munosabat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Депутат халқ хизматчиси
🗣️ Президентимизнинг парламент палаталаридаги маърузалари қуйи палата ҳамда маҳаллий кенгашларнинг янги таркиби, шу билан бирга, партиялар олдида турган устувор вазифаларни белгилашда тарихий аҳамиятга эга бўлди, десак тўғри бўлади.
✔️ Айниқса, янги шаклланган парламентнинг Бош вазир номзодини кўриб чиқишга бағишланган мажлиси ва унда Президентимиз нутқ сўзлагани, илгари сурилган ташаббус ва таклифлар, билдирилган фикрлар биз депутатлар учун бурилиш нуқтаси бўлди.
🔗 Батафсил
• Наргиза Саломова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси
#uzlidep #munosabat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
• Наргиза Саломова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O'zLiDeP фракцияси аъзоси
#uzlidep #munosabat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Лицейда "Ёшлар боғи" барпо этилди
💼 Бухоро Давлат тиббиёт институтининг академик лицейида ЎзЛиДеП вилоят ва шаҳар Кенгашлари билан ҳамкорликда дарахт кўчатларини экиш акцияси ўтказилди. Унда партиядан маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайланган депутатлар, ЎзЛиДеП фаоллари, лицей педагогик жамоаси ва кўнгилли ўқувчи–ёшлар иштирок этди.
🌳 Лойиҳа доирасида 1000 тупдан зиёд дарахт кўчатлари ва буталар экилдиди. Уларнинг 800 таси олча, олма, ўрик, шафтоли, япон беҳиси, тут ва нок каби мевали ҳамда чинни гужум, садақайрағоч, шамшод сингари манзарали дарахтлар ҳисобланади.
Янги боғга “Янги Ўзбекистондаги Ёшлар боғи” деб ном берилганлиги эса “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бардавом эканлигининг амалий ифодасидир.
#uzlidep #yashil_makon
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
🌳 Лойиҳа доирасида 1000 тупдан зиёд дарахт кўчатлари ва буталар экилдиди. Уларнинг 800 таси олча, олма, ўрик, шафтоли, япон беҳиси, тут ва нок каби мевали ҳамда чинни гужум, садақайрағоч, шамшод сингари манзарали дарахтлар ҳисобланади.
Янги боғга “Янги Ўзбекистондаги Ёшлар боғи” деб ном берилганлиги эса “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бардавом эканлигининг амалий ифодасидир.
#uzlidep #yashil_makon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM