Telegram Web
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зона дирекцияси ва Хитойнинг “Mu Lin Sen” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда, Агентлик директори Абдулла Азизов мамлакатимизда фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ҳамда истиқболлар тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонасида яратилган имкониятлар ва хорижий инвесторлар учун берилаётган имтиёзлар тўғрисида тўлиқ маълумот тақдим этилди.

Шу билан бирга “Mu Lin Sen” компанияси томонидан “Бўстонлиқ-фарм” эркин иқтисодий зонасида ҳозирги кунда юқори талабга эга импорт қилинаётган дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича янги инвестицион лойиҳаси амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида "Family Day" - Қалбларни қувончга тўлдирган унутилмас байрам!

26 декабрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ўз ходимларининг оилалари учун ўзгача бир муҳитда "Family Day" – Оила куни байрамини ташкил этди. Бу тадбирнинг энг ёрқин жиҳати шундаки, унда агентлик ходимларининг кичкинтой фарзандлари фаол иштирок этишди.

Байрам арафасида ташкил этилган ушбу тадбир болажонларнинг юзларида табассум, қалбларида эса чексиз қувонч уйғотди. Байрамнинг асосий қаҳрамонлари - Қорбобо ва Қорқизнинг шодон чиқишлари, янги йил қўшиқлари ва ўйинлари кичкинтойларга унутилмас дақиқаларни туҳфа этди.

Тадбир давомида болажонлар турли хил ўйинларда иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этишди. Қорбобо ва Қорқиз билан биргаликда ўйнаган ўйинлар болаларга байрамона кайфият бағишлади. Болажонлар томонидан ижро этилган шеърлар ва қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ берди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ушбу байрамни ташкил этишдан мақсади, ўз ходимларига ва уларнинг оилаларига бўлган эътиборини яна бир бор намоён этишдир. Шунингдек, келажагимиз бўлган болажонларга ота-оналарининг иш жойи, жараёнлари билан таништириб мотивация беришдир.

"Family Day" барча учун янги йил олдидан қувончли ва эсда қоларли воқеа бўлиб қолди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Diqqat e'lon‼️ «PHARM-ACCELERATOR»

Farmatsevtika tarmog’ini rivojlantirish agentligi tomonidan «PHARM-ACCELERATOR» ilmiy akseleratoriga startaplarni qabul qilish boshlandi!
🔹 Siz o'zingizning farmatsevtik ishlanmangizni tijoratlashtirishni xohlaysizmi?
«PHARM-ACCELERATOR» sizga g‘oyangizni amalga oshirishga yordam beradi!

❗️Batafsil — https://uzpharmagency.uz/uz/press-service/news/pharm-accelerator

Диққат эълон‼️ «PHARM-ACCELERATOR»

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан «PHARM-ACCELERATOR» илмий акселераторига стартапларни қабул қилиш бошланди!
🔹 Сиз ўзингизнинг фармацевтик ишланмангизни тижоратлаштиришни хоҳлайсизми?
«PHARM-ACCELERATOR» сизга ғоянгизни амалга оширишга ёрдам беради!

❗️Батафсил — https://uzpharmagency.uz/oz/press-service/news/pharm-accelerator

Объявление‼️ «PHARM-ACCELERATOR»

Открыт набор стартап проектов в научный акселератор «PHARM-ACCELERATOR», который проводится Агентством по развитию фармацевтической отрасли!
🔹Желаете коммерциализировать свою фарм разработку?
«PHARM-ACCELERATOR» поможет реализовать вашу идею!

❗️Далее — https://uzpharmagency.uz/ru/press-service/news/pharm-accelerator

Announcement‼️ «PHARM-ACCELERATOR»

The recruitment of startup projects for the scientific accelerator «PHARM-ACCELERATOR», which is being conducted by the Agency for the Development of the Pharmaceutical Industry, is open!
🔹Want to commercialize your pharmaceutical development?
«PHARM-ACCELERATOR» will help you realize your idea!

❗️ Further — https://uzpharmagency.uz/en/press-service/news/pharm-accelerator


Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийилингизбилан #Happynewyear

Қадрли дўстлар!

Сизларни кириб келаётган Янги 2025 йил билан чин дилдан табриклаймиз!

Янги йил ҳар биримиз учун бахт, омад ва қут-барака олиб келсин. Ҳар бир қадамингизда муваффақият, оилаларингизда тинчлик ва хотиржамлик ҳамроҳ бўлсин.

2024 йилда эришган ютуқларимизга суяниб, янги марраларни забт этиш учун куч ва илҳом тилаймиз. Бу йил бизга янги имкониятлар эшикларини очиб, ёрқин ғоялар ва янги саҳифалар билан тўлади, деб ишонамиз.

Янги йилдаги энг катта совғалар – бу соғлиқ, яқинларингизнинг бахти ва сизнинг чексиз саодатингиз бўлсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Эҳтиром билан,
Абдулла Азизов
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори


Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ҳаёт фанлари бўйича биринчи Британия олий таълими!

Қабул жараёни бошланди!

Фармацевтика техник университети Буюк Британиянинг Сандерленд ва Де Монтфорт университетлари билан ҳамкорликда энг тез ўсиб бораётган соҳалар:

🔵Фармация
🔵Биокимё
🔵Биотиббиёт фанлари бўйича олий таълим дастурларини таклиф этади.

Битирувчилар халқаро тан олинган Буюк Британия дипломини қўлга киритадилар. Грант ўринлари ҳам мавжуд!

Ҳужжат топшириш учун ҳавола

☎️ 55 900 05 00
95 833 81 81
🤖 @ptuuz_bot
@ptuuz

🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵🔵

The First British Higher Education in Life Sciences in Uzbekistan!


The admission is open!

The Pharmaceutical Technical University, in collaboration with the University of Sunderland and De Montfort University in the UK, offers higher education programs in the fastest-growing fields:

🔵Pharmacy
🔵Biochemistry
🔵Biomedical Sciences

Graduates obtain British academic qualifications. Scholarships are also available!

Apply
here

For more information:
☎️ 55 900 05 00
95 833 81 81
🤖 @ptuuz_bot
@ptuuz

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#минг_дардга_даво

Ер юзида доривор ўсимликларнинг қарийиб 12 минг тури бор. Ўзбекистонда доривор ўсимликларнинг 580 га яқин тури мавжуд бўлиб, шулардан ҳозирги кунда 250 га яқини илмий табобатда қўлланилмоқда.

Уларнинг фойдали ҳусусиятлари ҳақида, "RTV" телеканали, "OVOZA" дастури, Нафосат Давлатова видеолавҳасида батафсил 👆

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Зарур амалиётлар маркази -GxP" Давлат муассасаси, ISO 9001:2015 сертификатини қўлга киритди

"Зарур амалиётлар маркази -GxP" ДМ сифат менежменти тизими (СМТ) соҳасида ISO 9001:2015 халқаро стандартига мувофиқлиги сертификатидан муваффақиятли ўтди.

ISO 9001:2015 сертификати ташкилотларда сифат менежменти тизимларига қўйиладиган талабларни белгилайдиган тан олинган халқаро стандартдир. CERT International томонидан берилган сертификат муассасадаги сифат менежменти жараёнлари халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлайди, бу барча ички жараёнларнинг юқори самарадорлиги, ишончлилиги ва шаффофлигини намойиш этади.

Ушбу сертификат "Зарур амалиётлар маркази -GxP" ДМ энг илғор амалиётларни амалга ошираётганидан далолат беради, мижозлар талабларига мувофиқлигини таъминлайди ва доимий такомиллаштиришга эришиш учун инновацион ёндашувларни фаол қўллайди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти Фармацевтика соҳаси мутахассисларини мавзули малака ошириш курсларига таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги “Фармацевтика соҳасига зарур амалиётлар (GxP) талабларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 788-сонли Қарори асосида Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида мавзули Малака ошириш ўқув курслари фаолият кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг январь ойидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Узлуксиз тиббий-фармацевтик таълимни мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан ўқув ҳажми 36 ва 72 кредит соат бўлган мавзули Малака ошириш ўқув дастурлари тасдиқланган.

Мазкур курсларда малака ошириш истагини билдирган мутахассислардан аризалар қабул қилинмоқда.

Батафсил маълумот ушбу ҳавола орқали

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Диққат эълон‼️

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.01.2024 йилдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида «Зарур амалиётлар маркази - GxP» ДМ бир қатор ижобий натижа ва ютуқларга эришди.

Жумладан, 352 та дистрибьюторга GDP сертификати, 2941 та дорихонага GPP, 55 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва 76 та хорижий корхонага GMP сертификатлари тақдим этилди.

Эътиборлиси, “Зарур амалиётлар маркази - GxP” ДМ, ISO 9001:2015 сертификатини муваффақиятли қўлга киритди. ISO 9001:2015 сертификати ташкилотларда сифат менежменти тизимларига қўйиладиган талабларни белгилайдиган тан олинган халқаро стандарт бўлиб, «Зарур амалиётлар маркази - GxP» ДМнинг барча ички жараёнларнинг юқори самарадорлиги, ишончлилиги ва шаффофлигини намойиш этади.

Шу билан бир вақтда афсус билан айтиш жойизки, айрим ҳолатларда “Зарур амалиётлар маркази - GxP” ДМ сертификатини айланма йўллар билан олишга уриниш ва воситачиликни таклиф этиш, шунингдек, таъмагирлик ва моддий манфаатдорликка эришиш каби салбий иллатлар ҳам кузатилиши мумкин.

Ҳурматли тадбиркорлар! Агарда сиз шундай холатга дуч келсангиз, шунингдек, фармацевтик инспекция жараёнида давлат инспекторлари томонидан маъсулиятсизликка йўл қўйилса, инспекция предметига тааллуқли бўлмаган маълумотларни талаб этиш, текшириш ёҳуд таъмагирлик ҳолатлари юзага келган тақдирда, қуйида келтирилган ишонч рақамларига ҳабар беришингиз сўралади.

“Зарур амалиётлар маркази - GxP” ДМ ишонч телефонлари:

(+99855) 902-13-35
(+99855) 902-5555 (150)


Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/06/30 12:44:44
Back to Top
HTML Embed Code: