Telegram Web
#Тезкор

⚡️Қозоғистонда ҳарорат 6 даражагача совиб кетиши кутилмоқда

Қўшни республиканинг 8 та вилоятида совуқ об-ҳаво кузатилади.

@xalqirodasi_peopleswill
Андижонда порахўр электр муҳандислари ушланди

Батафсил 👇👇👇
https://qalampir.uz/n/107164

@xalqirodasi_peopleswill
“10 кунда панел ўрнатмасак, токдан узишаркан” — Тадбиркорларни мажбурлаш давом этмоқда

Ўзбекистон бўйлаб тадбиркорларга қуёш панелларини ўрнатиш мажбурияти қўйилмоқда. Панел ўрнатмаганлар электр токидан узилиши борасида ҲЭТК томонидан огоҳлантирилган. Энергетика вазирлиги бундай ҳаракатларни ноқонуний дейиши билан, бу ноқонуний ҳаракатлар тўхтаб қолгани йўқ.

👉 https://kun.uz/kr/15175538

@xalqirodasi_peopleswill
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇬 Қирғизистонда коррупционер амалдорларнинг оила аъзоларига давлат лавозимида ишлашга рухсат берилмайди

Миллий хавфсизлик раҳбари 3 йилдан бери мамлакатда порахўрликка қарши кураш ишлари якунланмаётганини айтди.

«Ҳатто ўз сафларимизни ҳам тозалай олмаймиз. Тўғри, коррупция маълум даражада камайди, лекин уни бутунлай йўқ қила олмадик. Ўғриларни қамаймиз, аммо улар яна озодликка чиқишади. Нима қилишимиз керак? Қонуний равишда коррупция учун жазони кучайтириш лозим», деди Қамчибек Ташиев.

@xalqirodasi_peopleswill
Туркиялик рассом Ўзбекистон президентининг портретини мато парчаларидан ясади

Уникал портрет муаллифи Дениз Сағдич бўлди. Ready-ReMade лойиҳаси доирасида у ўз ижодий ишларини фойдаланилган пластик, тугмалар, қоғоз парчалари, эски кабеллар ва батареялардан ҳам яратади.

Унинг коллекциясида турли материаллардан ясалган машҳур шахсларнинг кўплаб портретлари мавжуд. Денизнинг айрим ишларини Истанбул аэропортида кўриш мумкин.

"Истанбул аэропорти дунёдаги энг йирик аэропортлардан бири. Бу Осиё, Европа ва Африка одамлари учрашадиган жой. Бу ерда пайдо бўладиган чиқиндилар ҳам жуда космополитик ва дунёда бошқа ҳеч қаерда учрамайдиган хилма-хилликка эга бўлиши мумкин", – дейди у.

Сағдичнинг фикрича, бу жой одамларни экоодатлар шакллантиришга рағбатлантириш учун энг яхши майдон ҳисобланади. Чунки экологик муаммолар алоҳида давлатларга эмас, балки бутун дунё ва барча жамиятларга тааллуқли.
#Тезкор

⚡️ Коронавируснинг янги варианти ХЕC тарқалмоқда: у олдингиларидан қандай фарқ қилади?

Олимлар дунё бўйлаб ковиднинг XEC номли янги варианти тарқалаётганидан огоҳлантирди. У тез орада коронавируснинг асосий турига айланиши ва олдингиларини сиқиб чиқариши мумкин.

@xalqirodasi_peopleswill
#бурчакстат

Дунё аҳолиси оммавий ахборот воситаларига қай даражада ишонади

Ижтимоий тармоқларда нотўғри ва ёлғон маълумотларнинг кўп тарқалиши ва оммавий ахборот воситалари ҳақидаги хабарларда нохолислик ҳисси кучайиши сўнгги йилларда медиа институтларига ишончнинг пасайишига олиб келди. Statista компаниясининг 38 мамлакатда ўтказилган сўровномаси шуни кўрсатадики, аҳолининг ОАВга ишонч даражаси географик минтақага қараб фарқ қилади.

"Масалан, ўтказилган сўровда сербиялик респондентларнинг 41 фоизи  оммавий ахборот воситаларига ишонмасликларини айтишган. Бу, эҳтимол, оммавий ахборот воситаларида зўравонлик маданиятининг кучайиши ва кўплаб нашрларда журналистика этикасига эътиборсизлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. 38 та давлатдан 20 тасида ишончсизлик даражаси 10 дан 15 фоизгача", дея хабар беради “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти. 

2024 йилда ЯИМ ҳажми бўйича етакчи 10 та давлатга назар ташласак, Буюк Британиядаги сўров иштирокчиларининг 16 фоизи ва ҳиндистонликларнинг 18 фоизи ОАВга ишонмасликларини билдирган, АҚШ ва Францияда эса бу рақам юқорироқ.

🔥 @burchakostida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

⚡️Ўзидан психолог ясаб ҳаммага ақл ўрагатадиганларнинг куни битди.

Сенатда маъқулланган қонунга кўра энди фақат давлат томонидан махсус сертификатга эга бўлганлар психологик хизматини кўрсата олади. Норасмий психологлар жазоланади.

Хабарни "психолог" дўстингизга юбориб қуйинг)))

@xalqirodasi_peopleswill
#бурчакстат

Дунёнинг кўпгина машҳур шахслари ўлимидан кейин ҳам катта миқдорда даромад топишда давом этишади. Forbes журналининг "2023 йилнинг ўлимидан кейин ҳам энг кўп даромад топувчи машхурлари" рейтингига кўра, ўтган йили энг кўп пул топувчи саккиз нафар вафот этган машхурларнинг умумий даромади 412 миллион долларни ташкил қилган.

Юқоридаги статистик маълумотдан кўриниб турибдики, вафотидан кейин ҳам катта даромад топаётган шахслар орасида Майкл Жексон етакчи бўлса, Элвис Пресли, Рей Манзарек кейинги ўринлардан жой олган.

@xalqirodasi_peopleswill
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада арзон дори ампуласини бўяб, қимматроқ дори номига ўзгартириб сотганлар ушланди

Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида дорихоналарда қиймати 7 мингдан 26 минг сўмга қадар бўлган ампула шаклидаги дори воситаларининг ёзуви, қадоғи ва ёрлиқлари ўзгартирилиб, уларни бўяш орқали дорихоналардаги қиймати 70 мингдан 200 минг сўмгача бўлгани дорилар номига ўзгартирилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

@xalqirodasi_peopleswill
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Бухорода инсонни 20 йилга ёшартирадиган ўсимлик етиштирилмоқда

Ушбу ўсимлик уруғи Россия ўрмонларидан олиб келинибди, доим истеъмол қилган одам ёшариб кетаркан.

Яқинларга юбориб қўямиз!

@xalqirodasi_peopleswill
⚡️ Ўқитувчилар ойлиги 15 фоизга оширилади

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ умумтаълим мактабининг педагог ва бошқа ходимлари ойлиги октябрь ойидан бошлаб 15 фоизга оширилади.

Ўқитувчилар учун янгиланган ойлик суммаси қуйидагича:

– Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн. 169 минг 623 сўм;
– Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн. 390 минг 824 сўм;
– Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн. 796 минг 213 сўм;
– Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн. 230 минг 138 сўм;
– Олий тоифали ўқитувчи – 4 млн. 674 минг 594 сўм.

👉 @Tezkorxabar_official ⚡️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қовоқ уруғларининг 10 дан ортиқ фойдаси бор

Улар нафақат тўйимли, балки витаминларга ҳам бойдир.

@xalqirodasi_peopleswill
#Диққат

🌧️ Ўзбекистонга Каспий ёмғирлари ва совуқ ҳавоси яқинлашмоқда

Ҳафтанинг иккинчи ярмида совуқ ҳавонинг кириб келиши кутилмоқда, чангли шамол ҳам бўлиши мумкин.

@xalqirodasi_peopleswill
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ

‼️"Ҳатто қамоқ жазосига тортилиши мумкин…"

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи Хуршид Асроров фарзандлари сабабсиз дарс қолдирган ота-оналарни огоҳлантирди.

@xalqirodasi_peopleswill
#Диққат #Тезкор

⚡️❄️ Ўзбекистонда кечаси +5...+9 даражагача кескин совиши кутилмоқда

Яқин кунларда бутун ҳудудда сезиларли совиши кутилмоқда.

Кечаси ҳаво ҳарорати 5-10 даражагача пасайиши мумкин, кундузи эса 20-25 даражадан ошмайди.

@xalqirodasi_peopleswill
Тўқаев кортежи маршрутидан ўқ отиш қуроллари топилди

Ҳозир барча ҳолатларни аниқлаш ва гумондорларни қўлга олиш бўйича зарур тезкор-қидирув ва тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/49678218

Kun.uz расмий канали
2024/09/29 10:18:40
Back to Top
HTML Embed Code: