Telegram Web
🇮🇷 Эрон ҳукумати мамлакат пойтахтини жанубга, Форс кўрфази қирғоқларига яқинроқ жойга кўчиришни режалаштирмоқда

Эрон президенти Масъуд Пезешкиённинг сўзларига кўра, иқтисодий сабабларга кўра Теҳронни пойтахт сифатида сақлаб қолишнинг иложи йўқ.

"Янги пойтахт учун ҳудуд танлангач, у ерга барча давлат идоралари кўчирилади. Шундан сўнг аҳолига кўчиб ўтиш имконияти берилади", — дея аниқлик киритди президент.

@xalqirodasi_peopleswill
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

‼️Пахта йиғим-терими мавсуми бошланмоқда

▪️
Бу йил мавсумда нималар ўзгаради?
▪️
Теримчи билан бир кунлик шартнома тузилиши ҳам мумкинми?
▪️
Фермер шартнома тузишдан бош тортса нима бўлади?
▪️
Дам олиш ёки байрам кунлари теримчиларни ишга жалб қилиш мумкинми?

@xalqirodasi_peopleswill
#Диққат #тарқатинг
❗️Расман: Ўзбекистонда ҳар ойнинг 10-кунига қадар сув учун тўлаш керак, акс ҳолда сиздан жарима ундирилади.

“Ўзсувтаъминот” аксиядорлик жамияти истеъмолчилар сув таъминоти учун ҳар ойнинг 10-кунига қадар тўлиқ олдиндан тўловни амалга оширишлари шарт, акс ҳолда ҳар бир муддати ўтган кун учун оддий истеъмолчилардан 0,1 фоиз, юридик шахслардан эса 0,4 фоиз миқдорида пеня ундирилади, бироқ пеня 50 фоиздан ошмаслигини маълум қилди.

@xalqirodasi_peopleswill
#Диққат
❗️⛈️Эртага кундуз куни Фарғона водий вилоятларида ёғингарчилик кутилмоқда экан.

Ўзгидромет прогнозига кўра, эртага кундуз куни Фарғона водий вилоятларида қисқа муддатли ёғингарчилик кутилмалари бор.

Ўзгидрометнинг бошқа бир 10—12 сентябрь кунлари учун тузилган об—ҳаво прогнозида республика бўйлаб аста—секин ҳаво хароратининг юқори кўтарилиб борилишига урғу берилиб, 11 сентябрдан республиканинг барча вилоятларида кундуз куни ҳаво ҳарорати +30 даражадан юқорига кўтарилиши келтирилган.

11—12 сентябрь кунлари жанубда +33°С гача кун қизиб беради.

10 сентябрь тоғларда ёмғир, баланд тоғларда эса қор ёғиши мумкин. 10—12 сентябрь кунлари республикада қуруқ ва ёғингарчиликсиз куз ҳавоси ҳукмрон бўлади.

@xalqirodasi_peopleswill
#ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР
⚡️🇹🇯 Тожикистон президенти фуқароларни ватан ҳимоясига шай туришга чақирди

«Сўнгги 4-5 йил ичида дунёдаги вазият тобора мураккаблашиб бормоқда. Қуролланиш жараёнининг тезлашуви, совуқ уруш, замонавий дунёнинг таҳдид ва хавфлари, жумладан, терроризм ва экстремизм, кибержиноятлар ва бошқа трансмиллий уюшган жиноятлар кун сайин кучаймоқда. Бундай нотинч замонда биз доим сергак ва мустақиллигимиз ҳамда эркинлигимизни ҳимоя қилишга тайёр туришимиз лозим, токи ғафлатда қолмайлик», дейди Эмомали Раҳмон.

@xalqirodasi_peopleswill
Самарасиз деб топилган шифохоналар, парклар, стадионлар ва бошқа объектлар хусусий секторга берилиши мумкин

Йил охиригача рўйхат шакллантириб, қатор объектларни давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш топшириғи берилди. Рўйхатга самарасиз фойдаланиб келинаётган йирик шифохоналар, маданият саройлари, стадионлар, концерт заллари, истироҳат боғлари ва бошқалар киритилади.

👉 https://kun.uz/kr/82957423

@xalqirodasi_peopleswill
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇻🇳 Яқинлашиб келаётган Яги тўфони туфайли Ветнамда об-ҳаво апокалипсиси

Сайёҳлар ва маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, "михланмаган ҳамма нарса кўчаларда учиб кетди": шиддатли шамол дарахтларни, машиналар ва мопедлар билан бирга одамларни учириб юборди.

Ханойда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Россия – Таиланд ўртоқлик учрашуви бекор қилинди.

Тўфон Хитойнинг Хайнан оролидан ҳам ўтди, у ерда шамолнинг максимал тезлиги қайд этилган – 223 км/соат.

@xalqirodasi_peopleswill
Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори оширилади.

Батафсил — bugun.uz/246064

@xalqirodasi_peopleswill
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос

⚡️Тошкентда 272 марта қоида бузган Нексия-3 мусодара қилинди

Энг дахшати 272 та жаримадан 200 тасини 2 ой ичида тушган

@xalqirodasi_peopleswill
⭕️⭕️⭕️2024-2025-OʻQUV YILIDA OʻTKAZILADIGAN MAʼNAVIY-MAʼRIFIY TADBIRLARNING NAMUNAVIY REJASIGA KO'RA TADBIRLAR OYLIGI QUYIDAGICHA ETIB BELGILANDI.

Sentabr
–Oʻzbekiston Respublikasi mustaqilligini madh etish oyligi

Oktabr – Ustoz va murabbiylarni ulugʻlash oyligi

Noyabr – “Bagʻrikenglik”oyligi

Dekabr – “Huquqiy madaniyatni oshirish” oyligi

Yanvar – Vatanparvarlik oyligi

Fevral – Buyuk allomalar oyligi

Mart – Milliy qadriyatlar oyligi

Aprel – “Buyuk ajdodlar merosini oʻrganish oyligi”

May – Xotira va qadrlash oyligi

@xalqirodasi_peopleswill
4-ilova nam. ish reja.pdf
251 KB
⚡️Umumiy oʻrta taʼlim maktablarida 2024-2025 oʻquv yilida oʻtkaziladigan maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarning NAMUNAVIY REJASI

MMTV ning 2024-yil 23-avgustdagi 273-son buyrug‘iga 4-ilova


@xalqirodasi_peopleswill
Японияда уй ҳайвонлари учун ҳам кафелар мавжуд

👉 https://xabar.uz/o4y8

@xalqirodasi_peopleswill
⚡️Қозоғистонда 450 нафар ўқувчи оммавий заҳарланди

Мамлакатдаги барча мактаб ошхоналарида текширувлар ўтказилади. Ҳукумат заҳарланиш аломатлари билан келган барча болалар зарур тиббий ёрдам, жумладан, психологик ёрдам олишини маълум қилган.

@xalqirodasi_peopleswill
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇯 Тожикистон Республикасида қор ёғмоқда

@xalqirodasi_peopleswill
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мана қизил чироқда ўтган иплос шўпир, шуни қарғанглар” — Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи

Абдунаби Носиров мактаблар олдида ЙТҲлар ва қоидабузарликларни олдини олиш учун тажриба ўтказганини билдирди. ЙҲХБ бошлиғи 3-4 кун давомида светофорнинг қизил чироғида ўтган ҳайдовчиларни мактабга олиб бориб, эрталабки “линейка”да тўпланганлардан қарғашни сўраган.

@xalqirodasi_peopleswill
#Тезкор

Ҳамстер листинг бўлиши аниқ бўлди

Ҳамстер Комбат (ҲМСТР) токени 12-сентябр куни биржаларда премаркет савдолари учун рўйхатга олинишини эълон қилди, 26-куни эса савдолар бошланади

Ҳамстерчи танишларга юбориб қўямиз!

@xalqirodasi_peopleswill
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_ҳолос
⚡️Коррупция сабабли судланган 566 нафар амалдор қайтиб ишга олинган ва яна коррупцияга қўл урган.


@xalqirodasi_peopleswill
АҚШда чордоқдан топилган портрет 1,4 млн долларга сотилди

XVII асрга тегишли экани айтилаётган ушбу картина нидерландиялик машҳур рассом Рембрандт томонидан чизилган бўлиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/04568577

@xalqirodasi_peopleswill
🇹🇷🇷🇺 Путин Туркияга ташрифи чоғида унинг самолётини Россия қирувчи самолётлари кузатиб боришини хоҳлайди — Middle East Eye

Ўтган йилдан бери Россия президенти Владимир Путин Туркияга расмий ташрифини бир неча бор қолдирди. Ташриф кечикишнинг асосий сабаби Россия томонининг шартларидир. "Москва Путин ўтирган самолётни қирувчи самолётлар кузатиб боришини хоҳлаяпти", деб ёзмоқда Middle East Eye.

Туркиянинг икки собиқ элчиси бу талабни "ноодатий" деб атади. Бу, эҳтимол, Украина Россия президентининг самолётини парвоз пайтида уриб тушириши мумкинлигидан қўрқиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Туркияда жойлашган НАТО ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари эса Россия ҳарбий самолётларини душман нишони сифатида кўриши ҳам мумкин.

Қирувчи самолётларнинг кузатуви ташрифга ягона тўсиқ эмас. Россия томони, шунингдек, Анқарадаги энг йирик меҳмонхоналар Америка компанияларига тегишли эканлигидан шикоят қилган.

@xalqirodasi_peopleswill
#ТЕЗКОР

❗️ЙПХ ходимларининг ҳуқуқбузарга жойида жарима ёзиш ваколати бекор қилиниши мумкун

Янги қонунга кўра, қуйидагилар ҳам режалаштирилмоқда:

▪️агар қоидабузарлик тўғрисидаги маълумот 48 соат ичида ЙҲХБга келиб тушмаса, қоидабузарни жавобгарликка тортмаслик;

▪️“тез ёрдам” ва ўт ўчириш машиналари ҳайдовчилари чақирув бўйича кетаётганини ЙПХ ходимларига тасдиқлаши кераклиги бекор қилиниши;

▪️скутер ва шахсий транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилаш.

@xalqirodasi_peopleswill
2024/11/17 09:56:58
Back to Top
HTML Embed Code: