Имтиёздан нотўғри фойдаланган МЧЖ: оқибат ва чоралар
2021 йил 23 ноябрь куни қабул қилинган “Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-25 сонли Президент Фармонига биноан 2025 йил 1 январга қадар Хоразм вилоятининг Тупроққалъа, Янгиариқ, Янгибозор туманларида янги ташкил этиладиган ва шу туманларда рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига қатор имтиёзлар тақдим этилган.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан мазкур Фармон ижроси юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида, Янгиариқ туманида рўйхатдан ўтган корхона томонидан хориждан олиб келинган товарларни Янгиариқ туманини ривожлантириш учун фойдаланмасдан имтиёзлардан нотўғри фойдаланган ҳолда Шовот туманида жойлашган бошқа корхонада фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.
Натижада, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар суд тартибида кўриб чиқилиб, суд ҳукмига биноан жами 730 млн. сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Хоразмда енгил атлетикани ривожлантириш бўйича ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Бугунги кунда юртимизда спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш ва ёшларни спортга жалб этиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, енгил атлетика соҳасида ҳам янги ислоҳотлар бошланиб, уни янада оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда, Хоразм вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг вилоят бўлимида учрашув ўтказди. Учрашув давомида соҳадаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечимига қаратилган чора-тадбирлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида, жорий йил 13 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракати ҳамда оммавий спортни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда соҳани янги босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим вазифалар белгиланди. Шунингдек, 17 февраль куни божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси этиб сайланди.

Энди енгил атлетика ривожида божхонанинг иштироки тобора ошиб боради
Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 13 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш борасида устувор вазифалар белгилаб берилди.
Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш ва енгил атлетика спорт турларини янада ривожлантириш мақсадида ҳудудий божхона бошқармалари томонидан вилоятлардаги енгил атлетика федерацияси вакиллари билан ҳамкорликдаги ишларни ташкил этишга киришилди.
Тошкент вилояти божхона бошқармасида ўтказилган учрашувда енгил атлетика йўналишидаги муаммолар ва уларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида енгил атлетика федерациясининг жорий йилдаги режалари қайтадан таҳлил қилинди.
Хоразм вилоятида ҳам енгил атлетикани ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.
Бухоро вилоятида енгил атлетикани оммалаштириш имкониятлари ўрганилди.

Ҳудудлардан хабарлар
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси масъуллари томонидан пойтахтдаги савдо марказларидан бирига ўрнатилган қуёш панеллари ҳолати ўрганилди.
Тошкент вилоятидаги божхона омборларига қуёш панеллари ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Жиззах вилоятидаги ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 2024-2025 йиллар давомида қиймати 2 млн АҚШ долларидан ортиқ товарлар экспорт қилинди.
Бухоро вилоятидаги корхона томонидан 2024-2025 йиллар давомида қиймати 2,5 млн АҚШ долларига тенг 22,9 минг тонна қурилиш материаллари хорижга экспорт қилинди.
Хоразм вилоятининг Шовот туманида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга қаратилган ишлар белгилаб олинди.
Сирдарёда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида вилоят божхона бошқармасига бириктирилган фуқароларни камбағаллик реестридан чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Самарқанд вилоятида жорий йилда 104 та хонадонга қуёш панеллари ўрнатилди.