tgoop.com/xushnudbek/15073
Last Update:
5 йил стажга эга, лекин олий педагогик маълумоти бўлмаган ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли квота ҳақида маълумот
#abituriyent
❓Кимлар топшира олади?
➖Халқ таълими тизимида ишлаётган;
➖камида 5 йил стажга эга;
➖олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар.
❓Тартиби қанақа?
➡️ ҳеч қаердан алоҳида тавсиянома олиш шарт эмас ёки ДТМ сайтида имтиёз бор деган маълумот кўринмайди;
➡️ Ўқитувчилар my.gov.uz сайтида оддий абитуриент сифатида 20 июлгача (шу куни ҳам) рўйхатдан ўтишлари керак;
➡️ Биринчи йўналиш сифатида 1000 та имтиёзли квота белгиланган сиртқи йўналишлардан бирини танлаш керак. Рўйхат бу ерда;
➡️ 2, 3, 4 ва 5-йўналишга тўғри келадиган исталган йўналишни танлаш мумкин. Агар бор бўлса, кундузги, кечкини ҳам танлаш мумкин;
➡️ Тестга ҳам оддий абитуриент сифатида кириб чиқишади;
➡️ Агар ўзлари олган балл бўйича бешта йўналишдан бирига ўқишга кириб кетишса, унда уларга ушбу мақсадли квота қўлланмайди;
➡️ Ушбу мақсадли мингта квота ўқишдан йиқилган педагогларга қўлланади;
➡️ Йиқилган ўқитувчилар мақсадли квота доирасида баллар кетма-кетлигида ўқишга тавсия қилинади.
❗️Ўқиш тўлов-контракт асосида бўлади. Ушбу имтиёз ўқишдан йиқилганларга фақат мақсадли мингта квота беради, лекин контракт пулини ўқитувчиларнинг ўзлари тўлаши керак.
❌ Бу 5 йил стажга эга хотин-қизларга бериладиган 500 та квота эмас. У бошқа, бу бошқа, адаштириб қўйманг.
🎙 Қолган маълумотлар батафсил юқоридаги овозли хабарда тушунтирилган.
👉 @xushnudbek 👈
BY Xushnudbek.uz
Share with your friend now:
tgoop.com/xushnudbek/15073