Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ягона электромобил «гелик»

Тахминий нархи 275 минг доллар бўлган «Mercedes-Benz G-class 580 EQ» илк марта Тошкентга олиб келинди.

UPD. Тошкентдаги автосалонда нархи 348 минг доллар экан.

@yashiltulpor
Mercedes-Benz Group AG'нинг 2024 йил учинчи чорагидаги соф даромадлари икки баравардан кўпроққа қисқарган

Бунга автомобиллар савдосининг пасайиши ва электромобилларга бўлган талабнинг ўсиши асосий сабаб сифатида келтирилмоқда.

Ўзгарувчан нарх сиёсати ва қимматбаҳо машиналарга бўлган талабнинг кескин тушиши натижасида автомобил бозоридаги рентабеллик 12,4% дан 4,7%гача пасайган. Компаниянинг жами дароми ҳам 7%га камайиб, 34,53 миллиард еврони ташкил қилган.

@yashiltulpor
27 октябрь куни Xpeng Aeroth учар электромобиллар заводининг қурилишига старт берилди. У ерда йилига 10 000 учар автомобил ишлаб чиқарилади.

Завод майдони 180 000 квадрат метрдан иборат бўлади. Ноябр ойида бўлиб ўтадиган тақдимотдан сўнг учар машиналарга олдиндан буюртмалар қабул қилиш бошланади.

@yashiltulpor
Ўзбекистонда электромобил аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда 2025 йилдан электромобиллар аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда 28 октябр куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда вазир ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилган.

Тўловни тайёр маҳсулотларни импорт қилувчилардан ёки маҳаллий аккумулятор ишлаб чиқарувчилардан ундириш режалаштирилган.

@yashiltulpor
Монополия томон навбатдаги юриш: электромобиллар нархи яна ошиши кутилмоқда

Электромобиллар бозорида монополия яратаётган масъул ташкилотлар хусусий тадбиркорлар олиб кирадиган машиналар учун яна бир янги тартибни жорий қилишмоқда.

Эндиликда электромобилларни ўз номига олиб кирмоқчи бўлганлар ёки расмий дилер бўлмаган хусусий тадбиркорлар мувофиқлик сертификати олиш жараёнида машинанинг электромагнит мослашувчанлиги (Electromagnetic compatibility, EMC) бўйича ҳам текширувдан ўтказишига тўғри келади. Электромагнит мослашувчанлик — бу автомобилларнинг электромагнит муҳитида мақбул тарзда ишлаш қобилияти. Бу тушунча электр энергиясининг кераксиз электромагнит тўлқинларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ва қабул қилишни чегаралаш орқали уларнинг бошқа қурилмаларга таъсирини камайтиришга қаратилган. EMC’нинг асосий мақсади турли қурилмаларнинг умумий электромагнит муҳитда тўғри ишлашига эришишдан иборат.

Yashil Tulpor манбалари берган хабарга кўра, бу текширув учун ҳам алоҳида тўлов жорий қилинади. Бунинг оқибатида электромобилни Ўзбекистонда расмий рўйхатдан ўтказишнинг умумий харажати яна ошади. Вазиятдан хабардорлар бу тахминан 400-500 долларгача эквивалентдаги сумма бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Олдинроқ, биз электромобил батареялари учун утилизация йиғими жорий қилинаётгани ҳақида хабар бергандик.

@yashiltulpor
Tesla автопилотининг имкониятлари

Видеоларда унинг блокланган чорраҳада бурилиши ва махсус транспорт воситаларига йўл беришини кўришимиз мумкин.

@yashiltulpor
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Монополлардан қиммат автомобил олмайман, Хитойдан анча арзонга олиб келиб минаман (ёки мижозга арзон сотаман) деганлар бошидан кечираётган синовлар ҳақида.

@yashiltulpor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана полия. Пскентда сизга мана полия...

Бу ҳақда батафсил ёзганмиз

@yashiltulpor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xpeng модулли учар электромобили биринчи парвозини муваффақиятли амалга оширди

Синов парвозидан сўнг компания 2000 дан ортиқ олдиндан буюртмалар қабул қилган. Серияли ишлаб чиқариш 2026 йилда бошланиши режалаштирилмоқда.

@yashiltulpor
8 ойда энг кўп сотилган брендлар

EV volumes агентлиги 2024 йилнинг дастлабки 8 ойида дунё бўйлаб сотилган электромобиллар ва гибрид моделлар инфографикасини тақдим этди.

BYD кутилганидек дунёда энг кўп сотилган бренд бўлиб қолмоқда. Фақат электромобил ишлаб чиқарадиган Tesla эса иккинчи ўринда. Энг юқори ўсиш Li Auto моделларида кузатилмоқда. Улар қисқа даврда топ-4ликка кирди.

@gosportuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пискент полигонида автомобилларни текшириш энди онлайн навбат асосида бўларкан. Нархларни ҳам 4,8 млн сўмгача туширишибди. Олдинги нарх қайси асос билан белгиланганди ва қайси сабаб билан нархлар туширилди, бунисини ҳеч қачон тушунтириб беришмаса керак.

@yashiltulpor
Эгри амалиёт эгри йўлларга элтади.

Янги Ўзбекистон, эски одатлар...

@yashiltulpor
Xiaomi электромобиллари сотуви 230 кунда Tesla 12 йилга эришган натижани қайд этди

Xiaomi ўзининг 100 мингинчи SU7 автомобилларини ишлаб чиқариш учун атиги 230 кун вақт сарфлади. Бунгача рекорд Huawei Aito га тегишли эди. Улар бу натижага 448 кунда эришишганди. Таққослаш учун Tesla бунча автомобил ишлаб чиқариш учун 12 йил сарфлаган, Li Auto га икки йил вақт кетган.

Айни вақтда Xiaomi автомобил бозорини эгаллаш учун зарарига ишламоқда. Таҳлилларга кўра, компания SU7 автомобилининг ҳар биридан тахминан 9 минг доллар атрофида зарар кўрмоқда.

@yashiltulpor
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пискент полигонидаги навбатлар видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалавергач, бу навбатларни йўқотишнинг йўлини топишибди. Ҳаммаси яна изига тушибди деб ўйламанг, шунчаки Пискентдаги навбатларни божхона омборига «кўздан панароқ» жойга кўчиришибди.

Видеода ҳаммаси батафсил тушунтирилган.

Шунчаки даҳшат. Нима дейишга ҳам ҳайрон қоларкансан.

@yashiltulpor
Tesla дунёда энг кўп сотилаётган моделини янгилайди

Дунёнинг исталган, хоҳ у бензин бўлсин, хоҳ электромобил ёки гибрид бўлсин, сотувда ҳаммасини ортда қолдириб келаётган Tesla Model Y 2025 йилги янгиланган рестайлинг версиясини тақдим этди.

Juniper деб номланган модел 95 кВтс батарея билан жиҳозланган бўлади. Жуда ҳам енгил ишланган электромобил 800 км масофа захирасига эга бўлади. Электромобил 3.7сонияда 100 км/с тезликка эриша олади.

Ҳозирча унинг нархи қандай бўлиши аниқ эмас. Аммо экспертлар ҳар доимгидек, сотув бўйича «Модел Вай» яна исталган автомобилни «чангида қолдириб кетишига» ишонишмоқда.

@yashiltulpor
Xiaomi компаниясининг илк кроссовери MX11 модели сурати тақдим этилди. Автомобил 2025 йилнинг баҳорида сотувга чиқиши кутилмоқда.

@yashiltulpor
BYD компанияси Nio брендини сотиб олгани ҳақида миш-миш чиқарган одам қамалди

Хитой автогиганти BYD компанияси бошқа бир машҳур брендлардан бири Nio компаниясини сотиб олгани ҳақида хабарлар тарқатилганди. Унга кўра, BYD 2,3 млрд долларга 51 фоиз акцияларни сотиб олгани, Nio’да эса 49 фоиз акциялар қолиши айтилганди.

Хитойда жазолар шу қадар жиддийки, BYD ва Nio ўртасидаги савдо ҳақида биргина ёлғон хабар тарқатган 29 ёшли фуқаро қамоққа олинган.

@yashiltulpor
2024/12/04 14:07:05
Back to Top
HTML Embed Code: