Telegram Web
Амир Темур ҳазратларининг қўшинида байроқнинг аҳамияти ниҳоятда катта бўлган. Ҳатто шундай фармон берилганки, лашкар ичида туғ-яловни кўтариб кетаётган сарбоз ўқ еса ҳам, уни қўлидан тушурмаслиги, эгилмаслиги керак. Эгилдими, душманнинг руҳи кўтарилади. Шунинг учун байроқни зинҳор қўлдан бермаслик, уни кўтариб фақат олға юриш шарт ҳисобланган.

🇺🇿 🇺🇿 @yoshkuchman
Байроғимизни дунёнинг энг баланд нуқталарига ўрнатганимдан фахрланаман. Ватанимиз байроғини Эверест лагери жойлашган базага, Кала Патхар тоғига, Лобуч довони (Ҳимолай)га, Тукла довонига ва Европанинг энг баланд чўққиси Эльбрусга ўрнатдик. Бундай лаҳзаларда шу юрт, шу тупроқ фарзанди эканимдан ғурурланиб кетаман.

🇺🇿🇺🇿 @yoshkuchman
Ўзбекистон чемпионатида ютқазсам, зарафшонлик йигит ютқазди, дейишади, холос. Жаҳон чемпионатида мағлуб бўлсам, ўзбекистонлик спортчи енгилди, дейишади. Ўртада юрт шаъни бор.

🇺🇿🇺🇿 @yoshkuchman
Олис ўлкаларга бордим, эсни олгулик қадамжоларини кўрдим, кузатдим, лекин, биласизми, Oна тупроғинг, қишлоғинг, Ватанинг ҳавоси, барибир бошқача. Халқаро мусобақаларга чиқиш олди кўз ўнгимдан қишлоғим кўчалари, соддадил қўни-қўшниларим, яқинларим, Андижону Тошкент йўллари лип-лип ўтаверади. Қайтгач, баҳузур нафас оламан доим...

🇺🇿🇺🇿 @yoshkuchman
Channel photo updated
Forwarded from YOSH KUCH
ҚОРХАТ

Қўлингизда ярқираб турган бу хат – қорхат, укам,
Қўлга тушдингиз, иложсиз, белни боғлайсиз маҳкам.

Бисти панжум йиғилурмиз улфати чор, ўргилай,
Ҳарнаки топган – таянган бўлса ночор, ўргилай.

Ўн қадоқ гўшт, бир қази – тошкентча “норин”, дейдилар,
Қўлга тушгач, хоҳ ранжи, хоҳ оғрин, дейдилар.

Иссиқ уйда сиз мулозим, биз таралло қилгумиз,
Мияни қўлга қоқиб бергунча ялло қилғумиз.

Воқеан, ёддан чиқай дебдир талабнинг тантиси,
Яхна гўшт, япроқ қази – закускамизнинг мантиси.

Ким келур эркан десангиз: сақлабон эски удум,
Мен бўлурман, мавлавий Шайх, мулла Уйғуни фўрум.

Ёз ҳам ўтди, куз ҳам ўтди, қорга чўмди боғлар,
Боғингиздан бир ғужум ҳам тотмади ўртоғлар.

Собиро, тан бер ўзинг ҳам, биз каби меҳмон қани,
Борми инсофинг, оромизда ушлаган нон қани?

Балки бу суҳбат аросида ечилгуси тугун…
Хулласи, ман ярғабу бўлсин зиёфатлар тўкун,

деб Ғафур Ғулом.

1945 йил 16 ноябрь

https://www.tgoop.com/yoshkuchman
Forwarded from YOSH KUCH
“Бадри Шоший соний, замон адабиётининг ширин лисони, суҳбатнинг жони, дўстларнинг меҳрибони, “Машраблар қиссаси”нинг қаҳрамони латифагўйларнинг хазинаю кони, яъни биродарим Ғафур Ғуломий қорхатига мувофиқ

ТАКЛИФНОМА

Ассалом эй дўсту қадрдон Ғафур,
Файласуф ҳозиқу Луқмон Ғафур!

Ҳафталар ўтди, ўзим чиқмадим.
Сиғмаганим жойга бошим тиқмадим.

Мақсад ўлиб, дўстларимни бир кўриш.
Бир чақириб бошларидан ўргилиш.

Ўйлаганинг бўлсаки: “Қилган ароз!…”
Мен киму мен сизга қилиб бунда ноз!

Ёлғиз ўтиб ҳар куниму ҳар кечам,
Аҳли аёл ила мунаввар кечам.

Гулшан ила бўлса гулистон чаман,
Равшан этиб равшани ширин зақан.

Сув каби бир умр ўтар шу қиёс,
Қисқа қилиб сўзни, қилай илтимос.

Истасангиз кулбага меҳмон бўлиш,
Дўсту қадрдон танига жон бўлиш:

Қази, узум, мантию, ёғлиқ патир
Йўқласа ким-кимни қадр ўрнатар!

Соқиё суҳбат майига, қачон бир қонаман
Улфатий ҳамжинс истаб ҳар кеча тўлғонаман.

Ҳурмат билан мезбон: Собир Абдулла

1945 йил 17 ноябрь.

https://www.tgoop.com/yoshkuchman
...Навоий театрида Мутаваккил Бурҳоновнинг саксон йиллиги тантаналари бўлди.
Одатдагидай, оғзаки ва жилдланган ёзма мақтовлар, ёрлиқлар, қўшиқлар, мусиқа... Чала расмий доиралар шоша-пиша, номигагина ташкил этгани учунми, бу йиғин ҳаяжону самимиятдан йироқроқ эди.
Шу сабабдан бўлса керак, ундан ҳеч нарса эсимда қолгани йўқ.
Эсимда қолгани – Мутаваккил Бурҳонов!
Йиғиннинг охирида ниҳоятда ориқ ва ниҳоятда жиддий мўйсафид саҳнага чиқди. У ҳеч кимга парво қилгани йўқ. Мажлисни эътибор билан кузатиб ўтирган замонга ҳам, давронга ҳам бурилиб қарамади.
– Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, – деди у, ярашиқли кескин бир тарзда қўлларини қовуштирганча, залга қараб “Ихлос” сурасини ўзига хос оҳангда – бўлиб-бўлиб, кесиб-кесиб ўқий бошлади:
– Қул ҳуваллоҳу аҳад!.. – деди у ўнгга қараб.
– Аллоҳус сомад!... – деди чапга қараб...
Мутавваккил Бурҳонов сурани охиригача ўша зарбда – ўнгу сўлга илкис-илкис қараб-қараб ўқиди.
Бастакор сурани ўқиб бўлгач, юзига енгил фотиҳа тортди-да, дафъатан:
– Абдурауф Фитрат! – деди... ва шоирнинг гўзал бир шеърини ўқишга тутинди.
Шеърни тушунган ўқисин! Айниқса, бу тушунган истеъдодли бўлса, шеър янада теранроқ ва гўзалроқ туюлади.
Мутаваккил Бурҳоновнинг шеър ўқиши ҳамон ўша тарзда – оҳанг қилич билан кесилгандай, бўлиниб-бўлиниб жаранглади. Бу одамнинг саҳнада қўл қовуштиб туришидан, ҳаракатидан; сура ва шеърнинг ўқишидан залга эркин инсоннинг самимияти таралди...
Сўнг бастакор залга енгил бош эгиб, миннатдорлик билдирган бўлди-да, бошқа бир оғиз ҳам сўз айтмай, саҳнадан тушиб кетди.
Ажибфеъл бу одамнинг ўзини бундай тутишидан мен негадир завқландим. Кўнглига нима келса, шуни қилди-да! Баъзи бировлардай қилпилламади, ялтоқланмади...

Ташкилотчилар ресторанда бастакор шарафига камтарона базм уюштирган экан. Бордик.
Яна ўйин-кулги, ашулаю рақс... Ва, албатта, зиёлиликка даъвогар давраларда чайналган мақтовлар. Биров Мутаваккил Бурҳоновни мақтаб бундай дейди, биров ундай дейди...
Қарасам, давра ўзининг шавқи билан ўзи овора бўлиб кетиб, бастакорни унутаёзган: тўрга чиқмаган мўътабар мўйсафид якка-ёлғизгина ўтирибди. Мен шартта турдим-да, Мутаваккил аканинг ёнига бориб чўкдим. Бастакор навбатдаги нотиқнинг гапига ўша кескин оҳангда муносабат билдира бошлади:
– Қаранг, қаранг, – деди у киши менга. – Ёлғон айтаяпти! Ёлғон гапиряпти! Мени заррача билмайди! Мусиқамни эшитмаган! Қулоқ солманг! Қулоқ солманг! Қулоғингизни бекитинг!
Мен роса завқланиб куламан.
“Қирол яланғоч-ку!” деб юборган бола ҳақида эшитгансиз. Домла худди шу бола каби ростгўй ва самимий эди. У бирданигина мусиқасевар бўлиб қолган бу базмхўрларнинг асил қиёфасини аниқ кўриб турар ва уларнинг роль ўйнаши ғашига тегаётган эди.
Истеъдоднинг энг катта қисми самимиятдир.
Самимият – ростгўйликнинг,
адолатпарварликнинг,
озодликка интилишнинг,
ҳақ Сўзга ошиқликнинг,
ҳалолликнинг,
ёлғонни ёмон кўришнинг,
ватанпарварликнинг,
инсонпарварликнинг
ва яна қанчадан-қанча гўзал сифатларнинг ибтидоси – асосидир.
Самимият – хушомадгўйликдан,
маддоҳликдан,
ялтоқиликдан,
ёлғондан,
зулмдан,
зулмга бош эгишдан
ва яна сони минг иллатлардан нафратланади.
Бу иллатлар ўзларини қанча ниқобламасин, самимият бу ниқоб тагида нима борлигини дарҳол кўради.

©Усмон Азим, "Сўнгсўзлар"

Каналга уланиш
2025/01/05 18:32:52
Back to Top
HTML Embed Code: