Forwarded from ICRICH
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё тамаддунининг янги даври Самарқанд қоғози билан бошланган.
Самарқандда қоғознинг кашф этилиши, унинг Буюк Ипак йўли орқали Европа бозорларига етказиб берилиши, бунинг натижасида жаҳон миқёсида матбаачиликнинг вужудга келиши фан-техника ривожланишида инқилоб ясади. VIII асрдан XIX асргача нафақат Ўрта Осиёда, балки Яқин шарқ, Европа Испания, Франция ва Германияда ҳам Самарқанд қоғозида ёзилган.
Бу қоғозни ишлаб чиқариш технологиялари эса 5 аср давомида сир тутилган.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур шундай ёзади: “Оламда яхши коғаз Самарқанддин чиқар, Жувози коғазлар суйи тамом Конигилдин келадур. Конигил Сиёҳоб ёқасидадурким, бу қора сувни Обираҳмат дерлар”. Ушбу матндан кўринадики, қоғоз ишлаб чиқаришга мослаштирилган сув тегирмонлар ўтмишда жувози коғаз деб юритилган.
Маълумотларга кўра, Сиёб дарёсининг қуйироғида, унга Оби Машҳад ирмоғи келиб тушадиган ерида шаҳзода Абдуллахон ариғининг кўприги жойлашган. Бу кўприкдан юқори ва пастда Сиёб дарёсидан тарқаладиган ариқлар бўйлаб жуда кўп қоғоз тегирмонлар жойлашган. Тегирмонлар ёғоч, тош ва темирдан қурилган.
Самарқанд қоғозгарлари силлиқ, пухта ва кам сиёҳ кетадиган қоғоз ишлаб чиқарганлар. Қоғознинг ҳар икки томонига буғдой унидан қилинган аталасимон елим (оҳор) юпқа қилиб суркаб, сояда қуритилгандан сўнг, ақиқдан қилинган тиш ёки чиғаноқ – муҳра билан пардозланган. Қоғозни ялтироқ қилиш учун уни етти мартагача пардозлаганлар. Бу қоғоз “оҳор муҳрали” деб номланган. Ушбу қоғоз хаттот кўчираётганда агар хато қилиб қўйса, хатни сув билан ювиб қуритгандан сўнг янгидан ёзса бўлар эди. Айни шу қоғоздан турли қўлёзмаларни кўчириш учун махсус “ҳафтранг” деб аталадиган қоғозлар ва муқованинг ички томонига қўйиш учун “абри баҳор” қоғозлари ҳам ишланарди.
Амир Темур даврида қоғоз ишлаб чиқариш ҳунармандчиликнинг асосий тармоғи бўлган. XV асрда Самарқанд, Бухоро шаҳарлари ўша даврнинг қоғоз саноатида энг йирик маркази бўлган.
XVIII аср бошларида Самарқанд ва унинг атрофларида 42 та қоғоз ишлаб чиқариш корхонаси фаолият юритган.
Турли даврларда яшаган олимлар Самарқанд қоғозини юқори баҳолаб унга турли таърифлар берганлар. X асрда яшаган Мақдисий: “Хоразм камони, Шош идишлари, Самарқанд қоғозининг тенги йўқ эди”, дея таърифлайди. Абу Мансур Саолибий ҳам Самарқанд қоғозини Мисрникидан яхши дея таърифлайди. Султон Али Машҳадий фақат Самарқанд қоғозига ёзишга тавсия қилган. Кейинчалик Вамбери ҳам бундай эътироф этган: “Бухоро ва Самарқандда ишлаб чиқарилган қоғоз бутун Туркистон ва донғи кетган шаҳарларда ишлатилади”.
Нажмиддин Умар Насафий ўзининг “Китобу-л-қанд” номли асарида IX асрда Самарқандда қоғоз бозори борлиги, муҳаддислардан бири Абу Сулаймон Довуд Марвазий (ваф. 281/895 й.) ўша қоғоз бозорида даллоллик қилганлигини эслатиб ўтган. У Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Наср Розий Варроқ, Абу Али Исмоил ибн Яҳё Варроқий Самарқандий ва бошқа кўплаб қоғоз ишлаб чиқариш ҳамда унинг савдоси билан шуғулланган олимлар ҳақида ҳам қимматли маълумотларни ёзиб қолдирган.
Араб исломшуноси Эҳсон Зунуннинг таъкидлашича, қоғоз бозоридаги дўконларда варроқлар (яъни қоғозфурушлар) янги келган китоблар борасида фикр алмашиш учун йиғилиб турганлар.
#nomoddiymadaniymeros
Telegram | Instagram | Facebook

YOSH KUCH
Дунё тамаддунининг янги даври Самарқанд қоғози билан бошланган. Самарқандда қоғознинг кашф этилиши, унинг Буюк Ипак йўли орқали Европа бозорларига етказиб берилиши, бунинг натижасида жаҳон миқёсида матбаачиликнинг вужудга келиши фан-техника ривожланишида…
Қоғозга эҳтиёж унинг алоҳида ардоқланилишига сабаб бўлган. Фиқҳий манбаларда қоғозни исроф қилмаслик борасида турли ривоятлар мавжуд. Жумладан, XIV асрда яратилган “Салоти Масъудий” номли асарда қуйидаги сўзлар бор: “Ҳайрату-л-фуқаҳо ва хижлату-л-фузалода келтурубдурки, “Хожа Абу Ҳафс Кабир Бухорий айтибдурлар: “Мен таҳоратсиз ҳолимда қоғозфурушлар расталаридан ўтмас эрдим”.
Шунингдек, “Ҳайрату-л-фуқаҳо” асарининг бошқа бир ўрнида Имом Абу Ҳанифадан қуйидаги ривоят баён этилган: “Агар таҳоратсиз бўлсанг қоғоз сотиладиган жойга борма. Бу мусулмонликни улуғлашдир. Ёзилган қоғозларни оёқости қилиш, ҳарфларни хор қилишдир”.
Қоғознинг ардоқланиши унинг қийматини ошишига ҳам сабаб бўлган. Аҳмад ибн Қож Варроқ (IX–X) 800 динорлик меросининг барчасига қоғоз сотиб олиб, йиллар давомида унга ҳадис ёзгани, Абу Али ибн Шиҳоб эса қоғознинг ўзидан 1025 дирҳам фойда кўргани, яъни, 5 дирҳамга қоғоз сотиб олиб, унга девон битиб 200-150 дирҳамдан сотганидан илк ўрта асрларда ҳам саноатнинг бу соҳасидан унумли фойдаланганлар талайгина эканлигини кўрамиз.
Ўша даврдаги қоғознинг нархини бошқа нарх-наволар билан солиштирадиган бўлсак: аскарлар 20 дирҳамдан маош олган, яхши даромад топадиган ҳунармандлар эса ойида 10-15 дирҳам пул топган, зотан, ҳунарманднинг бир ойлик иш ҳаққига 2-3та қоғоз сотиб олиш мумкин бўлган. Шу сабабли ҳам манбаларда қоғозни исроф қилмаслик ва қадрлаш борасида кўрсатмалар берилган.
Самарқандда қоғоз ишлаб чиқариш ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда. Конигил қишлоғида ишлаб чиқариладиган қоғозлар хорижлик меҳмонлар эътиборида. Самарқанд ҳунармандлари ўзларининг қадимий қоғози шуҳратини янгидан тиклаш мақсадида илмий изланишларни олиб бориб, қадимий хомашёдан шу ернинг ўзида турли буюмлар тайёрламоқда.

Telegram
ICRICH
🔸Madaniyatshunoslik va nomoddiy madaniy meros ilmiy-tadqiqot instituti
🔸Institute for Cultural Research and Intangible Cultural Heritage (ICRICH), Uzb
🔸Научно-исследовательский институт культурологии и нематериального культурного наследия, Узбекистан
🔸Institute for Cultural Research and Intangible Cultural Heritage (ICRICH), Uzb
🔸Научно-исследовательский институт культурологии и нематериального культурного наследия, Узбекистан
Forwarded from ICRICH
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Koʻpkari
Chovagʻon-chavandoz chiniqqan, chapdast, qir-adir, soylik, toshloq, tik enishli qiyaliklarda har qanday xavf-xatarni yengib oʻtadigan, otni yaxshi koʻrib parvarishlay oladigan boʻlishi kerak. Aytishlaricha, koʻngli toza odamgina ot bilan tillasha oladi. Negaki ot tabitan juda sezgir jonivor: yaxshi-yomonni farqlaydi, nobop odamni oʻziga yaqinlashtirmaydi...
Ota-bobolarimiz xalq sayillarida, sunnat toʻylari, oʻgʻil uylash marosimlarida, birinchi farzand yoki nevara koʻrganda yurtga osh tortib, ketidan koʻpkari oʻtkazganlar. Bu shavqli musobaqa niyat qilganlarning sovrinlari, aholining oʻzaro oʻrtaga qoʻygan qimmatbaho mukofotlari asosida tashkil qilingan. Ishqiboz chavandozlar orasida gashtak koʻpkari ham taʼsis etilib, havasmand tomoshabinlar bu olishuv uchun oʻz himmatlaricha sovrin tikkanlar.
Chavandozlik xislati bobodan nabiraga, otadan farzandga, hamqishloq chavandozlardan yosh ishqiboz chavandozlarga oʻtib kelgan. Bolalar yoshligidanoq jonivordan qoʻrqmaslikka, otni toʻgʻri abzallashga, ot ustida muvozanat saqlashga oʻrgatilgan. Uloqni oyoq taqimi ostiga olish, koʻpkarida gʻirromlik qilmaslik, raqib chavandozga shikast yetkazmaslik, halollikdan saboq berilgan.
#nomoddiymadaniymeros
Telegram | Instagram | Facebook
Chovagʻon-chavandoz chiniqqan, chapdast, qir-adir, soylik, toshloq, tik enishli qiyaliklarda har qanday xavf-xatarni yengib oʻtadigan, otni yaxshi koʻrib parvarishlay oladigan boʻlishi kerak. Aytishlaricha, koʻngli toza odamgina ot bilan tillasha oladi. Negaki ot tabitan juda sezgir jonivor: yaxshi-yomonni farqlaydi, nobop odamni oʻziga yaqinlashtirmaydi...
Chavandozlik xislati bobodan nabiraga, otadan farzandga, hamqishloq chavandozlardan yosh ishqiboz chavandozlarga oʻtib kelgan. Bolalar yoshligidanoq jonivordan qoʻrqmaslikka, otni toʻgʻri abzallashga, ot ustida muvozanat saqlashga oʻrgatilgan. Uloqni oyoq taqimi ostiga olish, koʻpkarida gʻirromlik qilmaslik, raqib chavandozga shikast yetkazmaslik, halollikdan saboq berilgan.
#nomoddiymadaniymeros
Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from "MILLIY TIKLANISH" RASMIY SAHIFA ️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#milliytiklanishga_ovozbering
Ustoz - kelajak me'mori
Kasb bayramingiz muborak bo‘lsin, aziz ustozlar, qadrli o'qituvchi va murabbiylar!
🖥 MTDP | Telegram
Ustoz - kelajak me'mori
Kasb bayramingiz muborak bo‘lsin, aziz ustozlar, qadrli o'qituvchi va murabbiylar!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from "Мilliy tiklanish" gazetasi
“Миллий тикланиш” газетасининг 2024 йил 17 октябрь 38-сонида:
🟢 Халқпарварлик феномени
🟢 "Миллий тикланиш" ва унинг номзодларига овоз беринг!
🟢 Квадроберлик балоси...
🟢 Ғарбни емирган дард хавфи
🟢 58, 64, 67 моддаларга асосланиб отилсин...
Web-иловада ўқиш
Web-sayt Telegram Facebook

Anyflip
«Milliy tiklanish» demokratik partiyasining ijtimoiy-siyosiy gazetasi
38_son -2024 Milliy tiklanish
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#20_октябрь
#таваллуд
#аржуманд
У бор даргоҳларда меҳр бор... ростлик, хослик, мослик бор – чинакам гармония бор. Моҳиятининг нуридан юракда эзгуликлар ғунчалайди, яқинига йўлаган инсон борки, тиниқ нуридан ёруғлашиб бораверади.
Шу боис ҳам Уни Аржуманд дея алқайдилар, кўнгиллар меҳварида асрайдилар.
Ҳиммату ҳикматингиз файзи ила уйғониб ва улғайиб яшаш бахти мингларча ворисларга насиб бўлсин, Аржуманд!
ЎЗБЕКни ИРОДАлар, ИРОДАЛИЛАР билан сийласин!
#Сиз_туғилган_кун_муборак