Telegram Web
📌Юнусобод туман Адлия бўлимининг 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида;

🔰Юнусобод туманида яшовчи эҳтиёжманд аҳолига “Саховат ва кўмак” жамғармаси хисобидан маблағ ажратиш, Юнусобод туманида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни “Эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”)га киритиш ҳамда чиқариш тўғрисида, Шунингдек, бошқа бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

⚜️Ўрганилган масалалар депутатлар томонидан овозга қўйиш йўли билан маъқулланди.

Каналга уланиш👇👇👇
🕊Telegram |📱Facebook |Instagram
Тошкентнинг «Қашқар» маҳалласида бўлганмисиз?

Бугунги кунда «Обод маҳалла давлат дастури» асосида юртимиздаги маҳалларда кўплаб ишлар амалга оширилди. Шу жумладан, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Қашқар» МФЙда ҳам ушбу дастур ижросига алоҳида аҳамият берилди.

– Маҳалламизда жами 3886 нафар фуқаро истиқомат қилади, – дейди биз билан суҳбатда маҳалла фуқаролар йиғини  раиси Анвар Тўхтаев. – Ўтган йили маҳалламизда узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш ҳамда асфальт ётқизиш ишлари олиб борилди. Болалар учун замонавий ўйингоҳлар ташкил қилинди ва «Яшил макон» дастури асосида кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бу иш ҳозир ҳам давом этмоқда.

ДАВОМИ👇👇👇👇
Шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, «Аёллар дафтари»га киритилган 202 нафар хотин-қизларга, 31 нафар боқувчисини йўқотган, 161 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага  ҳамда 193 нафар аҳолига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

– Фақатгина бу билан чекланиб қолмасдан, «Ёшлар дафтари»га киритилган 18 нафар талабаларнинг ўқишлари учун тўловнинг 50 фози маҳаллла томонидан тўлаб берилди, – дея суҳбатга қўшилди маҳалла раисининг хотин-қизлар масаласи бўйича ўринбосари Ҳикоят опа Тўхтасинова. – Баъзиларининг шартнома тўловлари эса ҳомий ташкилотлар  томонидан тўлиқ тўлаб берилган.

Шунингдек, маҳаллада аҳолини соғломлаштириш, болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш борасида ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш йўналишида 53-оилавий поликлиника мутасаддилари билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилган.

Суғдиёна Эшназарова
xabar.uz Каналга уланиш👇👇👇
🕊Telegram |📱Facebook |Instagram
САХОВАТ КЎРСАТИЛГАН ИНСОНЛАРДАН БИРИ

Юнусобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д. Муҳсимова, маҳалла хотин-қизлар фаоллари "Оқтепа" МФЙдаги 1- гуруҳ ногиронлиги Маъмура Йўлдошеванинг хонадонига бориб, ҳолидан хабар олди.
Ўтган йили Маъмура опанинг хонадани таъмирга муҳтож ҳолатда бўлган. Ҳокимлик томонидан ҳомийларни жалб қилиб, таъмирга муҳтож бўлган ювиниш хонаси ва ошхонадан тортиб, тўрт хонали уйини ҳам таъмирланди. Бундан ташқари кўзида катаракта жарроҳлик амалиёти орқали олиб ташланган. Бунга ҳам ҳомийлик ёрдами асосида пул маблағи берилган. Унга яқинда 49- Оилавий поликлиника томонидан ордер берилиб, "Нуронийлар" сиҳатгоҳида соғлигини тиклаб чиқди. Суҳбатда даволаниб чиққанликларини айтиб, Юртбошимиз томонидан аёлларга берилаётган эътибордан ҳурсанд эканлигини айтиб, дуо қилдилар. Суҳбатда, Маъмура опа саховатдан кўнгли чоғлигини сўзлаб, ёрдам қўлини узатган инсонларни дуо қилди.

Каналга уланиш👇👇👇
🕊Telegram |📱Facebook |Instagram
2025/06/27 06:54:58
Back to Top
HTML Embed Code: