Telegram Web
#dolzarb_mavzu

Аутстаффингни амалга ошириш кетма-кетлиги

Эслатиб ўтаман, аутстаффингда буюртмачи – қабул қилувчи деб, ижрочи эса – аутстаффер деб юритилади.

▪️Аутстаффинг жараёни қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади.

1. Буюртмачи, яъни қабул қилувчи ташкилот қўшимча ишчи кучига бўлган эхтиёжини ва керакли ишчи-ходимлар сонини аниқлайди ҳамда аутстаффинг хизматидан фойдаланиш бўйича аутстаффер ташкилотга таклиф (оферта) юборади.

2. Қабул қилувчи ва аутстаффер ўртасида аутстаффинг шартномаси тузилади.

3. Аутстаффер штатидаги ходимлардан қабул қилувчи ташкилотга юбориладиган ходимларнинг рўйҳатини тузади ва уларнинг меҳнат шартномасига уларни қабул қилувчи ташкилотга юбориш ҳақида қўшимча келишувлар тузади.

4. Шундан сўнг, аутстаффер ташкилот қабул қилувчи ташкилотга юқоридаги ходимларни етказиб беради. Аутстаффер ташкилот заруратга кўра, қабул қилувчи ташкилотда иш бошлаган ходимларнинг меҳнат шартномаси ва қўшимча келишув шартларига риоя этишини назорат қилади.

5. Қабул қилувчи ташкилот ходимларни қабул қилиб олади, уларни тегишли ишларга йўналтиради ҳамда ҳар ой давомида қабул қилинган ҳар бир ходим учун ишланган вақти ва иш ҳақи тўғрисида ҳисобот тузади. Шунингдек, аутстафферга хизматлар учун аутстаффинг шартномасида кўрсатилган шартлар асосида тўлов тўлаб боради.

6. Ўз навбатида аутстаффер ташкилот қабул қилувчи ташкилотда ишлаётган ходимларига ҳар ойда камида 2 мартадан иш ҳақи тўловларини тўлаб боради.

7. Аутстаффер ва қабул қилувчи ташкилот ўртадаги аутстаффинг шартномаси ижроси бўйича бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузади. Тўловлар бўйича хатлар ва талабномалар алмашиши мумкин. Ҳамда шартномага мувофиқ ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириб боради.

☝️Ушбу кетма-кетликни осмондан олмадик, бу Вазирлар Маҳкамасининг 706-сонли қарори билан белгиланган механизм.

P/S: Маълумот учун, аутстаффинг ҳақидаги постларимиз: биринчиси, иккинчиси ва учинчиси.

👉@yuristkadr
Бугун Тошкентдаги анқонинг уруғидан бошқа хамма нарса сотиладиган машҳур Янгиобод бозорини айландим. Исталган антиқа буюмларни топасиз бу ердан.

👉@yuristkadr
Маҳкумлар қизамиқдан қирғин хоҳлаганми?

Суд ҳукмига кўра, Наманган вилояти ҳудудида аҳоли орасида қизамиқ касаллиги кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб, бунинг натижасида 2023 йилда 1912 нафар, 2024 йил январь-февраль ойлари давомида 875 нафар фуқароларга қизамиқ касаллиги тарқалган, 25 нафар бемор қизамиқ касаллиги асоратида вафот этган.

Илгари сурилган айбловларнинг моҳиятига кўра, қизамиқ касаллиги аслида, айблов илгари сурилаётган, масъул шахсларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида тарқалиб кетган.

Бироқ, суд ҳукмининг қарор қисми мазмунан бошқачароқ тўхтамни ифодалаб қўйган. Яъни, гўё-ки, судланувчилар эпидемиологик суриштирув ўтказиш, касаллик занжирини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини қасддан кўрмаган, деб ёндашиб қўйилган.

Суднинг айнан шундай ёндашуви уларни, шу жумладан, икки нафар 60 ёшдан ошган врачларни суд залидан қамоққа олишга, алалоқибат эса, жазо сифатида озодликдан маҳрум қилишни танлашига хизмат қилган. Эҳтиётсизлик орқасида содир этилган деб баҳоланганида эди, қонун талаби (ЖК 50-м 10-қ) дан келиб чиққанда, балки озодликдан маҳрум қилиш жазосини танлашга ҳам асос қолмаган бўлар эди.

Биз суд ҳукмини таҳлилий кўриб чиққанимизда унда судланувчилар айнан ЖКнинг 257-1-моддаси 3-қисми билан малакаланган қилмишларини қасддан содир этган эканликларининг асосларини кўрмадик.

Шуни эътиборга олиниши керак-ки, ҳисоботларда касаллик фактларини қасддан яширганликка доир айбловдаги қасд масаласи бошқа мавзу ва бундаги қасдни ЖК нинг 257-1-моддасининг таркибини берувчи зарурий белгиларга ҳам қўшиб, талқин қилиниши хато.

👉 @Advokat_Abdullayev
Бу иш бўйича олдинга силжиш бор, лекин...

Ходимнинг айтишича, Казначейлик қўмитаси масъуллари унинг пул маблағларини МИБ Шайхонтоҳур тумани бўлимига ташлаб беришганини айтибди.

Бироқ, МИБ Шайхонтоҳур тумани бўлимидагилар "бизда кўринмаяпти" деётган экан.

Ходим қайтадан Казначейлик қўмитасига чиқса, улар "йўқ, мана кўриняпти уларда, биз ташлаб берганмиз" дейишяпти экан.

Шунақа, ҳозирча "футбол" давом этмоқда.

👉@yuristkadr
Forwarded from «YURIST VA KADR» NTM
🗣ДИҚҚАТ!!!

“YURIST VA KADR” NTM
да 17 февраль санасидан навбатдаги офлайн гуруҳ учун ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. Айтганча, бизнинг ўқув марказимизда янги иш бошлаган адвокатлар ҳам ўз билимларини мустаҳкамлаш мақсадида малакаларини ошириб кетишлари қувонарли ва уларнинг тингловчи сифатида бериб бораётган қизиқарли саволлари дарсларда юқори асмосферани яратмоқда.

☕️Офлайн тингловчилар учун дарслар оралиғида "Сoffee break" танаффуслари ҳам ташкил этилган. Энг муҳими тингловчилар таҳсил олиши учун қулай муҳит яратилган.

🗂Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали юристлар ҳамда амалиётчи мутахассислар томонидан олиб борилади.

Талабгорлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб боғланиши мумкин 👇🏻

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM
Аутстаффинг_шартномаси_намунаси.docx
19.9 KB
#dolzarb_mavzu
#namuna

Аутстаффинг шартномасидан намуна.

Ҳабарингиз бор, ўтган хафта давомида аутстаффинг амалиётига оид бир нечта постлар эълон қилдик.

Аутстаффинг қонунчилик билан жорий қилиндими, барибир бу амалиёт энди ишлаши керак.

Ваъда қилганимиздек, юқорида АУТСТАФФИНГ ШАРТНОМАСИдан намуна беряпмиз.

Бемалол фойдаланишингиз мумкин.

👉@yuristkadr
Буйруқ МК 157-модда.docx
15.7 KB
#namuna

Керакли ҳужжатдан намуна.

Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишда хатоликларни кузатяпмиз.

Ўзи, аслида меҳнат шартномасини келишувга кўра бекор қилиш низосиз ва иш берувчи учун қулайроқ усул.

Барибир ҳар эҳтимолга қарши меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилишга оид ҳужжатлардан намуна беряпман:

биринчиси, иш берувчи ва ходим ўртасидаги қўшимча келишув;

иккинчиси, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ.

Фойдалансангиз бўлади.

👉@yuristkadr
Forwarded from Mehnat huquqi (Miryoqub Raximov)
project-4417-v3 (1).pdf
115.9 KB
O‘zbekiston Respublikasining Mehnat kodeksining 333-moddasiga o'zgartish kiritilishi mumkin.

Taklif etilayotgan loyihaga ko'ra
“Xodimga to‘lanishi lozim bo‘lgan pulli kompensatsiyaning miqdorini hisoblashda kechiktirilgan to‘lov miqdori O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki asosiy stavkasining to‘rt foiziga ko‘paytiriladi, so‘ngra ushbu miqdor kechiktirilgan kunlar soniga ko‘paytiriladi (kechiktirilgan to‘lov * (asosiy stavka * 4 foiz) * kechiktirilgan kun = pulli kompensatsiya)”.

Amaldagi miqdor turli bahslar va ish beruvchilarning e'tirozlariga sabab bo'layotgan edi.
Бизда адвокатнинг бир хафтада 10 соат, бир ойда 40 соат, бир йилда эса 480 соат вақти тергов ва суд органларида шунчаки кутиш билан ўтиб кетади.

👉@yuristkadr
"Алламжанов иши" бўйича суд ҳукми ўқилди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Манба

👉@yuristkadr
Forwarded from «YURIST VA KADR» NTM
"Юрист ва кадр" ўқув марказида бўлиб ўтаётган дарс машғулотларидан лавҳалар

Айни дамда ўқув марказимизда ОНЛАЙН дарслар бошланди.

Бугунги дарс жараёнлари "Юрист ва кадр" ўқув марказининг малакали мутахассисларидан бири, марказимиз раҳбари Раъно Исамитдинова томонидан ўтилмоқда.
Тингловчилар ўзларини қийнаб келаётган саволларига онлайн дасрларимизда ҳам жонли жавоблар олишади.

Меҳнат ҳуқуқини биз билан ўрганинг! Марҳамат ўқув курсларимизга ёзилиш учун сиз ҳам рўйхатдан ўтинг.

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
      +99890-993-18-80
+99897-731-40-30
     
📍Ўқув маркази локацияси

TelegramIInstagram IYoutube
#kazus

Меҳнат шартномасини бекор қилиш таърифини медиатив келишуви билан ўзгартириб, судда ижобий натижага эришиш мумкин.

Иш берувчи ходимни интизомий жазо сифатида, МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-банди билан, яъни меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги муносабати билан бекор қилди.

Ходим буни қабул қила олмади: ахир ўзиз ўйлаб кўринг, “статья билан бўшатилган” деган гап кимга ҳам ёқарди. Хуллас, ходим ишга тиклаш ҳақида судга даъво аризаси киритди ва суддан ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқни бекор қилишни ҳамда унга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириб беришни сўради.

Суд жараёни бошланди, 2 та суддан кейин вазият ходим томонида эканлиги яққол кўриниб қолди.

Аслида, ходимга унақа кўп нарса керак эмас эди, уни судга даъво киритишга ундаган асосий сабаб, “статья билан” бўшатилгани эди ва бу унинг ғурурига теккан эди.

Буни иш берувчи томонида қатнашаётган адвокат фаҳмлаб қолди ва ходим билан яқиндан гаплашиб ўзаро келишувга келишни ва судни тинч йўл билан тугатишни таклиф қилди. Адвокат меҳнат шартномасини бекор қилиш таърифини МК 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандидан (яъни “статья билан” бўшатишдан), МК 157-моддаси бўйича тарафлар келишувига кўра бекор қилишга ўзгартириш мумкинлигини билдирди. Агар ходим рози бўлса, бу бўйича медиатив келишуви тузилишини, фақат бунинг учун ходим судлашиш ниятидан қайтиши кераклигини, бу нарсаларнинг барчаси ўзаро келишувда кўрсатилишини тушунтирди.

Ходим ҳам бунга рози бўлди, натижада иш берувчи ва ходим ўртасида медиатив келишуви тузилди ҳамда суд иши тарафларнинг келишуви билан тугатилди.

Якунда иш берувчи келишувда ёзилганидек, меҳнат шартномасини бекор қилиш таърифини МК 161-модда иккинчи қисми 5-бандидан, “меҳнат шартномаси МК 157-моддасига асосан тарфларнинг келишувига кўра бекор қилинган деб ҳисоблансин” деган жумлаларга ўзгартирди.

Ўз-ўзидан ходим ҳам ишга тикланмади ва иш берувчи каттагина суммадан қутулиб қолди. Ходим эса, “статья билан” бўшатилган деган ёқимсиз мақомдан халос бўлди. Натижадан ҳар икки томон ҳам рози.

👉@yuristkadr
2025/02/22 15:37:35
Back to Top
HTML Embed Code: