Telegram Web
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота — "Мактабда ўқимайман деб тур, боряпман"

Ургут тумани кўчалари бўйлаб 9-синф мактаб ўқувчисининг автомашина бошқариб юргани — ИИБ.

———-
Ota — “Maktabda oʻqimayman deb tur, boryapman”

Urgut tumani koʻchalari boʻylab 9-sinf maktab oʻquvchisining avtomashina boshqarib yurgani — IIB.

@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Savdo-sanoat palatasi viloyat hududiy boshqarmasi boshlig‘i Dilshod MUSINOV birinchi o‘qituvchisini telefon orqali tabrikladi


@Zarnews_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ushbu videodagi holatlar Sizning xonadoningizda xam boʻlishi mumkin-mi?

Eng achinarlisi, arzimas koʻringan mana shu holatlar insonlarning is gazidan zaharlanishlariga sabab boʻlmoqda.

Hurmatli fuqarolar, xonadoningizni isitish tizimlarini ishlatishdan oldin shamollatish (havo almashtirish) tizimlarini tozaligini nazoratdan oʻtkazing.

O‘zingiz va yaqinlaringiz hayoti va sog‘ligiga befarq bo‘lmang!

Samarqand shahar Favqulodda vaziyatlar bo'limi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчиларнинг устамалари оширилади

Президент иштирокидаги йиғилишда таъкидланишича, муаллимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш албатта давом эттирилади.

Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш йўлга қўйилади.

Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.

Мисол учун, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса – 50 фоиз, директор жамғармасидан 40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса, яна 70 фоиз устама олади.

Шу тариқа унинг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади.

Ўқитувчилар учун 1 минг доллар маош бугун реал ҳодисага айланиб бораётганини шу мисолда яққол кўриш мумкин.

@Zarnews_uz
Янги йилдан бошлаб хусусий секторда ўқувчи ўринларини кўпайтириш учун мактаб очадиган тадбиркорларга 20 миллиард сўмгача кредит ажратилади. Кредит фоизининг асосий ставкадан 1,5 баробар ошган қисми бюджетдан қопланади.

Шунингдек, янги қуриладиган хусусий мактаб бинолари учун коммунал харажатларнинг 50 фоизи 5 йил муддатгача бюджетдан тўлаб берилади.

Тадбиркорлар ўз ҳисобидан мактаб қурса, унга кетган харажатлар фойда солиғидан икки йил давомида тенг улушларда чегириб ташланади.

@Zarnews_uz
Туман ва шаҳар ҳокимларига ҳар ҳафтада мактаблардан хабар олиш, камчиликларни бартараф этиш, муаллимлар билан яқиндан суҳбат қуриб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ишларини кучайтириш топширилди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига янги баҳолаш тизими татбиқ қилинаётган, лекин таъмирга муҳтож 300 та мактабни жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини олти ой муддатда якунлаш вазифаси қўйилди.

Бундан буён ҳудудларнинг биринчи раҳбарлари фаолиятига баҳо беришда таълимнинг сифати, мактаблардаги шароит, ўқитувчиларнинг қадр-қиммати асосий мезонлардан бири бўлиши белгиланди.

@Zarnews_uz
Иқтидорли ёшларни селекция қилиш тизими янги босқичга олиб чиқилади. Бунинг учун халқаро даражада фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этилади.

Рағбатлантириладиган халқаро фан олимпиадалари сони 18 тадан 22 тага етказилади.

Бунда нуфузли халқаро олимпиадада олтин медаль олган ўқувчига – 170 миллион сўм, кумуш медалга – 102 миллион сўм, бронза медаль учун – 68 миллион сўм мукофот пули берилади.

Шу билан бирга, ана шу ўқувчиларнинг ўқитувчилари 50 миллиондан 150 миллион сўмгача мукофотланиб, уларга бир йилда 100 фоизлик устама олиш имкони яратилади.

Илк бор халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар жамоаси раҳбарларини ҳам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган фарзандларимизни тантанали кутиб олиб, уларни ҳам қаҳрамонлар сифатида эъзозлаб, халқимизга танитиш зарурлиги таъкидланди.

@Zarnews_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Воҳидовга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бронза медални қўлга киритган бўлса, қизларимиз иштирокини 12-ўринда якунлади.

———

Jahongir Vohidovga viloyat hokimining tashakkurnomasi va esdalik sovgʻalari topshirildi

Vengriya poytaxti Budapesht shahrida oʻtkazilgan 45-Butunjahon shaxmat olimpiadasida Oʻzbekiston erkaklar terma jamoasi bronza medalni qoʻlga kiritgan boʻlsa, qizlarimiz ishtirokini 12-oʻrinda yakunladi.

Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/0km2

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўзгарди

——-

Narpay tuman tibbiyot birlashmasi rahbari o‘zgardi


Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/qv7f

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
#2024_йил_1_октябрдан

🔰 Қонунчиликка кўра, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасигача тўланган ҚҚСнинг 20 фоизини республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади.

@Zarnews_uz
1 октябр куни об-ҳаво қандай бўлади?

“Ўзгидромет” 1 октябр, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, республиканинг аксарият ҳудуди, жумладан, Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.

@Zarnews_uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

@Zarnews_uz
2024/09/30 19:34:59
Back to Top
HTML Embed Code: