Доимо "яхши бўлган" ҳолимиздан эмас, ҳақиқий аҳволимиздан хабар бера оладиганимиз шахсларга муҳтож бўламиз, баъзан.
@ziyo_ashraf
@ziyo_ashraf
Қуръони карим ашула эмас, у завқланиш ва тараб учун эшитилмайди балки, ҳидоятидан баҳраманд бўлиш учун эшитилади.
Қуръони каримни тиловат қилган ёки эшитганда қалблар эриб, кўзлар ёшланиши мақсадга мувофиқ.
Ҳадиси шарифларда келишича Қуръон мунг (ҳузн) ила нозил бўлган. Саъд ибн Ваққос (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
"إن هذا القرآن نزل بحزن، فإذا قرأتموه فابكوا، فإن لم تبكوا فتباكوا"
Маъноси: "албатта, ушбу Қуръон мунг ила нозил бўлди. Бас шундай экан, уни ўқиганингизда йиғланг, агар йиғламасангиз ҳам йиғлашга ҳаракат қилинг" (Ибн Можа ривояти. Исноди заиф).
Ҳадиси шариф Қуръони каримни ўқиганда қалбни ҳозирлаш, хушу билан ўқишга тарғиб қилади. Қачонки, Аллоҳнинг каломи хушу билан ўқилса, қалбларга ижобий таъсири бўлади ва кўзлар ёшланади. Бироқ, ҳадиси шариф инсонда Қуръон ўқир экан хушу ҳосил бўлмаса, унга интилишга чақиради. Шояд шунда, хушу пайдо бўлиб, кўзга ёш келса.
Ушбу маънода турли йўллардан яъни бир қанча саҳобалардан ривоят қилинган ҳадис гарчи санади заиф бўлса-да, ривоят йўллари ва шавоҳидлари кўплиги туфайли фазоилул аъмолда амал қилишга яроқли бўлади.
Зеро, Қуръони каримни ўқиганда уни тадаббур қилиб, Ундаги ваъидларни ўйлаб, қалбдан йиғлаш бу машруъ ва мустаҳаб амалдир.
Имом Нававий ўзининг машҳур "аттибён фий одоби ҳамалатил Қуръон" номли рисоласида бу ҳақда алоҳида боб очиб, Қуръони каримни тиловат қилиб йиғлашни орифлар сифати, солиҳ бандалар шиори эканини айтади, сўнгра солиҳ салафларнинг бу борадаги ибратомуз ҳолатларидан намуналар келтиради.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ўзлари айрим саҳобалардан Қуръон ўқиб беришини сўрар ва маълум жойга етганда кўзларидан шашақатор ёш оқаётган бўларди.
Чунки, Қуръони карим оятлари тадаббур ва тааммул қилиш, панд-насиҳат олиш учун нозил бўлган. Агар у шу мақсадда тингланса ёки тиловат қилинса, қалбларни эритади, кўзни намлантиради ва қалб чигилини ёзиб, унга илоҳий бир ҳузур бахш этади.
Бугунги кунда айрим юртларда Қуръони карим фақат тараб учун ўқилиши ва қори тегишли оятларни такрор-такрор ўқиб, мақомда авжига чиқарганда йиғилганлар азбаройи завқланиб кетиб "Аллоҳ!.. Аллоҳ!.." деб бақир-чақир қилишлари ғоят ачинарли ҳолдир. Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин.
Қуръони каримни эстетик завқ учун эшитиш унинг моҳиятига ҳам зиддир.
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:
"كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِّيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ"
"(Эй Муҳаммад, ушбу Қуръон одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз Сенга нозил қилган муборак бир Китобдир" (Сод сураси: 29-оят).

Катта портлаш ёхуд оламнинг яралиши
Бугуннинг физик ва астрономлари тахминича, коинот 13,799 ± 0,021 миллиард йил аввал вужудга келган. Унгача у бир бутун масса ҳолида сингуляр вазиятда бўлган ва мазкур вужудга келиш олдидан у ўта қаттиқ қизиган. Бу ҳарорат фанда планк ҳарорати деб аталади ва у коинотда мавжуд бўлиши мумкин бўлган энг юқори ҳарорат деб билинади.
Олимлар фикрича, мазкур ҳарорат сингуляр ҳолатдаги борлиқнинг портлашига сабаб бўлган ва оламнинг бугунги ҳолатда пайдо бўлиши шу тариқа бошланган. Ва у ўшандан бери давомли равишда кенгайиб бормоқда.
Фанда "катта портлаш" деб юритилувчи ушбу назария бугунги кунда космологиядаги энг кучли модел ўлароқ қабул қилинган бўлиб, у ўзидан аввалроқ ҳукмрон бўлган назария бўлмиш "коинотнинг азалий ва абадий ҳолатда эканлиги" ҳақидаги қарашни инкор этади.
Сингуляр ҳолат коинотдаги ҳамма нарсанинг бир-бутун масса ҳолида бўлишини англатади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
"أَوَلَمْ يَرَ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ كَانَتَا رَتْقًا فَفَتَقْنَاهُمَا"
Маъноси: "куфр йўлини тутганлар билмайдиларми, осмонлар ва Ер (аввал) бир бутун нарса бўлганини ва биз уни ажратганимизни" (Анбиё сураси: 30-оят).
Ушбу ояти карима ғоят дақиқлик билан катта портлаш назариясини тасдиқлайди. Унда ишлатилган сўзлар инсонни ҳайратга солади. Зеро, Аллоҳ таоло коинотни аввал бир бутун, яхлит масса ҳолатида эканлигини айтиб, "ратқ" сўзини ишлатди.
Ҳатто, қадимги тафсир китобларимизда ушбу сўз "бир-бирига ёпишган, ўзаро киришиб кетган, бир бутун, яхлит нарса" дея изоҳланган.
Бу сўз коинот катта портлаш орқали пайдо бўлишидан аввалги сингуляр ҳолатини тасвирлайди.
Шундан сўнг, Аллоҳ таоло уни ёриб, бир-биридан ажратганини "фатқ" сўзи билан ифода қилди. "Фатқ" сўзи луғатда ёрмоқ, ажратмоқ, чокларидан сўкиб ажратиб олмоқ маъноларига далолат қилади. Ратқ сўзи эса агар иш ҳаракат номи (масдар) ўлароқ ишлатилса, ямаш, бирлаштириш маъноларига далолат қилади. От ўлароқ эса юқорида айтилганидек, бир бутун яхлит нарса маъносини англатади.
Ушбу сўзларда нафақат илмий ҳақиқат ўта аниқлик билан ифодаланган балки, луғавий мўъжиза ҳам яширинган. Зеро, "ратқ" луғат жиҳатидан "фатқ"нинг зидди ҳисобланади. Шу билан бирга уларнинг вазни ҳам бир хил сулосий мужаррад. Фақат бош ҳарфлари ўзгаряпти ва бир-бирига қарама-қарши маънога эга бўляпти.
Машҳур муфассир ва муаррих Ибн Жарир Табарий ушбу ояти карима тафсирида қуйидагиларни айтади:
"أولم ينظر هؤلاء الذي كفروا بالله بأبصار قلوبهم فيروا بها ، ويعلموا أن السماوات والأرض كانتا رتقا ، يقول : ليس فيهما ثقب ، بل كانتا ملتصقتين ، يقال منه : رتق فلان الفتق ، إذا شده "
Маъноси: " (яъни) Аллоҳга куфр келтирганлар қалб кўзлари ила назар солиб, у орқали кўрмасларми, билмасларми, осмонлар ва Ер (бир вақтлар) бир-бутун ҳолатда бўлганини... Аллоҳ таоло айтяптики, ўша вақтда осмонлар ва Ер орасида бирон-бир тешик, ёриқ йўқ эди балки, улар бир-бирига жипс ёпишган ҳолатда эди. Шу боис ҳам араблар бирор кимса бирор нарсадаги ёриқ ёки чокни ямаб, бирлаштирган бўлса "رتق فلان الفتق" дейдилар (муфассир бу сўзлари билан ратқ ва фатқ сўзларининг луғавий маъносини очиқламоқда.-тарж).
Яна ўз сўзимизга қайтсак. Ушбу ояти карима борлиқнинг аввал бир-бутун ҳолатда бўлганлиги ва сўнгра бир-биридан ажратилиб, ушбу бепоён коинот вужудга келганлигига далолат қилади.
Катта портлаш вужудга келганидан бери коинот мудом кенгайишда эканлигини бугун илм-фан такрор-такрор тасдиқламоқда. Лекин, бу кенгайиш ташқаридан кузатиладиган кенгайиш эмас.
Мисол учун бир хона ичида бирор шарни пуфлаб шиширсангиз унинг бошланиш нуқтасини, қайси томонга қараб кенгаяётганини кузатишингиз мумкин. Коинотнинг кенгайишини бир нуқтадан кузатиб бўлмайди. Чунки, коинот ва бутун борлиқ йўқ жойдан пайдо бўлган ва мазкур борлиқ ўзининг замон ва макон ўлчамлари билан биргаликда кенгайиб бормоқда. Яъни, бўш жойда юз бермаяпти бу ҳолат.
Аллоҳ таоло бошқа бир ояти каримада бу ҳолатни қуйидагича тасвирлайди: "وَٱلسَّمَآءَ بَنَيْنَٰهَا بِأَيْيْدٍۢ وَإِنَّا لَمُوسِعُونَ" "самони қудрат ила яратдик. Ва биз уни кенгайтирувчидирмиз" (Зориёт сураси: 47-оят).

Ояти каримада диқатимизни тортадиган нарса "Мувсиъувн" дея "кенгайтириш" давом этиб боришига ишора қилинганлигидир. Зеро, араб тилида бирор иш ҳаракат исми фоил яъни аниқ даражадаги сифатдош шаклида ифодаланса, у ҳолат давомийлик табиатига эга эканлиги англашилади.
Ояти карима коинотнинг мудом кенгайишда бўлишига шу тариқа ишора қилган.
Яна бир қизиқ факт. Ҳозирги замон физик, астроном ва астрофизиклари, космологлари борлиқнинг портлаш орқали кенгайишни бошлаб вужудга келишидан илгариги ратқ ҳолати яъни сингуляр ҳолатидан аввал қандай ҳолатда бўлган(?), бутун борлиқнинг яхлит масса ҳолида бўлиши қандай юз берган(?), деган саволларга ҳам жавоблар топишга уринганлар.
Мазкур жавоблар инсонни ҳайратда қолдиради ва умуман исломдан йироқ бўлган, ҳатто бирор динга эътиқод қилмайдиган олимларнинг ҳам бу борадаги қарашлари борлиқнинг йўқдан бор этилганлигини тасдиқлайди.
Жумладан, Стивен Хокинг, Лоуренс Краусс ва Майкл Мартинлар оламнинг катта портлашдан аввалги сингуляр ҳолати умуман йўқ жойдан вужудга келган бўлиши мумкин деган фикрни илгари сурадилар.
Албатта, коинотнинг, борлиқнинг, барча макон ва замоннинг йўқдан бор қилувчиси Аллоҳ бўлгач, ҳамма нарса йўқликдан бор бўлади-да!.. Зеро, азалда фақат Аллоҳ бўлган ва У билан бирга ҳеч нарса бўлмаган. Аллоҳ Ўзининг чексиз қудрати билан борлиқни ва ундаги барча нарсаларни йўқдан бор қилган.
Мана шу - соғлом ақлга тўғри келадиган энг тўғри эътиқоддир.

Вафо деган улуғ хислат бор,.. олийжаноб ва шарафли инсонлардагина топиладиган. Бундай кишилар ўз яқинлари, ёр-дўстлари, устозлари ва жуфтларига вафодор бўладилар, аҳдга содиқ қоладилар, уларнинг ортидан хайрли дуолар қиладилар.
* * *
Яхши одамлар, улуғ зотлар ўзлари билан маълум муддат бирга вақт ўтказган, ҳамсуҳбат ва ҳамроҳ бўлган кишиларга уларнинг ҳамсуҳбатлик ҳаққини сақлаб қоладилар. Узоқ вақт кўринмай қолишса, эслаб, суриштирадилар. Кўнгил сўрайдилар. Дуоларда эслайдилар. Хуллас, уларга вафо қиладилар, жафо қилмайдилар.
Муҳаммад ибн Восеъ (раҳимаҳуллоҳ): "банда токи, ўзи билан бир соат муддатга бўлса ҳам ҳамсуҳбат ва ҳамроҳ бўлган кишиларга яхшилик қилмагунча эҳсон мақомига ета олмайди", дер эдилар. Ва қачонки, қўй сотсалар ҳам муштарийга унга эҳсон билан муомала қилишни васият қилар ва "бу билан бирга вақт ўтказганмиз, бизга қадрдон бўлиб қолган" дер эдилар.
Биз бир соат дея таржима қилганимиз ибора айнан 60 дақиқани англатмайди. Балки, "соат" вақтнинг ҳар қандай бўлаги дегани. Зеро, кун ва туннинг 24 соатлик саноғи жорий бўлишидан анча олдиндан араблар вақтнинг оз ёки кўп қисмига нисбатан соат сўзини ишлатганлар. Шунга кўра, юқоридаги жумладаги "бир соат" сўзи 10 минутни ташкил қилиши ҳам мумкин, 120 дақиқадан иборат бўлиши ҳам мумкин ва ҳоказо. Бугунги кунда эса соат сўзи кун ва туннинг 24 дан бир бўлагига нисбатан ишлатиладиган бўлиб қолди.
* * *
Агар вафо нималигини билмоқчи бўлсангиз энг аввало Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳаётларини ўрганинг.
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсониятнинг энг вафолиси эдилар. Атрофларида юзлаб асҳоблари бўлгани ҳолда қайсидир бирлари кўринмай қолса, сўраб-суриштирар ва ҳолидан хабар олардилар:
- "Маа фаъала фулан?" яъни "фалончига нима бўлди? Унинг ҳоли қандай?", дея сўрардилар.
- Солим*... (соғлом) яъни "хаста!", деган жавоб бўлса, бориб, зиёрат қилар ва ҳаққига дуолар қилардилар.
* * *
Оиша онамиз (разияллоҳу анҳо) ривоят қилишларича, бир куни бир кекса аёл Расулулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келди. Ва ўзини таништириш учун "мен жассома ал-музанийя" (Музайна қабиласидан Жассома) бўламан", деди. Шунда Набий алайҳиссалом уни танидилар ва "балки, сен Ҳассона ал-музанийядирсан" дея илтифот кўрсатдилар.
Жассома (جثامة) исми у қадар гўзал маънони ташимасди ўзида. У "тамбал", "серуйқу" ёхуд "ақли заиф" каби маъноларга далолат қиларди.
Набий алайҳиссалом унинг исмига вазндош бўлган бошқа бир гўзал сўзни топиб, "сен жассома эмас ҳассона"дирсан дер эканлар унга "жассома"дан кўра ҳассона исми кўпроқ мос эканлигини ҳам қасд қилган эдилар. "Ҳассона" эса ҳусн сўзидан олинган бўлиб, "ниҳоятда гўзал аёл" маъносинини англатади.
Бу аёл бир вақтлар Хадича онамизнинг ҳузурига келиб турадиган дугоналаридан эди. Набий алайҳиссалом ўз аёллари Хадичага бўлган вафоларининг самараси ўлароқ бу аёлга ҳам илтифот кўрсатиб, иззат-икром қилдилар ва ҳол сўрадилар.
* * *
Бир куни Набий алайҳиссалом уйларининг ичкарисида эканлар, Хадича онамизнинг сингиллари Ҳола бинт Хувайлид келиб, у зот ҳузурларига киришга изн сўради. Ичкаридан унинг товушини эшитган пайғамбаримиз хурсанд бўлиб кетганларидан "اللهم هالة بنت خويلد" "ахир, бу Ҳола бинт Хувайлид-ку?!" деб юбордилар.
Чунки, унинг товуши Хадича онамизнинг товушини эслатиб юборган эди. Боз устига, бу аёл ўзлари учун энг суюкли бўлган аёлнинг синглиси эди.
Набий алайҳиссаломнинг оғизларидан беихтиёр чиққан бу сўздан ҳатто Оиша (разияллоҳу анҳо) онамизнинг рашклари келди. Синглисининг товушини эшитганларида бу қадар юраклари ҳаприқиб кетгани ёқмади ва Набий алайҳиссаломни Хадича онамизга рашк қилиб "Қурайш кампирларидан бўлган бир кампирни эслайвераркансиз-да?!" дедилар.

Саҳиҳайнда Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Набий алайҳиссалом уйларида қўй сўйилса, "бундан Хадичанинг дугоналарига ҳам юборинглар" дер эдилар. Оиша онамиз бунинг сабабини сўраганларида "мен унинг (Хадичанинг) севганларини севаман" дедилар.
Агар Сиздан вафо ҳақида сўрасалар, шуларни гапириб беринг.
-----------------------------------------------------------------
*Солим сўзи луғавий жиҳатдан "соғлом" маъносини англатади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида бирор киши касал бўлса, уни мариз яъни касал дейишдан кўра яхши ниятда "солим (соғлом)" деб аташарди. Бунда ёмон сўзлардан қочиб яхши сўзларни ишлатиш ҳамда Аллоҳ таолодан мазкур инсонга яхшилик, саломатлик тилаш ҳамда соғайишига умид ҳам мавжуд. Кўзи ожиз инсонга нисбатан басир (кўрувчи) сўзининг ишлатилиши ҳам шундан.

Мўмин киши ўзи ва оила аҳлининг эҳтиёжидан ортиқча миқдорда бойликка эга бўлишга интилиши жоиз. Агар бу орқали у инсон эҳтиёж соҳибларига ёрдам бериш, яқинларига мурувват кўрсатиш, силаи раҳм ва бошқа эзгуликларни амалга оширишни ният қилса, у инсонга бу иш мустаҳаб бўлади.
Мана шундай инсон ҳамма ишини йиғиштириб, ўзини ибодатга фориғ қилгани афзалми ёки қўлидан келадиган касбу кор ва тижоратида бардавом бўлиб кўпчиликка фойдаси теккани афзалми, деган саволга уламолар айтадиларки, иккинчиси афзал. Чунки, бу ҳолатда у инсондан келадиган манфаат кўпчиликка етади, ибодатга ўзини бағишлаганда эса бунинг манфаати фақат ўзида чекланиб қолади. Ваҳоланки, нафъи умумий бўлган иш, нафъи хос бўлган ишдан авлодир.
Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдураҳмон ибн Авф, Усмон ибн Аффон каби тижоратда моҳир бўлган кишиларни бундан қайтариб, ибодатга ўзини бағишлашга тарғиб қилмаганлар, балки, фарз бўлган ишларни бажарган ҳолда бойликни кўпайтиришларини маъқуллаганлар. Зеро, улар бу иш билан фақат ўзларини ўйламаганлар, балки ўзгаларга ҳам фойда етказишни қасд қилганлар.
Лекин, эҳтиёжидан ортиқча бойлик тўплашдан мақсад ўзгалардан ажралиб туриш, ўзини устун қўйиш бўлса бу иш гарчи ҳалолдан топилса ҳам макруҳ бўлади. Баъзи ҳанбалийлар эса шу мақсадда бой бўлишга интилишни ҳаром ҳам деганлар.
Юқорида манфаати кўпчиликка етадиган иш агар ҳалолдан бўлса манфаати ўзида қоладиган ишдан афзал дейилди. Чунки, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Жобир ибн Абдуллоҳ (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифларида "одамларнинг энг яхшиси уларга энг кўп фойдаси тегадиганидир" деганлар.
Абдуллоҳ ибн Умар (разияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинган бошқа бир ҳадиси шарифнинг бир қисмида эса "одамларнинг ичида Аллоҳга энг маҳбуби инсонларга энг кўп нафи тегадиганидир" дейилган. Табароний ривояти.
Умуман олганда, ўзгаларга фойда етказиш, инсонларнинг мушкулини осон қилиш, оғирини енгил қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг нечоғли ажри улуғ бўлган ишлардан эканлиги кўплаб ҳадиси шарифларда турли сўзлар билан ифода қилинган.
Ўзгаларга манфаат етказувчи инсонлар кўп фойдаларга эга бўладилар. Аввало, унинг ёрдами ила бирор эҳтиёжини раво қилган инсон чин ихлос ила унинг ҳаққига дуода бўлади ва Аллоҳ таоло унинг баракотидан ҳалиги инсоннинг молу давлатига барака беради.
Доим эзгулик ортидан қувиб, яхшилик улашувчилар ўзлари билмаган ҳолда яхшиликларга эга бўлиб борадилар. Чунки, улар ухлаб ётганларида ҳам кимдир улар ҳаққига дуойи хайр қилаётган бўлади. Ва Аллоҳ таоло ғойибона дуонинг шарофатидан Ўзининг лутфу инояти билан ҳаққида дуо қилинаётган яхши инсонга махфий равишда яхшиликлар ато этиб, махфий равишда унинг мусибатларини аритиб туради. Лутфнинг маъноси шу. Аллоҳ таоло тўп этиб осмондан тушгандек эмас, балки билинар-билинмас тарзда ишларнинг оқими билан унинг мушкулларини осон қилиб, ҳожатларини раво қилади, бойлигига баракалар киритади.
Фаросат эгалари буни билади, ҳис қилади, ортига назар солади ва Аллоҳга шукр қилади. Баъзилар эса махфий лутфни сезмайди. Ўтган кунларини эсламайди ва туғёнга кетишни бошлайди. Аллоҳнинг инъоми кўпайган сари яхшиликни ман қилувчи, бахилга айланиб боради ва фазилатини бой беради.
Анас ибн Молик (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида икки ака-ука яшарди. Уларнинг бири кўпинча Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, илмини оширар, бошқаси эса касб-ҳунар ортидан тирикчилик қиларди. (Яъни, акаси ҳунар ортидан пул топиб, укасини ҳам боқарди.) Бир куни ака-укаларнинг ишлаб пул топадигани Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га укасидан шикоят қилди. Шунда Набий (алайҳиссалом) "эҳтимолки, сен у (яъни уканг) туфайли ризқланаётгандирсан" дедилар.
Ҳадисни имом Термизий ривоят қилган ва "ушбу ҳадис ҳасан-саҳиҳ ҳадисдир" деган.

Сунани Термизийнинг шарҳларидан бўлмиш "туҳфатул аҳвазий"нинг соҳиби Муборакфурий Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу сўзларини қуйидагича шарҳлайди: "яъни: умид қиламанки, сен унинг баракаси туфайли ризқланмоқдасан, у сенинг касбинг туфайли эмас. Шундай экан, ўз касбу ҳунаринг билан тирикчилик қилаётганинг ила унга миннат қилма!".
Абдуллоҳ ибн Муборак газлама билан тижорат қилар ва "агар беш киши бўлмаганда тижорат билан шуғулланмас эдим", дерди. Улар: Суфён Саврий, Суфён ибн Уяйна, Фузайл ибн Иёз, Муҳаммад ибн Саммок ва Ибн Улайядир.
У тижорат учун Хуросонга борарди. Ва ҳар қачон даромад кўрса, ундан бола-чақасининг озиқ-овқати ва ҳаж харажати учун етарлисини олиб қолиб, қолганига юқорида зикр қилинган бешта биродарига яхшилик қиларди.
["Табақоту-л-ҳанобила": 1-жилд, 100-бет;]

Аббосийлар даврида волийлардан бири бир инсоннинг ер-мулкини тортиб олади. Зулмга учраган шахс оқил ва фозил кишилардан эди. У халифа Абу Жаъфар Мансур ҳузурига шикоятчи бўлиб бориб, шундай дейди:
- эй мўминлар амири, эҳтиёжимни айтаверайми ёки аввал зарбулмасал келтирайми?..
Султон:
- аввал зарбулмасал келтир!.. - деди ва уни диққат билан тинглай бошлади.
Ҳалиги одам сўз бошлади: "кичик гўдак бирор нохушлик билан юзлашса, дарров онасига югуради. Чунки, онасидан бошқа ёрдам берувчиси йўқ, деб ўйлайди. Каттароқ бўлиб, бироз кучга тўлгач, барча муаммоларида отасига мурожаат қила бошлайди. Негаки, унинг кучлироқ эканини билади. Яна ҳам улғайиб, эркак бўлгач, ҳаётида учрайдиган ҳақсизлик ва зулмларни бартараф қилишда волийга суяна бошлайди, бирор муаммога дуч келса унинг ҳузурига бош уриб боради. Чунки, волийнинг отасидан ҳам кучлироқ эканини билади. Агар волий унга ёрдам бермаса, адолат билан ҳукм чиқармаса, султоннинг ҳузурига боради. Зеро, султон волийдан ҳам кучлироқ эканини билади...".
Шу жойга келганда бояги одам султонга юзланиб "менинг бошимга иш тушди ва бу мамлакатда сендан-да кучлироқ ҳеч ким йўқ, магар сендан кучлироқ ёлғиз Аллоҳ бор. Агар менга адолат ва инсоф билан муомала қилсанг қандай яхши, бордию акси бўлса ишимни Аллоҳнинг ҳузурига олиб чиқишдан бошқа чорам қолмайди", деди.
- йўқ-йўқ, сенга албатта инсоф ва адолат қиламиз, деди султон ва волийга иккита мактуб жўнатди. Бирида тортиб олинган ер-мулкларни эгасига қайтаришга буюрди. Иккинчисида эса уни вазифасидан четлатганини эълон қилди.

Арафа кунининг фазилати
"Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Арафа кунидир", деганлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Бу кун фазилатда тенгсиз бир кун. Унда инсониятга юборилган энг сўнги рисолат, энг охирги дин тамомига етказилган. Динни тугал қилиш учун ва буни эълон қилиш учун Раб таоло айнан шу кунни танлаган.
"Бирор-бир кунда Аллоҳ таоло Арафа кунидагичалик кўп эркак ёки аёл бандани дўзахдан озод қилмайди... ".
Дуоларнинг энг афзали ҳам Арафа кунининг дуосидир. Шу боис, бу кунни дуо, истиғфор, тоат ва зикр ҳамда яқинлар, қариндош-уруғ ва дўсту ёр қалбига хурсандчилик олиб кириш каби савобли ишлар билан ғанимат билиш мақсадга мувофиқ.
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб дедилар: дуоларнинг афзали (фазилатда энг кучлиси) Арафа кунидаги дуодир. Ва мен ва мендан аввалги (барча) пайғамбарлар айтган энг яхши сўз: "Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Лаҳу-л-мулку ва лаҳу-л-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр"дир (Молик, Термизий ва Аҳмад ривоятлари).
Ториқ ибн Шиҳоб ҳикоя қилади: бир куни яҳудийлар Умар разияллоҳу анҳуга шундай дейишди: "сизлар бир оятни тиловат қиласизлар, агар у бизга нозил бўлганда эди, ҳеч иккиланмай, ўша оят нозил бўлган кунни ўзимиз учун байрам қилиб олган бўлардик". Шундай дея улар Моида сурасининг учинчи оятини айтишди. Шунда Умар разияллоҳу анҳу шундай дедилар: "албатта, мен у оятнинг қайси пайт нозил бўлгани, қаерда нозил бўлгани ва у нозил бўлар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда бўлганликларини аниқ биламан. У Арафа куни нозил бўлди. У нозил бўлаётганда Аллоҳга қасамки, биз жума куни Арафада эдик".
Бу кунда замоннинг фазилати, маконнинг фазилати, куннинг фазилати ва макиннинг (мазкур маконга йиғилган зотлар) фазилати ва буюк сафар ниҳоясининг фазилати жам бўлган. Бу кунда 24 йил давом этган буюк рисола, буюк калом, қайсики, тоғлар ҳам кўтаришга қўрққан калом якунига етказилган. Йигирма тўрт йил инсониятни нур ва раҳматга чулғаб турган ваҳийлар силсиласидаги сўнги ҳалқа зарб қилинган.
Набий алайҳиссалом марҳамат қиладилар (мазмуни): "Арафа кунининг рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан" (имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифга мувофиқ, ҳаж қилмаётганлар учун арафа куни рўза тутиш мустаҳабдир.
Арафа кунининг фазли, ундаги дуоларнинг фазли фақатгина Арафот тоғига йиғилган ҳожилар учун хос эмас, балки, барча мусулмонларни ўз ичига олади.
Ҳадиси шарифларда Набий алайҳиссалом: "Арафа куни, наҳр куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиз бўлади", дея марҳамат қилганлар. Ҳадисни сунан эгалари ривоят қилишган.

Ташриқ такбири ва ташриқ кунлари
Арафа куни бомдод намози ўқилгандан бошлаб, то ташриқ кунларининг охирги куни қуёш ботгунга қадар ҳар фарз намози ортидан жаҳрий тарзда такбири ташриқ айтилади. Ва бунинг ҳукми вожибдир. Аёллар махфий равишда яъни овозни баланд қилмасдан айтадилар.
Унинг кўриниши қуйидагича: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллааҳил-ҳамд”.
Ташриқ кунлари ҳайит кунидан кейинги уч кун ҳисобланади.
Бу кунларнинг ташриқ кунлари дейилишига сабаб шуки, «ташриқ» сўзи араб тилида бирон нарсани офтобга ёйиб, қоқи қилиш деган маънони англатади. Одамлар мазкур кунларда келгусига ғамлаб қўйишга мўлжалланган қурбонлик гўштларини бузилиб қолишидан сақлаш учун бўлакларга бўлиб офтоб нурига ёйиб, қуритар эдилар. Шунинг учун, бу кунлар ташриқ кунлари деб аталди. Шу боис, бу кунларда айтиладиган такбир ҳам «ташриқ такбири» деб юритилди.
Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: “Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилингиз!” (Бақара сураси, 203-оят). Муфассирлар бу «саноқли кунларни» ташриқ кунлари дейдилар.
Демак, такбири ташриқ арафа куни бомдод намозининг фарзидан сўнг айтиш бошланади ва ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозидан сўнг охирги такбири ташриқ айтилади. Шунда беш кун давомида умумий 23 та намоздан сўнг такбири ташриқ айтилган бўлади.

Ийд куни намозга чиқиб кетилаётганда ҳам ушбу такбирларни айтиш мустаҳаб ҳисобланади.
Аммо, уни жаҳрий яъни ўзгаларга эшитиладиган тарзда ошкора айтиш вожиб баъзи қавлларда эса суннатдир.
Ийдул-Азҳонинг биринчи куни дохил ташриқ кунларида рўза тутиш ман этилади. Чунки бу кунлар еб-ичиб, чинакам байрам қилинадиган кунлардир.
Нубайша ал-Ҳузалий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: “Ташриқ кунлари ейиш-ичиш ва Аллоҳни зикр қилиш кунларидир!” (“Саҳиҳи Муслим”).
Байрам ва ташриқ кунларида рўза тутиш ҳанафий мазҳабига кўра таҳримий макруҳ саналади. Яъни, бу кунларда рўза тутган инсон гуноҳкор бўлади аммо, рўзаси дуруст бўлади, валлоҳу аълам.

Карамли зотга айтилган мақтов унга қилинган дуо кабидир
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб дедилар: дуоларнинг афзали (фазилатда энг кучлиси) Арафа кунидаги дуодир. Ва мен ва мендан аввалги (барча) пайғамбарлар айтган энг яхши сўз: "Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Лаҳу-л-мулку ва лаҳу-л-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр"дир (Молик, Термизий ва Аҳмад ривоятлари).
Бир куни Суфён ибн Уяйна (раҳимаҳуллоҳ)га: "бу (дуо эмас) сано-ку?!.. Шундай экан, нега Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни дуо деб атадилар?!", дея савол беришди. У зот шундай жавоб бердилар: "карамли зотга айтилган сано (мақтов) ҳам дуо ҳисобланади. Зеро, У зот унинг эҳтиёжини билади".
У киши бу сўзлари билан гўёки, Абу Саид Худрий "разияллоҳу анҳу томонидан" ривоят қилинган қудсий ҳадисга ишора қилгандеклар. Мазкур қудсий ҳадисда шундай дейилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: азиз ва улуғ бўлган Парвардигор айтади: "кимни Қуръон ва менинг зикрим мендан (ҳожатини) сўрашдан машғул қилиб қўйса, унга сўровчиларга берадиганимдан афзалроғини бергум". Ҳадисни имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан санаган.
Ушбу ҳадиси шариф уламолар томонидан турлича талқин қилинган. Ҳадис мазмуни дуо қилишга бўлган тарғиб ҳақидаги ояти карима ва ҳадиси шарифларга зид келиб қолган, деган фикрни илгари сурганлар ҳам бўлган. Уни заиф санаганлар ҳам бор. Аслида эса, мазкур ҳадиси шариф мазмуни билан бошқа ҳадислар ва оятлардаги дуо қилишга бўлган тарғибу ташвиқлар орасида қарама-қаршилик йўқ. Зеро, дуо икки хил бўлади: сано дуоси ва талаб дуоси. Аллоҳни зикр қилиш ва унга сано айтиш ҳам дуодир.
Шунинг учун ҳам мақоламизнинг бошида келтирилганидек, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: дуоларнинг афзали (фазилатда энг кучлиси) Арафа кунидаги дуодир. Ва мен ва мендан аввалги (барча) пайғамбарлар айтган энг яхши сўз: "Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Лаҳулмулку ва лаҳулҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр"дир, деганлар. Айюб (алайҳиссалом)нинг дуоларида ҳам талаб йўқ эди: "эй Раббим, мени зарар тутди. Сен эса раҳмлилар раҳмлисидирсан" (Анбиё сураси).

Ҳайит намозининг ўқилиш тартиби
Икки ҳайит намози бизнинг мазҳабда вожибдир. Баъзи машойихларимиз суннати муаккада ҳам дейишган. ал-Жомеу-с-сағирда суннат дейилган. Чунки, унинг вожиблиги Китоб (Қуръон) орқали эмас, балки Суннат билан собит бўлган.
Жума намози фарз бўлган одамларга икки ҳайит намозини ўқиш вожиб саналади.
Ҳайит намозининг вақти зуҳо намозининг вақтидир. Яъни, қуёш бир (ёки икки) найза бўйи чиққандан бошлаб, заволдан бироз олдингача бўлган вақтга қадар ўқиш мумкин.
Ҳайит намози худди жума намози каби жамоат билан икки ракъат ўқилади. Аммо, азон ва иқомат айтилмайди.
Агар ҳайит намозига улгуролмай қолган бўлса, ёлғиз ҳолда ўқимайди. Балки, сал кечроқ ўқиладиган бошқа жойда ўқишга улгуролса бошқа масжид ёки мусаллога бориб жамоага қўшилиб ўқийди.
Ҳайит намозида завоид такбирларини айтиш вожибдир. Булар намоз такбирларига қўшимча такбирлар бўлгани учун завоид (қўшимча) такбирлар деб аталади.
Биринчи ракъатда, намозга "Аллоҳу акбар" деб такбири таҳрима билан бошлаб, санони ўқигандан сўнг, имом кетма-кет уч марта такбир айтади. Намозхонлар ҳам имомга эргашадилар. Мазкур такбирларнинг ҳар бири рафъул ядайн яъни, қўлни қулоқ баробарида кўтариб-тушириш билан амалга оширилади.
Ҳар бир такбир орасида имом уч марта субҳоналоҳ дейдиган миқдорда тин олади. Ёки, унга эргашган намозхонлар такбирни айтиб оладиганчалик вақт тин олади. Чунки, имом такбирлар орасини улаб, тез айтиб юборса, намозхонлар чалкашиб қолиши мумкин.
Имом ҳар бир такбир орасида махфий тарзда "субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" дейиши ҳам мумкин.
Завоид такбирлар айтилаётганда қўллар боғланмай, икки ёнга эркин туширилади.
Мазкур учта завоид такбирларини айтгандан сўнг, қўллар боғланиб, имом қироатни бошлайди. Сўнгра рукуга кетади, рукудан туради ва икки сажда қилади. Сўнг, иккинчи ракъатга турганда дастлаб (завоид такбирларни айтмасдан) қироат бошлайди. Қироатдан сўнг, завоид такбирларини аввал айтилган тартибда амалга оширади. Сўнгра, рукуга кетади.
Демак, биринчи ракъатда завоид такбирлар санодан сўнг, қироатдан аввал айтиб олинса, иккинчи раъкатда қироатдан кейин яъни фотиҳа ва зам сура ўқилгандан кейин айтилади. Бунинг сабаби, ҳар ракъатдаги қироатлар ораси уланиши ва кетма-кет бўлиши учундир.
Агар имом, намознинг бошида қўшимча такбирларни айтишни унутиб, қироатга бошлаб юборса, ва шу аснода эсига тушиб қолса, завоид такбирларни айтиб, сўнгра қироатга қайтади. Бордию, қироат қилиб бўлгандан сўнг эсига тушиб қолса, завоид такбирларга қайтмай рукуга кетади.
Агар маъмум (имомга эргашиб намоз ўқувчи) биринчи ракъатга имом қиёмдалик ҳолатида етишган бўлса, намозга қўшилиши билан завоид такбирларини ўзи айтади, гарчи имом қироат қилаётган бўлса ҳам.
Агар, маъмум завоид такбирларни айтишга улгурмасдан имом рукуга кетиб қолса, рукудалик ҳолида рафъул ядайн қилмасдан завоид такбирларни айтади.
Агар, намозхон биринчи ракъатга улгурмасдан иккинчи ракъатга етиб келган бўлса, имом салом бергач ўрнидан туриб, улгурмаган ракъатини ўқиётганда қироатдан сўнг айтади мазкур такбирларни.
Ҳайит намозини ўқиб бўлгач, имом икки хутба қилиши суннатдир. Хутба учун минбарга кўтарилганда хутбадан аввал имом ўтирмайди. Чунки, жулус муаззиннинг азонни айтиб бўлишини кутиш учун жорий бўлган. Ҳайит намозида эса азон айтилмайди. Шу боис, хутбани бошлашдан аввал ўтирилмайди. Балки, хутбалар орасида қисқагина муддатга ўтиради холос.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Барча юртдошларимизни ва хусусан каналимиз кузатувчиларини қурбон ҳайити билан чин юракдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло тоат-ибодатларингиз ва қурбонликларингизни ҳусни қабул айласин, хонадонингиздан файзу барака ва тинчлик-саломатлик аримасин, барчамизга узоқ йиллар давомида бундай шодиёналарга етишиб юришни насиб этсин.
Касал одам қандай намоз ўқийди?
Ислом дини енгиллик ва раҳмат динидир. Унинг енгилликларидан бири хаста инсонга имкониятига мувофиқ равишда намоз ўқиш жоизлигидир.
Имрон ибн Ҳусойн (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: "менда бавосир (геморрой) хасталиги бор эди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан бу ҳақда сўрадим. У киши: "туриб ўқи. Агар туриб ўқий олмасанг ўтириб ўқи. Агар бунга ҳам қодир бўлмасанг ёнбошлаб (ўқи)", дедилар" (Бухорий ривояти: 1117-ҳадис).
Шунга кўра туриб ўқишдан зарарланадиган хаста намозни ўзига қулай шаклда (чўкка тушиб ёки чордона қуриб ёхуд оёқларини узатиб ва ҳоказо) ўтириб ўқийди, бироқ руку ва саждаларни амалга оширган ҳолда. Мисол учун рукуга бироз эгилади, бошини тиззаларига яқинлаштириб, агар бу ҳолат унга оғриқ бермаса. Кейин, рукудан бошини кўтариб, одатий сажда қилади, еттита аъзосини ерга текказиб.
Тик туриб ўқиганда жисмида қаттиқ оғриқ ҳосил бўлса, боши айланиб кетса ёхуд хасталиги зиёда бўлса бу ҳолат ҳам ўтириб ўқишга имкон беради.
Кишини тик турган ҳолда намоз ўқишдан ман қиладиган ҳолат намоздан олдин содир бўлган ёхуд намоз асносида рўй берган бўлиши ҳам мумкин. Муаммо ва хасталик намоздан аввал мавжуд бўлса ўтириб ўқиш жоизлиги тушунарли. Намоз ичида бу ҳолат юзага келса ҳам ўтириб ўқиш жоиз бўлади.
Агар ўз ҳолича туриб ўқишга қийналадиган инсон бирор нарсага таянган ҳолда масалан, ҳасса ёки девор ёхуд тоати вожиб бўлган шахслардан бирига суяниб оёқда тура олса ва бу ҳолат унинг соғлиғига зарар бермаса, шундай қилиши лозим бўлади.
Чунки, тўлиқ қиёмга қодир инсонга тўлиқ туриб ўқиш лозим бўларди. Худди шунингдек, нотўлиқ қиёмга қодир бўлганга ҳам қодир бўлган ҳолатда ва қодир бўлган муддатда қиёмда туриш лозим бўлади. Бунинг шарти фақат жисмоний қодирлик эмас, балки бу ҳолатда зарарланмаслик ҳамдир.
Зарарланиш эса тажрибали, мусулмон шифокорнинг тавсияси ва сўзи билан белгиланади.
Агар тажрибали шифокор айтсаки, "икки ойча намозни ўтириб ўқинг. Чунки, тик туриш фалон аъзоингизга зарар келтиради ёхуд тузалишини ортга суради" деган бўлса, унинг тавсиясига амал қилиш мақсадга мувофиқ.
Юқоридаги ҳолат эса ҳасса ёки деворга таяниб, ёхуд ўз аёли, фарзанди ёхуд ходимига таянган ҳолда қиём билан намоз ўқиганда танаси зарарланмаслик ҳолатига тегишлидир. Яъни, ҳеч қандай зарарсиз шу тартибда ўқий олса, у намозда ҳассага таяниб туриши, деворга суяниб туриши ёхуд аёли, ўғли ва ходими каби итоати вожиб бўлган шахслар ёрдамида, уларга таяниб қиёмда туриши лозим бўлади.
Шунингдек, қироат асносида тўлиқ туриб ўқий олмаса ҳам имкони етган муддат давомида тик туриб ўқиши лозим. Масалан, энг камида такбири таҳримани айтиб оладиган муддатгагина тура олса, такбири таҳримани тик турган ҳолда айтиб, кейин ўтириб олади. Яъни, қироат асносида қанча вақт тура олса ўшанча вақт қиёмда туриш лозим, ундан уёғи машаққат ва қийинчилик туғдирса ўтириб давом эттиради.
Агар уйида ўқиганда туриб ўқий олсаю масжидга юриб чиққанда беҳол бўлиб қолиб, туриб ўқишга қодир бўлмай қолса, ундай инсон ўз уйида лекин, тик туриб намоз ўқигани афзал.
Қиёмга қодир аммо саждага қодир бўлмаса нима қилади?
Хастанинг туриб намоз ўқишда муаммоси йўқ, аммо руку ва саждаларни одатдагидек бажара олмайди оёқларидаги иллат ёки бошқа сабаб ва хасталик туфайли ёки қиём ва рукуга қодир, фақат саждага қодир эмас, бундай инсон ўтириб намоз ўқийди ва руку ва сужудларни имо-ишора билан амалга оширади.
Яъни, ўтирган ҳолида рукуга бироз эгилади ва саждада эса рукудаги ҳолатидан салгина кўпроқ эгилади ва ҳоказо. Яъни бу ҳолатда пешонасини ерга текказиши ёки ўзини қийнаб ерга ёки тиззаларига яқинлаштириши шарт эмас, балки, саждадаги эгилиши рукудаги эгилишидан бироз кўпроқ бўлса кифоя.
Лекин, қиём ва рукуга қодир аммо саждага қодир бўлмаган инсон ҳамма каби тик турган ҳолда намозга бошлаб, ҳамма каби руку қилиши ва навбат саждага келганда эса ўтириб имо-ишора билан сажда қилиб яна қиёмга туриши ҳам жоиз.

Бироқ, аввалги кўриниш яъни қиём ва рукуга қодир бўлса ҳам саждага қодирмаслиги туфайли ўтирган ҳолда намоз ўқиш ҳанафий мазҳабига кўра афзал ҳисобланади. Чунки, қиём ҳам руку ҳам, аслида сажда учун василадир. Чунки, сажда бу таъзим ва улуғлашнинг энг кучли кўриниши ҳисобланади. Қачонки, у соқит бўлса унинг воситаси ҳам соқит бўлади.
Шундай экан, гарчи қиём ва рукуда муаммоси бўлмаса ҳам тиззасидаги муаммо туфайли ёхуд бошқа бир хасталик туфайли (масалан саждага эгилса қон босими ошиб кетиши ва ҳоказо сабаблар билан) одатий кўринишда саждага қодир бўлмаган инсон ўтириб ўқиши жоиз ва ҳатто бу сурат туриб ўқишдан афзал ҳамдир. Аммо, ҳар иккала кўринишда ҳам намоз тўғри адо этилган бўлади.
Курсида намоз ўқиш ҳукми
Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтиш фойдадан холи эмас. У ҳам бўлса курсида намоз ўқиш масаласи. Баъзи хасталиклар борки, одатий ҳолда ерда ўтириш ҳам машаққат туғдиради. Шу ҳолатда, тажрибали, мусулмон шифокор маълум муддат ёхуд доим стулда ўтириб ўқишга буюрса унга қулоқ солиш мақсадга мувофиқ.
Шунда бу инсон намозни курсида ўтирган ҳолда адо этиб, руку ва саждани имо-ишора билан амалга оширади. Имо билан руку ва сажда қилиш ҳолати эса юқорида баён қилинди. У ҳам бўлса, рукуга бироз эгилиш, саждада эса ундан сал кўпроқ эгилиш билан ҳосил бўлади. Ва бунда ўзини қийнаш шарт эмас.
Ёхуд юқорида айтилганидек, тик турган ҳолда намоз ўқиб, тик турган ҳолда руку қилиб, навбат саждага келганда стулга ўтирган ҳолда имо-ишора билан (яъни бироз эгилиб) сажда қилиши ҳам мумкин.
Юқоридаги каби хасталарга курсида ўтириб намоз ўқишнинг жоизлиги Аллоҳ таолонинг "Аллоҳ ҳеч бир жонга унинг тоқатидан ташқарида бўлган нарсани юкламайди" (Бақара сураси: 286-оят), деган сўзининг умумидан ҳам келиб чиқади.
Бошқа бир ояти каримада эса Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади "ва У (Аллоҳ) динда сизлар учун бирор ҳараж-танглик пайдо қилмаган" (Ҳаж сураси: 78-оят). Яъни, Аллоҳ таоло бу динда инсонларнинг тоқати етмайдиган, уларни машаққатга соладиган нарсаларни жорий қилмаган.
Бу эса бирор ҳолат машаққат туғдирса унда енгиллик пайдо бўлишига ҳам ишорадир. Шундай экан, кўплаб ояти карима ва ҳадиси шарифлар мазмунига таянган ҳолда барча уламолар ижмоъ қилган "المشقة تجلب التيسير" "машаққат енгиллик жалб қилади" ҳамда "إذا ضاق الأمر اتسع" "бирор ишда танглик юзага келса, албатта ўша ишда кенглик пайдо бўлади" қоидаларига биноан ҳам ерда ўтириб ўқиш машаққат туғдирган инсонларнинг курсида намоз ўқишлари жоизлиги келиб чиқади.
Боз устига, баъзи фиқҳий китобларимизда қиёмга қодир бўлмаган ва ўз ҳолича ҳам ўтира олмайдиган инсон бирор нарсага таянган ёки суянган ҳолда ўтириши мумкинлиги тилга олинади. Бу эса курсига ўтириш ҳолатини ҳам ўз ичига олади. Зеро, курсига ўтириш унга таяниш демакдир.
Ундан ташқари, мақоламизнинг бошида зикр қилганимиз Имрон Ибн Ҳусойн (разияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоят ҳам ва умуман бу диннинг енгиллик, олийжаноблик дини эканлиги ҳам баданидаги хасталик туфайли одатий ҳолда ўтириб намоз ўқишга қийналадиган инсоннинг курсида намоз ўқиши жоизлигига далолат қилади.
Туриб ҳам, ўтириб ҳам намоз ўқий олмайдиган инсон қандай намоз ўқийди?
Агар хаста ҳақиқатан ёки ҳукман ўтира олмаса (ҳақиқатан ўтира олмаслик ундаги қайсидир хасталик, аъзолар ишламаслиги ёхуд ўтирса қаттиқ оғриқ пайдо бўлиши ва ҳоказолар сабаб ўтириш имконсизлиги. Ҳукман ўтира олмаслик эса шифокор маълум муддат ўтириш мумкин эмаслигини айтган бўлса) у ҳолда чалқанча ётиб ўқийди. Оёқларини қиблага қарата узатиб, курагини ерга қаратиб, ўзи тепага қараб ётган ҳолда намоз ўқийди.
Агар машаққат туғдирмаса, тиззаларини тикка қилиб олади. Зеро, қиблага оёқ узатиш макруҳдир. Аммо, бу кароҳат таҳримий эмас танзиҳийдир.
Боши остига ёстиқ ҳам қўйиши яхши ва мустаҳаб бўлади, токи руку ва сужудларга боши билан имо-ишора қилиши осонроқ бўлиши учун.
Шунингдек, боши остида баландроқ ёстиқ бўлса, унинг юзи ҳам қиблага юзланган бўлади.

Бу ҳайъат ётиб ўқишдаги афзал булган услубдир. Ётиб намоз ўқишда яна бир ҳайъат борки, унда юзини қиблага қаратган ҳолда ёнбошлаб ётади. Аммо, биринчи зикр қилинган кўриниш афзал. Чунки, унда руку ва сужудлари ҳам қибла тарафга воқе бўлади.
Агар хаста шу ҳолатда бўлсаки, руку ва саждага боши ила имо қилиш ҳам имконсиз бўлса, кўзи ва қошлари билан имо қилмайди. Балки, тузалиш умиди бўлган муваққат ҳолат бўлса, намозларини тузалгунга қадар кечиктиради. Чунки, кўз ва қош ҳаракатлари имо ҳисобланмайди, балки, рамз ва ишора ҳисобланади.
Шу ҳолатдаги хастанинг ўқий олмаган намозлари бир кеча-кундуздан ошиб кетса, ундан қазоси ҳам соқит бўлади.
Ушбу масалада бироз ихтилоф мавжуд бўлиб, "ал-Ҳидоя" соҳиби Бурҳониддин Марғинонийга кўра у инсон ҳуши ўзида бўлгани туфайли ўқилмаган намозлари бир кеча ва кундуздан ошиб кетса ҳам қодир бўлганда қазосини ўқиш вожиб бўлади.
Аммо, кўплаб машойихлар, жумладан Қозихон, Фахрул Ислом Паздавий ҳамда шайхул ислом Хоҳар зода каби олимлар наздида бу масаладаги қавлларнинг тўғрироғи бир кеча кундуздан ошиб кетган намозларнинг қазоси соқит бўлишидир. "Шарҳул муня"да ҳам ушбу қавл қувватланган.
Агар киши бир кеча-кундуздан ортиқ муддат беҳуш бўлиб, ўқилмаган намозлари олтитага етса, ҳуши ўзига келгандан сўнг беҳушлигида ўтказиб юборган намозларини қазосини ўқиш соқит бўлади.
Бордию маст бўлиш учун қандайдир наркотик каби дориларни истеъмол қилгани туфайли ҳуши ўзида бўлмаса бундай инсондан беҳушлигидаги ўқилмаган намозлари соқит бўлмайди, гарчи бир кеча-кундуздан кўп муддат беҳуш ҳолда бўлган бўлса ҳам.

Юсуф сураси ҳақида ўйлар
Қуръони карим сураларининг барчаси дилга маҳбуб, ҳар бирининг ўз ўрни, таъсири, ибрати ва ҳидояти мавжуд. Ҳозир сўз юритмоқчи бўлганим эса Юсуф сураси ҳақида.
Бу сурани ғариблик азобини тотган, ўз яқинларидан жафо кўрган, ҳаётида турли-туман синовларга дучор бўлиб, қадди букилган, чеҳрасига маҳзунлик сиймоси соя солган ҳар қандай инсон йиғламасдан ўқий олмаса керак.
Шу билан бирга бу сура аввал йиғлатиб, кейин шодлантиради, қалбга осойиш ва таскин беради.
Мазкур сурадан бошқа бирор-бир сура тўлиғича бир инсон қиссасига бағишланмаган.
Юсуф алайҳиссалом қиссасидан бошқа ҳеч қайси ҳаётий қиссани Аллоҳ таоло “аҳсану-л-қасас” яъни, қиссаларнинг энг гўзали деб атамаган.
Аллоҳ таоло бу улуғ сурани Ўз ҳабибига дунёдаги ҳимоячиси ва суянган тоғи бўлган амакисини йўқотган, бироз ўтиб эса умр йўлдоши, таянчи ва юпанчи бўлган энг суюкли завжаси Хадича (р.а.)дан ҳам жудо бўлиб мислсиз дард, алам ва ҳасрат гирдобида қолган ўша оғир дамларда нозил этди. Бежизга мазкур йил қайғу йили деб номланмаган эди.
Пировардида, Юсуф сураси Набиййимиз қалбларига малҳам бўлди, қайғуларини аритди ва руҳларига сабот ва матонат бахш этди.
Бу сура шунга ўргатадики, хаста шифо топади, узоқларга кетиб, дарбадар бўлган, оиласидан ғоиб бўлган кимса бир кун кайтиб келади, маҳзун кимса алалоқибат хурсанд бўлади, ғаму ташвишлар эса бир кунмас-бир кун барҳам топади.
Етарки, сабр қил, сабрни ўзингга соябон эт, у билан зийнатлан, Аллоҳнинг ёрдамини кутиб яша, умидингни узма, Раббингга ибодатда мустаҳкам бўл, дуою илтижода давом эт!..
Юсуф сураси ўзининг лисони ҳоли ила "ўз юртингдан узоқда бўлсанг ҳам,.. сени тергайдиган, изза қиладиган кимсалар қуршовидан омонда бўлсанг-да,.. гуноҳ қилма! Ахир, Аллоҳ кўриб турибди!", дейди.
Сура - шу тариқа - нафақат, мусибатларга қарши, балки, гуноҳлардан тийилишдаги сабрга ҳам ўргатади. Зеро, мусофирликда гуноҳ қилиш осонроқ бўлиб қолади.
Юсуф алайҳиссалом қул қилинган ҳолда Миср азизининг уйида яшар эдилар, Азиз (шаҳар ҳокими)нинг аёли Юсуф алайҳиссаломга ошиқи беқарор бўлиб қолган эди ва ҳар-турли хушомадлар, ҳийла-найранглар билан ўзининг шаҳвоний мақсадига етишга ҳаракат қиларди.
Одатда, инсон ўз юртидан узоқда бўлса, устига устак мамлук-қул бўлса, ундан ташқари мансабдор, бадавлат, зодагон ва ғоят гўзал ва мафтункор бўлган бекаси ўзини унга бағишлаб, зинога чорлаб турса, бу ҳолатни ўзи учун катта фурсат ва неъмат деб билади.
Бироқ, Юсуф алайҳиссалом бу ишга куч билан ундайдиган шунча сабаблар бисёр бўлса ҳам Аллоҳнинг марҳамати билан зинодан тийилдилар ва мазкур зодагон аёлнинг ғазабига йўлиқиб, зиндонда ётишни ҳаром муносабатлардан устун кўрдилар.
Қийинчиликдан сўнг енгилчилик келиши, қоронғуликнинг сўнги рўшнолик билан якун топиши анбиёлар ва солиҳ кимсалар учун илоҳий суннатдир. Яъқуб алайҳиссалом ўғли билан ўзининг ораси мағрибу машриқчалик узоқлашиб кетган бўлса-да, Худонинг берган куни айрилиқ тиғи қалбини тилкалаб турса-да, чиройли сабр қилди.
Бунинг оқибати эса дунёда гўзал мукофот бўлди ва ўғли билан узоқ йиллик айрилиқдан сўнг яна соғлигу офият ва бағри бутунликда дийдор кўришди. Охиратда эса уларни албатта бундан-да яхшироқ мукофотлар кутиб турибди.
Сура мусибатлардан қутулиш учун сабабларни ишга солиш кераклигини ҳам ўргатади. Ахир, Юсуф алайҳиссалом зиндондан озод қилинаётган ҳамроҳларига “мени хожанг ҳузурида зикр қил!” (42-оят), дер эканлар, подшоҳ у кишининг ишини қайта кўриб чиқиб, таҳқиқ қилиб, у кишининг айбсизликларидан хабардор бўлишини ва бунинг натижасида зиндондан озод этилишларини умид қилган эдилар.
Юсуф сураси Аллоҳнинг банда учун энг яхши ёрдамчи, энг яхши суянчиқ, энг яхши дўст ва меҳрибон эканлигини эслатади. У кимсасизлар кимсаси, ғариблар паноҳи, чорасизлар сиғноғи, ёлғизлар ҳамроҳи эканлигини ёдга солади.
У ҳеч қачон Ўзининг дўстларини қийинчилик пайтида ёлғизлатиб қўймайди.
Агар ғамлар қудуғига отилган экансиз, Юсуф сурасини ўқинг, шодликлар карвони келиб, сизни "қудуқдан" чиқариб олгай.

Туркларда "разил бўлмасдан вазир бўлинмас" деган ҳикматли сўз бор. Яъни, тушмасдан юқорига чиқолмайсан. Ҳаёт йўлларида шубҳасиз, қоқиласан, йиқиласан, лекин, йўлда давом этаркансан албатта мақсадингга етасан.
Юсуф алайҳиссалом аввал қудуққа сўнгра, зиндонга ташландилар. Аммо, оқибатда Миср тахтига ўтирдилар.
Мусибатлар инсонни тоблайди. Аввалги ҳолатидан янада кучлироқ бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам хасталикда шифо бор, демишлар машойихлар. Ҳар тушишда бир чиқиш, ҳар зиллатда бир иззат бор.
Шундай экан ҳаёт сўқмоқларида йиқилсанг, асло умидсизликка тушма. Зеро, ҳар тушиш бир чиқишдан дарак. Етарки, ўрнингдан туриб йўлингда давом эт. Зеро, инсон сафарга буюрилгандир, зафарга эмас.
Синовлар аслида неъматдир. Аллоҳ синов берсаю банда гўзал сабр қилиб, Аллоҳдан енгиллик ва яхшилик умид этиб, йўлида давом этса албатта рўшноликка қовушади.

Кўринмас устунлар
Ақлнинг чегараси бор. Албатта, ақл инсонга берилган буюк неъмат аммо, у инсон учун мутлақ билим, мутлақ ҳақиқат ва ҳидоятни кафолатламайди. Агар чиройли фойдаланилса, ақл инсонни ҳақиқат тарафга етаклаши, унинг қайси тарафда эканлигини кўрсатиши мумкин. Ундан уёғига эса нақлга мурожаат этиш, ваҳийга бўйсуниш мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда инсон турли фикрлар, маълумотлар ва бошқа минглаб омиллар қоришуви натижасида чалкашиб, тўғри йўлдан чалғиб кетади. Яна, уни ҳидоятдан мосиво бўлишига ҳарис бўлган шайтон ва нафснинг ҳавоси ҳам адаштиришга, туғёнга кетказишга ва ўзига бино қўйдириб, ҳақдан такаббурлик ила юз буришга ундайди.
Оддий ҳақиқат, ақлнинг ўзи билан ҳамма нарса ҳал бўлганда оддий кундалик ҳаётимизда ҳам ҳеч қандай белгилар, ишоралар, тартиб ва қоидаларга ҳожат қолмасди.
Ақл ва нақл ўртасида уйғунлик бўлмас экан, улар киши онгида бир-бирини тўлдирмас экан, инсон адашади. Адашиш ҳам турли-туман даражада юз бериши мумкин. Қайсидир масалада адашмаса, бошқасида адашади ва ҳоказо. Буни бир мисол билан тушунтирамиз.
Тасаввур қилингки, маҳобатли университет олдига келдингиз. Унинг ҳашамат сочиб турган бинолари, боғлари, бино ичра ўзаро уйғунликда жойлашган хоналари, аудиториялари, лабораториялари, спорт заллари, ҳовузлари, энг охирги русумдаги доскалар билан жиҳозланган синф хоналари сизни лол қолдирди. Бу ҳолатдан ақлингиз ўзи учун ўнлаб ҳақиқатларни кашф этади, хулосалар ясайди.
Мазкур манзара асосида университет биноси ўта пухта лойиҳалаштирилгани, тажрибали дизайнерлар хизматидан фойдаланилгани, катта маблағ сарфлангани, шунингдек, университет идораси борлиги, улар ҳамма ишларни пухта ўйланган режа асосида юритишини хулоса қилиб оласиз. Аммо, шу бино ва манзаларнинг ўзидан ректор кимлиги, университетда аниқ нечта талаба ўқиши, қайси талаба иқтидорлию, қай бири иқтидорсиз эканлигини, устозларнинг исм-фамилияларини била оласизми?! Бу амри маҳол.
Бу биноларга назар солишингиз унинг ортида муҳандислар, усталар, ишчилар ва дизайнерлар борлигига сизни далолат қилади. Аммо, уларнинг номлари нима, сонлари нечта, неча йилда қуриб битказилган ва ҳоказо саволларга жавоб топиш учун университет ва унинг тарихи билан таништирадиган буклетга назар солишингиз ҳам керак бўлади.
Худди, шунга ўхшаб, борлиққа назар солган инсон ақли орқали, унинг албатта бир Холиқи, Яратувчиси борлигини ҳис эта олади. Аммо, Ўша яратувчининг ким эканлиги, қандай сифатларга эга эканлиги ва бандаларидан нимани ирода қилишини билиш учун нақл ва ваҳийга ҳам муҳтождир. Бу саволларга жавобни у ваҳийдан олади.
Инсон осмонларга назар солиб, ундаги уйғунлик, буюклик, улуғворлик, чексизлик, гўзаллик ва бошқа ақл бовар қилмас манзаралардан ҳайратга тушганда, ким бу нарсаларни бу қадар мўъжизавор шаклда яратган экан, ким осмон ва ундаги оғирлиги ақл олмайдиган даражадаги жисмларни кўтариб қўйган, ким бу қадар сон-саноқсиз галактикаларни яратиб, уларни бир тизимда, симметрияда, ва ўзаро тортишув ва гравитацияда бошқариб, айлантириб турибди, деган саволларга бурканганда унга жавоб бўлиб, Қуръоний оятлар келади:
اللَّهُ الَّذِي رَفَعَ السَّمَاوَاتِ بِغَيْرِ عَمَدٍ تَرَوْنَهَا
"Аллоҳ шундай зотки, осмонларни сизлар кўрмайдиган устунлар билан кўтариб қўйган!" (Раъд сураси, 2-оят).
Ушбу ояти каримада илмий ҳақиқатлардан бири акс этган. У ҳам бўлса, кўзимизга худди ҳеч қандай устунсиз ва бир-бирини ушлаб тарадиган воситаларсиз яратилгандек туюладиган бу азим осмонлар ва ундаги жисмлар аслида уларни тутиб турадиган омиллардан холи эмас, фақат улар кўзимизга кўринмайди, холос.
Ояти кариманинг иккинчи маъноси бундай: "Аллоҳ шундай зотки, осмонларни кўриб турганингиздек, устунларсиз кўтариб қўйган".
Араб тили балоғатига кўра, мазкур ояти каримадан юқоридаги икки-хил маъно чиқиши мумкин. Бири, осмонлар ва Ернинг ва бошқа самовий жисмларнинг кўзимизга кўринмайдиган "устунлар" билан кўтариб қўйилганлиги бўлса, иккинчи маънога кўра кўриб турганимиздек, осмонлар ва Ер барча самовий жисмлар ҳеч қандай устунларсиз кўтариб қўйилганлиги.