tgoop.com/AHADquli_Xolmuhammad/177
Last Update:
ЯХШИЛАР ЁРДАМИГА МУҲТОЖ ОИЛА
Ота-она узоқ йиллар интиқлик билан фарзанд илинжида юришиб, Аллоҳдан тилаб-тилаб бир фарзандли бўлишади. Дунёларга сиғмай кетган ота-она унга Муроджон деб исм қўйишади. Аллоҳга шукроналар келтиришади. Бахтли ҳаёт тафтини суришиб, икки нафар неварали бўлишади. 60 ёшдан ошган ота-она ўзига йўқ севинчда эди, аммо Аллоҳнинг синови бу сафар Муроджоннинг бошига тушди.
Муроджон иккала буйрак қуриши билан ҳозир диалезга тушиб қолган. Ота-онанинг кўз олдида кундан-кунга сўлиб бормоқда. Нафақадаги бу икки инсон боласини даволатиш учун шу йил давомида бор-будини сарфлаб бўлди, охирги чора сифатида ўзлари яшаб турган уйни сотувга қўйишди. Кўчада қолсак ҳам иккита норасидасини бошида Муроджон тирик қолса бас дейишмоқда.
Донор сифатида Муроджоннинг турмуш ўртоғи рози. Фақат буйрак алмаштириш харажатлари катта, бу катта суммани тўлаш оила учун оғирлик қилади. Шунинг учун бу оила яхшилар ёрдамига муҳтож. Илтимос, қўлдан келгунча ёрдам қўлини чўзинг. Ёрдам қилишга имконингиз бўлмаса, бошқа гуруҳларга тарқатинг, албатта бу оила сизни дуо қилади. Зеро, Саййидлар авлодидан бўлган бу оила бугунги кунда Аллоҳнинг синовида, шунинг учун уларнинг дуоси мустажоб бўлади, иншаоллоҳ.
Муроджон номидаги пластик рақам қуйида; 9860082546733849
тел: 99 502 89 57
BY AHADquli Xolmuhammad o'g'li
Share with your friend now:
tgoop.com/AHADquli_Xolmuhammad/177