tgoop.com/ALRISALAH_UZ/36640
Last Update:
ФОЛБИНДАН ФОТИҲА ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақида
❓686-CАВОЛ: Мени бир ҳолам бор у кўп йилдан буён касал. Уни ҳар хил жойларда даволатдик. Аммо муолажалар самара бермади. Кейин ҳолам фолбинни олдига борган эди, ҳолам фолбиндан фотиҳа олиб, у ҳам фолбин бўлиши кераклигини айтибди. Аммо ҳолам Аллоҳдан қўрқиб буни рад қилди. Саволим шуки, ҳолам соғлиги учун фолбиндан фотиҳа олса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фолбинлар фирибгар ва каззоб шахслардир. Мусулмон киши уларнинг олдига бориши, маслаҳатини олиши мутлақо жоиз эмас. Фолбинликни қабул қилиш эса, кишини Охиратини куйдирувчи амалдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Кимда-ким фолбинга борса ва фолбиннинг айтган гапларига ишонса, демак у Муҳаммадга нозил қилинган нарсага куфр келтирибди", — деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Сизнинг ҳолангиз, фолбиннинг олдига борганларига тавба-тазарру қилсинлар ва қайтиб бундай иш қилмасинлар. Зеро, ҳар бир яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам ёлғиз Аллоҳ таолодандир. Мусулмон киши бу синовли дунёда Аллоҳ қайтарган ишларни қилмасдан, фақат Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраши, Ислом шариати буюрганидек тиббий муомалажа қилиб, натижани Роббисидан умид қилиши даркор.
Шу билан бирга, ишончли ва илмли кишиларга бориб Қуръони каримдан дам солдириш, Зам-зам сувидан ичиб юриш, садақалар қилиш ҳам касалликдан фориғ бўлишнинг йўлларидандир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇👇
@ALRISALAH_UZ
BY ALRISALAH | ibratli kanal
Share with your friend now:
tgoop.com/ALRISALAH_UZ/36640