tgoop.com/ALRISALAH_UZ/36649
Last Update:
НИМА МАСЛАҲАТ БЕРАСИЗЛАР?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Иккита аммам бор. Катта аммамни ўз уйи бор, кичигини эса иккита уйи ва иккита машинаси бор. Дадамнинг оналари биз яшаб турган ҳовлини қизининг номига ўтказиб бермоқчи. Катта аммамни гапига кириб бизни уйдан ҳайдамоқчи. Бу вазиятни бувим юмшатишни, яраштиришни хоҳламаяпти. Нима маслаҳат берасизлар?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ерда фарзандларга насиҳат, мулк кимники бўлса, ўзи хоҳлагандек тасарруф қилишга ҳаққи бор. Бу борада ота-онанинг мол-мулкига кўз тикиб, улар билан талашиб тортишмасин. Ўзлари ҳаракат қилиб, ўзларига уй-жой шароит қилишга ҳаракат қилишсин.
Ота оналарга насиҳат шуки, болаларга хоҳ катта, хоҳ кичик ҳадялар қилишда адолат қилсинлар. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Аллоҳдан қўрқинглар, фарзандларингиз ўртасида адолат қилинглар", деб буюрганлар (Имом Бухорий ривоятлари). Адолат қилинмаса унинг зидди бўлган зулм юзага чиқади. Зулм эса қиёмат куни эгасига зулмат бўлади, унинг азоби бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇👇
@ALRISALAH_UZ
BY ALRISALAH | ibratli kanal
Share with your friend now:
tgoop.com/ALRISALAH_UZ/36649