tgoop.com/ALRISALAH_UZ/36702
Last Update:
ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГДАН ДАРОМАД ТОПСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Яқинда интернет тармоғида даромадли иш таклифини кўриб қолдим. Унга кўра сайёҳлик агентлиги клуби ўзларида сайёҳ сифатида рўйхатдан ўтишни, бу компанияни реклама қилиб яна бошқа сайёҳларни жалб қилишни, бунинг эвазига ойлик маош тўлашни ва бепул саёҳатга боришни таклиф этишмоқда. Қанча кўп одам жалб қилса, шунча кўп маош тўланар экан. Айтишларича, бу "тармоқли маркетинг" дейилар экан. Саволим шуки, бу тарзда даромад олишнинг шариатимизга зид жиҳатлари йўқми? Шу тарзда саёҳат қилсам ва даромад топсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фақат реклама учун ҳақ тўлайдиган бўлса, ундан даромад олишингиз мумкин. Аммо киши шу компанияга одам қўшса ҳамда у одам ва у қўшган одамлардан даромад олиб турилса, бу тармоқли маркетинг бўлиб, бу шаръан нотўғри ишдир. Бу ҳақида аввал батафсил баён қилганмиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇👇
@ALRISALAH_UZ
BY ALRISALAH | ibratli kanal
Share with your friend now:
tgoop.com/ALRISALAH_UZ/36702