Telegram Web
“Сурхондарёда миллийлик трендда”

“Миллий тренд челленжи” бўйича миллий либосларимизнинг бу галги тарғиботчилари:

● Термиз давлат университети;
● Термиз давлат муҳандислик ва агротехнолигиялар университети;
● Термиз давлат педагогика институти;
● Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали;
● Термиз иқтисодиёт ва сервис университети;
● Денов тадбиркорлик ва педагогика институти талабалари.

Миллий либосларимиз барчага ярашади. Челленжда сиз ҳам иштирок этинг!

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гугуртни қандай тайёрлайдилар?

Гугурт қичик ёғоч ёки қаттиқ қоғоз бўлагидан тайёрланади. Гугурт доналари учига ишқаланишдан ёнадиган модда — фосфор, тетрафосфор трисульфид, боғловчи модда — желатин суркалади. Тайёр бўлган доналар кичик гугурт қутиларга қадоқланиб сотувга чиқарилади.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Бугун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод туғилган кун

«…Мен шу ният йўлида (ижод йўлида — З.Т.) иморат солмадим, машина олмадим, мансаб эгалламадим, шон-шуҳрат қизғанмадим. Мен дунё талашмадим! Фақат изландим, фақат ўқидим… Мен ўзбек халқига ҳайкал қўяман!»

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати Тоғай Мурод (Тоғаймурод Менгноров) 1948 йил 3 февралда Сурхондарё вилоятининг Денов (ҳозирги Олтинсой) туманига қарашли Хўжасоат қишлоғида туғилган. 2003 йил 27 майда Тошкент шаҳрида вафот этган.

Тоғай Мурод меҳнат фаолияти давомида радиода, марказий газета ва журналларда хизмат қилган.

«Юлдузлар мангу ёнади», «От кишнаган оқшом», «Ойдинда юрган одамлар», «Момо Ер қўшиғи», «Отамдан қолган далалар»,  «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» каби бир қанча асарлари билан ўзбек адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
📶 Очиқ Wi-Fi орқали фирибгарлик: қандай ҳимояланиш мумкин?

Жамоат жойлари, йирик савдо мажмуалари ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа объектлар ҳудудидаги бепул Wi-Fi тармоқлари хавфли бўлиши мумкин. Фирибгарлар сохта тармоқлар яратиб, Сизнинг шахсий маълумотларингизни ўғирлашга ҳаракат қилади.

‼️ Нималарга эътибор бериш керак?

➡️ Аввало, фойдаланмаётган пайтингизда смартфонингизда Wi-Fi функциясини ўчириб қўйинг. Бу бегона тармоққа ўз-ўзидан уланиб кетишнинг олдини олади.
➡️ Нотаниш Wi-Fi тармоқларга уланмаслик тавсия этилади. Агар уланмоқчи бўлсангиз ҳам, шахсий маълумотларингизни киритиш сўралса, уланманг.
➡️ Фирибгарлар ном танлашда ҳақиқийсига ўхшаш Wi-Fi номларини яратиши мумкин. Доимо ўша жой ёки мажмуа маъмурияти орқали тармоқни текширинг.
➡️ Интернетга кираётганда сайт манзилини текшириб кўринг — фирибгарлар расмий сайтларга ўхшаш қалбаки саҳифалар яратиши мумкин.
➡️ Ишончли Wi-Fi сиздан ижтимоий тармоқлар ёки шахсий аккаунтларингиз паролларини сўрамайди. Агар тармоқ логин ёки код талаб қилса, уланишдан воз кечинг.
➡️ Энг хавфсиз йўл — мобил интернетдан ёки ишончли Wi-Fi тармоқлардан фойдаланиш.

❗️ Шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилинг ва фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг!

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Убайдулла Мингбоев фахрий унвон билан тақдирланди

Президент фармони билан Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.

У.Мингбоев 1939 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. Суд-ҳуқуқ идораларида қарийб 60 йилдан буён, Олий суднинг ўзида салкам 20 йил фаолият олиб борган. Жумладан, 1991-2002 йилларда Олий суд раиси, 2018-2020 йилларда Судьялар олий кенгаши раиси лавозимларида хизмат қилган.

Шу кунгача у “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони, “Фидокорона хизматлари учун” ордени, “Жасорат” медали билан тақдирланган эди.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
📊 Сурхондарёда қанча аҳоли борлигини биласизми?

📈 Сурхондарё вилоятнинг доимий аҳолиси сони 2025 йил 1 январь ҳолатига 2 млн 945 минг 512 кишини ташкил этмоқда. Вилоят аҳолиси 2024 йил бошидан 68,4 минг кишига ёки 2,4 фоизга ўсган. Аҳоли зичлиги 1 квадрат километрга 146,5 киши тўғри келади.

⤵️ Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:

🔸 Денов тумани – 430 453 киши;
🔸 Қумқўрғон тумани – 261 617 киши;
🔸 Жарқўрғон тумани – 244 010 киши;
🔸 Шўрчи тумани – 234 215 киши;
🔸 Сариосиё тумани – 232 904 киши;
🔸 Шеробод тумани – 214 902 киши;
🔸 Термиз шаҳри – 207 326 киши;
🔸 Олтинсой тумани – 197 375 киши;
🔸 Узун тумани – 192 423 киши;
🔸 Музработ тумани – 156 812 киши;
🔸 Ангор тумани – 147 027 киши;
🔸 Бойсун тумани – 127 078 киши;
🔸 Қизириқ тумани – 126 904 киши;
🔸 Термиз тумани – 87 200 киши;
🔸 Бандихон тумани – 85 266 киши.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тадқиқот: Кундузги уйқу мияни фаоллаштириб, мураккаб муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради — ҳатто 13 дақиқа уйқу ҳам таъсир кўрсатади.

Тадқиқотда кундузи ухлаган иштирокчилар ишдан шунчаки танаффус олган иштирокчиларга қараганда муаммоларни тезроқ ва яхшироқ ҳал қилишди. Бу миянинг уйқу пайтида уланишларни қайта ташкил этиши ва яширин ечимларни топиши билан боғлиқ.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Сурхондарё вилоятида Республика ишчи гуруҳи сайёр қабуллари жадвали

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, одамларнинг муаммо ва таклифлари асосида жойлардаги масалаларни ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарёда оммавий қабуллар ўтказилади.

Тадбирларда Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ўзсувтаъминоти” АЖ, шунингдек, ҳудудий секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
❗️ Сурхондарё вилоятида норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Ш. ва бошқалар Сурхондарё давлат ўрмон хўжалиги билан гўёки балиқчиликни ташкил этиш мақсадида шартнома тузишга эришиб, амалда ушбу ўрмон фондининг 1 гектар ер майдонида ўзбошимчалик билан 16,5 минг куб норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,6 млрд сўм миқдорида зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Сурхондарёда миллийлик трендда

“Миллий тренд челленжи” бўйича миллий либосларимизнинг бу галги тарғиботчилари:

● Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси;
● Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси;
● Термиз шаҳридаги Боғзор маҳалласи ёшлари;
● Денов туманидаги 10-сонли МТТ тарбияланувчилари.

Миллий либосларимиз барчага ярашади. Челленжда сиз ҳам иштирок этинг!

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Алишер Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Хидиров Алишер Бўриевич Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Хидиров 1982 йилда Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида туғилган. 2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

У 2023 йилдан буён “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директор сифатида фаолият олиб бораётганди.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
⚡️ Барча давлат идораларининг расмий сайтлари gov.uz доменига ўтказилади

2025 йил 1 мартдан барча давлат органлари ва ташкилотлари UzINFOCOM билан шартнома тузиб, расмий веб-сайтлари ва порталлари фаолиятини фақатгина ҳукумат портали – gov.uz орқали йўлга қўяди.

Вазирлик ва идоралар ҳукумат доирасидаги ишлар ва тадбирлар тўғрисидаги ахборотларни чоп этишдан олдин бош вазир матбуот хизмати билан келишиши талаб этилади.

Ташкилотларнинг ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги саҳифалари ўзларининг матбуот хизмати бошқарувида қолади.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика Ишчи гуруҳи сайёр қабулининг биринчи куни

Республика Ишчи гуруҳи бугун Ангор, Термиз, Музработ, Жарқўрғон туманлари ва Термиз шаҳри аҳолиси учун Термиз шаҳридаги Санъат саройида сайёр қабул ўтказди.

Унда Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ўзсувтаъминоти” акциядорлик жамиятлари мутасаддилари, шунингдек, ҳудудий секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари аҳолининг мурожаатларини тинглаб, уларни ечиш чораларини кўришди.

Сайёр қабул эртага – 5 февраль куни Шўрчи, Қизириқ, Қумқўрғон ва Бандихон туманлари аҳолиси учун Қумқўрғон туманининг “Янги шаҳар” МФЙ ҳудудида жойлашган 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида давом этади.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Трансафғон темирйўли қурилиши 2025 йилда бошланиши режалаштирилмоқда

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон Трансафғон темирйўли қурилиши 2025 йилда бошланиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

2021 йил феврал ойида Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон Тошкентда “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темирйўли қурилиши бўйича йўл харитасини имзолаган эди. Лойиҳани май ойида тайёрлаш ва йўл қурилишини 2021 йил сентябр ойида бошлаш режалаштирилганди. Аммо Афғонистонда ҳокимият алмашгани уни секинлаштирди. Бироқ декабрда Афғонистон муваққат ҳукумати унга қўшилди.

Лойиҳа 4,8 миллиард доллардан 6 миллиард долларгача баҳоланмоқда. У йилига 20 миллион тоннагача юк ташиш имкониятига эга 573 км узунликдаги магистрал қуришни назарда тутади. Янги транспорт йўлаги Европа Иттифоқи, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва ундан кейин Жануби-Шарқий Осиё давлатларини боғлаши керак.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Хорижга чиқиб кетган пенсионерларга пенсия тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади

Ижтимоий тармоқларда хорижга чиқиб кетган пенсионерларнинг пенсияси тўхтатилиши, ҳатто уни яқин қариндошлари ишончнома орқали ҳам ололмаслиги ҳақида маълумот тарқалди.

Пенсия жамғармасининг аниқлик киритишича, бундай ҳолларда пенсионер Ўзбекистондан ташқарига чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

Ушбу тартиб «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.

Фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясини 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Бунда пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
Ўзбекистоннинг чекка ҳудудида ишловчи ходимларга қандай имтиёзлар берилади?

📌 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарорига кўра, олис ҳудудларда жойлашган мактабларда бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан (умумтаълим муассасасида ишлаган даври) келиб чиқиб қуйидагича устамалар тўланади:

— 6 ойдан – 3 йилгача – 10 %;

— 3 йилдан – 5 йилгача – 20 %;

— 5 йилдан – 10 йилгача – 30 %;

— 10 йилдан – 15 йилгача – 40 %;

— 15 йилдан ортиқ – 50 %.


📌 Шунингдек, Президентнинг ПФ–6108-сон Фармонида биноан олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бош­қа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бара­вари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун база­вий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

📌 Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон Фармонида келтирилишича, бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланган.

🌐 https://www.tgoop.com/AOKA_Surxondaryo
2025/02/05 12:09:39
Back to Top
HTML Embed Code: