Telegram Web
ОИЛАВИЙ ҲАЁТДА...

"Оилавий ҳаёт борасида бир нарсани ёдда тутинг! Қаерда муҳаббат кам бўлса айб катта бўлиб кўринаверади. Арзимас кичик нарсаларга ҳам жанжал чиқаверади. Шунинг учун динимиз эр-хотин ўзаро меҳр-муҳаббатли бўлиб ҳаёт кечиришини буюрган."

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒 👉 @Aqida_uz
👍61
🗣 Саловат айтишни унутманг,  азизлар!

«Аллоҳумма солли ъала саййидина  Муҳаммад»

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
2👍1
🗣 Истиғфор айтишни унутманг!!!

«Астағфируллоҳ ва атуубу илайҳ»

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
4🔥1
#ТАФАККУР:

Хато қилсалар, уни яширишга уриниб, бирор инсон билиб қолмаслигини истайдилар, билиб қолганлардан ҳам беркитишни сўрайдилар.
Лекин бошқа киши хато қилса, уни ёйиш, ўша хатокорни шарманда қилиш учун шошиладилар.


Н.Р.А.
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
2👍2💯1
#Ҳадис

Ким “Воқеа” сурасини ўқиса...

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Воқеа сурасини ҳар кеча ўқиса, унга ҳеч ҳам муҳтожлик етмайди”, дедилар.

Имом Байҳақий ривояти.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍101
#Ҳадис

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу айтади: “Бир аъробий Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалдан хабар беринг!”, деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ширк келтирмасликка ва намоз ўқишга, закот беришга ва силаи раҳм қилишга буюрдилар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍41
Динимизга таъсир қилмайди

Саъд ибн Абу Ваққос билан Холид ибн Валид розияллоҳу анҳумонинг орасидан гап ўтиб қолди. Кейин бир киши Саъднинг олдида Холидни ғийбат қилмоқчи эди, Саъд унга шундай деди: «У билан ўртамизда бўлиб ўтган нарсанинг асло динимизга алоқаси йўқ!».

“Солиҳлар гулшани”дан.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
2🔥2
#Фойдали

“Агар фурсат, имкониятдан фойдаланилмас экан, у кулфат ва ташвишга айланади”.
Абдулазиз Уюнус-сууд роҳимаҳуллоҳ.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍1🔥1
АШУРО ҚАНАҚА КУН?

Ашуро куни — ислом тақвимининг Муҳаррам ойидаги ўнинчи кун бўлиб, у мусулмонлар учун муҳим ва қадрли кунлардан ҳисобланади. Бу куннинг аҳамияти ва маънавий мазмуни исломнинг турли йўналишларида ҳар хил талқин этилади. Ашуро куни исломдан олдин ҳам муҳим сана сифатида тан олинган.
Баъзи манбаларга кўра, бу кунда Нуҳ алайҳиссалом тўфондан омон қолган, Иброҳим алайҳиссалом оловдан саломат чиққан, Юнус алайҳиссалом балиқнинг қорнидан саломат чиққан, Юсуф алайҳиссалом зиндондан чиққан, Мусо алайҳиссалом ва Бани Исроил золим Фиръавннинг зулмидан қутилган дейилади.
Сунний мазҳабга кўра, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларида яҳудийларнинг бу кунда рўза тутаётганини кўриб, бу кунни қадрлашни таъкидлаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунда рўза тутишни тавсия қилганлар, шу билан бирга 9 ва 10 ёки 10 ва 11-куни рўза тутишни ҳам маслаҳат берганлар.
Шиа мазҳабига кўра, Ашуро куни Карбало воқеаси билан боғлиқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли набиралари Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳу 680 йили Карбалода бўлиб ўтган жангда Язид ибн Муъовия қўшинлари томонидан шаҳид қилинганлар. Шунинг учун шиалар бу кунни мотам, аза ва қайғу билан ўтказадилар. Уларнинг баъзилари танага озор бериш (қамчи билан уриш) амалларини ҳам бажаради. Аммо бу амалиёт исломда танқид қилинган.
Ашуро куни қуйидаги амалларни бажариш тавсия этилади:
1. Рўза тутиш (9-10 ёки 10-11 кунлари).
2. Садақа бериш, яхшилик қилиш, оила аъзоларига юмшоқлик ва саховат кўрсатиш.
3. Дуо қилиш, истиғфор айтиш, салавот юбориш ва ибодат билан шуғулланиш.
Ашуро куни ҳижрий тақвим асосида белгиланади, шу боис милодий тақвимда ҳар йили ўзгариб туради. 2025 йили Ашуро куни 5 июль (шанба) кунига тўғри келади.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
3👍1🔥1
Тушга алданиб қолманг

Марвазийдан ривоят қилинади: «Солиҳ зотлардан бири бўлмиш Абу Абдуллоҳнинг ҳузурига Иброҳим Ҳасрийни олиб кирдим. У Абу Абдуллоҳга: «Онам сизни тушларида кўрибдилар. Сиз ҳақингизда бир қанча яхши гапларни айтиб, жаннатни ҳам зикр қилиб ўтдилар», деди.

Абу Абдуллоҳ шундай деди: «Эй дўстим, Саҳл ибн Саломага ҳам одамлар шундай гапларни айтаверганидан фитналаниб, охир-оқибатда қон тўкилишигача етиб борди. Туш мўминни хурсанд қилса қилсин, лекин уни алдаб қўймасин».

“Солиҳлар гулшани”дан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍4
ЗИКРНИ ТАРК ЭТМАНГ!

“Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир”.
(Анкабут сураси, 45-оят).

Абу Алиййуд Даққоқ раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: “Аллоҳнинг зикри, динга қувват берувчи рукндир. Зикр ибодатдир, мўмин Аллоҳ (розилиги)га зикрда бардавомлик билан етишиши мумкин” (Аллоҳ розилиги учун илм олиш, намоз, Қуръон ўқиш зикрдир).

Шайх Абул Мавоҳибиш - Шозалий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар: “Аллоҳни зикр этиш намоз каби вақтга боғлиқ эмас. Зеро, намозни баъзи ҳолларда ўқиш жоиз эмас. Зикр ҳожатхонадан ўзга ҳар қандай жой ва ҳолда давом эттирилаверади”.
Ким Аллоҳни давомли зикр этишга муваффақ бўлса, илоҳий фармоннинг ҳаққини адо қилган ҳисобланади. Зеро, зикр Аллоҳнинг дўстлигидир. Ким зикрдан узоқ турса, дўстликдан айрилган саналади.

"Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар" китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍41
#кун_ояти

وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ۚ فَإِنْ كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَىٰ أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا.

«Улар билан хушмуомала бўлиб, тинч-тотув яшанглар. Уларни ёмон кўрсангизлар ҳам (сабр қилиб, иноқ яшайверинглар). Эҳтимол, сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликлар пайдо қилиб қўйгандир?».
(Нисо сураси, 19-оят).

Ушбу оятда эр хотинини ёқтирмаса ҳам, хушмуомала ва яхшилик билан яшаш кераклиги айтилмоқда. Бунда Аллоҳнинг амрига бўйсунишнинг ўзи кифоя!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍1🔥1
#Ҳадис

قال رسول الله صلي الله عليه و سلم:  «اربع من اعطيهن فقد اعطي خير الدنيا و الأخرة: قلبا شاكرا و لسانا ذاكرا و بدنا علي البلاء صابرا و زوجة لا تبغيه حوبا في نفسه و ماله». رواه الطبراني.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Тўрт нарса борки, улар кимга берилган бўлса, бас, унга дунё ва охират яхшилиги берилибди: шукр қилувчи қалб; зикр қилувчи тил; балога сабр қилувчи бадан; эрининг жони ва молида (хиёнат билан) ножўя иш қилишни истамайдиган хотин”.
Имом Тобароний ривоят қилган.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍3🔥1
#Ҳадис 📖

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунигача Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур", - дедилар". Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Ҳаж ва умранинг савоби) Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", - дедилар.

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари" китобидан 📚


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍2🥰1
Одоб

📜Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кичик каттага, ўтиб кетаётган ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

🟢Имом Муслим ривоятида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Отлиқ пиёдага, пиёда ўтирганга, озчилик эса кўпчиликка салом беради», дедилар


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍3
#Ҳадис

Ан-Наввос ибн Самъон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот: "Яхшилик ҳусни хулқдур. Ёмонлик кўксингда тўқилган ва одамлар уни билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир", - дедилар".
Имом Муслим ва Термизий ривояти.

Шарҳ: Сиз билан бизга яхшилик ва ёмонлик маъноларини чуқурроқ англаб етишимизда Восила ибн Маъбад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шариф ҳам ёрдам беради: "Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига у зотдан яхшилик нималигини сўраб бордим. Шунда у зот: "Яхшилик ҳақида сўрагани келдингми ? " дедилар. "Ҳа", дедим. "Яхшилик кўнглинг тўлган ва қалбинг рози бўлган нарсадир. Ёмонлик кўнглингда тўқилган, кўксингда тараддудланган нарсадир. Агар одамлар сенга фатво берсалар ҳам" дедилар.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
2🔥1
#XUSHXABAR

📍 Joriy yilning 1-2 - iyul kunlari Andijon viloyatida "Besh tashabbus olimpiadasi"ning Yengil atletika turi bo‘yicha "A" liga bahslari Respublika bosqichi bo‘lib o‘tdi.

Ushbu musobaqada Karmana tumanidagi ”Jaloir” masjidi faol jamoasi a’zosi, "Shibzon" mahallasi yoshlari 27-30 yosh toifasida ishtirok etib, faxrli 1-o‘rinni egalladi. Shuningdek, sport vazirligi tomonidan "Shibzon" mahallasi yoshlariga UNVERSAL sport maydoni qurib beriladigan bo‘ldi.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👏5👍2
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтинг.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, - дедилар.
Имом Байҳақий ривояти.

اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
1
2025/07/12 05:28:40
Back to Top
HTML Embed Code: