Telegram Web
Қозининг хизматчиси ўлди. Тожирлар ва аъёнлар таъзия учун келишди.
Қози ўзи ўлди. Таъзияга ҳеч ким келмади. Улар янги қозини табриклаш учун кетишди.
Обрў одамда эмас, курси-креслода.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍4🔥21👏1
БАЪЗИ ЗАРАРЛАР АСЛИДА ФОЙДАЛИДИР


Имом ибн Асир "Жомиъул усул" ва "Ниҳоя" каби гўзал асарларини юра олмасдан ўтириб қолганларида ёзган.

Имом Сарахсий ўн беш жилдлик машҳур "Мабсут" китобини қудуқда ҳибс қилиб қўйилганларида ёзган.

Ибнул Қайюм "Зодул маъод" китобини мусофирликда ёзган.

Имом Қуртубий "Саҳиҳи Муслим"га шарҳни кемада ёзган.

Аллома Ҳарроний кўпгина фатволарини қамоқдалигида ёзган.
Муҳаддислар юз минглаб ҳадисларни камбағаллик ва ғарибликда жамлашган.
Солиҳлардан бири айтишича, у қамоқдалик пайтида Қуръони каримнинг барчасини ёд олиб, қирқ жилд китоб ўқиган.

Тоҳа Ҳусайн эсдаликлари ва таснифотларини кўзи ожиз бўлиб қолгач битди.

Қанчадан-қанча фаросатли кишилар умматга мансабидан четлаштирилганидан сўнг олдингидан кўра кўпроқ илм-маърифат таратди.
Шеър:
Не-не машаққатлар бўлди-ку осон,
Қийналдинг, сўнг афзал айлади Раҳмон.
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
4🥰1
Одобни касб қил, яхши насаб ҳосил қиласан.

Изоҳ. Насаб инсоннинг қийматини белгиламайди, ота-боболаридан хабар беради, холос. Агар киши шарафли аждодига мувофиқ ном қозонса, бу муваффақиятда ота-бобонинг эмас, ўзининг хизмати ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Сўфи Оллоёр айтганидек:
Агар қилсанг сафар дорулҳаёта,
Хуб ота бор дема, тормош хуб ота.
Яъни, хаёт аталмиш диёрда Охират сафарига отланган экансан, «илму амалда танҳо отам бор эди, мен шу тақволи зотнинг ўғлиман...» деган фахр сени алдаб қўймасин. Балки, солиҳ амалларинг, фазилатли хулқинг туфайли сендан яхши от қолсин, ана шу отга тирмашсанггина, сафаринг бехатар бўлади. Демак солиҳ амал, яхши хулқ, гўзал одоб билан насаб тасдиқ топади. Акс ҳолда, яна Сўфи Оллоёр айтганидек, шармандали аҳволга тушасан:
Қуруғ от бирла ўтган ҳайф авқот,
Уёнғил, бўлма мағрури қуруғ от.
Қуруғ юрма, қуруғ дасти ажалда,
Солур ногоҳ гумон этмас маҳалда.
Ўзунгдин кетма ихлоси авома,
Суюнма нома келмай яхши нома.
Яъни, қуруқ номнинг ўзи билан, яъни «номи улуғ, супраси қуруқ» ҳолда ўтган эссиз вақтлар, эссиз умр! Токай асли йўқ, фақат номи бор сохталик ичра алданиб яшайсан, бас, энди уйғонгил! Эй мусулмон, номингни солиҳ амаллар билан исботла, амалсиз қуруқ номнинг ўзини кўтариб юрибсан. Сиртмоқ ажалнинг қўлида, сен кутмаган маҳал у бўйнингга тушиши мумкин. Авомнинг «пирим», «ҳазратим» дейишларига ўзингдан кетиб, мағрурланма. Ҳали номаи аъмолинг ўнг тарафдан берилгани йўқ, бу дунёда сенга берилган «яхши ном»ларга хурсанд бўлма, алданма.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамиша «Ўзинг эҳтиёт қил» дегувчилар  топилади...

Аммо «Сени эҳтиёт қиламан» дегувчи топилмайди...

УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
"Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…"

Хайрли тун, қадрдон...

Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат...


Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍43
Ота меҳри она меҳридан камроқ эмас, фақат яширинроқ бўлади.

Ўткир Ҳошимов
🍃
Она;
Фарзандларимнинг ўзгариб қолгани мен учун қанчалар аламли бўлмасин, уларни жароҳатлаб қўймаслик учун сукут сақлашга мажбур бўламан.
🍃
Ҳазрат Навоий ота-она хизматини фарзи айн дейдилар: “Бири эрур макрумати волидайн, Билки мунунг қилмоғидур фарзи айн”. Ва сўзларининг давомида ота-она фарзанд ҳаётини нурга кўмгувчи, унга ҳарорат ва ҳаёт бахш этгувчи ой ва қуёшга ўхшатилади. Шундай экан: “Сўзларидан чекма қалам ташқари, Хатларидин қўйма қадам ташқари”, дея таъкидлайдилар.
🍃
Ота она учун истиғфор айтишнинг фазилати:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бир кишини жаннатда даражаси кўтарилиб кетади. У: "Бу нарсалар мен учун қаердан?" Деб айтса, фарзандингни сен учун айтган истиғфори сабабидан, деб айтилади.

Ибн Можа ривояти.
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
2👍1
#Ҳадис

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Исро кечаси бир қавм танасидаги бир қисм гўштни кесиб, уни еб турганларида, уларнинг олдидан ўтиб қолдим. Шунда уларга Жаброил алайҳиссалом “Биродарларингизнинг гўштини еганингиздек, еяверинглар”, деб айтди. Мен ҳайратланиб: “Эй Жаброил, улар кимлар эди?” деб сўрадим. Жаброил: “Улар умматларингиз орасидаги ғийбатчилардир”, деб жавоб берди».
Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти.

            •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
2
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Аллоҳ таоло ушбу кунни биз учун хайрли қилсин

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
4👍2🥰1🙏1
O’zbekiston musulmonlari idorasi raisi muftiy Shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlarining
Respublikaning olis hududlarida joylashgan masjidlarga tashrif buyurish to'g'risidagi dastur asosida

20.06.2025-sanada Karmana tumani "Jaloyir" jome masjidi imom-xatibi Abdulvohid Hakimov Xatirchi tumani “Abu Hanifa" jome masjidada Juma namozini ado etib, “Yaxshi gumonda bo’lish - chin mo’minlik belgisi” mavzusida ma’ruza qilib berdi.

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍51👏1
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, кеча мени чаён чақиб олди», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кеч кирганда «Аъуузу бикалимаатиллааҳит-таамма мин шарри маа холақ» (Аллоҳнинг барча калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман) десанг, сенга ҳеч нарса зарар бермайди», дедилар.

Имом Муслим ривояти

@Aqida_uz
👍43
Ғийбат – муяйн бир мусулмон шахсни ортидан ёмон сифатларини тилга олиб эслашдир.
Ҳукми:
Биродарингизни ўзи эшитса хафа бўладиган бирор сифат билан тилга олишингиз ҳаром бўлади, бу баданидаги нуқсон бўладими ёки насаби ёки хулқи ёҳуд бирор амали ёки сўзи бўладими фарқи йўқ, шунингдек, дунёвий айби бўладими ёки диний айби, бунинг ҳам фарқи йўқ. Ҳатто кийими, ҳовлиси ёки улови ҳақида бўлса ҳам.
Айримлар очиқ ёмонламайди-ю, гапида ишора қилиб кетади ёки қилиғини кўрсатиб беради. Бу иккови ҳам ғийбат ҳисобланади, ҳатто буниси оддий ғийбатдан ҳам ёмонроқ бўлади, чунки бу кўпроқ кулгуга сабаб бўлади, ўзгаларга унинг айбини янада ёрқинроқ намоён қилади .

Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Тил сайқали» китобидан

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒👇
Telegram | Instagram | Youtube
👍3🔥1
🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

2025 йилнинг 26 июнь куни – янги 1447 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2025 йилнинг 5 июль, шанба кунига тўғри келади.


🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?
Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун?
Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🌘Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).


🗣 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.
Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

📿 Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🌙 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍2🙏2🥰1
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ:
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ قَالَ:

«إِنَّ مِنْ أَحَبِّكُمْ إِلَيَّ وَأَقْرَبَكُمْ مِنِّي مَجْلِسًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَحَاسِنُكُمْ أَخْلَاقًا، وَإِنَّ أَبْغَضَكُمْ إِلَيَّ وَأَبْعَدَكُمْ مِنِّي مَجْلِسًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ الثَّرْثَارُونَ وَالْمُتَشَدِّقُونَ وَالْمُتَفَيْهِقُونَ.»

قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ قَدْ عَلِمْنَا الثَّرْثَارُونَ وَالْمُتَشَدِّقُونَ، فَمَا الْمُتَفَيْهِقُونَ؟ قَالَ: الْمُتَكَبِّرُونَ.»

Jabir (roziyallohu anh) rivoyat qiladi, dediki:

Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi vasallam) dedilar:

“Albatta, qiyomat kunida menga eng yaqin bo‘lib o‘tirganlar – xulqi eng go‘zal bo‘lganlaringizdir. Va menga eng yomon va eng uzoqda bo‘lib o‘tirganlar – ortiqcha gapiruvchilar (thartharun), oshkoralikdan paypoqlanib gapiruvchilar (mutashaddiqun) va havoga ketib, joyiga qarab gapiruvchilar (mutafayhiqun)dir.”

Sahobalar: “E, Rasululloh! Thartharun va mutashaddiqun kimligini bildik, lekin mutafayhiqun kim?” dedilar.

Payg‘ambarimiz javob berdilar: “Bu – kibrli zotlardir (mutakabbirun).

Aqida.uz 𝚜𝚊𝚢𝚝𝚒𝚗𝚒𝚗𝚐 𝚛𝚊𝚜𝚖𝚒𝚢 𝚜𝚊𝚑𝚒𝚏𝚊𝚕𝚊𝚛𝚒 👉 @Aqida_uz
👍21
2025/07/12 10:04:22
Back to Top
HTML Embed Code: