tgoop.com/AsarMedia/4365
Last Update:
Шаъбон ойидаги бидъатлар ҳақида
"Шаъбон ойи ўртаси"нинг фазли ҳақида биронта ҳадис собит бўлмаган. У ҳақда Али, Оиша, Муоз, Абу Саълаба ва Абу Дардо розияллоҳу анҳумлардан марфуъ ҳолда келган барча ҳадислар заифдир.
Шаъбондан ва тўлин ой кунларидан бўлгани учунгина бу кунда рўза тутиш суннат.
У куннинг кечаларини хослаб, таҳажжуд намозлари билан ўтказиш борасида биронта ҳадис собит бўлмаган ва бунга амал қилинмайди.
Абдурраҳмон ибн Зайд ибн Аслам деди:
«Шайхларимиз ва фақиҳларимиздан бирортаси Шаъбоннинг ўртасидаги кечага алоҳида эътибор қаратганини ва бу кечанинг фазли ҳақидаги Макҳулнинг ҳадисини зикр қилганини билмайман. Қолаверса, улар бу кечани бошқа кечалардан афзал деб ҳисоблашмас эди».
Шайх Абдулазиз Тарифий
© Абу Довуд Юсуф
www.tgoop.com/AsarMedia
BY Asar Media
Share with your friend now:
tgoop.com/AsarMedia/4365