Telegram Web
Янги йил байрами муносабати билан туманнинг бош Янги йил арчаси ўрнатилган майдон одамлар билан гавжум ҳамманинг юзида байрам кайфияти.

Маданият бўлими ва маҳаллий санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар ҳамда спектакль йиғилганларга ўзгача кайфият улашгани айни ҳақиқат.

Қорбоболар паради ва фонус учириш тадбирлари эса тадбирга ўзгача файз киритди. Айниқса, Қорбоболарнинг саволларига жавоб бериб совға олган болажонларнинг хурсандлигини айтмайсизми.

Бир сўз билан айтганда Янги йилни чироқчиликлар ўзгача шукуҳи билан қарши олишмоқда.

Янги йил оқшомида туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари чироқчилик фаол давлат хизматчилари ҳамда ёшларга байрам совғаларини тортиқ қилишди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари Янги йил байрами муносабати билан Қорбобо ва Қорқизлар қуршовида туман Тиббиёт бирлашмасида саломатлигини тиклаётган болажонлар ва беморларга Янги йил совғалари улашиб, самимий тилаклар билдиришди.

Кутилмаган ташриф Янги йил байрамини шифохонада кутиб олаётган беморлар ва шифокорларга ўзгача кайфият улушчи. Янги йил муборак қадрли чироқчиликлар!

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ассалому алайкум азиз тумандошлар!

Мана шундай шукуҳли кунларнинг бирида, ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2024 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2025 йилни кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан қарши олмоқдамиз.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, бутун туманимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём - кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Шундай шукуҳли дамларда, мен ўзим ва оила аъзоларим номидан, ҳар бир тумандошимизга, аввалом бор мустахкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт ва кўнгил ҳотиржамлигини тилайман!

Тобора яқинлашиб келаётган 2025 йилни Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан
"Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили" деб эълон қилинди. Ушбу муносабат билан Сиз азиз тумандошлар билан ҳамжиҳатликда - Янги 2025 йилда ҳам юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ва хайрли ишларимиз кўлами янада кенгайиши шубҳасиздир.

Янги 2025 йил Она ватанимиз - жонажон Ўзбекистонимизга жамики яхшиликларни, элимиз дастурхонига тўкин-сочинликларни, бобо деҳқонларимиз ҳосилига мўл-кўлчиликларни олиб келсин!
Муссофо осмонимизга кўз тегмасин!
Янги йилингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Файзулла Юсупов.


Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tgoop.com/chiroqchi_press
2025/07/13 13:36:03
Back to Top
HTML Embed Code: