Telegram Web
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САЛОМАТЛИК РУКНИ

Лимоннинг фойдалари
Лимон кислотаси организмга хавф солиб турувчи кўплаб бактерия ва микробларга қарши фаол курашади
Лимоннинг фойдали томонлари бисёр
Агар музлатгичингизда лимон учун жой топилса, янада яхши!
Лимонлар минерал тузларга бой. Уларнинг сезиларли қисми — калий тузлари бўлиб, С дармондориси билан бирга у пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Улар ортиқча суюқликларни ҳайдаб чиқариб, организмни сийдик тошлари касалликларидан сақлайди ва тозалайди. Лимон пўстидаги эфир мойлари эса бактерияга қарши кучли самара беради.
Музлатилган, янги, аччиқроқ лимон ҳиди асаб тизимини ва қон босимини нормаллаштиради. Шунингдек, у иситма туширувчи, мигренда оғриқ қолдирувчи, веналар варикози кенгайишида ва атеросклероз ривожланишига қарши яхши восита. У жигар ва ошқозоности бези фаолиятини бир маромга солади. Янги эзилган лимон шарбати пигмент доғлар ҳамда сепкилларни кетказишда энг самарали воситадир.

@FOYDALISAHIFA 💎
​​Ҳикоят...

Ҳикоя қилишларича, бир солиҳ кишининг Аллоҳ йўлида
 солиҳ дўсти бўлиб, уни ҳар йили бир марта зиёрат қилар эди. 
Бир куни биродарини зиёрат қилиш учун келиб, эшигини тақиллатди.
Хотини: «Ким?» деб сўради.
У: «Эрингнинг Аллоҳ йўлидаги биродариман. Уни зиёрат қилиш учун келдим», деди. Шунда хотини: «Ўтин теришга кетганди. Аллоҳ уни соғ қайтармасин, саломат қилмасин, ундоқ қилсин, бундоқ қилсин», дея қарғай кетди. У киши эшик олдида турган вақтда тоғ тарафдан биродари шерга бир қучоқ ўтин ортиб келиб қолди. Биродари билан саломлашиб, хуш келибсиз деб, ўтинни ичкарига киргизди-да, шерга: «Баракаллоҳ, энди борақол», деди Сўнг биродарини ичкарига таклиф қилди. Хотини ҳануз қарғанар, тили билан озор берар, эри эса бир сўз қайтармай, сукут сақлар эди. 
Солиҳ киши биродари билан бир оз тамадди қилган бўлди. Сўнг уйига қайтди.
У биродарининг шундай бемаъни хотинига сабр қилиб яшаётганига ажабланган эди.
Орадан бир йил ўтгач, у киши одатига биноан, биродарини зиёрат қилиш учун келиб эшигини тақиллатди. Хотини: «Ким?» деди. У: «Эрингизнинг Аллоҳ йўлидаги биродари, фалончиман», деган эди, хотини: «Марҳабо, хуш келибсиз. Ўтира туринг, у киши, иншааллоҳ, соғ-саломат келиб қоладилар», деди. Киши хотинининг ширинсухан ва одоблилигидан ажабланди. Шу пайт биродари ўтин орқалаб келиб қолди. Киши бундан ҳам ҳайратга тушди. Биродари келиб у билан саломлашиб, ичкарига таклиф қилди. Хотини уларга таом ҳозирлади ва уларни ширинсуханлик билан таомга таклиф қилди. Киши кетиши олдидан биродарига: «Сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим», деди. Биродари: «Нима?» деган эди, у киши: «Ўтган йили келганимда хотинингиз беодоб, кўп қарғанар эди, сиз эса ўтинни шерга ортиб келдингиз. Ваҳший ҳайвон амрингизга мунтазир эди. Бу йил эса, хотинингиз ширинсухан, қарғанмайди. Бироқ ўтинни ўзингиз орқалаб келдингиз. Бунинг боиси нима?» деб сўради. Шунда биродари жавобан: «Эй биродар, ўша бемаъни хотиним вафот этди. Унинг ахлоқсизлиги ва қилиқларига сабр қилар эдим. У билан яшаш беҳузурлик берса-да, чидаганим боис шекилли, Аллоҳ таоло менга ўша шерни бўйсундириб қўйган, у оғиримни енгил қилар эди. Хотиним вафот этгач, мана шу солиҳа аёлга уйландим. Бу муборак, мутеъ аёл билан роҳат-фароғатда яшаяпман. Шу боис, шер келмай қўйди ва ўзим ўтинни орқалаб келишга мажбур бўлдим», деди.
Аллоҳ таолодан Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган нарсаларга сабр-бардошли этмоғини сўраймиз. Албатта, У марҳаматли, саховатли зотдир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌕Ҳар бир кунда ҳаётдаги мўъжизалар учун шукрона
айтинг.🌳🕊  

🌟Атроф-олам ҳам сиз каби раҳмат, шукрона эшитишни яхши кўради. Шукур қилинг ва янада кўпроғига эришинг.🎋🌺🎋


🌟Бу айни ҳақиқатга ишонишга сизни чақириб қоламан...Хайрли тун азизларим мехр нурингиздан барчани бахраманд килинг......🌴🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tajribalar xatolar ortidan olinadi, ahmoq odam esa bir xatoni 2 marotaba qiladi!

@FOYDALISAHIFA
🔠Қабзият учун табиий воситалар қуйидагилардир:

🍑 Ўрик. Айниқса, ўрикни оч қоринга истеъмол қилсангиз, ичакларингиз тезроқ ишлайди ва осон дефекация қилинади. Энг тез фойда олиш учун эрталаб уйғонганингизда оч қоринга бир стакан ўрик шарбатини ичишингиз мумкин.

🍋 Олхўри. Мавсумга қараб сиз яшил ёки қизил олхўрини истеъмол қилишингиз мумкин, лекин қуритилган олхўри жуда самарали бўлади.

🍌 Банан. Бир неча кун давомида нонушта қилишни банан билан бошласангиз, ич қотиши сезиларли даражада камаяди ва яхшиланади.

🌱 Арпабодиён чойи. Уни ҳар куни кечки овқатдан кейин ёки пешин вақтида 1 стакан ичишга ҳаракат қилинг.

🥬 Карам. Қисқа муддатда муаммога ечим топиш учун карам баргларини қайнатиб, шарбат шаклида ичишингиз мумкин.

🫒 Зайтун ёғи.Тез таъсирга эришиш учун тўғридан-тўғри бир қошиқ зайтун мойини ичишингиз мумкин. Агар ичиш қийин бўлса, қатиқга зайтун мойини аралаштириб истеъмол қилиш мумкин.

🍐 Нок. Айниқса, қобиғи билан истеъмол қилиш тавсия этилади.

🌱 Кўк пиёз. Пиёзни зайтун мойи билан пишириб, кечки овқат сифатида истеъмол қилишингиз мумкин. Хом ҳолда истеъмол қилиш бироз қийин бўлгани учун уни қайнатиб, устига лимон сиқиб қўйсангиз, ейишни осонлаштирасиз.

🍋 Лимонли йогурт. Бир пиёла йогуртга бир неча томчи лимонни сиқиб олинг ва ич қотиб қолганда бу йогуртни истеъмол қилинг.
😍Бугун тунда келармиш баҳор...
🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷

Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷

Қору музни сувга ғарқ қилиб,
Изғиринни буткул тарк қилиб,
Эшитгандек менинг ноламни,
Гулдастага ўраб оламни -
Тушда бошинг силармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷

Гўзалликни элтиб жаҳонга,
Сано айтиб ҳар ўтган онга,
Жамолингга бўлиб маҳлиё,
Истарангдан олганча зиё-
Бизга иқбол тилармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷

Унутилар ҳазонрез кузак,
Табассуминг юзингга безак.
Меҳрларинг менга оғдириб,
Ёмғирларин ерга ёғдириб,
Сувларини элармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷🌿🌷

Ҳиссиётга тўлдириб дилни,
Кенгайтириб кичик кўнгилни,
Дуоларга ижобат етиб,
Табиатни чаманзор этиб,
Бахтимиздек кулармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
​​✔️Ҳар дардга даво сирка

Расулуллоҳ (с.а.в): “Сирка нақадар ажойиб нонхурушдир. Аллоҳ сиркага барака берсин! У мендан аввалги пайғамбарларнинг ҳам егулиги эди. Сирка бор уйда бошқа нонхурушга эҳтиёж бўлмас”, деганлар (Ибн Можа ривояти).

Бу мўъжизавий неъмат бундан ўн минг йил олдин ҳам бўлгани таъкидланади. Уни бобилликлар кашф этишган. Гиппократ сиркани дори сифатида ишлатган. Ҳозир бир қанча мева, ўсимликлардан сирка олинади. Уларнинг энг яхшиси олма сиркаси саналади. Иштаҳа очиш учун салат ва тузламалар тайёрлашда қўлланади. Унинг яна қуйидаги хусусиятлари бор:

✔️ Кўкат ва мевалар сирка сувида ювилгани фойдали;

✔️ Унитаз, ваннага ўрнаган доғларни сирка билан тозалаш мумкин;

✔️ Томоқ оғриганда сирка билан ғарғара қилинса, наф беради;

✔️ Тошмалар, яраларга сирка суртилса, қичишишни тўхтатиб, ярани тезда битиради;

✔️ Қаттиқ чарчоқ ва уйқусизликда сиркали сув ичилса, тинчлантиради;

✔️ Устига сиркага бўктирилган нон қўйилса, сўгал тўкилади;

✔️ Сирка қўшилган сувда ювиниш танига майинлик, тиниқлик бахш этади;

✔️ Асалли сирка суви озишда ёрдам беради;

✔️ Ойналар ярқираши учун илиқ сувга сирка қўшиб артилади;

✔️ Арчилган картошка қорайиб қолмаслиги учун сиркали сувга солиб қўйилади;

✔️ Пишлоқни яхши сақлаш учун сирка билан намланган докага ўралади;

✔️ Қўлга ўрнаб қолган пиёз ҳидини сирка билан кетказиш мумкин;

✔️ Сирка билан намланган докада артилса, гиламнинг ёрқинлиги ортади.

Homiladorlik sirlari
1. Ikki va undan ko'p homilali homiladorlik qachon ro'y beradi?

Ikki va undan ko'p homila ayolning urug'langan tuxumining bo'linishi natijasida (odatda urug'langandan so'ng ikkinchi kuni) sodir bo'lishi mumkin yoki urug'lanish jarayonida ayolning bir necha tuxumi bir vaqtning o'zida urug'lanishi natijasida vujudga keladi.

Tuxumning bo'linishi tufayli vujudga kelgan homiladorlikdan tug'ilgan bolalar bir-biriga juda o'xshash boladilar. Bir necha tuxumning urug'lanishi natijasida tug'ilgan bolalar bir-birlariga oddiy aka-singil (opa-uka)dek o'xshash bo'ladilar.

2. Homiladorlikning qaysi muddatida bir necha homila borligi aniqlanishi mumkin?

Odatda shifokorlar bir nechta homila borligini bachadonni tez o'sib borishidan gumon qiladilar. Ultra tovushli diagnostika (UTD) yordamida esa, homiladorlikning 6-7 - haftasida homila sonini aniq bilsa bo'ladi.

3. Nega ko'p homilali homiladorlikda bolalar ko'pincha muddatidan oldin tug'iladilar?

Bachadon ayolning umumiy jismoniy holatiga bog'liq ravishda kattalashishi mumkin. Undan ortiq katta bo'la olmasligi tufayli ko'p homilali homiladorlikda bolalar odatda 37 hafta atrofida tug'iladilar. Ko'p homilali homiladorlikning faqatgina 10% 40 haftagacha cho'ziladi. Shuning uchun ayolning asosiy maqsadi homiladorlikni iloji boricha uzoqroq cho'zish, kerak bo'lsa u shifoxonada maxsus ko'rikda bo'lishi talab etiladi.

4. Ko'p homilali homiladorlikda bolalar jarrohlik yo'li bilan tug'ilishi shartmi?

Hozirgi kunda bunday homiladorlikdan tug'ilgan bolalarning yarmi tabiiy ravishda tug'dirilsa, yarmi kesarevo kesilish yo'li bilan tug'diriladi. Bunda ayolning salomatligi va homilalarning bachadondagi holati alohida ahamiyat kasb etadi.

5. Ko'p homilalikda birinchi dunyoga kelgan bola keyingi tug'ilganlaridan ko'ra rivojlanishi tezroq bo'ladimi?

Yo'q, qaysi homila birinchi tug'ilishi bolaning keyinchalik rivojlanishiga aloqasi bo'lmaydi.

6. Ko'p homilali homiladorlikning o'ziga xos xususiyatlari nimadan iborat?

- Oddiy homilador ayoldan shifokor ko'rigida ko'ra ko'proq bo'lishi kerak.

- Ko'p dam olishi, kuniga kamida 2-3 soat davomida oyoqlarni baladroqqa ko'tarib yotishi lozim.

- Ortiqcha jismoniy og'irlikdan xoli bo'lishi kerak.

- Oddiy homilador ayoldan ko'ra ikki barobar ko'proq vitaminga boy oziq-ovqatlar bilan ovqatlanish kerak: kasha, go'sht, baliqlarning turlari, qovun, shpinat, dukkakli mahsulotlar, mevalar, quritilgan mevalar, vitamin Cga boy mahsulotlar, sabzavotlar. Faqat ovqatlanishni oz-ozdan tez-tez amalga oshirish foydali bo'ladi.

7. Ko'p homilali homiladorlikni rejalashtirsa bo'ladimi?

Afsuski, yo'q. Faqatgina sun'iy urug'lantirishda buning iloji bor.

8. Ko'p homilali homiladorlikdan tug'ilgan bolalarning salomatligi qanday bo'ladi?

Ko' homilalikda bir homila nobud bo'lishi, homila juda kam vazn bilan tug'ilishi va bir yoki bir nechta homilaning rivojlanishiga patologik o'zgarishlar vujudga kelish ehtimoli bor. Shuning uchun homilador ayol mutaxassislarga vaqtida uchrab, talab etilayotgan muolajalarni to'g'ri amalga oshirishi maqsadga muvofiq bo'ladi.

9. Ko'p homila bo'lganda nimaga ahamiyat berish lozim?

Homilador ayol anemiyaga ko'p uchraydi, ko'p homilali homilador ayolda esa anemiya vujudga kelish ehtimoli 2 barobar ko'payadi. Shuning uchun temir moddasiga boy mahsulotlarni, kerak bo'lsa shifokor maslahati bilan temir moddasiga boy vitaminlarni iste'mol qilish kerak bo'ladi.

10. Tug'ilgan bolalarning vazni bir xil bo'ladimi?

Yo'q, ularning vaznidagi farq bir necha grammdan 1000 grammgacha farq qilishi mumkin.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ishtaxasi yo'q bolajonlarimiz uchun

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿

Onajonim orzulari kanali...🌼
🌙 БУ ОЙ ЗИКР ОЙИДИР!

- 100 марта АСТАҒФИРУЛЛОҲ,

- 100 марта СУБҲАНАЛЛОҲИ ВА БИҲАМДИҲИ СУБҲАНАЛЛОҲИЛ АЗИЙМ,

- 100 марта АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙҲИ,

- 100 марта ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛОҲ,

- 100 марта СУБҲАНАЛЛОҲ,

- 100 марта АЛЛОҲУ АКБАР,

- 100 марта АЛЛОҲ

АЗИЗЛАРИМ мени яхши кўрганларим!!!
Шуларни ҳаммасига қанча вақт кетади? Кетса, бир соат кетади. Аммо шу бир соатнинг мазаси дунёнинг барча лаззатли таомларидан мазалироқдир!
Қолаверса, РАМАЗОН ойида бу зикрнинг савоби, баракаси, таъсири янада кўпроқ бўлади.

Аллоҳни зикри билан банд бўлган Меҳрли Қалб нақадар гўзал

Каналмизнинг қалби гўзал инсонларисиз СИЗЛАРГА ФАҚАТ ЯХШИЛИКНИ РАВО КЎРАМИЗ

Қалбингизни Мехрсиз, Шукурсиз ва Зикрсиз қолдирманг
🌙 РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

Аллоҳим бу ойни барчамизга Мағфират ойи, Барокат ва Саодат ҳамда Меҳр-Оқибат ойи қилиб бер🤲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍Yuzdagi ajinlar uchun super Retsept

-2dona E vitamini
-Bepanten Krem
-Toza Aloe gel
2024/11/04 14:31:09
Back to Top
HTML Embed Code: