tgoop.com/Future_Consulting/2049
Last Update:
Мактаб шаҳодатномасини йўқотганлар энди осонгина дубликатини олиши мумкин
Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб шаҳодатнома дубликатини онлайн олиш имкони яратилди.
Янги хизмат доирасида:
➖ шаҳодатнома дубликати энди 5 кунда берилади (аввал ойлаб кутилган);
➖ шаҳодатнома дубликатини олиш учун my.gov.uz орқали ариза юборилади ва дубликат электрон шаклда портал орқали берилади (аввал ариза бериш учун ҳам, ҳужжатни олиб кетиш учун ҳам мактабга келинган);
➖ ариза онлайн шаклда, инсон омилисиз қабул қилинади, шахсий маълумотлар автоматик тарзда бошқа тизимлар билан интеграция қилинади ва бошқа ҳеч қандай ҳужжат сўралмайди (аввал мактабга 5 тагача ҳужжат тақдим этилган: ариза, ҳужжат йўқолгани ҳақида газета эълони, топилмалар идорасидан маълумотнома, паспорт нусхаси, фамилия ўзгаргани ҳақида ФҲДЁ бўлимларидан маълумотнома).
Бугунги кунга қадар 8 мингдан ортиқ фуқаролар шаҳодатнома дубликатини масофадан олишга улгурди.
❗️Эслатма: шаҳодатнома дубликати электрон шаклда берилгач, мактабдан берилган аттестат ўз кучини йўқотади.
Албатта, халқ таълими тизими ходимлари учун ҳам бу янгилик. Шу боис бошида айрим камчиликлар бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун, @Xtv_davlatxizmatlari_bot махсус бот яратилди, мабодо бирор муаммо ёки савол бўлса бот орқали мурожаат қилиш мумкин.
•Rasmiy sahifalamizga obuna boʻling:
TikTok | Instagram | Telegram | Facebook
❗️ FIRIBGARLARDAN OGOH BO'LING ❗️
“Future Consulting - Create Your Future With Us”
BY Future Consulting Company
Share with your friend now:
tgoop.com/Future_Consulting/2049