tgoop.com/HIJAMA_KLINIKA/1005
Last Update:
Хар доим тозалашни ошқозон ва ичаклардан бошлаш керак. Энг кўп шлаклар ичакларда йиғилади, айниқса ичи қотадиганларда. Нормал ҳолда ҳар гал овқатдан сўнг ҳазм бўлгандан қолган ахлат ташқарига чиқиб кетиши керак. Агар вақтида чиқмай йиғилиб ётса, у ерда қуртлар кўпайиб, организмни заҳарлайди. Бундай ҳолатларда юз терисининг ранги ёмонлашади,қорамтир доғлар пайдо бўлади, ёш болалар терисида оқ доғлар кўпаяди.
Сули танани шлаклардан худди супургандай тозалайди. Организмни тозалашда энг яхши натижа берадиган яна бир нарса қатиқ, айниқса унинг зардоб деб аталадиган суви ҳисобланади. Ҳафтада бир кун эрталабдан кечгача оч юриб, чанқаганда қайнаган сув ичиб, кечга бориб овқатдан олдин бир литр қатиқ зардобини бир ўтиришда бўлиб бўлиб ичилади ва ични сурмагунча овқат ейилмайди. Бу муолажа баъзиларда биринчи маротаба қилинганда ични сурмаслиги мумкин. Организмдаги ортиқча қуртларни чиқаришда ҳам зардоб энг самарали воситадир. Бунинг учун кечаси ётишдан олдин бир сиқим майизни еб, эрталаб турганда нонуштадан олдин бир литр зардобга бир ош қошиқ саримсоқнинг эзиб олинган сувини аралаштириб, оз-оздан ичиб тугатилади. Бироздан кейин ични суриб, ортиқча қуртлардан тозалайди. Шундан сўнг нонушта қилинади. Қалампир мунчоқ қуртларнинг энг кучли кушандаси ҳисобланади.
@Otabek_Tabib_Hijama
BY ХИЖАМА ВА ЗУЛУК КЛИНИКАСИ
Share with your friend now:
tgoop.com/HIJAMA_KLINIKA/1005